Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Айни_дам
Энг катта чорраҳаларда ҳам тартиб бўлмаса юриб бўлмайди. Айниқса, электр қуввати узилган пайтда светофорлар ҳам "ухлашга" мажбур бўлади. Ана шундай пайтда йўл-патруль хизмати ходимлари жонимизга оро киради.
Тасвирларда икки соатдан буён ҳаракатни тартибга солаётган Нурафшон шаҳар ЙПХ катта инспектори Акромжон Каримов
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

#ички_туризм
Аҳсарсой шаршараси ҳақида эшитганмисиз?
🏕Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармасига қарашли Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудидаги Аҳсарсой шаршараси. Тошкент вилоятининг энг гўзал масканларидан бири. Бу жойлар йилнинг тўрт фаслида ҳам ўзига хос табиат манзаралари билан ажралиб туради.
🏔Ахсарсой шаршараси — Бўстонлиқ туманининг шимоли-шарқий қисмида Тошкент шаҳридан 120 километр масофада, Чотқол тоғ тизмаларида жойлашган. Пском дарёсини чап қирғоғида, денгиз сатҳидан ўртача 900 метр баландликдаги бу шаршаранинг баландлиги 5 метрни ташкил этади. Унинг атрофида дам олиш учун супалар ўрнатилган. Шаршарага асосан баҳор ва ёз ойларида сайёҳлар кўп боради. Бироқ, қиш фаслида ҳам унинг табиати жуда чиройли. Пиёда юриш масофаси 15 километр.
✅Манзил: Бўстонлиқ туманининг Нанай қишлоғи.
🚩Локация

#диққат
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна совиб кетиши кутилмоқда
Бош вазир йиғилишида Гидрометеорология хизмати томонидан 23-27 январь кунлари республиканинг аксарият ҳудудларига нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши ва ҳаво ҳарорати жойларда кечаси -5...-18 даража совуши прогноз қилинаётгани айтилган.

#тадқиқот
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДОВОНЛАРИ - 2
"Ёшлар кундалиги" Тошкент вилоятидаги довонлар ҳақида ўрганиш олиб бормоқда. Куни кеча 5 та довон ҳақида маълумот бергандик. Бугунги довонларимизнинг тўрттаси Қурама тоғ тизмасида, биттаси эса Чотқол тоғида жойлашган.
6. Арашон
Чотқол ва Қизилтўр тизмалари орасидаги довон. Арашон орқали Оҳангарон водийсидан Ойбулоқ сойи водийсига ўтилади. Баландлиги 3112 метр. Довон октябрнинг иккинчи ярмидан то майгача қор билан қопланади.
"Арашон" сўзининг ўзи эса иссиқ сувли минерал булоқ маъносини беради.
7. Овжаз
"Овжазсой" маҳалласидан 15 километр узоқликда жойлашган. Тераклисой ёқалаб чиқилганда Тожикистонга уланиб кетади. Асосан от ва эшакда юрилган. Бугунги кунда фойдаланилмайди. Овжаз довонига яқин масофада Мингйилқисой довони бўлиб, бугунги кунда ушбу довонга ҳам эҳтиёж қолмаган.
8. Шовғоз
Оҳангарон тумани Шовғоз қишлоғининг Тожикистон Республикаси билан чегара қисмида жойлашган. Қишлоқдан довонгача тахминан 20 километрча юрилади. Лекин ярим асрдан буён ушбу довондан фойдаланилгани қайд этилмаган. Йўллар ҳам йўқолиб кетган.
9. Понғоз
Тожикистон Республикасининг Ашт тумани ҳудудига киради. Ушбу довондан Қурама тоғлари орқали Кўчбулоқ, Лашкерак, Нишбош қишлоқлари, Ангрен шаҳрига ўтилган. 25-30 йил аввал бу довон понғозликлар билан савдо‑сотиқ, қариндошлар учун борди-келди йўли бўлган. Аввал пиёда ва от‑уловда юрилган. Кейинчалик автомобиль ўтиши учун йўл қилинган. Ҳозирги кунда довондан фойдаланилмайди.
10. Новгарзон
Оҳангарон ва Фарғона водийларини туташтириб турувчи довон. Қурама тизмасининг сувайирғич қисмида, 2200 метр баландликда жойлашган. Ҳозирги кунда довондан Ўзбекистон ва Тожикистон чегара чизиғи ўтади. Новгарзонга Оҳангарон сув омбори тўғони орқали Жигаристон қишлоғидан чиқилган. Йўл бир томонлама ҳаракат учун мўлжалланган. Бу довон йўли ҳам ёпилган.
(Давоми бор)
👉 ДОВОНЛАР ҲАҚИДАГИ 1-МАҚОЛАНИ ЎҚИШ УЧУН
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

#Дунё_ёшлари
Аргентина таълим тизими ёшларни қониқтирадими?
🇦🇷 Аргентина дунёга таниқли футбол юлдузлари, шифокорлари, олим ва ихтирочилари билан машҳур. Бу мамлакат ёшлари кўпроқ нималарга қизиқади? Таълим тизими қандай?
Ёшлар ва таълим
📑 Давлат тили — испан тили. Аммо инглиз тили бўйича саводхонлик юқори кўрсаткичларга эга. Нега деганда, Аргентинанинг 39,2 фоиз аҳолиси 25 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади. ЮНЕСКОнинг сўнгги маълумотларига қараганда, аргентиналик 9283 нафар талаба чет элда, хусусан АҚШда таҳсил олар экан. Абитуриентларнинг 27 фоизи мамлакатда, 73 фоизи эса чет элда ўқиш тарафдори.
Саёҳат ва таълим ёшларнинг ҳоббиси.
Ўқитиш ва саводхонлик
📊 Аргентинада таълим тизими тўртга бўлинади. Мактабгача таълим, бошланғич таълим, ўрта ва олий таълим. Бу ерда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга мажбурий таълим жорий этилган. Саводхонлик даражаси юқори (97%) бўлгани боис 20 ёшдан юқори бўлган ҳар саккиз кишидан учтаси ўрта ёки ундан юқори маълумотга эга. Мамлакат саводхонлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида етакчи ўринда туради. Бунга сабаб таълимнинг мутлақ бепуллигидир. 1947 йилгача бўлган вақтда бошланғич таълим бепул эмас эди, кейинчалик бюджетдан маблағ ажратилиб ёшларнинг ўқиш имконияти кенгайтирилди. Аммо, бугунга келиб бюджетдан ажратилаётган маблағлар таълим соҳасини етарли даражада қоплай олмайди.
"Comford" ҳаёт
📌Қизиғи шундаки, давлат тасарруфидаги мактаблар ва олийгоҳлар мутлақо бепул. Хусусий мактабларга қараганда давлат мактаблари ҳар йили ҳудуднинг 90 фоиз ўқувчисини ўзига қамраб олади. Мамлакатда бошланғич, ўрта мактаблар таълими мажбурийдир. Дунёнинг кўплаб давлатларида ўқув йили 180 кун бўлса, Аргентинада 200 кунни ташкил этади. Талаб кучли таълим йўналишлари орасида ҳуқуқ ва бизнес, АКТ, муҳандислик ва дизайн кабилардир.
📈Статистик маълумотларга кўра, яшаш тарзининг яхшилиги бўйича Аргентина дунёда 44-ўринда, қитъа мамлакатлари ичида 1-ўринда туради. Оддий мактаб ўқитувчисининг ялпи маоши 10 минг 747 АҚШ доллари, IT менежерлиги эса 55 минг 535 АҚШ долларини ташкил этади.
Ёшлар ташкилоти
🏛 Аргентина миллий ёшлар бюросига (Direcciòn Nacional de Juventud) эга бўлса ҳам, унда ягона ёшлар сиёсати мавжуд эмас. Бюро кўпроқ ёшлар турмуш тарзи фаровонлигига таъсир кўрсатадиган турли ижтимоий сиёсатларга эътибор қаратади. Мазкур бюро Ижтимоий ривожланиш вазирлигига тегишлидир. Бундан ташқари, Федерал ёшлар кенгаши (Consejo Federal de Juventud) барча ёшлар ташкилотларини ўзида жам қилган. Унинг вазифаси ёшлар ташкилотлари фаолиятини кучайтириш ва ёшларга оид сиёсатни илгари суришдир.
✍️Нилуфар Жамолиддинова,
Паркент тумани 21-сонли МТТ тарбиячиси

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Талант
Бекободлик ёш ижодкор Абдулазиз Мамасолиев 14 ёшда. У 4 йилдан бери виолончель чолғу
асбобини чалиб, инсонлар кўнглидан жой олиб келмоқда.
Абдулазиз Озарбайжон, Қозоғистон ва яна бир қатор давлатларда ўтказилган халқаро танловлар ғолиби.
Шунингдек 2022 йил июнь ойида ўтказилган "Академик чолғулар ва эстрада ижрочилиги" республика кўрик-танловида ҳам фахрли 1-ўринни қўлга киритган.
Ёш истеъдод 20-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида таълим олади.
Минг марта эшитгандан бир марта кўрган маъқул. Абдулазизнинг ажойиб санъатидан ўзингиз баҳраманд бўлинг.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Бекободлик ёш ижодкор Абдулазиз Мамасолиев 14 ёшда. У 4 йилдан бери виолончель чолғу
асбобини чалиб, инсонлар кўнглидан жой олиб келмоқда.
Абдулазиз Озарбайжон, Қозоғистон ва яна бир қатор давлатларда ўтказилган халқаро танловлар ғолиби.
Шунингдек 2022 йил июнь ойида ўтказилган "Академик чолғулар ва эстрада ижрочилиги" республика кўрик-танловида ҳам фахрли 1-ўринни қўлга киритган.
Ёш истеъдод 20-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида таълим олади.
Минг марта эшитгандан бир марта кўрган маъқул. Абдулазизнинг ажойиб санъатидан ўзингиз баҳраманд бўлинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анахолосс
Тошкентда "Малибу" кутган аёлга эри "Жентра" совға қилган экан...
"Ман деди, "Жентра"да юрадиган одамманми, деди. Ўзинггаям деди, муҳаббатинггаям деди, қизил лентанггаям деди. Шарт тошни олдида олд ойнасига қараб солди. Қўрқмади. Ўзбек-да у, қизиққон-да.🤦♂
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Тошкентда "Малибу" кутган аёлга эри "Жентра" совға қилган экан...
"Ман деди, "Жентра"да юрадиган одамманми, деди. Ўзинггаям деди, муҳаббатинггаям деди, қизил лентанггаям деди. Шарт тошни олдида олд ойнасига қараб солди. Қўрқмади. Ўзбек-да у, қизиққон-да.🤦♂
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Креатив инсонлар учун янги лойиҳа – «Имкониятлар маскани»!
«Имкониятлар маскани» бу замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш, қимматли тажрибалар орттириш, интеллектуал мунозаралар учун янги ва яхши майдон! Шубҳасиз, бу каби лойиҳалар жамият тараққиёти учун кенг замин ҳозирлайди.
🎯 Бепул, аммо бебаҳо вақтингизни «Имкониятлар маскани»да шахсий ривожланиш учун сарфланг!
Манзил:👉 https://bit.ly/400Cgik
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
«Имкониятлар маскани» бу замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш, қимматли тажрибалар орттириш, интеллектуал мунозаралар учун янги ва яхши майдон! Шубҳасиз, бу каби лойиҳалар жамият тараққиёти учун кенг замин ҳозирлайди.
🎯 Бепул, аммо бебаҳо вақтингизни «Имкониятлар маскани»да шахсий ривожланиш учун сарфланг!
Манзил:👉 https://bit.ly/400Cgik
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қабул
ИИВ Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига қабул эълон қилинди
Унга ёши 17 дан кичик ва 25 дан катта бўлмаган, шу жумладан, 25 ёшдаги умумий ўрта махсус ва профессионал маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқишга қабул қилинади.
Батафсил👉 https://bit.ly/3H3YcRd
Telegram📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ИИВ Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига қабул эълон қилинди
Унга ёши 17 дан кичик ва 25 дан катта бўлмаган, шу жумладан, 25 ёшдаги умумий ўрта махсус ва профессионал маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқишга қабул қилинади.
Батафсил👉 https://bit.ly/3H3YcRd
Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
КЕЧИККАН ШУҲРАТ
"Менинг вазифам инсон ҳаётини туб тубигача кузатиш" — У.
У 1783 йилнинг январида Францияда адвокатлар оиласида туғилди. Омадсиз тақдир ўзининг нишларини унга гўдаклигидан санчишни бошлади. Уч ёшга кирганида онаси вафот этди. Энди унинг тарбияси аммаси ва отасининг гарданида қолган эди. Болакайда асл инсоний сифатларни унинг бобоси шакллантирди. Гринбол шаҳридаги марказий мактабга борди ва атиги уч йилгина таҳсил олди. Кучли иқтидорига қойил қолган ўқитувчилари уни Париждаги алтерея зобитлари ва муҳандислари таҳсил оладиган политехника мактабига тавсия қилишди, аммо...
Болалиги фаранг инқилоби, Бонапартнинг қиличидан сирқиган қонли замонларга тўғри келди. Болакай ҳали инқилобнинг маъносини тушуниб етмай туриб, унинг қозонида қоврилди. Эндигина тахт тепасига келган генерал Бонапарт боланинг юрагида ҳарбийликка иштиёқ оловини ёқиб юборган эди. Қатъий қарор қабул қилди: ҳарбий бўлади! Бир неча йиллар лейтенант лавозимида инқилобчилар билан сафда турди. Янги тузум, янги тартиблар ва босқинчилик билан тикланаётган империя аста-секин ўзини фош қила бошлади. У Наполеончи инқилобчиларнинг ҳақиқий юзини кўриб, ҳарбийликдан кўнгли совиди ва сафни тарк этди.
Парижга қайтиб, уч йил фалсафа, адабиёт ва инглиз тилини мустақил ўрганди. Болалигида қалбининг бир четида ёзувчи бўлиш истаги қолиб кетган бўлса, энди ўша орзуни амалга оширмоқчи эди. Жуда таъсирчан, эҳтиросларга тўла бир йигит эди. Кейин, сал кейинроқ у актрисани севиб қолди. Қалбида келажакдаги асарларининг асосий мавзуси ва таянчига айланган муҳаббат, романтизм уйғонди. Афсуски висол унга насиб этмади, омад яна ундан юз ўгирди...
Узоқ йиллар турли мамлакатларда бўлди. У ўзи учун янги дунё "кашф" қилди. Ҳаётга қараши, муносабатлари ўзгарди. Дастлаб танқидий асарлар ёзишни бошлади. Ёзган асарлари фақат инглиз тилида чоп этилар, ҳаваскор ёзувчи даражасидан юқорига кўтарилмасди. Ундан сўнг ёзилган муҳаббат тўла романлари ўз даврида қадр топа олмай хор бўлди. Унинг бир гапи бор эди: "Адабий шуҳрат лоторея ютуғига ўхшайди. Менинг ютуғли чиптам 1935 йилни кўрсатяпти". Афсуски унинг башорати амалга ошмади, тўғрироғи амалга ошди фақат, 100 йил ўтиб...
Ҳа, бетакрор ва нозик ҳислар тўла гўзал асарлари шуҳратини кўзи очиқ пайтида кўра олмади. Бу ҳам айёр қисматнинг бир ҳазили ёки омадсиз умр эди...
У XIX аср маърифатпарвар романчилиги анъаналарига янгича талқин ва янгича таҳлил олиб келди. Француз реализмининг илк босқичини бошлаб берди. Унинг ижоди француз адабиётининг кейинги тараққиётига катта таъсир кўрсатди ва жаҳон миқёсида шуҳрат қозонди. Адиб 1842 йил Парижда мияга қон қуйилиши ортидан вафот этди. Француз адабиёти реализмининг асосчиси, "Арманс", "Қизил ва қора", "Парма ибодатхонаси" романлари муаллифи бўлган бу инсон...
Стендаль эди... Мари-Анри Бейл эди...

#факт
Бензин нархи бошқа мамлакатларда
Сир эмаски, ҳозирги кунда юртимизда автомобиль ёқилғисига бўлган талаб кундан-кунга ошмоқда. Маълумки, Ўзбекистонда бензинга қўйилган ўртача нарх 12000 сўм атрофида.
Хўш, дунёнинг турли мамлакатларида бензинга белгиланган ўртача нарх қандай?
💸Туркманистон - 4 800 сўм
💸Қозоғистон - 5 100 сўм
💸Эрон - 5 900 сўм
💸Ироқ - 6 400 сўм
💸Саудия Арабистон - 6 900 сўм
💸Россия - 8 400 сўм
💸Саудия Арабистон - 6 900 сўм
💸Афғонистон - 9 400 сўм
💸Покистон - 10 400 сўм
💸Бразилия - 10 700 сўм
💸АҚШ - 11 500 сўм
👉 Манба 👈
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Бензин нархи бошқа мамлакатларда
Сир эмаски, ҳозирги кунда юртимизда автомобиль ёқилғисига бўлган талаб кундан-кунга ошмоқда. Маълумки, Ўзбекистонда бензинга қўйилган ўртача нарх 12000 сўм атрофида.
Хўш, дунёнинг турли мамлакатларида бензинга белгиланган ўртача нарх қандай?
💸Туркманистон - 4 800 сўм
💸Қозоғистон - 5 100 сўм
💸Эрон - 5 900 сўм
💸Ироқ - 6 400 сўм
💸Саудия Арабистон - 6 900 сўм
💸Россия - 8 400 сўм
💸Саудия Арабистон - 6 900 сўм
💸Афғонистон - 9 400 сўм
💸Покистон - 10 400 сўм
💸Бразилия - 10 700 сўм
💸АҚШ - 11 500 сўм
👉 Манба 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қарор_ва_ижро
✅Тошкент вилоятида маҳаллий ҳокимликлар томонидан қабул қилинган янги қарор-фармонлар билан танишинг:
🏗 Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига кўра, Бўка туманидаги собиқ 15-сонли “Меҳрибонлик” уйига тегишли бўш турган 0,45 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига ўтказилди. Бу ерда “Street workout”, мини-футбол ва шахмат майдончалари, кичик кутубхона, “Дўстлик” маҳалла гузари биноси барпо этилади.
⛳️Оҳангарон тумани ҳокимининг тегишли фармойишига асосан маҳаллий бюджетининг 2023 йилги ҳоким захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига 6,0 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу орқали мазкур мактаб ўқув биносини қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда ўйингоҳ ҳудудини ёритиш чироқлари билан таъминланади.
⛹️♂️Чиноз тумани ҳокимининг тегишли қарорига асосан ҳудуд бўйича 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда мавжуд спорт иншоотларида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи, кар ва заиф эшитувчи ҳамда кар ва соқов ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратилади.
👩👧Юқори Чирчиқ туман ҳокимининг тегишли фармойишига асосан Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказининг моддий теҳника базасини мустахкамлаш учун 14 миллин 600 минг сўм ажратилди.

#фото_танқид
Нурафшоннинг "Оппоқ" маҳалласида ҳаммаёқ оппоқми? Ушбу чиқиндилардан ўзингиз хулоса қилаверинг.
Қор ҳар нарсани ёпади деганлар адашади. Ҳолатни кўриб кўзларини юмиб олган масъуллару чиқинди ташлаш пунктига етолмаётган фуқароларга уят!

#Таҳлил
ҚАҲРАТОНДА СОДИР БЎЛГАН ЭНГ МАШҲУР ВОҚЕАЛАР – "ЁШЛАР КУНДАЛИГИ"НИНГ SCIENCE ГУРУҲИ ТАРИХГА НАЗАР ТАШЛАДИ
Январь ойининг иккинчи 10 кунлигида Волгабўйидан кириб келган совуқ ҳаво оқими туфайли Амударё музлади, Тошкент денгизи юзасини муз қоплади, Чотқол, Угом, Қурама тоғларидаги каттаю кичик шаршаралар музлади. Натижада ижтимоий тармоқларни оҳ-воҳлар босиб кетди. Таълим муассасаларида қишки таътил узайтирилди, айрим ташкилотлар ходимлари онлайн иш тартибига ўтказилди, сабзавотлар нархи кескин кўтарилди. Ҳаттоки аёл киши электр таъминоти ходимига пичоқ билан таҳдид қилишгача борди, хуллас мамлакат кун тартиби ўзгариб кетди.
Хўш, тарихда шундай қақшатқич совуқ бўлган кезларда қандай муҳим ва кутилмаган воқеликлар юз берган? "Ёшлар кундалиги"нинг Science гуруҳи тарихга мурожаат қилди ва воқеликни ўрганди. Қуйида энг қизиқарли 5 та воқеа ҳақида ҳикоя қилинади.
1221 йил. Хоразм шаҳзодасининг юраги суғуриб олинди ва итга ташланди
Ўша йили қиш эрта келди. Кечалари изғирин, аёз жунжиктирар, кундузлари эса қор севалаб ёғар эди. Синд дарёси бўйида мўғуллар билан ҳал қилувчи жангда султон Жалолиддин енгилди. Хоразм қўшини ва султон ҳарами дарё бўйида, тик жарлик ёқасида қамалда қолди. Жалолиддин хос маҳрамига аёллар ва фарзандларини дарёга улоқтириш амрини берди. У рақибнинг шафқатсиз эканлигини биларди. Ўзи эса арслондек жанг қилиб, жарликка тисарилиб борарди.
Хос маҳрам султоннинг бу буйруғини бажармади. У бунга журъат қилолмади. Султон оз сонли йигитлари билан дарёга от солди ва жанг бой берилди. Султон дарёдан ўтар экан, жарликнинг бир бурчида онаси ва хотинлари, фарзандлари рақиб илкига тушганини кўрди.
Афсуски, ортга қайтиб, уларни қутқариш имконсиз эди. Чингизхон жарлик лабига келди ва султонга қараб машҳур сўзларини айтди: "Ҳеч бир отадан ҳали бундай мард йигит туғилмаган..." Ва шу ерда, нариги қирғоқда алам ва исноддан дунёга сиғмай ҳайқираётган султон Жалолиддиннинг кўз ўнгида Хоразм маликалари ва шаҳзодаларини сўроққа тутди.
Хоразм султони Жалолиддиннинг 7 яшар фарзанди Жамолиддин рақиб ҳузурида шердек турар, бўйсунмас, итоат қилишни хаёлига келтирмасди. Чингизхон жаллодни имлаб чақирди ва унинг қулоғига нимадир деди. Жаллод ёвуз тиржайиб, боланинг – Хоразм шаҳзодасининг олдига борди. Унинг кийимини ечиб, кўкрагига чанг солди ва юрагини суғуриб олди.
...қор севалаб ёғар, аммо бу манзарани кўрганлар совуқдан эмас, даҳшатдан қалт-қалт титрарди, маликалар ҳушидан кетиб қолди. Нариги қирғоқда бу манзарини кузатиб турган, ҳозиргина суюкли фарзанди ваҳшийлар қўлида қандай қийналиб жон берганини ночор алпозда кўриб турган султон Жалолиддиннинг аҳволини ёзишга қалам ожиз эди, дейди ўша давр тарихчилари.
Суғуриб олинган юрак жаллоднинг қўлида дириллаб титрар, оппоқ ҳовур пуркаб турарди. Шаҳзоданинг юраги ҳали уришдан тўхтамаган эди!
Чингизхон жаллодга амр қилди ва у қўлидаги юракни итга ташлади. Шу тариқа Чингизхон Хоразм шаҳзодасининг юрагини емиш қилиб берди. Кейин нима бўлганини биласиз: Жалолиддин букилмас ирода ва ватанпарварлик тимсоли бўлиб, миллат қаҳрамони сифатида тарихда қолди. Чингизхон эса жаллод, қонхўр сифатида наслларнинг нафратига учради.
(Ушбу рукндаги навбатдаги мақола эртага соат 16:00 да эълон қилинади)
Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Сабо, келтир хабар қишлоқларимдан...
Санобар Раҳмонованинг "Қишлоқларимдан" таронаси миллионлаб мухлислар қалбини забт эта олган. Бугун Оҳангарон тумани Қорахитой қишлоғини ҳам кичик Санобар қўшиққа солмоқда.
13 ёшлик Шаҳло Шомуродова 3 ёшидан бошлаб қўшиқ куйлашни бошлаган. У қорахтойлик машҳур санъаткор Хасан Тоирнинг энг суюкли шогирдларидан. Кўплаб нуфузли халқаро танловлар ғолибаси.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Сабо, келтир хабар қишлоқларимдан...
Санобар Раҳмонованинг "Қишлоқларимдан" таронаси миллионлаб мухлислар қалбини забт эта олган. Бугун Оҳангарон тумани Қорахитой қишлоғини ҳам кичик Санобар қўшиққа солмоқда.
13 ёшлик Шаҳло Шомуродова 3 ёшидан бошлаб қўшиқ куйлашни бошлаган. У қорахтойлик машҳур санъаткор Хасан Тоирнинг энг суюкли шогирдларидан. Кўплаб нуфузли халқаро танловлар ғолибаси.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан
Бир асрга тенгдош "Бойовул"
Вилоятимизда турли номлар билан аталаётган қишлоғу овуллар тарихига қизиқиб кўрганмисиз?
Масалан Ўрта Чирчиқ туманидаги Бойовул қишлоғи XIX асрнинг илк йилларида ташкил этилган бўлиб, аввал бу манзилда ҳеч ким яшамаган. Қишлоқ кексаларининг айтишича, илк бор Раҳматилла исмли бой келиб ерларни ўзлаштирган. У кишининг беҳисоб мол-мулкини кўрганлар бу ер бойнинг овули дея аташган. Шу-шу Бойовул деб номланади. Афсуски, у бой босмачилар томонидан ўлдирилиб, бойликлари талон-тарож қилинган дейилади. Ҳозиргача бойнинг авлодлари шу қишлоқда яшайди.
Мазкур қишлоқ турли йилларда ҳар хил номдаги колхозга айлантирилган. Хусусан, 1940-42 йилларда "Қизил Юлдуз", 1960-69 йилларгача Максим Горький, 1969-1992 йилларда Акмал Икромов, 1994-2000 йиллардан сўнг "Уйшун" қишлоқ фуқаролар йиғини таркибида бўлган. Унга Нуриддин Турғунов, Анорали Марасулов, Муҳаммад Умиров, Абдукарим Тошматов, Ёдгор Сайитбоевлар раислик қилган.
2009 йилга келиб қишлоқ фуқаролар йиғини тугатилади. "Бойовул" маҳалласида "Бойовул", "Уйшун-1", " Уйшун-2" кўчалари ташкил этилади. Уйшун сўзи эса уюшмаган аҳоли маъносини англатади.
Қишлоқдан кўплаб машҳур инсонлар етишиб чиққан. Бир қатор орден ва медаль соҳиблари Нормат Тошенов,Тожибой Ибрагимов, Ҳолтурсин Пўлатов, Фозил Маматқулов, Ҳотам Шодиев, Зиёаҳмад Мўминов, шифокор Низом Бегманов, Абдукарим Тошматовлар ҳаёти ва фаолияти ёшларга ўрнак бўлмоқда.
Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. Аҳоли сони - 3282 нафар, 0-30 ёшлилар - 2161 нафар. Ҳудуд майдони - 425 гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Мақсуд Турғунбоев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Хушнуд Норқулов
🔹Ёшлар етакчиси – Муҳайё Турдибоева
🔹Хотин-қизлар фаоли – Нигора Пардаева