Yoshlar kundaligi | Rasmiy
91.8K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Пискентда кўпкари бўйича катта халқаро мусобақа ўтказилмоқда. Машҳур Сайфи полвон қамалгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Кўпкарида Сайфи полвон қатнашмоқда. Демак, у озодликда. Омадингни берсин, полвон!

У бугунги беллашувда 9 та той соврин ютиб олди. Кўпкари эса давом этмоқда.

Жонли эфир бу ерда: https://www.youtube.com/watch?v=0JNQGkV1CcI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес #Премьера

📹 "Божалар"
"Маликам
"

Тахминан 15-20 йилдан буён ўзбек шоу-бизнесида битта "золотой" қоида бор: машҳур ҳофизлар санъат қоидаларига амал қилиб, шеър танлаб, оригинал мусиқа танлаб қўшиқ яратадилар. Лекин охирида Жаҳонгир Позилжонов чиқади ва хит тарона яратади. 🙆‍♂️😂

Яқин ойларда энг фаол хонандалар томонидан яратилган ва оммалашган қўшиқларга эътибор беринг: "Ёмғирларда" (Озода Нурсаидова), "Тентакчам" (Ҳамдам Собиров), "Севмайман душанбадан" (Жалолиддин Аҳмадалиев), "Моднийлар" (Достон Эргашев).

Бу қўшиқларнинг ҳаммаси – санъат асари. Дид билан мусиқа ва шеър танланган, ижро йўли оригинал ва суюмли. Аммо...

Жамиятнинг катта қисмини ташкил этувчи қоқбошларга санъат эмас, санъатсифат "ашила" ёқади. Жаҳонгир Позилжоновнинг ўсмирлар ҳаётидан олинган клипи ва қўшиқ кеча оқшомда премьера бўлди. Марҳамат, томоша қилинг. Янги хит. Беҳазил. Негадир ҳар доим шунақа бўлади.

Бу қўшиқни сизга ҳавола қиларканмиз, ҳақиқий санъатни тушунган одамлардан узр сўраймиз.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳбўлинг

Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг: улар пластик карталардан пул ечиб олишнинг янги схемасини ўйлаб топишди.

Схема қуйидагича: Сиз «тасодифан» картангизга пул оласиз, кейин улар номаълум рақамдан қўнғироқ қилиб, уни нотўғри ўтказганликларини айтишади. Суҳбат давомида картада қанча пул борлигини аниқлаб, рақамингизга келадиган кодни ёзиб беришингизни сўрашади. Кейин улар сизнинг картангиздан барча пулларни олиб қўйишади.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎧 Қадрдон оҳанглар: «Биринчи муҳаббатим»
🎤 Ижро: Шерали Жўраев

Кеча оқшом фалакда ой бўзариб ботганда... Хаёлларинг яқин ўтган кунларингнинг ўтли дафтаридан ширин, аммо андуҳга лиммо-лим тўлган сурурли хотираларингни қалқита бошлайди. Ўша биринчи муҳаббатинг билан кечган тотли лаҳзалар вужудингни ишқ ифорига буркайди, севгининг иштиёқи юрагингни сарафроз этади.

Мен сени эсга олдим биринчи муҳаббатим...

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Бугунги таронани вилоятимиз ёш ижодкорларидан бири Отабек Исроилов ўз фонотекасидан тақдим этди.

🎼Тўлиқ аудиони тинглаш

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Сочларингни тарайди шамол суйиб,
Товонингни ўпади қорлар, эриб.
Офтоб ҳайрон боққанда ой юзингга,
Мен турибман чорасиз кундай куйиб.


Бойчечагим, қорақош бойчечагим...

Қўшиқдан.

Р.S: Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бойчечак очилди. Баҳор яқин, азизлар!😍

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил учун биринчи «Ташаббусли бюджет» жараёнларига старт берилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йилнинг дастлабки «Ташаббусли бюджет» жараёнлари бошланганини маълум қилди.

