#Дунё_ёшлари
УКРАИНА ВА ЁШЛАР: УЛАР БИР-БИРИДАН НИМА КУТАДИ?
😔 Бугун қайсидир давлатда бахтсиз ҳалокат ёки уруш бўлса, кўпчилигимиз қанчадан-қанча қурбонлар, тўкилажак қонлар учун қайғурамиз, йиғлаймиз, ичимиз ачишади.
🇺🇦🇷🇺 Ҳозир бутун дунё нигоҳида Украина-Россия. Аммо Украина ёшлари нигоҳида нималар аксланар экан? Бугун биз айни шу хусусида сўз олиб борамиз.
БАТАФСИЛ БУ ЕРДА ЎҚИНГ...
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

2017 ЙИЛГИ ДУНЁНИНГ ЭНГ БАХТЛИ МАМЛАКАТИНИ БИЛАСИЗМИ?
🌐 Глобусингиз борми? Харитангиз бўлса ҳам майлига. Бугун жанубий Америка материгида жойлашган ажойиб мамлакат билан танишамиз.
❓ Материкнинг марказий қисмида жойлашган, пойтахти Асунсон бўлган давлат ҳақида эшитганмисиз ҳеч?

МАКТАБ ҲАЁТИДАН: ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Ҳар бир давлатнинг ўзига хос таълим тизими, усуллари мавжуд. Қуйида Жанубий Корея мактаблари ва ундаги таълим тизимлари ҳақида сўз юритамиз.
🕰 Жанубий Кореяда бир кунлик дарс вақти катта синфлар учун асосан 16 соатни ташкил этади. Дарслар эрталабки соат 8 да бошланиб, тунги соат 9 да тугайди. Мактабдаги ўқувчиларнинг мақсади эса бир — нуфузли коллежларга кириш. Ўқувчиларнинг кун тартиби соатдек айланади. Бир дарсдан бошқасига кириш, дарслар ва имтиҳонларга тайёрланиш уларнинг кун тартиби бўлиб қолган.
🤯 Мактабларда шанба куни ҳам ўқиш бўлади. Душанбадан шанбагача мактабларда дарс ўтилиши на ўқувчиларни хурсанд қилади ва на ўқитувчиларни. 2010 йилда мактабларда дарс жадвали ўзгарди, яъни энди ўқиш душанбадан шанбагача бир ойда икки маротабагина бўлиши белгиланди.
😎 Айтишларича кореяликлар ўқитувчини худодек қадрлаб, ҳурмат қилишади. Кўпиртириш эмаскуя, лекин жамиятда уларга эътибор ниҳоятда кучли. Пенсия ёши 65 ёш эмас. Қанча стаж бўлса, шунча маош кўтарилади. Ҳатто байрам кунларида уларга ҳақ бошқа соҳаларга тўланадиган ҳақдан кўра анчайин кўп.
👩🏻💼 Ўқитувчининг имижи офис ишчилариникидай, жиддий ва оддий бўлиши даркор. Иложи борича костюм-шим ёки юбка. Чунки уларнинг кийимлари жамият олдида ҳурматларини янада ошириши ва жиддий тус бериши керак.
🧮 Жанубий Кореяда ўқитувчи ва директорлар ҳар беш йилда ишлаб турган мактабларини алмаштиришади. Педагог айни шу мактабни яхши кўрадими йўқми, 5 йилда бошқа ерга ўтишга мажбур. Бу уларга тажриба алмашиш, янги муҳитга тезроқ мослашишлари учун шароит яратади. Хуллас бир мактаб ҳар 5 йилда янги ходимни кутиб олади.

Аргентина таълим тизими ёшларни қониқтирадими?
🇦🇷 Аргентина дунёга таниқли футбол юлдузлари, шифокорлари, олим ва ихтирочилари билан машҳур. Бу мамлакат ёшлари кўпроқ нималарга қизиқади? Таълим тизими қандай?
Ёшлар ва таълим
📑 Давлат тили — испан тили. Аммо инглиз тили бўйича саводхонлик юқори кўрсаткичларга эга. Нега деганда, Аргентинанинг 39,2 фоиз аҳолиси 25 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади. ЮНЕСКОнинг сўнгги маълумотларига қараганда, аргентиналик 9283 нафар талаба чет элда, хусусан АҚШда таҳсил олар экан. Абитуриентларнинг 27 фоизи мамлакатда, 73 фоизи эса чет элда ўқиш тарафдори.
Саёҳат ва таълим ёшларнинг ҳоббиси.
Ўқитиш ва саводхонлик
📊 Аргентинада таълим тизими тўртга бўлинади. Мактабгача таълим, бошланғич таълим, ўрта ва олий таълим. Бу ерда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга мажбурий таълим жорий этилган. Саводхонлик даражаси юқори (97%) бўлгани боис 20 ёшдан юқори бўлган ҳар саккиз кишидан учтаси ўрта ёки ундан юқори маълумотга эга. Мамлакат саводхонлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида етакчи ўринда туради. Бунга сабаб таълимнинг мутлақ бепуллигидир. 1947 йилгача бўлган вақтда бошланғич таълим бепул эмас эди, кейинчалик бюджетдан маблағ ажратилиб ёшларнинг ўқиш имконияти кенгайтирилди. Аммо, бугунга келиб бюджетдан ажратилаётган маблағлар таълим соҳасини етарли даражада қоплай олмайди.
"Comford" ҳаёт
📌Қизиғи шундаки, давлат тасарруфидаги мактаблар ва олийгоҳлар мутлақо бепул. Хусусий мактабларга қараганда давлат мактаблари ҳар йили ҳудуднинг 90 фоиз ўқувчисини ўзига қамраб олади. Мамлакатда бошланғич, ўрта мактаблар таълими мажбурийдир. Дунёнинг кўплаб давлатларида ўқув йили 180 кун бўлса, Аргентинада 200 кунни ташкил этади. Талаб кучли таълим йўналишлари орасида ҳуқуқ ва бизнес, АКТ, муҳандислик ва дизайн кабилардир.
📈Статистик маълумотларга кўра, яшаш тарзининг яхшилиги бўйича Аргентина дунёда 44-ўринда, қитъа мамлакатлари ичида 1-ўринда туради. Оддий мактаб ўқитувчисининг ялпи маоши 10 минг 747 АҚШ доллари, IT менежерлиги эса 55 минг 535 АҚШ долларини ташкил этади.
Ёшлар ташкилоти
🏛 Аргентина миллий ёшлар бюросига (Direcciòn Nacional de Juventud) эга бўлса ҳам, унда ягона ёшлар сиёсати мавжуд эмас. Бюро кўпроқ ёшлар турмуш тарзи фаровонлигига таъсир кўрсатадиган турли ижтимоий сиёсатларга эътибор қаратади. Мазкур бюро Ижтимоий ривожланиш вазирлигига тегишлидир. Бундан ташқари, Федерал ёшлар кенгаши (Consejo Federal de Juventud) барча ёшлар ташкилотларини ўзида жам қилган. Унинг вазифаси ёшлар ташкилотлари фаолиятини кучайтириш ва ёшларга оид сиёсатни илгари суришдир.
✍️Нилуфар Жамолиддинова,
Паркент тумани 21-сонли МТТ тарбиячиси

ҚИРҒИЗИСТОН: НАЖОТ БИЛИМЛИ ЁШЛАРДАН!
Қирғизистон кучли глобал иқтисодий жараёнлар марказида эмас. Бироқ барқарор ривожланиш учун унда етарлича инсон ресурслари мавжуд. Умумий аҳолининг қарийб 3/1 қисми 14-28 ёшгача бўлган йигит-қизлардир.
Бироқ бу ёшларнинг ярмига яқини фақат ўрта мактабни тамомлаган, ҳар саккизинчи йигит-қиздан бири иш топа олмаяпти. Кўплаб халқаро ташкилотлар шу каби ҳолатларни эътиборга олиб, турли ижтимоий лойиҳалар асосида жамиятда ёшларнинг фаолроқ бўлиш йўлларини топишига кўмаклашмоқда.
Қирғиз таълим тизими ҳозир қандай аҳволда?
Қирғиз ёшлари учун давлат 9 йиллик бепул мажбурий таълим ва икки йиллик касб-ҳунар таълимини кафолатлайди. Бироқ ўқувчиларнинг бепул таълимга бўлган муносабати қониқарли эмас.
Олий таълим танлов асосида талабаларни қабул қилади. Айни пайтда бу йўналишда таҳсил олаётганларнинг 55 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади. Касбий таълим дастурида эса эркаклар кўрсаткичи нисбатан юқори. Ёшларда олий таълимга бўлган ишонч юқори эмас. Улар аксинча сердаромад касбларни эгаллашни маъқул кўришмоқда.
Асосан бой қатлам олий таълим квоталарини банд этмоқда. Қирғизистон университетларининг жаҳон рейтингларидаги ўрни ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас. Биргина “QS World University Rankings 2022” топ мингталигида Қирғиз-Турк Манас Университети 801-ўринни эгаллаган.
Тошкент вилояти ва қирғиз ёшлари алоқалари
Ҳозир қирғиз ёшларининг мамлакатимизга қизиқиши янада ортган. Улар ўзбек ёшлари билан биргаликда кўплаб соҳаларда ўзаро ҳамкорликни мақсад қилган. Бунга ўтган йил Юқори Чирчиқ туманидаги “Аstrum IT” академиясида ўтказилган “Марказий Осиё ёшлар форуми”ни мисол қилсак бўлади.
Унда Қирғизистондан ҳам иқтидорли ёшлар, халқаро ва республика фан олимпиада ғолиблари, ёш шахматчилар, гроссмейстерлар, шунингдек, ахборот технологиялари соҳаси бўйича 20 нафар ёш мутахассислар қатнашди.
Хулоса
Бугун ҳар бир мамлакатда ёшлар ҳал қилувчи куч демакдир. Қирғизистон шароитидаги мамлакатлар мисолида нажот ёлғиз билимли ёшлардан, десак муболаға эмас.
Бахтиёр Қурбонов тайёрлади.
Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

ТУРКИЯ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ. УЛАР МУСТАҚИЛМИ?
Таълим ҳар қачон ва ҳар қаерда мамлакат ривожининг энг муҳим омили бўлиб хизмат қилган. Турли мамлакатларнинг ўзига хос таълим тизими, ёшлар сиёсати мавжуд. Туркияда таълим тизими қандай, нима учун кўпчилик у ерда таълим олишни афзал кўради, ёшларнинг дунёқараши қандай? Қуйидаги мақола шу ҳақда.
Таълим тизими
Туркияда таълим соҳаси давлат томонидан қаттиқ назорат қилинади. Таълим олиш ҳуқуқи Конституция билан кафолатланган. Мамлакат фуқаролари учун бошланғич таълим олиш мажбурий ва давлат мактаблари мутлақо бепулдир.
Давлат мактабларида синфларда 40 нафаргача ўқувчи таълим олади. Хусусий мактабларда эса ўқиш пуллик, синфда кам сонли ўқувчилар ўқийди.
Мактабга бориш мажбурий, олти ёшдан бошлаб ҳар бир бола тўғрисидаги маълумотлар давлат таълим тизимига киритилади. Ота-оналар ўз фарзандларини давлат ёки хусусий таълим муассасасига ўқишга беришлари шарт. Бу қонун чет элдан келган муҳожир фарзандларига ҳам тегишлидир.
Босқичлар
Мамлакатда таълим олти босқичга бўлинади ва боғчадан кейинги таълимнинг ҳар бири тўрт йилдан иборат. Бу системанинг номи 4+4+4 деб аталади ва унга 5 йилдан бери амал қилиб келинмоқда. Босқичлар:
— мактабгача таълим бир ёшдан уч ёшгача бўлган болалар;
— мактабга тайёрлов уч ёшдан беш ёшгача;
— бошланғич мактаб тўрт йил;
— ўрта мактаб тўрт йил;
— лицей тўрт йил.
Болалар лицейни битиргач истакларига кўра коллеж, техникум ёки университетга имтиҳон топширишади. Агар ўқувчи ўз соҳаси бўйича лицей йўналишини тамомлаган бўлса, университетга имтиҳонсиз қабул қилинади. Абитуриент энг юқори баллни қўлга киритса грант асосида таълим олади, аммо чет эллик талабалар учун грант мавжуд эмас. Ўртача стипендия қиймати 150 АҚШ долларига тенг.
Ижара
Талабалар кампуси жойлашган ҳудудларда ётоқхоналар мавжуд. Бироқ ҳар доим ҳам уларда жойлар сони етарли эмас. Ижара пули ойига 400-500$. Шу сабабли кўплаб талабалар хонадонни (уйни) ижарага олишни афзал кўришади.
Маҳаллий университетни тугатиш ва мамлакатда шахсий уйга эга бўлиш шахсий ривожланиш, яъни карьера учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Мамлакат ёшлари сиёсатда ўта фаол ва ўз ҳақ-ҳуқуқларини мукаммал даражада яхши билишади. Одатий 18 ёшидан сўнг мустақил ҳаётга қадам қўйишади ва уларнинг шахсий ҳаёти деярли ўзларининг қўлида. Жамиятда эркак ва аёллар тенглиги таъминланган. Улар ҳар соҳа ва жабҳада фаол.
✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

ҲИНДИСТОН: БИЛИМ БЎЛМАСА НОН ТОПИШ ҚИЙИН!
Севги ва муҳаббат ўлкаси сифатида танилган бу мамлакат ёшлари ҳақида қизиқ рақамли фактларни биласизми? Улар нималарга қизиқишади? Истак ва хоҳишлари қaндай? Ёшлар мамнунми?
1. Давлатда 42.6% ёшлар ҳануз ишсиз. Бу дегани ҳар икки ҳинд йигит-қизидан бири иш топа олмайди ва камбағал ҳаётда яшашга маҳкум.
2. 41.5 % ҳиндлар бахтли яшашни ва 30% бой бўлишни истайди.
3. 76% фоиз интернет фойдаланувчилари 35 ёшдан паст.
4. 23% ҳинд ёшлари шифокор, 23% инженер ва 16% дастурчи бўлишни истайди.
5. Талабаларнинг 74% математика, қолганлар жисмоний тарбия ва кимё дарсларини танлашади.
6. Ҳинд ёшларининг деярли барчаси телевизор жинниси.
7. 31% ёшлар мактаб ва ишидан ташқари шахсий ривожланиш учун қўшимча онлайн курсларда ўқийди
8. Инстаграмдан фойдаланувчи ёшларнинг 51% 18-24 ёшдир
👨👩👦👦 Аслини олганда Ҳиндистонда жуда кўп аҳоли истиқомат қилади. Бу борада мамлакат Хитойдан сўнг иккинчи ўринда туради. Шунда ҳам расмий рўйхатга киритилмаган аҳоли сон мингта. Кино, медицина ва IT соҳалари бўйича дунёда етакчилик қилади. Аммо мамлакатда ёшларга эътибор кучли эмас. Масалан мактабгача таълим, яъни боғчалар умуман йўқ.
📁Мактаблар ҳам иккига бўлинади: текин давлат мактаби ва хусусий мактаб. Албатта, давлат мактабларида ўқувчилар яхши таълим ва кўникма ола олмайди. Бунинг учун шароит мавжуд эмас.
🏢 Хусусий мактаблар эса бой ота-оналарнинг "дўппайган" кармони эвазига болага етарлича билим беради. Устига устак университетлардаги таълим ҳам деярли инглиз тилида олиб борилади ва аҳоли қатламида зодагонларгина инглиз тилини билишади.
👨Ўғил болалар кўпинча 30 ёшдан кейин оила қуради, чунки оиладан олдин улар ўзларига қулай шароит яратишни ва олий маълумотга эга бўлишни исташади. Кўпчилиги таҳсилни Америка ёки бошқа Европа давлатларида давом эттиришга тиришади. Ҳиндистонда билим бўлмаса нон топиб ейиш қийин.
✍️Нилуфар Жамолиддинова,
Паркент тумани 21-сонли МТТ тарбиячиси
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

#дунё_ёшлари
Озарбайжон ёшлари бугунидан розими?
Озарбайжонда Европа мамлакатларидан фарқли ўлароқ ёшлар ва уларнинг тарбиясига жуда катта эътибор берилади. Агар умумий томонлардан қиёслайдиган бўлсак, халқ ва унинг маданияти ўзбекларники билан деярли бир хил.
Оилавий муҳит
Озарбайжон миллати бола тарбиясида оилага, ота-она ва яқинларга бўлган муносабатлар, анъаналарга содиқлик руҳи катта аҳамият касб этади. Одатда хонадонни оиланинг энг катта аъзоси бошқаради. Кўплаб шарқ халқлари сингари озарбайжон оилаларида қиз боланинг тарбияси, ўзини тутиши, либосига бўлган талаб кучли. Авваллари ёшлар турмуш қургач, ота-онаси билан бирга яшашда давом этар эди. Бугунга келиб, бу одат ёшлар ўртасида ўз ўрнини йўқотиб боряпти. Ўзбекларда одатда мероснинг катта қисми кичик ўғилга қолади. Аммо озабайжонларда мулкнинг энг катта қисми тўнғич ўғилга васият қилинади. Замоннинг олғирлигини ҳисобга оладиган бўлсак, озарбайжон ёшлари қадамма-қадам Европа ҳаётининг этагини тутиб кетмоқда.
Таълим тури қандай?
Ҳукумат мамлакатда таълим жамият ва давлат тараққиётининг асосини ташкил этувчи устунликка эга бўлган фаолият соҳаси сифатида қаралишини таъкидлайди, аммо амалдаги натижалар гўё буни инкор қилгандек. Республикада барча тўққиз йиллик мажбурий умумий таълим олиш ҳуқуқига эга. Асосий таълим уч турга бўлинади: бошланғич, ўрта ва олий таълим. Бола мактабгача таълим (боғча) га бормаса ҳам мактабга қабул қилинади.
Нега Озарбайжон эмас, Туркия?
Озарбайжонда таълим тизими, айниқса маҳаллий таълим даргоҳлари шу пайтга қадар талабга жавоб берадиган даражада бўлмаган. Буни хорижда ўқувчи талабаларнинг ўзлари тан олади. Кўпчилик ёшлар чет элларда, айниқса Туркияда таълим олишни танлайди. Бошқа давлат талабаларининг таҳсил олиши учун Озарбайжонга бориш истаги жуда паст, сезилмайди ҳам. Чунки у ердаги олийгоҳларнинг йиллик ўртача шартнома пули 2500 АҚШ долларини ташкил этади. Туркияни танлашига сабаб эса, озарбайжон ва турк тилларининг катта ўхшашлигидир. Устига устак Туркияда олий таълимнинг ўртача йиллик нархи 300 АҚШ долларини ташкил қилади. Иш топиш у ерда Озарбайжондагидек қийин эмас. Аксарият аҳоли мамлакатдан чиқиб кетиб, Туркияда истиқомат қилади.
Қимматга олинган арзон диплом
Озарбайжонда олинган диплом билан чет эл тугул, мамлакатнинг ўзида ҳам иш топиш муаммо. ОТМларда таълим тизими яхши эмас. Контракт тўлови фалон пул бўлганига арзимайди, тўғриси. Хорижга ўқишга кетган бир талабадан "нега ўз юртингда ўқимайсан?", деб сўралганда бир жиянини мисол қилган эди. "Жияним Бокудаги университетни битирди. Қурилиш соҳасида. Аммо, мана 5 йилдирки ўзига биронта иш топа олмайди. Чунки олийгоҳда таълим яхши берилмайди. Шу диплом учун катта маблағ сарфлаб ўқиди, натижа эса бу..."
Балки бунга сабаб мамлакатда таълим ва бошқа соҳалар яқин-яқин вақтларгача ривожланмай, эндигина олдинга илдамлашни бошлаганидадир.
Ўзгаришлар
Сўнгги 10 йилда мамлакатда ёшлар соҳасига инвестициялар 100 мартага ошди. Ҳозирда улар ўртасида сиёсий, иқтисодий, гуманитар йўналишларнинг ривожи бошқа йўналишларга қараганда анча олдинда. Айниқса интеллектуал ўйинларга қизиқиш ниҳоятда катта. Сўнгги пайтларда “Breyn-ring”, “Virtual ring” каби ўйинлар оммалашиб, ёшларни ўзига жалб қиляпди Ҳар йили талабалар ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижий давлатлара таҳсил учун юборилади. Ҳозирда Республикада 200 дан ортиқ мустақил ёшлар ташкилоти рўйхатга олинган. Шунга қарамай, ҳанузгача у ерда ёшлар учун яратилган шароитларни қониқарли деб айтиш мушкул.
P/S: Олий таълимдаги баъзи ҳолатлар Ўзбекистон олий таълим муассасаларидаги муаммоларга ҳам ўхшаб кетади. Фақат сўнгги 2 йилги муддатда мамлакатимизда олий таълимдаги тизим бироз барқарорлашди. Авваллари баҳолар сотиб олинар, талаба ўзининг кимлигини билмай қуруқ диплом ва қанчадир суммалик харажат билан олийгоҳдан чиқишар эди. Бугун ҳам бундай кўринишлар йўқ эмас, топилади. Нафақат Ўзбекистонда, Марказий Осиёдаги давлатларнинг деярли ҳар бирида шу муаммолар йўқ деганда бир чимдимдан бор.
Нилуфар Убайдуллаева,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#дунё_ёшлари
НЕМИС ЁШЛАРИ КЎПРОҚ ҚАЙСИ СОҲАНИ ТАНЛАШАДИ?
7 ёшдан 70 ёшгача қонун-қоидалар чегарасини бузиб ўтмайдиган энг тартибли халқ ким деса, ҳеч ўйланиб ўтирмай герман ёки япон халқи дейиш мумкин. Айниқса Германия бу борада намунали етакчидир.
Немисларнинг инсонлар учун жуда катта наф келтирадиган олтин бир одати бор. Уларда ҳамма нарса ва ҳатто секунд ҳам ҳисоб-китоблидир. Бу халқ тартиб ва одоб назариясига ўта талабчан муносабатда бўлади.
Биласизми, Германияда ёшлар ва таълим тизимига бўлган эътибор жуда катта. Биздан фарқли ўлароқ, у ерда болалар нисбатан тезроқ улғайишади. Шахсий ҳаёт масъулитини эрта зиммасига олишади.
Мактабгача таълим
Германияда хусусий боғчалар жуда кам. Айни шунинг учун давлат қамровидаги боғчаларга бўлган эҳтиёж катта. Одатда болалар 3 ёшга тўлганидан сўнг мактабгача таълим муассасаларига қабул қилинади. Бунинг учун ариза бола боғчага чиқишидан анча олдин бериб қўйилиши керак. Мамлакатда мактабгача таълим ташкилотига бориш мажбурий эмас. Шу сабаб аксарият ота-оналар фарзандларига энага ёллашади. Йўқ, улар ёллайдиган энага шунчаки боланинг қорнини тўйдирмайди. Унга қўйиладиган қатор талаблар мавжуд. Жумладан, энага давлат рўйхатидан ўтган бўлиши, инглиз ёки бошқа чет тилини билиши ва айниқса олий маълумотга эга бўлиши шарт.
Мактаб
Мамлакатда ўрта таълим мажбурий бўлиб, болалар 6 ёшидан мактабга чиқиши шарт. Мактаблар икки турга бўлинади: давлатники ва хусусий. Таълим сиёсати учун давлат жавобгар. Ҳукумат ҳаттоки хусусий мактабларнинг ҳам фаолиятини назорат қилади. Аммо бир томони борки, таълим дастури турли штатларда турлича тузилади. Берлин ва Брандербургда жойлашган мактабларда бошланғич таълим 6-синфгача давом этади. Қолган штатларда эса 4-синфдан сўнг ўқувчи юқори синф саналади.
Германияда ихтисослашган мактабларга бўлган талаб юқори. Гарчи немислар ижтимоий табақаланишга қарши туришса ҳам, уларнинг бутун таълим тизими ўқувчиларни уч хил тоифага ажратадиган тизимга асосланади:
1) «Гимназия» - иқтидорлилар учун бўлиб коллеж, университетларга киришга йўналтирувчи тоифа;
2) «Realschule» - ўртача даражадагилар учун, офисларда ишлашга йўналтириладиган тоифа;
3) «Hauptschule» - паст даражадагилар учун бўлиб, қора меҳнат, қўл меҳнатига ва савдога йўналтириладиган тоифадир.
Университет
Германияда хусусий ва давлат университетларининг мақоми деярли бир хил. Икки турдаги университетлар ҳам жаҳон стандартлари талабига жавоб беради. ОТМ ларга кириш мураккаб эмас. Аммо мамлакатда талабаларни ўқишга қабул қилиш учун IQ ни аниқловчи тестлар йўлга қўйилмаган. Шунинг учун қобилиятли ёшлардан кўра билими кучли ёшларнинг омади чопади. Масалан АҚШ да ОТМ га кириш учун талабанинг IQ даражаси энг юқори аҳамиятни касб этади.
Ҳа айтганча, немис ёшлари асосан дастурчи, шифокор, инженер, савдо ва маркетинг соҳасидаги касбларни эгаллашни исташади. Чунки Германияда энг юқори даромад айни шу соҳалардан келади.
Yoshlar kundaligi

ЁШЛАР, ТАЪЛИМ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ: ПОЛЬША ТАЖРИБАСИГА НАЗАР
Айни дамда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Польша Республикасида бўлиб турибди. Поляклар ёшларга қанчалик эътиборли? Таълим тизими бошқа мамлакатлардан фарқ қиладими? Бугун шу ҳақида гаплашамиз.
"Нобелчилар"нинг ватани ҳақида икки оғиз
Польша Украина, Литва, Белорусия, Словакия, Чехия, Германия ва Россия билан чегарадош. Ер майдони - 322 575 км2, аҳолиси - қарийб 38 млн. Пойтахти - Варшава. Николай Коперник, Фредерик Шопен, Мария Складовская-Кюрининг ватани бўлган бу давлатда 17 нафар Нобель мукофоти лауреатлари дунёга келган. Бу ердаги ёшларнинг 90 фоизи камида ўрта маълумотга, аҳолининг 50 фоизи эса илмий даражага эга.
Мактаб таълими: тайёрлов дастурини ўзлаштириш мажбурий
Мамлакатда таълим соҳаси давлат томонидан назорат қилинади. Қонунчиликка кўра, 9 йиллик бепул таълим мажбурий.
Польша таълим тизими бир неча босқичдан иборат. Биринчи босқичда бола 1 йил боғча ёки мактабда тайёрлов дастурини ўзлаштириши керак. Кейин 8 йиллик бошланғич мактаб таълими бошланади. Ундан сўнг қизиқишларига қараб лицей (4 йил), техникум (5 йил) ёки ўрта касб-ҳунар таълими (2-3 йил) муассасасидан бирини танлашлари лозим. Одатда олий ўқув юртларида ўқишни давом эттиришни режалаштирганлар лицейга борадилар. Техникум ва ўрта касб-ҳунар таълими муассасаларида касб-ҳунар эгаллаганлик ҳақидаги диплом берилади.
Мактабларда ўқиш 1 сентябрдан бошланади ва июннинг охирги жумасигача давом этади. Ўқувчилар бир сменада ўқишади, дарслар эрталаб соат 8 да бошланади. Шанба дам олиш куни ҳисобланади.
Таълим жараёнида 6 баллик баҳолаш тизими танланган. Бошланғич мактабда дарсликлар ўқув йили бошида бепул тарқатилади, умумтаълим мактабларида (лицейлар, техник мактаблар, касб-ҳунар мактаблари) эса сотиб олинади. Ота-оналар электрон кундалик орқали фарзандларининг ўзлаштиришини кузатадилар, ўқитувчи ёки синф раҳбари билан ёзма мулоқот қиладилар. Бошланғич мактаб охирида ўқувчилар мажбурий халқаро малака имтиҳонидан ўтади. Агар имтиҳон яхши топширилса, бошланғич мактабни тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Олий таълим: ётоқхонага жойлаштириш кафолатланади
Польшада биринчи университетга 1364 йилда асос солинган. Айни дамда бу ерда 450 га яқин олийгоҳ фаолият юритади. Уларнинг 300 дан ошиғи хусусий таълим муассасасидир.
Давлат университетларида Польша фуқаролари танлов асосида бепул ўқиш имкониятига эга. Университетларда ўқиш 1 октябрдан бошланади ва ҳар бир муассаса аниқ тугаш санасини алоҳида белгилайди. Барча давлат университетлари ўз талабалари, биринчи навбатда чет элликларнинг ётоқхонага жойлашишларини кафолатлайди. Польша университетларининг дипломлари Европанинг барча мамлакатларида тан олинади.
Талабалар ва стипендия
Мамлакатда талабалар учун стипендия турлари кўп: ижтимоий стипендия (ижтимоий ёрдамга муҳтож талабалар учун мўлжалланган молиявий қўллаб-қувватлаш шакли), махсус стипендия (ногирон талабалар учун), ректор стипендияси (ўқиш, фан, ижод ва спортдаги ажойиб ютуқлари учун энг яхши талабаларга берилади), нафақа (қийин ёки кутилмаган ҳаётий вазиятларга тушиб қолган талабаларга бир марталик моддий ёрдам. Масалан, яқин кишининг ўлими, касаллик, бахтсиз ҳодиса, боланинг туғилиши) ва ҳоказо...
26 ёшдан кичиклар даромад солиғи тўламайди (ми?)
Ҳукумат томонидан ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Польшада 2019 йилнинг август ойидан бошлаб 26 ёшдан кичик шахслар даромад солиғи тўламайди. Парламент қарорида ёшга доир имтиёздан ташқари яна бир муҳим банд бор: йиллик даромади 20 минг евродан ошмаганлар ҳам солиқлардан озод этилади.

🇲🇾 МАЛАЙЗИЯ ЁШЛАРИ ҲАҚИДА 5 ФАКТ
📍Малайзия Бош вазири Иброҳим Аҳмад расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди (17-19 май). Хўш, ушбу мамлакат ёшлари ҳақида нималарни биласиз?
➖ Малайзияда 10 миллионга яқин ёш бор.
➖ Мактаб 6 ёшдан бошланади. Дарслар ҳафтасига 24-28 соатдан. Минтақага қараб, ўқиш куни тўрт ёки беш кун.
➖ Хусусий репетиторлик хизмати ойига 940-1800 АҚШ доллари.
➖Ёшларнинг асосий қатлами IT соҳасидан даромад кўради. Мамлакатдаги ўртача иш ҳақи 600 доллар.
➖ Йигит-қизлар одатда 18 ёшдан мустақил ҳаётга қадам қўйишади ва уларнинг шахсий ҳаёти деярли ўзларининг қўлида.

🇷🇺 РОССИЯДА ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ ҚАНДАЙ?
Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Шу ўринда Россияда ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида икки оғиз сўз юритсак.
🏆 Таълим биринчи ўринда
Статистика шуни кўрсатадики, Россияда 30 миллионга яқин ёшлар яшайди. Мамлакатда ёшлар билан ишлашнинг асосий йўналишларидан бири бу — таълимдир. Давлат дастурлари асосан ёшлар учун таълим олиш имконияти ва сифатини оширишга қаратилган.
✅ Мамлакат ёшларига қандай имтиёзлар бор?
Масалан, таълим учун имтиёзли кредитлар, ёш оилалар учун саёҳат ва турар жой учун чегирмалар, ёшлар ўртасида тадбиркорликни рағбатлантириш дастурлари ва бошқалар. Махсус дастурлар минтақага қараб фарқ қилиши мумкин.
Умуман олганда, Россия ёшлари ҳаётнинг турли соҳаларида ривожланиш ва юқори натижаларга эришиш учун катта имкониятларга эга.
❓ Россия ёшлари қандай яшайди?
Россиядаги ёшларнинг ҳаёти хилма-хил бўлиб, ижтимоий мавқеи, маълумоти, яшаш жойи ва шахсий имтиёзлари каби кўплаб омилларга боғлиқ. Бу ерда бир нечта умумий жиҳатлар мавжуд:
➖📚 Таълим 3 босқичдан иборат: мактаб, техникум, университет. Таълим уларнинг ҳаётида муҳим рол ўйнайди ва келажакдаги имкониятларини белгилаб беради.
➖🎮 Ўйин-кулги ва севимли машғулотлар: ёшлар турли хил кўнгилочар тадбирларда, маданий ва спорт тадбирларида фаол иштирок этадилар. Бу кинога бориш, спорт мусобақалари, мусиқий концертлар ёки дўстлар билан вақт ўтказиш бўлиши мумкин.
➖🌐 Ижтимоий тармоқлар ва Интернет: мулоқот қилиш ва маълумот олиш учун ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформалардан фойдаланиш ёшлар орасида кенг тарқалган амалиётдир.
➖👫 Оила ва дўстлар: кўпгина ёшлар учун оила ва дўстлар уларнинг ҳаётида муҳим рол ўйнайди, бирга вақт ўтказади, бир-бирини қўллаб-қувватлайди, қувонч ва қийинчиликларни баҳам кўради.
➖🧳 Саёҳат ва тадқиқот: Ёшларнинг асосий қатлами янги жойлар ва маданиятларни ўрганиш орқали мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам саёҳат қилишни яхши кўрадилар.
✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi
Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Шу ўринда Россияда ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида икки оғиз сўз юритсак.
Статистика шуни кўрсатадики, Россияда 30 миллионга яқин ёшлар яшайди. Мамлакатда ёшлар билан ишлашнинг асосий йўналишларидан бири бу — таълимдир. Давлат дастурлари асосан ёшлар учун таълим олиш имконияти ва сифатини оширишга қаратилган.
Масалан, таълим учун имтиёзли кредитлар, ёш оилалар учун саёҳат ва турар жой учун чегирмалар, ёшлар ўртасида тадбиркорликни рағбатлантириш дастурлари ва бошқалар. Махсус дастурлар минтақага қараб фарқ қилиши мумкин.
Умуман олганда, Россия ёшлари ҳаётнинг турли соҳаларида ривожланиш ва юқори натижаларга эришиш учун катта имкониятларга эга.
Россиядаги ёшларнинг ҳаёти хилма-хил бўлиб, ижтимоий мавқеи, маълумоти, яшаш жойи ва шахсий имтиёзлари каби кўплаб омилларга боғлиқ. Бу ерда бир нечта умумий жиҳатлар мавжуд:
➖
➖
➖
➖
➖
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_ёшлари
МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ВА ДУНЁ ЁШЛАРИ
🌐 Ўзбекистонда йиллар давомида болаларнинг мажбурий меҳнатга, хусусан пахта йиғим-теримига жалб этилиши шу йўналишдаги халқаро рейтингларда ўрнимизни пастлатиб юборганди ўз вақтида.
🟢 Бугун эса бу ҳолатлар ортда қолди. Ҳатто болалар ҳуқуқлари, уларни мажбурий меҳнатга жалб этмаслик давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзгаришлар натижасида 13 йиллик ўзбек пахтасига қўйилган бойкот бекор қилинди.
❗️ Бугун болалар меҳнатига қарши курашиш куни!
Шу муносабат билан мавзуга оид қуйидаги маълумотларни тўпладик:
🇨🇳 Хитой
16 ёшгача бўлган болаларни ишга олиш тақиқланади. Шунингдек, бу ерда мажбурий таълимни татбиқ этувчи қонунлар ҳам ишлаб чиқилган, бу эса меҳнат қиладиган болалар сонининг кескин камайишини таъминлайди.
🇸🇴 Сомали
Бу давлатда болалар меҳнати энг оғир шаклга эга дейиш мумкин. Болалар меҳнат билан чекланиб қолмай, қуролли тўқнашувларни ҳам бошдан ўтказади.
🇬🇧 Буюк Британия
Болалар 14 ёшдан бошлаб, ҳафтасига кўпи билан 12 соат ишлаши мумкин, яъни бу боланинг соғлиғига ва таълим олишига таъсир кўрсатмайдиган шаклда бўлади.
🇺🇸 АҚШ
Флорида штатида ишлаш учун бола энг камида 14 ёшга тўлиши керак. Хавфсиз ишларини (газета етказиш) бажарадиган болаларга истисно тариқасида 10 ёш нормаси белгиланган.
🇰🇵 Шимолий Корея
Ҳукумат талабаларга турли топшириқлар беради, масалан, 10 кг темир парчаларини йиғиш. Бу топшириқ анча мураккаб, сабаби, мамлакатда темир парчаларини топишнинг деярли имкони йўқ.
❓ Хўш, сизнингча бола неча ёшдан меҳнатга жалб қилингани маъқул?
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
✍️ Зайниддин Шерзод тайёрлади.