Yoshlar kundaligi | Rasmiy
83.9K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#назар

ЭНЕРГИЯ ТАНҚИСЛИГИДА ДУНЁ ТАЖРИБАСИ

Кунларнинг кескин совуши ёки жизғанак бўлиб кетиши, табиий офатлар, музликларнинг эриши, инсониятнинг кутилаётган қурғоқчилик даври билан тўқнашуви, табиий ресурслар инқирози ер шарининг ҳеч бир томонини четлаб ўтаётгани йўқ. Энергия танқислиги эса бугун дунё аҳолисини қийнаб келяпти. Бундай мураккаб вазиятда эртанги бўлиши муқаррар бўлган энергия йўқчиллигини бироз бўлсада ортга суриш учун чоралар кўриляпти. Дунё мамлакатлари энергия сарфини камайтириш учун қандай тадбирларни амалга оширмоқда?

Франция

Республика энергия танқислиги даврида "Энергия тежаш миллий режаси" ни ишга туширди. Ҳукумат энергия истеъмолини 2024 йилга келиб 2019 йил даражасидан 10 %га қисқартириш мақсадини қўйди. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу чора 2050 йилгача энергия истеъмолини 40 % га қисқартириш имконини беради.

Режага кўра, жамоат биноларида иссиқлик ҳарорати 19°C гача чекланади. Тунда шаҳарлардаги чироқлар ўчирилади. Давлат хожатхоналарида иссиқ сувдан фойдаланиш қисқартирилади, имкон қадар транспорт қатновини камайтириш учун ходимлар уйдан ишлаши таъминланади. Шунинг билан бирга Франциянинг энг йирик 40 та компаниясидан 30 тасида (фойдаланилмаётган биноларда) чироқларни ўчириш, иссиқлик ва кондиционер фаолиятини тўхтатиш мажбурийдир. Ҳар бир хонадонга газда ишловчи иситиш тизимларидан воз кечиб, иссиқлик насосларига (кондиционер) ўтиш учун 9000 еврогача субсидия ажратилди.

Германия

Юзага келган газ танқислиги фонида Европа Иттифоқи мамлакатлари газ истеъмолини 15% га камайтириш мажбуриятини олган бўлса, Россия газига қарам бўлган Германия 20% қисқартиришга мажбур бўлди. Бунинг учун мамлакатда энергияни тежаш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, тунда кўчаларда чироқлар ўчирилади, совуқ кунларда савдо дўконларида иссиқликни сақлаш учун эшиклар ёпиқ ҳолда туради ва электр энергиясида ёниб турадиган реклама мониторлари тунги соат 22:00 дан бошлаб ўчирилади, жамоат бинолари, сув ҳавзалари, спорт заллари умуман иситилмайди ва корхоналардаги иссиқлик ҳарорати 19°C гача чекланади. Лекин шифохона, боғча ва мактаб муассасалари бундан мустасно.

Испания

Мамлакат тўлақонли газда исувчи воситалардан кечишга қарор қилди. Биноларда совутиш ва иситиш тизимлари ёзда 27°C дан, қишда 19°C дан ошмаслиги мажбурий этиб қўйилди. Бундан ташқари дўконларнинг ойна ва эшикларидаги чироқлар соат 22:00 да ўчирилади. Аҳолини темирйўл транспортларига жалб қилиш мақсадида чипта нархлари 50% га камайтирилди.

Япония

Мамлакат ҳукумати энергия тақчиллиги юзага келишининг олдини олиш мақсадида тунда чироқларни ўчиришни буюрди. Япония иқтисод вазири аҳолини уй хўжаликлари ва корхоналарни барқарор таъминлашда муаммо бўлмаслиги учун энергияни тежашда ҳамкорликка чақирди.

Италия ва Европанинг кўплаб мамлакатлари ҳам юқоридаги каби чорани илгари суришяпти. Ёқилғи инқирозидан қутулиш учун электр токида ишлайдиган автомобиллар, қуёш батарейкаларига бўлган эътиборни оширяпти. Масалан, Венгрия, Болгария, Руминия каби мамлакатларда иқтисодий ва табиий ресурслар инқирози сабабли аҳолининг ярмидан кўпи табиий газдан воз кечган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#назар

Бағдодда нима гаплар?

Масъулият кунда керак. Айниқса давлатинг сенга битта лавозимни ишониб топширганда, ўзгаришлар қилишингни кутаётганда масъулият ҳисси янада ортади. Буни оқлаш учун керак бўлса тун-у кун ҳаракат қилиш талаб этилади. Лекин қанчалик уддасидан чиқиш бу энди бошқа масала.

"Ёшлар кундалиги" август-сентябрь ойларида ҳокимлик тизимида амалга оширилган интизомий жазо чораларига эътибор қаратди.

➡️Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Бархаёт Мелиевга ҳудудда табиий газ ва электр энергиясини иқтисод қилиш билан боғлиқ ишларни етарлича назоратга олмаганлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармагани учун лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

➡️Бекобод тумани ҳокимининг ўринбосари Улуғбек Ҳаққуловга ижро интизоми, иш юритиш ва лавозим мажбуриятларини бажаришда йўл қўйган камчиликлари учун ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жарима белгиланди.

➡️Оққўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари Санжар Тўхтаевга "Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ижросини етарли даражада бажармай, ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қарагани учун хайфсан қўлланилди.

➡️Оққўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Касимбек Шинтемировга такрорий экинларни тўлиқ ва сифатли экилишини назорат қилмасдан кунлик маълумотларга қўшиб ёзиш ҳолатига йўл қўйгани учун интизомий чора қўлланилди.

➡️Ҳокимликдаги йиғилиш баённомасига кўра, Бекобод шаҳридаги ҳоким ёрдамчилари Шавкат Шарипов ҳамда Элёр Мерхаликовга хайфсан интизомий чораси белгиланди.

➡️Қуйи Чирчиқ тумани прокуратураси тақдимномаси ҳамда туман ҳокимининг баёнига кўра, "Чақмоқ" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Муроджон Мусахановга ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима белгиланди.

➡️2-чоракдаги паст натижалар учун Тошкент туманидаги ҳоким ёрдамчилари Д.Касимов, А.Абдувоҳидов, Р. Султоновга нисбатан ҳайфсан, Д. Жўраев, С. Ахунжанов, С. Салимов, Ф. Салиховга нисбатан ойлик маошининг ўттиз фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

➡️Ишсиз аҳолини касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашишда сусткашликка йўл қўйгани учун Оҳангарон шаҳридаги ҳоким ёрдамчилари Нурбек Алтмишбаев, Дилшод Маматовга нисбатан хайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди.

➡️Ишсиз аҳолини касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашишда сусткашликка йўл қўйгани учун Ангрен шаҳридаги ҳоким ёрдамчилари А Абдурахмонов, А.Кувандиков, С.Мирзамедов, С.Псурманов, Ш.Базаров, И.Хайитқулова, С.Эркабаев, О.Кулбоевга хайфсан, З.Менглиев, Ф.Якубов, И.Мирзаев, Т.Худойқуловга ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида жарима белгиланди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Назар

Ўзбек медиасида нима гаплар
якшанба чойхонаси

Интернетда ҳафта давомида замонавий ўзбек ёшлари баҳор тошқинлари, тоғ лоласининг кушандалари, қўшиқчи аёлнинг ярим яланғоч танасини тўйгунча муҳокама қилди. Жиддийроқ гап йўқми? Бор. Ахборот маконида керакли-кераксиз контент кўпайиб бораётганини инобатга олиб, энг муҳим ва тафаккурингизни озиқлантирадиган материалларни ўқишни (+кўришни) тавсия қиламиз.

1️⃣ Ўзбек медиасининг лидерлари бири Шерзод Қудратхўжа таниқли психолог Шоира Исакова билан суҳбатлашди. Суҳбат "Ренессанс" телеканали орқали ёзиб олинди ва бугун оммага намойиш қилинди. Суҳбатнинг диққатга молик жиҳати, ўткир ижтимоий-сиёсий воқеаларга таниқли ўзбек зиёлилари муносабат билдиришдан тийилишни хуш кўришади. Журналист ва психологнинг суҳбатида эса долзарб мавзуларда дангал ва дадил фикрлар айтилган.

2️⃣Kun.uz таҳририятининг ютуб лойиҳаси – "Субъектив" лойиҳасининг муаллифи Жамшидхон Зиёхонов фаолиятини якунлаганини эълон қилди. "Цензура бунга сабаб", деб очиқчасига баёнот берди у. Ва бугун инстаблогер Жаҳонгир Латиповга интервью бериб, янги, мустақил лойиҳа бошлаганини расман эълон қилди. "Субъектив" лойиҳаси журналистикага мазохизм услубини олиб кирган, бир қатор таниқли журналистларнинг кескин эътирозларига сабаб бўлган эди. Ҳаммага маълум бўлган умумий камчиликларни баён қилишда муаллиф томонидан артистизм қўшилиб, оммага намойиш қилиш орқали аудитория тўплаган.

3️⃣ Блогер Хушнудбек Худойбердиев асос солган "Лолазор" подкастининг янги сони эълон қилинди. Бир гуруҳ таниқли блогерларнинг навбатдаги суҳбатида бугунги ва бурунги айрим воқеалар сарказм қилинган. Ҳар доимгидек ўткир иқтибослар, дадил фикрлар ва кутилмаган хулосалар.

Yoshlar kundaligi
#Назар

АҚШдаги суиқасдга давлат раҳбарлари қандай муносабат билдирмоқда?

⚡️Бугун Пенсильванияда АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга суиқасд уюштирилди. Трамп қулоғидан жароҳат олган. Отишмани Томас Метю Крукс исмли шахс амалга оширгани айтилмоқда.

Турли давлат ва ҳукумат раҳбарлари ушбу ҳолатга ўз муносабатларини билдиришмоқда.

📌Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон), Мигель Диас-Канель (Куба), Режеп Таййип Эрдўғон (Туркия), Биньямин Нетаньяху (Исроил), Нарендра Моди (Ҳиндистон), Антониу Гутерриш (БМТ),  Қосим-Жўмарт Тўқаев {Қозоғистон), Александр Вучич (Сербия), Илҳом Алиев (Озарбайжон), Олаф Шольц (Германия), Майя Санду (Молдавия) суиқасдни кескин қоралади;

📌Луис Инасиу Лула да Силва (Бразилия) ва Джастин Трюдо (Канада) Трампга нисбатан қилинган ҳаракатни қабул қилиб бўлмайдиган ҳодиса деб атади;

📌Виктор Орбан (Венгрия), Джоржа Мелони (Италия) ва Трампни қўллаб-қувватлашини билдирди;

📌Хавьер Милей (Аргентина) суиқасдни демократияга ҳужум деб атади;

📌Си Цзиньпин (Хитой) содир бўлган ҳолат юзасидан Трампга ҳамдардлик билдирди;

📌Фумио Кисида (Япония), Сеттха Тхависин (Тайланд), Эммануэль Макрон (Франция), Ираклий Кобахидзе (Грузия) Трампга тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Назар

Дадасининг қизи: Дунё лидерларининг қизлари қандай лавозимларда ишлайди?


🇹🇯 Тожикистон

Тожикистон президентининг тўнғич қизи Озода Раҳмон ҳозирда Тожикистон президенти ижроия аппарати раҳбари лавозимини эгаллаб турибди. У сиёсий фаолиятини 2005 йилда 27 ёшида бошлаган. Унинг биринчи иш жойи Республиканинг АҚШдаги элчихонаси бўлиб, у ерда 2007 йилгача маданият ва таълим бўйича масъул бўлиб ишлаган.

🇫🇷 Франция

Франция президенти Эммануэль Макроннинг 2 нафар қизи ва 1 нафар ўғли бор. Мамлакат раҳбари фарзандларининг шахсий ҳаётини сир сақлайди ва улар сиёсатчи сифатида жамоатчилик олдига чиқмаган. Уларнинг касбий фаолияти ҳақида маълумот деярли йўқ.

🇰🇬 Қирғизистон

Қирғизистон раҳбарининг ёлғиз қизи Жанайим университетда таҳсил олади, ҳали турмушга чиқмаган. Эслатиб ўтамиз, Жапаровнинг тўрт ўғли бор.

🇷🇺 Россия

Мамлакат президентининг 2 нафар қизи бор. Путиннинг тўнғич қизи Мария Владимировна Воронцова – Тиббиёт фанлари номзоди, Москва давлат университети кафедраси доценти, Миллий эндокринология тиббиёт илмий маркази етакчи илмий ходими. Кенжа қизи Катерина Владимировна Тихонова – Москва давлат университети Миллий интеллектуал захиралар маркази раҳбари ҳамда Россия ҳукумати ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгаши аъзоси.

🇰🇿 Қозоғистон

Амалдаги президентнинг қизи йўқ. Бироқ мамлакатнинг собиқ раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дарига Назарбоева отасининг номидаги жамғармага раҳбарлик қилади, шунингдек, Аёллар кучлари уюшмаси васийлик кенгаши раиси ҳисобланади.

🇮🇹 Италия

Президент Серджо Маттарелланинг қизи Лаура адвокат сифатида фаолият юритади.

🇺🇿 Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёевнинг икки нафар қизи бор. Катта қизи Саида Мирзиёева Президент ёрдамчиси лавозимида ишлайди. Кичкина қизи Шахноза эса Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари ҳамда Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари саналади.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Назар

ҚАЙСИ ДАВЛАТЛАРДА НАВОИЙГА ҲАЙКАЛ ҚЎЙИЛГАН?

Яқинда Туркия пойтахти Анқарада буюк мутафаккир Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилди. Бу бобокалонимизнинг маънавий мероси нафақат Ўзбекистонда, балки яқин ва узоқ хориж мамлакатларида ҳам эътироф этилаётганидан дарак беради. Бугун дунё мамлакатларида шоирга қўйилган ҳайкаллар ҳақида сўз юритамиз.

🔖 1968 йил. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали очилди. У улуғ шоирга Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида қўйилган биринчи ёдгорлик саналади. Унинг муаллифи – ҳайкалтарош Давид Ҳеидзе.

🔖 2002 йил ноябрь. Москвада Серпуховская майдонидаги боғга Навоийнинг 4,5 метр баландликдаги бронза ҳайкали ўрнатилди. Ёдгорлик муаллифлари таниқли ўзбек ҳайкалтароши Равшан Миртожиев, россиялик меъморлар Александр Кузьмин ва Игорь Воскресенскийдир. Ёдгорлик Москвага Ўзбекистон ҳукумати томонидан совға қилинган.

🔖 2004 йил 30 март. Токиодаги Сока университети ҳудудида Алишер Навоий ҳайкали қад ростлади. У Ўзбекистон раҳбарияти томонидан Япония университетига совға қилинган. Ёдгорлик муаллифи – Ўзбекистон халқ рассоми Равшан Миртожиев.

🔖 2008 йил 11 сентябрь. Бокуда Навоий ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Жараёнда Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирок этди. Ёдгорлик муаллифи – Ўзбекистон халқ рассоми Равшан Миртожиев.

🔖 2017 йил 14 март. Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги шарафига Шанхай университетида Алишер Навоий ҳайкали очилди. Ёдгорликнинг баландлиги 3,6 метр, пойдевори 1,8 метр. Ҳайкал тарҳини ўзбекистонлик ҳайкалтарош Равшан Миртожиев чизган, хитойлик ҳайкалтарошлар эса уни бронзадан ясаган.

🔖 2018 йил 27 сентябрь. Душанбедаги Низомиддин Алишер Навоий номли истироҳат боғида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкалларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик белгисидир. Ёдгорликлар муаллифлари – ҳайкалтарошлар Ҳакимхўжа Хуснитдинхўжаев ва Владимир Лунев.

🔖 2019 йил 30 июль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи арафасида Минск шаҳрининг Свердлов кўчасида Алишер Навоий бюсти ўрнатилди. Ёдгорлик ёш ҳайкалтарош Максим Макаревичнинг лойиҳаси бўйича яратилган.

🔖 2021 йил 16 декабрь. Ўзбекистон Президентининг Корея республикасига давлат ташрифи арафасида Сеулда Алишер Навоий бюсти очилди.

🔖 2023 йил 8 август. Қозоғистоннинг Остона шаҳри марказида Алишер Навоий ҳайкали қад ростлади. Баландлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган ҳайкал муаллифи Ўзбекистон халқ рассоми Жасвант Анназаровдир.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Назар

⚡️🌎ТАЛОФАТЛАР ТАРИХИ: НЕГА ТЎФОНЛАРГА АЁЛЛАР НОМИ БЕРИЛГАН?

Ҳар гал қаердадир тўфон содир бўлгани ҳақида ўқирканмиз, албатта, унинг номига кўзимиз тушади: «Яги» тўфони, «Изабелл» тўфони, «Ҳарви» тўфони... Тўфонларга нега асосан аёллар исми қўйилади? Сўнгги йилларда содир бўлган энг йирик тўфонларни биласизми? Қуйида шулар ҳақида.

Номланиш тарихи

Йирик тўфонларни номлаш ХХ асрнинг бошларига бориб тақалади. Илк бор тўфонларни австралиялик Клемент Рагг номлай бошлаган.

Рагг тўфонларни табиат ҳодисаларини ўрганиш учун маблағ ажратишда жонбозлик кўрсатган парламент аъзолари номлари билан атаган.

Иккинчи жаҳон уруши пайтида америкалик ҳарбийлар Кариб ҳавзасида содир бўлган тўфонларга турмуш ўртоқлари ёки оналарининг исмларини қўйишган.