Фуқаролар 6 февралдан 26 февралга қадар ўз таклифларини «Ochiq budjet» порталига киритишлари мумкин.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#халқароҳаёт

Туркияда 7,8 магнитудали зилзила қайд этилди

Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакат жануби-шарқидаги шаҳарларда ўнлаб тураржой бинолари қулаб тушган, ҳозирча зилзила оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда,

Ҳозирга қадар 100 га яқин инсон ҳалок бўлгани, 300 дан зиёди жароҳатлангани айтилмоқда. Зилзила кучи Ливан, Ироқ ва Сурияда ҳам сезилган, талафотлар бор.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#шоубизнес

Журналист Ғайрат Шералиев хонанда Ориф Чориевдан ранжиди. Бунга нима сабаб бўлди?

Душанба куни келган хат...

Очиғи, умримда ҳеч қандай ташкилотга шикоят билан мурожаат қилган эмасман. Лекин бу сафар муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни муҳофаза қилувчи идорага арз қилишга тўғри келди.

Талабалик йилларим "Севмайман душанбадан" деган ҳазиломуз бир шеър ёзгандим. Икки-уч ой аввал ажойиб ижодкор дўстим Беҳзод Қобулов бу шеърни ўзимдан эшитиб, билдирмай ёзиб олган ва ижтимоий тармоқда эълон қилган экан — шеър кутилмаган тезликда тарқалиб кетди.

Бу вақтда биз хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев билан ҳозир анча оммалашиб қолган "Ўн тўққиз йил..." қўшиғи устида ишлаётган эдик. Мен телефонда хонандага "Севмайман душанбадан" ҳақида ҳам айтдим ва у қизиқиб қолгани учун шеърнинг тўлиқ матнини унга ташлаб бердим.

Уч-тўрт кун ўтиб, Жалолиддин бу шеърни Фарғона шаҳрида қайсидир концертда ҳеч қандай тайёргарликсиз, шундоқ импровизация тариқасида ижро қилгани ва яхши олқиш олганини хурсанд бўлиб айтди. Энди бу қўшиқ устида жиддий ишлаб, мусиқий сайқал бериб, расман студияда ёзмоқчи эканини билдирди. Унинг илтимоси билан мен шеърга яна битта тўртлик қўшиб бердим. Шу тариқа қўшиқ тайёр бўлди ва уни Жалолиддин биринчи марта "ЗўрТВ" каналининг "Ухламайсизми?" дастурида жонли ижрода премьера қилди.

Орадан беш-олти кун ўтиб, хонанда Ориф Чориев бу қўшиқнинг сўзларини ўзбошимчалик билан ниҳоятда расво даражада ўзгартириб, бошқа мусиқага солган ва "Ризанова" мусиқий портали орқали оммавий намойиш этган. Табиийки, икки хонанда ўртаси келишмовчилик чиққан ва у оғзаки муроса йўли билан ҳал бўлмаган.

Бу шеърни ҳақли равишда биринчи бўлиб Жалолиддин ижро қилгани, керак бўлса ҳар бир қатори бўйича муаллиф билан маслаҳатлашгани учун масалага аниқлик киритишга тўғри келди ва Муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқларни химоя қилиш жамиятига расман мурожаат қилдим.

Хонанда Ориф Чориев шеърни истаганча бузиб, қўшиқ ёзганидан ранжиганим рост, лекин, очиғини айтаман, ҳеч қандай моддий ёки маънавий зарар кўрганим йўқ. Шунинг учун, қолаверса, оддий одамгарчилик нуқтаи назаридан, ундан моддий ёки маънавий зарар ундириш даъвосини қилмадим.

Шунчаки, бу шеърдан фойдаланиш ҳуқуқини Жалолиддин Аҳмадалиевга берганим учун Ориф Чориев ижросидаги вариантни барча тармоқлардан ўчириб ташлашни талаб қилдим.

Бугун келган жавоб хатида маълум қилинишича, бу мурожаатим ижобий ҳал этилибди. Хонанда Ориф Чориев ва у кишининг мухлислари мени тўғри тушунадилар, деб ўйлайман.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
журналист
.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#тарих

Дунё тарихидаги энг даҳшатли зилзилалар хронологияси

🇨🇳1556 йил – Хитойнинг Ганьсу ва Шэньси музофотларидаги зилзила 830 минг кишининг ҳаётига нуқта қўйган. Ҳудудда 20 метрдан ортиқ чуқурликдаги ёриқлар пайдо бўлган.

🇮🇳1737 йил – Ҳиндистон тарихидаги энг вайронкор зилзила сифатида қайд этилган Калькутта зилзиласи 300 минг одамнинг ёстиғини қуритгани тахмин қилинади.

🇯🇵1923 йил – Японияда содир бўлган 8,3 балли зилзила натижасида 105 мингдан 142 минггача киши ҳалок бўлган, яна минглаб кишилар бедарак йўқолган. 2 миллионга яқин одам уйсиз қолгани қайд этилган.

🇺🇿1966 йил – Тошкентда даҳшатли зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғидаги силкиниш магнитудаси 5,2, эпицентрдаги ер юзасида сейсмик таъсир эса 8 баллдан ортиқ, чекка жойларда 6 баллни ташкил этди. Аҳолининг 300 мингдан ортиғи уйсиз қолди, 8 киши ҳалок бўлди ва тахминан 200 киши жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

🇺🇸1994 йил – АҚШнинг Лос-Анджелес шаҳрида бўлиб ўтган 6,7 балл кучланишга эга бўлган зилзила эгаллайди. Бу офат 57 кишининг умрига зомин бўлди. 8700 нафар одам турли хил жароҳатлар олган ва бу мамлакатга 20 млрд. доллар миқдорида зарар келтирган.

🇨🇳2008 йил – Хитойда, Осиё-Тинч океани ҳудудида содир бўлган зилзила кучи нисбатан кам – 8 балл бўлса-да, қурбонлар сони жуда кўп – 69 195 киши бўлди. 18 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолди, 5–11 млн киши бошпанасиз қолди.

🇨🇱2010 йил – Чилида 8,8 балли зилзила содир бўлди. Натижада 525 киши ҳалок бўлган, 25 та одам домдараксиз йўқолган. Бу офат давлатга 15-30 миллиард доллари миқдорида зарар етказган.

🇯🇵2011 йил – Япония соҳилларидан 72 км масофада, 30 км чуқурликда кечган тебранишлар магнитудаси 9 баллни ташкил қилди. 6 дақиқа давом этган зилзила натижасида баландлиги 40 метрдан ортиқ цунами кўтарилди ва айнан у энг катта талафотларга сабаб бўлди.

🇸🇽2022 йил – Филиппиннинг Абра провинциясида содир бўлган зилзила оқибатида камида уч киши қурбон бўлди. Америка сейсмология хизмати маълумотларига кўра, кучи 7 баллгача бўлган зилзила провинция пойтахти Бангед ва қўшни икки провинцияда бир нечта кўчки ҳамда биноларнинг қулашига сабаб бўлди.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Live

Оҳангарон туманидаги "Сартамғали", "Чинор", "Қорахитой" маҳаллалари ҳоким ёрдамчилари вазифасидан озод этилди

Бу ҳақда вилоят ҳокими раислигида Оҳангарон туманини 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2023 йилги режалар хусусидаги кенгайтирилган танқидий-таҳлилий йиғилишда маълум қилинди.

🌐ЖОНЛИ ЭФИР

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#иқтибос

Мактаблардаги меҳнат дарсларида ўқувчиларга, аввало, қаламча ўтқазишни ўргатиш керак. "Яшил макон" шундан бошланади - Зойир Мирзаев.

Айни дамда Оҳангарон тумани ижтимоий-иқтисодий ривожига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишдан.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Ер уни қадрлайдиган одамга берилиши керак. Томорқасини эплолмаётган фуқарога ер бериб қўямизда, қандай натижа кутамиз - Зойир Мирзаев

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#назар

ЭНЕРГИЯ ТАНҚИСЛИГИДА ДУНЁ ТАЖРИБАСИ

Кунларнинг кескин совуши ёки жизғанак бўлиб кетиши, табиий офатлар, музликларнинг эриши, инсониятнинг кутилаётган қурғоқчилик даври билан тўқнашуви, табиий ресурслар инқирози ер шарининг ҳеч бир томонини четлаб ўтаётгани йўқ. Энергия танқислиги эса бугун дунё аҳолисини қийнаб келяпти. Бундай мураккаб вазиятда эртанги бўлиши муқаррар бўлган энергия йўқчиллигини бироз бўлсада ортга суриш учун чоралар кўриляпти. Дунё мамлакатлари энергия сарфини камайтириш учун қандай тадбирларни амалга оширмоқда?

Франция

Республика энергия танқислиги даврида "Энергия тежаш миллий режаси" ни ишга туширди. Ҳукумат энергия истеъмолини 2024 йилга келиб 2019 йил даражасидан 10 %га қисқартириш мақсадини қўйди. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу чора 2050 йилгача энергия истеъмолини 40 % га қисқартириш имконини беради.

Режага кўра, жамоат биноларида иссиқлик ҳарорати 19°C гача чекланади. Тунда шаҳарлардаги чироқлар ўчирилади. Давлат хожатхоналарида иссиқ сувдан фойдаланиш қисқартирилади, имкон қадар транспорт қатновини камайтириш учун ходимлар уйдан ишлаши таъминланади. Шунинг билан бирга Франциянинг энг йирик 40 та компаниясидан 30 тасида (фойдаланилмаётган биноларда) чироқларни ўчириш, иссиқлик ва кондиционер фаолиятини тўхтатиш мажбурийдир. Ҳар бир хонадонга газда ишловчи иситиш тизимларидан воз кечиб, иссиқлик насосларига (кондиционер) ўтиш учун 9000 еврогача субсидия ажратилди.

Германия

Юзага келган газ танқислиги фонида Европа Иттифоқи мамлакатлари газ истеъмолини 15% га камайтириш мажбуриятини олган бўлса, Россия газига қарам бўлган Германия 20% қисқартиришга мажбур бўлди. Бунинг учун мамлакатда энергияни тежаш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, тунда кўчаларда чироқлар ўчирилади, совуқ кунларда савдо дўконларида иссиқликни сақлаш учун эшиклар ёпиқ ҳолда туради ва электр энергиясида ёниб турадиган реклама мониторлари тунги соат 22:00 дан бошлаб ўчирилади, жамоат бинолари, сув ҳавзалари, спорт заллари умуман иситилмайди ва корхоналардаги иссиқлик ҳарорати 19°C гача чекланади. Лекин шифохона, боғча ва мактаб муассасалари бундан мустасно.

Испания

Мамлакат тўлақонли газда исувчи воситалардан кечишга қарор қилди. Биноларда совутиш ва иситиш тизимлари ёзда 27°C дан, қишда 19°C дан ошмаслиги мажбурий этиб қўйилди. Бундан ташқари дўконларнинг ойна ва эшикларидаги чироқлар соат 22:00 да ўчирилади. Аҳолини темирйўл транспортларига жалб қилиш мақсадида чипта нархлари 50% га камайтирилди.

Япония

Мамлакат ҳукумати энергия тақчиллиги юзага келишининг олдини олиш мақсадида тунда чироқларни ўчиришни буюрди. Япония иқтисод вазири аҳолини уй хўжаликлари ва корхоналарни барқарор таъминлашда муаммо бўлмаслиги учун энергияни тежашда ҳамкорликка чақирди.

Италия ва Европанинг кўплаб мамлакатлари ҳам юқоридаги каби чорани илгари суришяпти. Ёқилғи инқирозидан қутулиш учун электр токида ишлайдиган автомобиллар, қуёш батарейкаларига бўлган эътиборни оширяпти. Масалан, Венгрия, Болгария, Руминия каби мамлакатларда иқтисодий ва табиий ресурслар инқирози сабабли аҳолининг ярмидан кўпи табиий газдан воз кечган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#биласизми?

ТАЛАБА ҚАЧОН АКАДЕМИК ҚАРЗДОР ҲИСОБЛАНАДИ?

(кредит-модул тизими бўйича)

1 та фан учун 6 кредит ажратилган.

1 кредит 30 соатга тенг.

1 та фаннинг 6 кредити 180 соатга тенг (6 • 30 = 180).

180 соатнинг 40 фоизи (72 соат) аудитория соатига, қолган 60 фоизи (108 соат) эса мустақил таълимга ажратилган.

Талаба аудитория учун ажратилган 72 соатнинг ¼ қисмини (яъни 18 соатни) қолдирса, якуний назоратга киритилмайди.

Якуний назоратга киритилмаган талаба академик қарздор ҳисобланади.

❗️Академик қарздор талаба курсдан қолдирилади. Шу тариқа бакалавриат йўналишидаги талаба 8 йил олий таълим муассасасида қолиши мумкин.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

Видеони кўриб юрагим йиғлади. Қаёққа қараб кетяпмиз? Қаерга шошяпмиз? Қачон дийдамиз қотиб улгурди, оқибат бизни қачон тарк эта қолди? Айтинг, Ҳазрати инсонлар...

Эсиз одам, эй сиз одамлар...

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Уфқларга қўйиб гулдаста,
Тоғ ортидан кўтарди-да бош,
Пастга боқди чўққидан аста
Олтин қалам тутган бир наққош.

Ҳар нуқтага сайқал бериб у,
Водий узра чизди зар лавҳа.
Сўнг қуёш деб имзо чекди-ю,
Тонготар деб қўйди сарлавҳа.

Шеър: Эркин Воҳидов

Видеода: Бўстонлиқда тонг отмоқда. 2022 йил 15 июнь.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Отнинг ўлими – итнинг байрами

Туркияда зилзила оқибатиди вафот этганлар қарийб 3 минг нафарга етди. Эрдўғон 7 кунлик мотам эълон қилди. Зилзилалар эса тинмаяпти. Хавотирлиси, кеча Тошкентнинг биқинида – қўшни Туркистон, Чимкентда 4 баллик зилзила бўлди. Расмий ўзбек медиалари зилзила содир бўлганда нималар қилиш кераклиги ҳақидаги ижтимоий роликлар тарқатишни бошлади. Ва яна одатдагидек, бизда зилзила бўлмаслиги ҳақида қатъий ишонч билан айтилган гаплар ҳам тарқатилаяпти.

Ҳа, биз шунақамиз. Аввалига безрайиб инкор этамиз, кафолат берамиз, кейин эса, худо кўрсатмасин, нимадир бўлса узрпаторлик бошланади. Умуман, дунё охирги бир ойда иккита таҳлика билан тўқнашди: аномал совуқ ва тектоник ўзгаришлар натижасида содир бўлаётган зилзила.

Хавотирли хулосалар пайдо бўла бошлади. Туркиядаги зилзила оқибатида қулаган бинолар турк иморатсозлиги, қурувчилари ҳақидаги афсоналарга дарз кетказди. Демак, ҳаддан зиёд профи деб қаралган турклар қурган иморатлар ҳам аслида жудаям пишиқ-пухта эмас экан. Маълумки, жонажон ватанимизда ҳам кўплаб уй-жой ва бошқа объектларни қурилишида турк компаниялари фаол иштирок этган...

Балки хавотирлар ўринсиздир. Лекин қандоқ қилайлик, хавотирлар билан яшашга мажбур бўлиб қолаяпмиз-да.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM