This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрлитонг #эслаб
Шу шеър ёдингиздами? Келинг, яна бир марта эслаймиз.😊
Тун пардаси очилар аста,
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста,
Гул саломдан кўтаради бош.
Ҳовли гўё ювилган чинни,
Йўллар гўё артилган ойнак.
Қутлаш учун янги бу кунни,
Эл оёққа турар жонсарак.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат...
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ffeP4KSxbpkxY2Ri

#Эслаб
– Ойи, мен келдим... Эшитяпсизми, ойи, мен яна келдим... Қаранг, ойи тағин кўклам кирди. Эсингиздами, ҳар йили баҳор кириши билан сизни далага олиб чиқардим. Сиз чарақлаган офтобни, тиниқ осмонни, кўм-кўк майсаларни кўриб қувонардингиз.
Эсингиздами, невараларингиз териб келган бойчечакларни кўзингизга суртиб, “омонлиқ-сомонлик” қилардингиз... Бугун... ўзингизнинг устингиздан бойчечак ўсиб чиқибди... Йўқ, йўқ, ойижон... Йиғлаётганим йўқ. Биламан, мен йиғласам, сиз безовта бўласиз. Ҳозир... ҳозир ўтиб кетади. Мана, бўлди...
Эрталаб-чи, ойи, ёмғир ёғди. Қаттиқ ёмғир ёғди. Сиз баҳор ёмғирини яхши кўрардингиз... Кейин офтоб чиқиб кетди. Қаранг, офтоб чарақлаб ётибди... Эсингиздами, сиз менга офтоб тўғрисида чўпчак айтиб берган эдингиз. Ўша офтоб чарақлаб ётибди... Кўряпсизми...
Эсингиздами, ойи, сиз укамга алла айтардингиз. Мен алланинг оҳангига маст бўлиб ухлаб қолардим. Ўша бешикда мен ҳам ётганман. Аллангиздан мен ҳам ором олганман. Нима қилай, ойи, мен алла айтишни билмайман. Қабрингизни силаб қўйсам ором оласизми... Мана, ойижон, мана... Йўқ, йўқ, йиғлаётганим йўқ. Ҳозир, ҳозир ўтиб кетади.
Эсингиздами, ойи, сиз бир марта, атиги бир марта, ўшандаям ҳазиллашиб: “Мениям китоб қилиб ёзсанг-чи, ўғлим”, дегандингиз. Мен: “Сизнинг нимангизни китоб қиламан, ойи?”, деган эдим. Хафа бўлманг, мен ҳазиллашган эдим. Мана, ўша китоб. Йўқ, уни мен ёзганим йўқ. Уни сиз ёзгансиз. Мен уни қоғозга тушириб, одамларга тарқатдим, холос. Мен уни дунёдаги ҳамма оналар ўқишини хоҳлайман. Биламан, дунёдаги ҳамма оналар яхши. Шундоқ бўлсаям, уларнинг ҳаммаси Сизга ўхшашини хоҳлайман...
Ўткир ҲОШИМОВ,
“Дунёнинг ишлари”
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

#Фото_этюд #Хотира_ва_қадрлаш #Эслаб #9май
- Мени кутгил ва мен қайтарман...
Отабек Турсунқулов фотолавҳаси.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
- Мени кутгил ва мен қайтарман...
Отабек Турсунқулов фотолавҳаси.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Туйғу Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин, Ажин тушсин, юзларига доғ тушсин. Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан, Қўлларига асо - бир таёқ тушсин. Шеър: Муҳаммад Юсуф Каналга уланиш: https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#эслаб
Ҳар бир ижод намунасининг ўз яралиш тарихи бўлади. Журналист Шерқўзи Имонов "Ёшлар кундалиги" га "Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин" мисралари билан бошланувчи машҳур шеърнинг "дунёга келиш" тарихи ҳақида ёзади:
"Мана шу шеърнинг пайдо бўлиши ва ёзилишида ўзим шахсан гувоҳ бўлганман. Бу шеър битта шоир маҳсули эмас. Шеър бир тун давомида иккинчи шоирдан битта-битта мисра олиниб, тонгга яқин яхлит шеър ҳолига келган.
Марҳум шоир Муҳаммад Юсуф тайёр бўлган шеърни шундоқ стол устига қўйиб, ухлаб қолганларидан кейин, тонгги соат бешларда илк марта қўлёзмасини ўқиб кўрганман. Мен янги шеърни ўқиётганимда шоир ширин уйқуда эди. Бу шеърнинг хаммуаллифи Қуйи Чирчиқнинг Қўрғонча қишлоғилик шоир Яҳё Тоға бўлган. Улар биргаликда бир хонали уйда ижарада туришган. Муҳаммад Юсуфнинг шеъриятга кириб келишидан то машҳурликкача бўлган даври Яҳё Тоға билан ўтган. Ҳозир буни ҳеч ким билмайди. Муҳаммад Юсуф Яҳё Тоғанинг Себзордаги ҳовлиси четида жойлашган кулбачада кўп кунлар тунаб қоларди. Ижодий муҳит қизғин эди".
Шерқўзи Имонов,
журналист.

Сизга ҳам таниш ҳолатми?
Рухсат берилмаган нарсани яширинча олишга уринганимизда шундай бўлади. Камига гувоҳ ҳам бор. Тасаввуримизда кейинги тақдиримиз укамиз ё синглимизга боғлиқ бўлиб қолади. Ё уни оғдириб олиш керак, ё шу заҳоти бориб чақиб беради.😊
Эҳ, бунақа пайтда қанақа ваъдалар бермаймиз? Ўйинчоқларимизни бағишлаймиз, яхши кўрган нарсаларимизни бўлишамиз. Лекин барибир айтиб беришади ёки онамиз кириб қолади.😉🙃
Аслида айб суратдаги болада эмас. Ҳамма айб силлиқ шишада.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслаб
Сени соғинаман, абитуриентлигим!
Талабалик - олтин давр. Шундай бўлсада, нима учундир абитуриентлик давримни тез-тез соғинаман. Чунки унда аллақандай мавҳумлик, номаълумлик бор эди. Орзулар рўёби учун ҳаракат қилардик, курашардик.
Хозирчи, хозир бундай орзулар йўқми? Бор, албатта. Бироқ, ҳаракатларим аввалгидек эмас. Орзуларим учун талабаликка бўлган курашдек курашмаяпман, назаримда.
Абитуриентликда кечаси билан тест ечиб, китоб титардим. Чунки унда сим-картадан бошқа нарсаси йўқ, ота-онам қўнғироғи ва будилник учун фойдаланадиган (12-02) телефоним бўларди!
Баъзида ўйлаб қоламан телефон, интернетсиз ҳам яшаган эканман. Абитуриент эдим, янгиликлар олиш учун телефон ишлатсам бўлардику... Йўқ, агар шундай бўлганида талабалик орзулигича қоларди. Ҳар давр ҳам ўз вақтидан кейин қадрли бўларкан... Талабаликнинг илк кунларида абитуриентлик билан хайрлашганимга шукур қилардим. Энди эса соғинаман.
Эрта тонгдан автобус деразасидан боқиб Олмалиққа кетганларим, кун ботганда яна шу автобусда хорғин бир алпозда қайтган ва уйга келиб, бир иш қилмасдан, яна китоб кўтариб кириб кетадиган дамларимни соғинаман.
Устозларимни ҳоли-жонига қўймай, Устоз, ўқишга кира оламанми, дея берган саволларимни, уларнинг эса, ўйчан нигоҳда, ҳа билан йўқ орасида жавоб беришларини соғинаман.
Вақт ҳаммасини ортда қолдирди...
Ҳар қандай вазиятда ҳам китобга, илмга бўлган иштиёқим аввалгидек бўлишини хоҳлайман.
Мени олис йўлга кузатган абитуриентлигим, сени соғинаман.
Гулшода.
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Кечир бизни, радио!
Сени мурғаккина болалигимда саксонга чиққан бувим эшитарди. Дардингни эшитиб куйиб-пишиб ўтирарди. Кўрпа қавиб ўтирган бувим сени жон қулоғи билан эшитиши баъзида ғашимни келтирарди. Чунки мен ўйнаётсам, сени эшитиш учун бувим менга:
-Қани, озгина жим турчи, тўполон қилавермай, — деб уришиб берарди.
Кўчадаям, қишлоғимиздаям сени овозинг. Бунча машҳурсан-а? Сен тунлари қалбимга сокинлик берасан. Сенинг овозинг баъзида қалбимга малҳамдек туйилади.
Йиллар ўтди. Бувим ҳам қазо қилди. Ундан кейин уйда ҳам қишлоғимизда ҳам сенинг овозингни эшитмай қўйдим. Бувимга қўшилиб, ўлгандек бўлдинг гўё. Бувимнинг қабри ёнида турар эканман. Сенинг овозинг қулоғимга эшитилгандай бўлди. Сенга эътибор бермайман. Вақтим кун бўйи ўқишда ва бўшадим дегунча телефонга тикилиш билан ўтади. Нега сени унутдим? Бувимга ачина-ачина унга қўшилиб ўлиб кетдингми ё? Сенга ўша пайтлар ҳамма ошиқ эди. Овозинг кўнгилларга таскин берарди.
Бувимнингку бутун ҳаёти эдинг. Ҳар соатда сендан хабар оларди. Энди-чи? Қишлоғимизда сендан хабар оладиган одамни топиш қийин…
Сендан бугун кечирим сўрайман. Сени неча йиллардан бери эшитмадим. Сокин тунларда ёлғиз қолдирдим. Эсим қурсин, телефонда кеча дўстимдан ўтказиб олган ўйинни ўйнаб, айтмоқчи бўлган гапларингни умуман унутибман. Сенинг туйғуларинг рост биламан. Покиза…
Лек мен лоқайдни, бевафо, фаросатсизни кечир. Мана бувим вафот этганига 25 йил бўлибди. Бугун сени эшитишни хоҳлайман. Менга бағрингни оч. Сокин тунда бу камбағал қалбимга бойлигингдан ҳадя қил. Қизғанма…
Бувим ҳаққи қизғанма! 25 йилдан бери сени ўйламадим ҳам. Эсимга ҳам кириб чиқмабсан-а? Мана бугун айни пайт. Йўқ ҳозир. Ҳозироқ. Айни дақиқаларда.
Гапир, “РАДИО“!
ЛОБАРХОН БАЗАРБАЕВА.

“Синфком” бўлганмисиз?
Бизда синф сардорлиги ажойиб бўлган. 1-4 синфларда фақат қизлар тайинланарди. Юлдуз ва Зулхумор навбат билан бошқарарди. Уларнинг асосий вазифаси ‒ устоз йўқлигида ўқувчилар тинчлигини сақлаш, китоб-дафтарларни текшириш, ўзлаштиришда дангасалик қилаётганларга ёрдам бериш. Гоҳида қизларимиз ўзида ваколат аталмиш кучни чуқур ҳис қилиб юбориб, темир чизғич билан тушириб қоларди. Тўрт йил давом этган “матриархат даври” умуман олганда ёмон бўлмаган.😊
Юқори синфга ўтгач йигитларнинг бўйи чўзилиб, кучга тўла бошлади; қизларимиз феъл-атворида юмшоқлик, назокат устунлик қилгач вазият ўзгарди. Энди ғайрати ичига сиғмаётган йигитлар бошқарувчиликка ўта бошлади.
Буни шароитнинг ўзи тақозо этарди. Энди ўсмирлар ўзаро кучини синашгиси, кимлигини кўрсатиб қўйгиси келарди. Уларни эса албатта, чизғич билан назорат қилиб бўлмасди. Қизларнинг эса ўзига маҳлиёлик даври ‒ ортиқча машмашага вақти йўқ.😉
Хуллас, синф сардорлигига 5-6 синфда очиқ усулда овоз бера бошладик. Аммо 7-8 синфда яширин овоз берганмиз. 9-11 синфда эса ким масъулиятни олса ўшанга топширганмиз. 11 йиллик мактаб даврида икки “синфком” фаолияти ёрқин из қолдирган. Булар Бекмирзо ва Мирзабек. Чунки улар оғир‑босиқ, ташаббускор, таъсир доираси кенг, қатъиятли ва барчанинг ҳурматига лойиқ йигитлар бўлган.
Энди ўйлаб қарасак, синф сардорлиги ҳам болаликдан масъулиятли бўлишни, бошқарув тажрибасини ўргатар экан. Эҳ, қанча болалар сардорликни орзу қиларди. Лекин сардор дегани билим ва куч жиҳатидан устун бўлиши кераклигини ҳамма ич‑ичидан ҳис қиларди.
Сиз синф сардори бўлганмисиз?
Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.
✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

ЧИНОЗ ТУМАНИНИНГ ТУРЛИ ДАВРЛАРДАГИ ҲОКИМЛАРИ
Бугун - Чиноз тумани ташкил топган кун. Шу муносабат билан 1991 йилдан бошлаб ҳудуд ривожига озми-кўпми ўз ҳиссасини қўшган раҳбарларни ёдга олишга қарор қилдик.
Демак, танишинг, Чиноз туманининг турли даврлардаги ҳокимлари.
✉ ️Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ЧИНОЗ ТУМАНИНИНГ ТУРЛИ ДАВРЛАРДАГИ ҲОКИМЛАРИ
Бугун - Чиноз тумани ташкил топган кун. Шу муносабат билан 1991 йилдан бошлаб ҳудуд ривожига озми-кўпми ўз ҳиссасини қўшган раҳбарларни ёдга олишга қарор қилдик.
Демак, танишинг, Чиноз туманининг турли даврлардаги ҳокимлари.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслаб
Афсонавий ўзбек футболи юлдузи ҳақида нималарни биласиз?
🇺🇿 Ўзбек футболи тарихида ўзига хос ўрнига эга бўлган юлдузлардан бири Михаил Ан ҳақида ёши катта инсонлар тўлқинланиб гапиради. Айниқса, унинг майдон марказида ўйинни назорат қилиши ва ақлли ҳаракатлари сабаб, ишқибозлар уни “профессор” деб аташарди.
📌1952 йил Юқори Чирчиқ туманида туғилган футбол юлдузи 60-йилларда СССР Олий дивизионида тўп сурган корейс миллатига мансуб илк футболчи эди.
🔹Унинг профессионал футболга қўйган илк қадамлари 1968 йилга тўғри келади. Ўшанда у Тошкент вилоятининг “Политотдел” жамоасига қабул қилинади. Жуда яхши тезликка эга бўлган 17 ёшли ўйинчи 1969 йилги мавсумдан бошлаб асосий таркибга жалб этилади.
✅ 1971 йилги мавсумдан иқтидорли футболчи фаолиятини “Пахтакор”да давом эттиради. Жамоанинг ўша йилдаги мураббийи Александр Андреевич Келлер 19 ёшли йигитчага у қадар юксак ишонч билдирмайди ва Ан ўтган бутун мавсум давомида атиги 10 та учрашувда асосан захирадан майдонга туширилади. Хусусан, у “Пахтакор”даги дебютини “шерлар”нинг Тошкентдаги Тбилисининг “Динамо”сига қарши ўтказган баҳсига қадар кутишига тўғри келади. СССР Олий лигасининг 22-тури доирасида ўтган ушбу учрашувда тошкентликлар Тбилиси жамоаси устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонади. 21 000 мухлис қаршисида ўтган ўйиннинг 75-дақиқасида Михаил Ан жамоанинг 3-голига муаллифлик қилган Вячеслав Солохонинг ўрнига майдонга тушади. Шу баҳсдан сўнг, ёш Мишага ҳам мураббий томонидан кўпроқ имконият тақдим этилаверади.
ℹ️ Михаил Ан бутун фаолияти давомида “Пахтакор” таркибида 233 та ўйинда 50 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Унинг самарали узатмалари бўйича статистикасини эса, афсус, аниқлашнинг имкони бўлмаган.
💭 1974 ва 78-йилларда у мавсумнинг энг яхши футболчилари учлигидан ўрин олди. У билан 1978-79 йилги мавсумларда бир жамоа сафида тўп сурган Константин Новиков собиқ жамоадошини хотирлар экан, “Миша Ан тўпни ҳис қилиш, майдонни кўра олиши билан ҳаммани ҳайратга соларди. У тўп билан шерикларига узатган миллиметрларигача ҳисобланган паслари билан мўжиза яратарди”, дейди.
🗓 1979 йилнинг 11 августида ўзбек футболининг асл жавоҳирларини бу ҳаётдан олиб кетган самолёт бортида “Пахтакор”нинг бошқа аъзолари қатори Михаил Ан ҳам бор эди.
⚽️ Футболчи 2006 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан “Шуҳрат” ордени билан мукофотланган. .

#Кайфият
#Эслаб
Иқтисодий аҳамиятга эга тўртлик
🧑🎓 Талабалик. Қишлоқни соғинасан ва бир қорамағиз қизни. Боргинг келади учиб, юрак тўлқинланади. 20 яшар боласан. Дарсдан чиқиб, хўв Қўйлиқдаги водий питакка ҳар куни йўлкирани билишга бориб келасан – проезднойинг бор, шаҳар ичида йўлкира текин. Аммо, водийга кетолмайсан, чўнтак бўш, юракдаги орзудан бошқа ҳеч вақо йўқ. Ўтириб, ойдин оқшомларда қоғоз қоралайсан...
✍️ Сени соғинганда олис-олисдан –
Довон ортларидан йўл кўринади.
Мениям сен каби келганда кўргим,
Кўзимга бир дунё пул кўринади.🤑
😊🙈😍🔥
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Эслаб
Иқтисодий аҳамиятга эга тўртлик
Довон ортларидан йўл кўринади.
Мениям сен каби келганда кўргим,
Кўзимга бир дунё пул кўринади.
😊🙈😍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб
⭕️ Роппа-роса бир йил олдин футбол тарихидаги энг қизиқарли финал деб топилган ўйинга гувоҳ бўлганмиз.
🏟 Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионатида Аргентина пенальтилар сериясида Мбаппе бошчилигидаги Францияни мағлуб этганди.
⚽️ Биринчи таймда иккита гол урган 🇦🇷 Аргентина (Месси, Ди Мария) иккинчи таймда охирларига бориб уйғонган 🇫🇷Франция олдида ожиздек кўринган эди. Асосий вақтнинг сўнгги 15 дақиқаси давомида майдонда 🙋🏽♂️ Килиан Мбаппе исмли юлдуз порлаган, ўқдек учиб юрган бу йигит 🙎🏻♂️Мессидан кейинги қирол эканини исботлаб қўйганди.
✅ Кейин қўшимча тайм, французларнинг хатоси, Мессининг кўз ёшлари, стадион, унга жўр бўлиб бутун Аргентина куйлаган машҳур 🎼 "Мучачос" қўшиғи. Аргентинада худодек кўриладиган Марадонанинг куёви Серхио Кун Агуэро Мессини елкасига миндириб стадионни айланиб чиққан эди.
🏆 Олтин маъбудани Аргентинага олиб борилиши ва у ердаги кутиб олиш маросими рекорд миқдорда одам йиғилишига сабаб бўлган. Аргентина чемпионларни даҳшатли тарзда кутиб олган, Буэнос Айресда миллий байрам, деб эълон қилинган эди.
🎯 Барибир қўшиқ, 🥁🪇🪘🎺унинг жайдари ва жўшқин ритми миллионлаб мухлисларга ёд бўлиб кетди. Қатарда ўтказилган чемпионатнинг рамзларидан, уни эслатгувчи жиҳатлардан бири бўлиб қолди.
Yoshlar kundaligi

Сенга қайтгим келар, болалик...
🎄 Барча интиқиб кутадиган Янги йил байрами яқинлашган сари уйни безатиш биринчи масала эди. Иложи бўлса, 1 декабрдаёқ ялтир-юлтир билан тўлдириб қўйсак. Ўша пайтда турли зарлар каммиди ё мактабдаги меҳнат дарсининг таъсирими асосан қўл меҳнатидан фойдаланардик.
❄️ Рангли қоғозлардан занжир, оқ қоғоздан эса қорпарчалар ясардик. Занжир халқаларини бириктириш учун елим ўрнида “маҳаллий маҳсулот” ‒ бир пиёла сувга озгина ун қўшиб ёпиштирардик. “Дождик”нинг бир учига пахта ўраб, ширин сувга ботириб шифтга қараб отардик.
🎄 Фақат... Шифтда “дождик”дан қоладиган излар, зарларнинг эшикдан кирган одамнинг ғашига тегиши, занжирларнинг узилиб‑узилиб тушиб қолишлари... Деразага сурат чизиш‑чи? Ишга киришиб кетгандан ҳатто уй деворлари ҳам расмдан бебаҳра қолмасди. Кейинги ширин даккилар эса байрам кайфиятидан умуман устун келолмасди.
🎄 Байрамнинг энг қизиқарли лаҳзаларидан бири бўлган арча безатишга ҳам етиб келдик. Чиройли ўйинчоқларнинг игнабаргли шохларда товланиши, рангли чироқларда ўзгача сирлилик бор. Арча тагига бир уюм пахта қўйиб, уй ичига “қор ёғдирардик”. Янги йилнинг эртасига уйда совғаларнинг қаердан пайдо бўлишини билганимиизда болалик тугаган экан.
☺️ Эҳ, ўша дамлар. Ота‑оналарнинг ҳам кўнгли кенг бўлган экан. Бугун болалар шу завқдан баҳрамандми? Уйингиз “евроремонт” бўлса ҳам қалбингизда ўзбекона боласеварлик қолсин.
☝️Болаларга болаликни ҳис қилишларига имкон беринг.
✍️Отабек Бакиров
Yoshlar kundaligi
Сенга қайтгим келар, болалик...
☺️ Эҳ, ўша дамлар. Ота‑оналарнинг ҳам кўнгли кенг бўлган экан. Бугун болалар шу завқдан баҳрамандми? Уйингиз “евроремонт” бўлса ҳам қалбингизда ўзбекона боласеварлик қолсин.
☝️Болаларга болаликни ҳис қилишларига имкон беринг.
✍️Отабек Бакиров
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эслаб
Ўша машҳур "Тангалик болалар" фильми Бўстонлиқда олинганми? Ўша жойлар ҳозир ҳам борми?