1950 йилдан бошлаб эса тўфонларга ҳарбий алифбо фонетикаси асосида ном бериш тизими жорий этилади. 1953 йилда тўфонларга яна аёллар исмини қўйиш тартибига қайтилади. Эркакларнинг фикрича, аёллар тўфонга ўхшашади ва ҳеч нарса ғазабланган аёл каби бузғунчи кучга эга эмас.

😀Сўнгги йиллардаги энг йирик тўфонлар

«Ҳайян» тўфони

Тўфон 2013 йил 3 ноябрь куни Тинч океанида шаклланади ва асосан Филиппин, қисман Хитой ҳамда Вьетнамга зарар етказади. БМТ маълумотига кўра, 8 кун давом этган тўфон туфайли 11 миллион одам жабрланади. Етказилган зарар 3 млрд. доллар ҳисобланган.

«Ҳарви» тўфони

«Ҳарви» АҚШ тарихида юз берган энг йирик табиий офатлардан бири бўлиб, 2017 йил 17 август куни Кариб ҳавзасида шаклланган ва 2 сентябрда тўхтаган. Натижада 107 киши ҳаётдан кўз юмган, мамлакат иқтисодига 125 млрд. доллар зарар етказилган.

«Айк» тўфони

2008 йил 1 сентябрь куни Атлантика океанининг Африка қитъаси ғарбий қисмига яқин ҳудуддан бошланган офат 214 кишини ҳаётдан олиб кетади ва АҚШга 38 миллиард доллар зарар келтиради.

«Наргиз» тўфони

2008 йил 27 апрель. Ҳинд океани шимолидаги Бенгал қўлтиғида шаклланган тўфон 5 кун давом этади. Табиий офат туфайли қарийб 100 000 одам ҳалок бўлади, 56 000 киши бедарак йўқолади. Юз минглаб оила бошпанасидан айрилади. Умумий ҳисобда 2,4 млн. одам жабрланади.

«Катрина» тўфони

«Катрина» тўфони 2005 йил 23 августда Кариб ҳавзасида, Багам ороллари яқинида шаклланади. 30 август куни сўнади. Оқибатда 1 836 киши ҳалок бўлади. 700 минг одам уй-жойсиз қолади. Умумий ҳисобда «Катрина» АҚШга 125 млрд. доллар миқдорида зарар етказади.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Назар

💸СИГАРЕТ ЧЕКМАГАНГА 190 ДОЛЛАР МУКОФОТ

🚭 Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда сайёрамиздаги катта ёшдаги инсонларнинг учдан бир қисми чекар экан. Бу 1 миллиард 100 миллионга яқин кишидир. Хўш, дунё давлатлари бунга қарши қандай чора кўрмоқда? Келинг, буни бир неча давлатлар мисолида таҳлил қилиб кўрамиз.

Япония

Осака шаҳрида фаолият юритувчи фирмалар чекмайдиган ходимларига мукофотлар жорий қилган. Ярим йил мобайнида оғзига сигарет олмаган ходим 190 доллар мукофот пули олади.

Голландия

Мазкур давлатда жамоат транспортлари, мактаблар, шифохона ва дўконларда чекиш қонун билан тақиқланган. Бундан ташқари 12-16 ёшдаги чекмайдиган ўсмирлар ҳар ойда 200 АҚШ доллар олиш имкониятига эга.

Швеция

Мамлакат ёшларидан кимдир хорижда ўқимоқчи ва бунинг учун давлатдан стипендия олмоқчи бўлса, у ҳолда чекишни ташлаши керак бўлади.

АҚШ

Мазкур давлатнинг ҳар бир штати чекишга қарши ўзига хос кураш олиб боради. Нью Йорк штатида усти ёпиқ жамоат иншоотларида, хизмат автомобилларида чекиш мумкин эмас. Акс ҳолда қонун бузувчилар 1000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди.

Россия

Бошқа мамлакатлар сингари бу ерда ҳам ўқув бинолари, даволаш муассасалари, жамоат транспорти ва стадионларда чекиш тақиқланган. Чекаётган кишиларни реклама учун суратга олиш, тамаки маҳсулотларини телевизорда реклама қилганлар жаримага тортилади.

Чехия

Бу мамлакатда ресторанда ёқилган 1 дона сигарет учун 5 минг крон (200 АҚШ доллар) миқдорида жарима тўланади. Аэропорт ва йирик савдо марказларида чекиш учун махсус хоналар ташкил этилади.

Зилола Ҳакимжонова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM