Yoshlar kundaligi | Rasmiy
93.5K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#муносабат

Оҳангарон шаҳри 2-сектор ҳудуди. Саломатлик йўлагидаги ҳолат бартараф этилибди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_ёшлари

ТУРКИЯ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ. УЛАР МУСТАҚИЛМИ?

Таълим ҳар қачон ва ҳар қаерда мамлакат ривожининг энг муҳим омили бўлиб хизмат қилган. Турли мамлакатларнинг ўзига хос таълим тизими, ёшлар сиёсати мавжуд. Туркияда таълим тизими қандай, нима учун кўпчилик у ерда таълим олишни афзал кўради, ёшларнинг дунёқараши қандай? Қуйидаги мақола шу ҳақда.

Таълим тизими

Туркияда таълим соҳаси давлат томонидан қаттиқ назорат қилинади. Таълим олиш ҳуқуқи Конституция билан кафолатланган. Мамлакат фуқаролари учун бошланғич таълим олиш мажбурий ва давлат мактаблари мутлақо бепулдир.

Давлат мактабларида синфларда 40 нафаргача ўқувчи таълим олади. Хусусий мактабларда эса ўқиш пуллик, синфда кам сонли ўқувчилар ўқийди.
Мактабга бориш мажбурий, олти ёшдан бошлаб ҳар бир бола тўғрисидаги маълумотлар давлат таълим тизимига киритилади. Ота-оналар ўз фарзандларини давлат ёки хусусий таълим муассасасига ўқишга беришлари шарт. Бу қонун чет элдан келган муҳожир фарзандларига ҳам тегишлидир.

Босқичлар

Мамлакатда таълим олти босқичга бўлинади ва боғчадан кейинги таълимнинг ҳар бири тўрт йилдан иборат. Бу системанинг номи 4+4+4 деб аталади ва унга 5 йилдан бери амал қилиб келинмоқда. Босқичлар:
— мактабгача таълим бир ёшдан уч ёшгача бўлган болалар;
— мактабга тайёрлов уч ёшдан беш ёшгача;
— бошланғич мактаб тўрт йил;
— ўрта мактаб тўрт йил;
— лицей тўрт йил.

Болалар лицейни битиргач истакларига кўра коллеж, техникум ёки университетга имтиҳон топширишади. Агар ўқувчи ўз соҳаси бўйича лицей йўналишини тамомлаган бўлса, университетга имтиҳонсиз қабул қилинади. Абитуриент энг юқори баллни қўлга киритса грант асосида таълим олади, аммо чет эллик талабалар учун грант мавжуд эмас. Ўртача стипендия қиймати 150 АҚШ долларига тенг.

Ижара

Талабалар кампуси жойлашган ҳудудларда ётоқхоналар мавжуд. Бироқ ҳар доим ҳам уларда жойлар сони етарли эмас. Ижара пули ойига 400-500$. Шу сабабли кўплаб талабалар хонадонни (уйни) ижарага олишни афзал кўришади.

Маҳаллий университетни тугатиш ва мамлакатда шахсий уйга эга бўлиш шахсий ривожланиш, яъни карьера учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Мамлакат ёшлари сиёсатда ўта фаол ва ўз ҳақ-ҳуқуқларини мукаммал даражада яхши билишади. Одатий 18 ёшидан сўнг мустақил ҳаётга қадам қўйишади ва уларнинг шахсий ҳаёти деярли ўзларининг қўлида. Жамиятда эркак ва аёллар тенглиги таъминланган. Улар ҳар соҳа ва жабҳада фаол.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#тезкор

«Газ заправка»лар очилди! Тошкент вилоятидаги «метан заправка»ларнинг ишлаш графиги билан танишинг.

Маълумот учун: «метан заправка»лар бугундан ушбу график асосида фаолият юритади. Мазкур жорий этилган чоралар вақтинчалик бўлиб, газ босими кўтарилиши билан автомобилларга газ тўлдириш шахобчалари ўз режимида ишлай бошлайди.

Шопир акаларга тарқатворинглар😊

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшларни_алдаманг

Ёшларни чув туширишнинг нурафшонча усули: "Гилам" лақабли "дастрўмолча"

"Гилам" лақабли "Дастрўмолча" ҳангомаси кўпларга таниш. Буни қарангки, нурафшонлик масъуллар бу ҳангомадан ўзларига ажойиб мотивация олган кўринишади, ёшларни айни шу усулда чув туширишибди. Яна кимни денг, "Ёшлар дафтари" даги муҳтож йигит-қизларни.

"Ёшлар жамғармаси" томонидан дафтарда турувчи ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида умумий қиймати 131.1 млн. сўмлик ноутбуклар етказиб берилганлиги ҳақида Нурафшон шаҳар ҳокимлигига ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилган. Қоғозда ишлар беш. Аммо текширувлар шуни кўрсатдики, ёшларга етказиб берилган ноутбук параметрлари ҳужжатдагиларига мос эмас. Яъни қўшиб ёзиш санъатидан моҳирона фойдаланилиб, сифатлилари ўрнига ўртамиёналари етказилган. Хариди 89.5 млн. сўм бўлган компьютерлар сирли равишда 131.1 млн. сўмга айланиб қолган. Ёшларнинг 41.4 млн. сўм ҳақи эса чўнтак топиб кетган.

"Приписка" ишларига Нурафшон шаҳар ҳокимлигининг ҳисоб-китоб ишларига масъули "С.И" ҳамда "АRTEL SHIWAKI SHOP BUSSINES" МЧЖ раҳбари "Т.Л" лар бош-қош бўлишган. Ҳозирда "қаҳрамонларимиз"нинг устидан жиноий иш қўзғатилган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Туйғу

Аҳа-ҳай, биродарлар! Бу дунёда йигит дегичнинг бир дарди бўлади. Йигитнинг дарди ўлдим-куйдим бўлмайди. Ҳар йигитнинг орияти бус-бутун бўлсин. Эрнинг дарди элнинг орияти бўлади.

Аҳа-ҳай, биродарлар! Бугун ўзбек адабиётининг орият қўшиғини ёзган адиб Тоғай Мурод таваллуд топган кун.

Аҳа-ҳай, биродарлар! Тоғай Муродни ўқимаган ўзбек - ўзбек эмас! Тоғай Муродни ўқимаган эрлар орият дарсини ўқимапти.

Аҳа-ҳай, биродарлар! Адибимиз, мумтозимиз, буюгимиз, энг асилимиз - Тоғай Муродни ўқинг!



Тоғай Муродга

Момоси, мен Тарлонни
Осмонларга беркитдим.
Юлдузларнинг қўйнида
Кишнаб-кишнаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Армонларга беркитдим.
Орзуларнинг бўйнида
Нишлаб-нишлаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Музликларга беркитдим.
Совуқларнинг бўйида
Қишлаб-қишлаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Сўзлигимга беркитдим.
Хоинларнинг ўйига
Муштлаб-муштлаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Ўзлигимга беркитдим.
Ғанимларим бурнини
Тишлаб-тишлаб юрибди.

Элёр Мурод шеъри.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслаб

“Синфком” бўлганмисиз?

Бизда синф сардорлиги ажойиб бўлган. 1-4 синфларда фақат қизлар тайинланарди. Юлдуз ва Зулхумор навбат билан бошқарарди. Уларнинг асосий вазифаси ‒ устоз йўқлигида ўқувчилар тинчлигини сақлаш, китоб-дафтарларни текшириш, ўзлаштиришда дангасалик қилаётганларга ёрдам бериш. Гоҳида қизларимиз ўзида ваколат аталмиш кучни чуқур ҳис қилиб юбориб, темир чизғич билан тушириб қоларди. Тўрт йил давом этган “матриархат даври” умуман олганда ёмон бўлмаган.😊

Юқори синфга ўтгач йигитларнинг бўйи чўзилиб, кучга тўла бошлади; қизларимиз феъл-атворида юмшоқлик, назокат устунлик қилгач вазият ўзгарди. Энди ғайрати ичига сиғмаётган йигитлар бошқарувчиликка ўта бошлади.

Буни шароитнинг ўзи тақозо этарди. Энди ўсмирлар ўзаро кучини синашгиси, кимлигини кўрсатиб қўйгиси келарди. Уларни эса албатта, чизғич билан назорат қилиб бўлмасди. Қизларнинг эса ўзига маҳлиёлик даври ‒ ортиқча машмашага вақти йўқ.😉

Хуллас, синф сардорлигига 5-6 синфда очиқ усулда овоз бера бошладик. Аммо 7-8 синфда яширин овоз берганмиз. 9-11 синфда эса ким масъулиятни олса ўшанга топширганмиз. 11 йиллик мактаб даврида икки “синфком” фаолияти ёрқин из қолдирган. Булар Бекмирзо ва Мирзабек. Чунки улар оғир‑босиқ, ташаббускор, таъсир доираси кенг, қатъиятли ва барчанинг ҳурматига лойиқ йигитлар бўлган.

Энди ўйлаб қарасак, синф сардорлиги ҳам болаликдан масъулиятли бўлишни, бошқарув тажрибасини ўргатар экан. Эҳ, қанча болалар сардорликни орзу қиларди. Лекин сардор дегани билим ва куч жиҳатидан устун бўлиши кераклигини ҳамма ич‑ичидан ҳис қиларди.

Сиз синф сардори бўлганмисиз?

Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Кун_фотоси

Шахматни ҳар ким ҳар куни ўйнаши керак...

Ўйин жараёнида ким шоҳ-у ким мот бўлди, буёғи икки шахматчига аён😉

Суратда: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Беҳзод Қобулов ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳбўлинг

Талабалар ақидапарастлик ғоялари сабабли қамалди

Тошкент давлат техника университетининг 4-босқич талабаси телеграмдан ақидапарастлик ғоялари ҳақидаги қўшиқларни (нашида) юклаб олиб, интернетда тарқатгани учун 5 йилга қамалди. Худди шунга ўхшаш ҳолат Жиззах ва Сурхондарёда ҳам содир бўлган. Бугун бу талабалар панжара ортида.

Ҳурматли тенгдошим, дўстим! Озодлигинг, тинчлигингни турли бузғунчи ғояларга алиштириб қўйма! Огоҳ бўл!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Мен фақат бир мақсадни кўзладим: ўттиз-ўттиз беш ёшларгача жаҳон адабиётини ўқиш. Фақат ўқиш, ўқиш, ўқиш, қўл қотиб қолмасин учун майда-майда ҳикоялар машқ қилиб туриш.

Мен бу ният йўлида иморат солмадим, машина олмадим, мансаб эгалламадим, шон-шуҳрат қизғанмадим!
Фақат изландим, фақат ўқидим.

© Тоғай Мурод

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сарҳисоб

🗣🇺🇿 Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи 2022 йилда нималарга улгурди? Сиз ташкилот фаолиятидан қониқдингизми?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

ТАБИАТДАН ҚАЙТАР ҚАСОС...

“Ноёб қуш экан...Бу бошқа қайтарилмайди. Кечиришингизни сўрайман...”

Билмаганмиш! Қушнинг катта ва гўзаллигини, оддий қушлардан кескин фарқ қилишини англаш учун одамга неча тонна фаросат керак?!

Кечирармишмиз! Бутун бошли “Қизил китоб”га киритилган сақоқушни ваҳшийларча ўлдириб қўйиб, узр сўраш неча пулдан бўляпти?!

Хўш, балиқ овига бориб сақоқушни овлашнинг нима кераги бор эди? Бу ерда одам ҳам, қуш ҳам овга келган. Фарқи шундаки, одам бекорчиликдан, қуш эса тирикчиликдан келганди Арнасойга.

Фуқаро Э.Д жинояти бўйича ҳужжатлар тегишли идораларга юборилибди. Яхши. Айбдор жазо ҳам олар. Лекин ўша ноёб қуш Ер юзида яна биттага камайди‑ку. Буни нима билан оқлаймиз?

Бир шоир ёзганди: “Табиатдан қайтар қасос - қасддан Ўзи асрасин!”.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШдаги катта музлик эриб кетди

⚡️АҚШнинг Сиетл шаҳри яқинидаги Ҳинман тоғида минг йиллар давомида мавжуд бўлган катта музлик батамом эриб кетди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди. 

🗻"Ёшлар кундалиги" бунгача Ўзбекистон ва Марказий Осиёни сув билан таъминловчи катта музликлардан бири Давидов музликларининг шитоб билан эриётгани ҳақида ёзганди.

Хўш, оқибати қандай бўлади? Муаммонинг ечими борми? Бизни нималар кутмоқда?

▶️МАҚОЛАНИ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЯШАСИН ҒАНИМЛАРИМ!”

У умр бўйи ғанимларидан миннатдор бўлиб ўтди. Душманларидан хафа бўлиб, асабийлашиб, уларнинг ёмонликларини оламга достон қилиб юрмади. Бирон жойда исмларини зикр қилмади. Токи уларнинг номи тарихда қолмасин. Вақт ўтди ‒ улар унутилди. У ва унинг асарлари эса халқ юрагида қолди.

Эсини таниганидан буён курашлар ичида яшади. Аввал Сурхоннинг Денов тумани давраларида кураш тушди. Кейин бу курашлар илм ва иш йўлига кўчди. Курашлар уни ўжар, асов, чўрткесар, ҳақиқатпарвар, ҳалол ва пок шахсга айлантирди.

Сўз ортидан Сурхоннинг иссиқ далаларидан то Рус ўлкасининг совуқ шаҳарларигача кезиб чиқди. Аввал Ватанини ўрганди, кейин дунёни ва... яна Ватанга қайтди. Йўллар уни аксар вақт Паркентнинг сўлим Кумушконига чорларди. Балки бу жойлар унга Хўжасоат қишлоғини эслатгани учундир.

У адабиёт майдонига кирар экан бирон сўз полвони қодир бўлмаган усулни қўллади. Шунинг учун бу майдонда ғолиб юрди.

У бу дунёда ўлиб бўлмаслигини ёшлигидан тушунди ва вақтнинг қадрига ета бошлади. Отасидан қолган далаларда Момо Ернинг қўшиқларига қулоқ тутди. От кишнаган оқшомда ойдинда юрган одамларни уйғоқликка, ёруғ тонгга чорлаб ўтди.

Ўзбекнинг ор қўшиғини яратган бу адиб...

Тоғай Мурод эди... Тоғаймурод Менгноров эди...

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Туйғу

Тошкент тонгларида бор ажиб афсун,
Кўрганлар албатта келишар қайтиб.
Қаранг, файзли юртда сизу мен учун
Лайлаклар юрибди шукрона айтиб!

Шеър: Иқбол Мирзо

Суратда: Қуйи Чирчиқ тумани Балиқчи ҳудуди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12 ёшли Муслима қизнинг хотирасига бағишланади

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

“Менинг исмим Муслима. Мен 12 ёшдаман. Мен энди ораларингизда йўқман. Мени ўлдиришди. Ўша куни дугонам билан мактабдан келаётгандим. Биз қорнинг кир бўлиб кетаётгани ҳақида гаплашдик. Мазза қилиб қорга тўйганимизни гаплашдик. Дугонамнинг қўлидан ушлаб келдим. Унинг қўллари иссиқ ва юмшоқ эди. Кейин йўл бошида айрилдик.

Орқамда қўшнимиз - амаки келаётган эди. Мени чақирди. Мен у амакини яхши билардим. Уйимизда ёзда ишлаган эди. Мен тўхтадим. Сенга қизиқ нарса кўрсатаман деди. Мен эргашдим. Мен у амаки мени қийнамагунча ёмон амаки қанақа бўлишини билмасдим. Мени бўғаётганда, ва ҳатто ўлаётганимда ҳам ўлим нималигини билмасдим. Ҳозир ҳам билмайман ўлим нима?  Чунки мен 12 ёшда эдим, бу ҳақда бирон марта ўйламагандим. Мен уяламан ва қўрқаман. Мени шунақа азоблашганидан уялаяпман.

Менинг яқинларим исмимни айтиб излашаётганда мен совуқ ва оғир тошларнинг остида эдим, мен ҳаммасини эшитиб ётардим. Улар кеч қолишганди, мен ўлиб бўлгандим. Ҳатто амаки юзимга тош билан ураётганда ҳам ўлиб бўлгандим. Бўлди бошқа урманг, деганимни эшитмади. Ўлганлар гапирмайди деб ўйлаган бўлса керак. Шунда ҳам мени УЯТ ҳисси тарк этмаганди. Қандай кўринаман уларга... Уларга бу ердаман деб айтгим келарди, айтдимам аммо ҳеч ким мени эшитмади. Яна мен излаётган бошқа амакилардан ҳам қўрқиб қолгандим. Мен дугонам мени топишини истардим. Мен негадир фақат унга дардимни айта оламан деб ўйлардим.

Мени топишди. Негадир ҳамма йиғлади. Мени кўтариб ОЛИБ кетишди, бир пой этикчам йўқолди, сумкамдан яхши кўрган ручкам ҳам тушиб қолди. Устозим ёдлашга берган яхши инсон ҳақидаги шеърни ҳам ёдлай олмагандим. Менинг кундалигим, дафтарларимга ўша куни уй вазифаси ёзилмади.

Бу ерда ўзимга ўхшаган қизалоқлар жуда кўп. Ана 14 ёшли опача, ана 7 ёшли Наташа, мени етаклаб бошқалар билан таништираётган 4 ёшли Зилола, 6 ёшли Эмма, ўзи қора, сочлари жингалак африкалик 5 ёшли Надиза, биз жуда кўпмиз.   Бизни битта бирлаштириб турган нарса бор — биз қизалоқлармиз — биз фариштачалармиз. Ҳаммамизни ёмон амакилар қийнаган, ўғирлаб кетишган, ўлдиришган. Ота-оналаримиз, яқинларимиз бизни яхши кўришарди.

Дугонам йиғлаб кўзлари шишиб кетди. Биламан бизни  ҳеч қачон унутишмайди... Менинг исмим Муслима, мен 12 ёшдаман. Мени ёмон амаки зўрлади ва ўлдирди”.

Барно Султонова,
журналист


Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Зар топилмаган Зарбулоқ

Юртимизнинг турли ҳудудларида Зарбулоқ номи билан аталувчи қишлоқ ва маҳаллалар кўплаб топилади. Хусусан, Ангрен шаҳрида ҳам ана шу номдаги қишлоқ мавжуд.

Зарбулоқ қишлоғи Чотқол тоғ тизмалари бағрида жойлашган. Ҳудуднинг юқори қисмида доимо сариқ ва қизил тусда товланиб турадиган иккита булоқ қайнаб туради. Қишда иссиқ, ёзда муздек суви билан танилган учун зарбулоқ дейилади.

Қишлоқнинг тўрт асрга тенг ўтмиши шу кунгача ота-боболар томонидан оғиздан-оғизга ўтиб келмоқда. Мазкур маълумотларни жамлашда педагог Дўсан Тошбоевнинг ҳиссаси катта. Айни вақтда меҳнат фахрийси Қурбонқул Юсупов ушбу ишни давом эттирмоқда. Унинг таъкидлашича, Зарбулоқ қишлоғи  Дукентсой, Сойлиқлар номи билан ҳам аталган. Дукентсой дейилишига сабаб, ҳудуддан оқиб ўтувчи сойнинг икки томонида аҳоли яшаган. 

1930 йилда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудига тегишли мазкур қишлоқда Инқилоб,  Фрунзе, Октябрь номлари билан колхозлар ташкил этилган.  Шунингдек, Зарбулоқ қишлоғи 1940 йилда Оҳангарон туманига, 1960 йилдан Ангрен шаҳар ҳудуди таркибига қўшилгач, 1967 йилдан то мустақиллик даврига қадар Усмон Юсупов номи билан аталган.  2011 йилдан эса "Зарбулоқ" маҳалласи ташкил этилган.

Дарвоқеа, 1961 йилда аҳоли томонидан бу ерлардан ўтган асрларга дахлдор омоч, чироқ, четар (дўмбра), дон ва сув сақлайдиган кўза каби бир қатор рўзғор буюмлари топилган. Қишлоқда ЮНЕСКО рўйхатидан жой олган 18 асрга дахлдор Қоробишбой жоме масжиди бор. Ундан ҳозиргача фойдаланиб келинмоқда.

"Шуҳрат" медали соҳиби, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Убай Назаров, фан номзоди Муҳаммаджон Мирзабоев,   Оҳангарон туманининг собиқ ҳокими Маҳмуд Мирзабоевлар шу ерда туғилиб ўсган.

Ҳудудда мактаб, ёшлар учун  спорт ўйингоҳи йўқ. Шунингдек, қишлоқ инфратузилмаси 60 йилдирки, янгиланмаган.

Аҳоли даромади - боғдорчилик,чорвачилик, асаларичиликдан.

Ҳозирда "Зарбулоқ"да 1626 нафар аҳоли истиқомат қилади, уларнинг 688 нафари, 0-30  ёшгача бўлганлар ташкил этади. Ҳудуд майдони - 316,64 гектар.

Айни пайтда:

🔹Маҳалла раиси – Авазбек Абдуҳалиқов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Алишер Юсупов
🔹Ёшлар етакчиси – Соҳибжон Тангиров
🔹Хотин-қизлар фаоли –Шаҳло Юсупова.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Ҳоким_қарор

Экин майдонларини 30 йилгача ижарага олишингиз мумкинлигидан хабардормисиз?

Ёшлар учун зўр имконият. Эндиликда сиз ўзингизга яқин ҳудуддаги белгиланган экин майдонларини 30 йилга очиқ электрон танлов орқали ижарага олиш имкониятига эгасиз.

Қанча миқдорда дейсизми? Диққат қилинг, сув таъминоти яхши бўлган ерларда 0,30 гектардан 1 гектаргача, кам сувли ерлардан эса 0,50 гектардан 1 гектаргача бўлган миқдорда.

Шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилганда мазкур шахслар юқоридаги дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар бир йил муддатга сақлаб қолинади.

Сиз ҳам экин майдонларини ижарага олмоқчимисиз? Ўз маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчиси ёки ёшлар етакчисига мурожаат қилинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#буқизиқ

Фейсбук 19 ёшда!

2004 йил 4 февраль санаси Марк Цукерберг Гарварддаги курсдошлари билан мулоқот қилиши учун "Facebook" деб номланган сайтни ишга туширди, у портални университет ётоқхоналарига ўрнатади. Аввалига сайт "TheFacebook" деб номланган эди.

Яратган  сайти туфайли Марк Цукерберг 23 ёшида энг ёш миллиардерга айланди. 2008 йил март ойида Форбес журнали Цукербергни дунёдаги энг бой одамлар рўйхатига киритди.

Цукерберг одамларга бир-бирлари ҳақида маълумот алмашишнинг осон ва қулай усулини таклиф қилди. 2005 йил сентябргача сайт фақат талабалар томонидан ишлатилган. 2006 йил июнь ойида ушбу тармоқ профессионал жамоалар учун очилди ва сентябрь ойида сайт бепул рўйхатдан ўтишни бошлади.

"Талабалар ва Facebook" глобал ҳамжамияти яратилди. Икки кун ичида унга 700 мингдан ортиқ киши қўшилди. Ҳар куни 140 та янги фойдаланувчи пайдо бўлади.

2008 йилга келиб эса ташриф буюрувчилар сони 90 миллионга етди ва бу дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоққа айланди.

Сайтнинг асосий даромади Мicrosoft томонидан таъминланди. Ва ҳозирги кунга келиб эса  "Facebook"нинг 1,5 миллиарддан ошиқ фойдаланувчилари бор.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кўзгу

Янгийўллик ёшлар уйланолмаяптими? Улар нега "Ренессанс ТВ" дан норози?

📹 "Ёшлар кундалиги" қиз узатилмайдиган қишлоқ" дея таърифланган Қўнғиротда бўлди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташаббус

📁Президентимизнинг ташаббуси билан эндиликда ҳудудларларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилади.

🏢Вилоятимизда тажриба тариқасида Янгийўл, Қуйи Чирчиқ  туманлари ҳамда Нурафшон шаҳар мактабларида мазкур лойиҳа амалга оширилмоқда.

📹 Лавҳада Янгийўл туманидаги 10, 15, 40-умумтаълим мактабларидаги жараён.

‼️Кутинг, бу ташаббус сиз яшаётган манзилга ҳам етиб боради.😊

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM