Yoshlar kundaligi | Rasmiy
106K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Таҳлил

УЙҚУДАГИ ЎзМТРК. ЙЎҚОТИЛАЁТГАН ОБРЎ

Тан олиш керак, телевизорнинг вақти ўтди. Ҳозир ҳамма телевизордан кечиб, ютуб тармоғига ўтиб кетган. Аҳолининг ярмидан кўпи ютубдан фойдаланади. Ана шу ёниб турган тармоқда ЎзМТРК нинг ўрни йўқлиги эса кишини хуноб қилади.

МТРК ва блогерлар: 0:1

Ташкилотнинг ютубдаги саҳифасига кирсангиз атиги 1.5 миллион кузатувчиси бор, холос. Бутун бир ташкилотнинг обуначиси кеча чиққан айрим бетайин блогерларнинг обуначисидан кам! Ўзбекистонда эса, 36 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади...

Савол: ЎзМТРКни рақамлаштириш сиёсати қачон тўғри йўлга қўйилади? Ёки қорин ғамида юрган масъул раҳбарлар "сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида оғирнинг устида, енгилнинг остида юришаверадими?

“Қуриб” қолган таржималар

Хориж кинолари деб ютубга қидирувга беринг. МТРК нинг саҳифасидан биронта янги дубляж қилинган таржима киноларни топа олмайсиз. Борлари ҳам тахминан 2001, нари борса 2010 йилгача дубляж қилинган эски кинолар. Улар ҳам камида икки йил олдин жойланган.

Қўлбола дубляж

Телевизордан ёзиб олинган киноларни шахсий ютуб каналларида оддий блогерлар жойлаб боради. Янги чиққан таржималарга келадиган бўлсак, "қўл болача", яъни чалакам-чатти "гугл таржима" маҳсули. Узуқ-юлуқ гаплар, бир текис ритмда берилган битта одамнинг овози. Хуллас амал тақал кўриб оласан киши.

Баҳона ўтмайди

Кино-ку ўз йўлига, мультфильмлар‑чи? Ўзбекистонда янги мультфилмларни яратиш учун кадр, маблағ ва бошқа бисёр муаммолар бор. Лекин чет эл мультфильмини ўзбек тилига ўгириб, дубляж қилиш осмон билан ерча маблағ талаб қилмайди-ку. Таржима қилинганлари эфирга узатилиб, секингина сандиққа солиб қўйилади. Қачондир керак бўлиб қолса, қайта эфирга берилар.

Барака топгур масъуллар, шуни ижтимоий тармоққа жойлаб, обуначиларни кўпайтириб икки карра фойда олса бўлади-ку! ЎзМТРК нинг обрўси яна аввалгидек тикланар эди. Фақат озгина ҳаракат керак холос. Майдон осонгина қўлдан бой бериляпти.

Нилуфар Анварова,
“Ёшлар кундалиги” мухбири

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#ҳамма_билиши_шарт

РЕФЕРЕНДУМ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум жорий йилнинг 30 апрелида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Хўш, референдум нима?

Референдум (лот. referendum — билдирилиши керак бўлган) — умуммиллий, ҳудудий ёки маҳаллий аҳамиятга эга бўлган энг муҳим масалалар бўйича овоз беришда фуқароларнинг хоҳиш-иродасини бевосита ифода этиш шакли ҳисобланади. Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Референдумнинг сайловлардан фарқи

Референдум ўтказилаётганда бирон бир лавозимга номзод ёки номзодлар рўйхати учун овоз берилмайди, балки унда муайян масала — қонун, қонун лойиҳаси, конституция, конституцияга тузатишлар, халқаро мақомга тааллуқли ёки ички сиёсатга оид бирон бир савол қўйилади.

Ўзбекистон тарихидаги референдумлар

Мамлакатимиз тарихида шу кунга қадар жами 3 та турли масалалар бўйича референдумлар бўлиб ўтган.

Биринчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ва Республика давлат мустақиллиги тўғрисидаги референдум 1991 йил 29 декабрда бўлиб ўтиб, унда халқ давлат мустақиллигини қўллаб овоз берди ва Президентни сайлади.

Иккинчиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари муддатини узайтириш масаласи бўйича 1995 йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси референдуми ўтказилган.

Учинчиси, Ўзбекистон Республикаси Парламентини икки палатали қилиб сайлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини беш йилдан етти йилга ўзгартириш бўйча 2002 йил 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси референдуми бўлиб ўтган.

Дунё халқлари тарихига назар

Муайян вақт ўтгандан сўнг давлатнинг Бош қонунига ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳаётий заруриятга айланиб боради. Дунё конституциявий амалиётига эътибор қаратадиган бўлсак, сўнгги 30 йилликда 90 га яқин демократик давлатда демократик конституциявий ислоҳотлар амалга оширилиб, уларнинг 53 тасида янги конституциялар қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституциясида ...

Моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. Конституция матни 65 фоизга янгиланган.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳакер_кундалиги

📷 Инстаграмда сизга маъқул келган постни қаердан топишни биласизми?

💡Унда бу видео айнан сиз учун.😉 Дониёржон буни сизларга ўргатади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️

Шу ойдан бутун Ўзбекистон бўйлаб 5G интернет жорий этилади(ми?)

🗓 Ўзбекистонда март ойидан бошлаб мобил Интернет тезлиги оширилади ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологияси жорий этилади.

🌐 Бу ҳақда «UzbekTelecom» матбуот хизмати хабар берди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_фотоси

Боғларимга, тоғларимга келди баҳор.

📍Оҳангарон тумани.
📸Фото: Абдул Азиз

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣📣📣 Диққат!

Тошкент вилояти Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов билан аудио суҳбат бошланди. Ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.

Суҳбатга уланиш учун:
https://t.iss.one/Yoshlar_Kundaligi_Rasmiy?livestream

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эшитдингизми

⭕️ Умумхалқ хайрия ҳашари 18 мартга кўчирилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши бўйича ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами, муборак Рамазон ойи арафасида ва тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (1 hour)
🔠🔠🔠🔠🔠

ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДАГИ КАТТА ҲАШАРЛАР

Ҳукумат фармойишига асосан 18 март куни “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Яқин тарихимизда ҳашар йўли билан улкан лойиҳалар амалга оширилган. Улардан баъзиларини эслаб ўтмоқчимиз.

1. Катта Фарғона канали

Фарғона водийсида қурилган энг йирик гидротехника иншоотларидан бири. Ўзбекистон ҳудудидан каналнинг 283, Тожикистондан 62 ва Қирғизистондан 13 километри ўтади. Асосий ўзанининг узунлиги 350 км.

1939 йил августида халқ ҳашари билан 45 кунда қуриб битказилди. Канал қурилишида 160 минг киши қатнашди. 270 километрли трассадан 17,8 миллион куб метр тупроқ қазиб чиқарилди. Шунинг фақат ўндан бири механизмлар ёрдамида қазилган.

2. Фарход гидроэлектрстанцияси

Сирдарёнинг ўрта оқимида жойлашган гидроэлектрстанция. ГЭС қурилиши ҳақидаги қарор 1942 йил 18 майда қабул қилинган. ГЭС қурилиши 1943 йил 10 февралда умумхалқ қурилиши сифатида ‒ ҳашар йўли билан бошланган.

1948 йилда 1 та гидроагрегат ишга туширилган. 1951 йилда саноат фойдаланишига қабул қилинди. Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларини, шунингдек, “Бекободцемент”, “Ўзбекистон металлургия комбинати” каби йирик корхоналарни электр энергияси билан таъминлайди.

3. Тошкентни қайта тиклаш

1966 йил 26 апрелда юз берган зилзила оқибатида Тошкент вайронага айланди. 2 миллион метр квадратдан зиёд турар-жой майдони, 236 та маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва овқатланиш шохобчалари, 26 та коммунал хўжалик корхонаси, 180 га яқин ўқув юрти, 8 минг ўринли мактаблар, 36 та маданий-маиший муассасалар, 185 та тиббиёт ва 245 та саноат корхона бинолари жиддий талофат кўрди. 300 минг одам (ўшанда Тошкентда ярим миллион аҳоли истиқомат қилган) бошпанасиз қолди.

Пойтахтни қайта қуриш учун қўшни давлатлардан минглаб одамлар жалб қилинди. 1966 йилнинг декабрида қурилиш ишларининг биринчи босқичи тугади. 300 мингдан зиёд фуқаролар бошпанали бўлди. Қисқа, уч ярим йил ичида зилзила оқибатлари тўлиқ бартараф этилди.

4. Орол тубига саксовул экиш

2019 йилдан буён Орол денгизининг суви қуриган тубида яшил қопламалар ва ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 млн гектар майдонда саксовул, черкез, қандим каби шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат яшил қопламалар барпо этилган.

2023 йилда эса 100 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этиш режалаштирилган. Режалар бажарилишида республикамизнинг барча ҳудудларидан йиғилган кўнгиллилар ҳашар йўли билан ўз ҳиссасини қўшмоқда.

5. Сардоба фожиасидан жабр кўрганларга ёрдам бериш

2020 йилда Бухородаги табиий офат, кейин Сардоба воқеаларида салбий таъсирни юмшатиш, аҳолига ёрдам кўрсатиш истаги одамларимизда шу даражада юксак бўлдики, буни таърифлаш қийин. Мухтасар айтганда, бу воқеалар Ўзбекистонимизда давлат ва халқнинг бирлиги, бирдамлигини яққол намоён этди.

Халқ ҳашар йўли билан Сардоба фожиасидан зарар кўрган ҳудудларни тартибга келтириш, янги бинолар қуриш, кўчириш ва етказиш ишларини амалга оширди.

Р.S: Азиз ёшлар! Умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этинг. Юртимиз ободлигига ўз ҳиссангизни қўшинг. “Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир”, деганда Чўлпон ҳақ эди. Ёшлар ‒ куч! Ёшлик – куч! Олға!

Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" мухбири


💬 Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

🗓 Зойир Мирзаев бугун 55 ёшни қарши олди. У Тошкент вилоятида иш бошлагач, энг аввало, ҳудуд фаолларини бирлаштирди, ҳамма соҳада ёшларга имкон берди, ёшларга таянди.

📆 Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг ўтган 478 кунлик фаолияти билан «Ёшлар кундалиги»нинг видео хроникасида танишинг. Яқин тарихни эслаймиз, ёдга оламиз.

🤔Ёшларга савол: Зойир Мирзаевга битта сўз билан қандай таъриф берар эдингиз?

✉️ Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Гул тутгил, азизим, қўлларим интиқ,
Ҳис этай уларнинг нафосатини.
Олам гулларини айлагил тортиқ,
Гул очар қизларнинг назокатини...

Қўшиқдан.

Фото: Абдул Азиз
Образда: Зилола Ҳакимжонова

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Xитой ва Япония мактабларида мисол ечишда қўлланиладиган ўзгача усуллар.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔠🔠🔠🔠🔠🔡🔠🔠🔠🔠

БЎКАДАН САЛАВКИЙЛАР САРКАРДАСИНИНГ НОЁБ КЎЗАСИ ТОПИЛДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Фанлар академиясининг маълумотига кўра, Бўка туманидан тухумсимон 2 та хум ва 2 та Тошкент воҳасининг ўрта асрларга оид археологик ёдгорликларига тегишли ашёлар топилган.

💭 Айниқса, улар орасида сиртига аёл қиёфаси бўрттириб гавдалантирилган тошбақасимон кўза ноёбдир. Бундай идиш Тошкент вилоятида илк бор топилди. У қадимги юнон анъанасига мос равишда ишланган. Бу қадимги Чоч-Тошкент ҳудудига салавкийлар саркардаси Демодамнинг (милоддан аввалги III аср) келиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Идишда юнон маъбудасининг тасвири ўз аксини топган.

🇹🇷 Худди шундай қиёфа Туркияда милоддан аввалги II асрда қурилган Аполлон ибодатхонасида ҳам бор.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Луқма #Бўка

-Алло, алло, бу тез ёрдамми? Арчаларимизни аҳволи оғир, тез келинг илтимос ...

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кундаликдан_юмор

Жим туринг, шовқинланманг,
Кома ҳолатинда ул арча.
Сабр қилинг сиз ҳам бироз
Буни ташлаб қайтгунимча.

😂😂😂😂

Рассом: Фаррух Авелов ("Ёшлар кундалиги")

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мудофаа

🔘Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган 800 нафардан ортиқ «Ватан таянчи» отряди аъзолари Чирчиқ полигонида амалий отиш машғулотларида қатнашди.

⚡️Машғулот аввалида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" марафони ўтказилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шоубизнес

"Артист" лойиҳасида кастингда қатнашаётган йигит Озода Нурсаидовани жонли ижрода беллашувга таклиф қилди.

Нима дейсиз, ким ютаркин?😉

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM