Audio
#дайжест
Ёшлар - эртанинг эгалари. Хўш, ҳудудлардаги сектор раҳбарлари ёшларга қанчалик эътибор қаратишмоқда? Бугунги дайжестимиз шу ҳақда.
📍 Янгийўл шаҳри. Ушбу ҳудудда сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Ёшларнинг мурожаати тингланиб, ижобий ечим топди.
📍 Оҳангарон тумани.1-сектор ҳудудидаги “Эйвалек” маҳалласида ёшлар учун замонавий спорт майдон фойдаланишга топширилди.
📍 Паркент тумани."Ёшлар боғи"да болажонларга ҳоким ва сектор бошлиқлари байрам совғаларини топширди.
📍 Олмалиқ шаҳри. Сектор раҳбарларининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви ташкил этилди. Учрашувда 200 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.
📍 Тошкент тумани. 2-сектор ҳудудидаги Маданият марказида битирувчи синф ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
📍 Бекобод тумани. “Ёшлар дафтари" киритилган 44 нафар қизга тикув машиналари берилди. Шунингдек, 14 нафар йигит ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўқитилди.
📍 Бўка тумани. Туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Ёшлар дафтари” га киритилган 109 нафар йигит-қизга тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш бўйича ваучерлар топширилди.
📍 Оққўрғон тумани. Ҳокимлик биносида ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Ёшлар - эртанинг эгалари. Хўш, ҳудудлардаги сектор раҳбарлари ёшларга қанчалик эътибор қаратишмоқда? Бугунги дайжестимиз шу ҳақда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Dayjest Yoshlar kundaligi (26)
<unknown>
#дайжест
28 декабрь. Ҳафтанинг чоршанба куни вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?
📍 Оққўрғон тумани. Байрам арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож 47 нафар болага “Президент совғаси” топширилди.
📍 Ўрта Чирчиқ тумани. Педагогика коллежи спорт залида корхона ва ташкилот ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.
📍 Олмалиқ шаҳри. Ҳоким Қобил Ҳамдамов “Ёшлар дафтари” электрон платформаси орқали фуқароларга ёрдам кўрсатиб келаётган етакчиларни ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.
📍 Чиноз тумани. "Чорвадор" маҳалласида кураш бўйича ёшлар ўртасида "Ҳоким кубоги" турнири бўлиб ўтди.
📍 Қуйи Чирчиқ тумани. "Дўстлик" маҳалласида 330 ўринли 8-умумий ўрта таълим мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
📍 Янгийўл тумани. "Аҳил" маҳалласида "Ёшлар ва юлдузлар учрашуви" ўтказилди. Унда Лола Элтоева, Меҳриддин Раҳматов каби санъаткорлар иштирок этишди.
📍 Бўстонлиқ тумани. Ҳокимлик биносида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
📍 Паркент тумани. "Уч авлод учрашуви" доирасида оммавий спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
28 декабрь. Ҳафтанинг чоршанба куни вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест
Қиш қишлигини қилмоқда. Бироқ ташқаридаги совуқ ҳавога қарамай вилоят ёшлари етакчиси Миразиз Мирсултонов бошчилигида туман ва шаҳарлар йигит-қизлари янаям жипслашиб, якдиллик билан эзгу ишларни бошлаб юборишган. Дайжестимиз шу ҳақида!
Ёшлар ишлари агентлиги. Тошкент вилоятида "Меҳр улашинг" акцияси старт олди.
Оққўрғон тумани.Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари йўл патруль ходимлари ҳамда ободонлаштириш ходимларига иссиқ кофе улашди.
Зангиота тумани. "Эркингузар", "Туркистон" ва "Эшонгузар" маҳаллаларидаги кўмакка муҳтож фуқароларга иситиш печлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Қибрай тумани. Ёшлар етакчилари тиббиёт бирлашмасида ҳашар ташкил қилишди. Шунингдек улар томонидан "Инсон қадри учун" шиори остида Қибрай ва Чирчиқ йўналишида бепул транспорт акцияси ўтказилди.
Янгийўл тумани. Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ҳокимлик ҳамкорлигида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ош тарқатилди.
Янгийўл шаҳри. "Ишчилар" маҳалласи ёшлар етакчиси томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари ҳолидан хабар қилинди.
Ангрен шаҳри. Довонга туташ йўлларда қолиб кетган инсонларга ёшлар етакчилари томонидан ёрдам кўрсатилди.
Паркент тумани. Ёшлар етакчилари томонидан тарқатилган иссиқ кофе ва ширинликлар Ободонлаштириш бўлими ходимлари ҳамда зарурат юзасидан кўчага чиққан одамлар томонидан илиқ қабул қилинди, қўллар дуога очилди.
Оҳангарон шаҳри. "Бахт", "Ёшлик", "Адолат", "Нўғойқўрғон" маҳаллаларида ош дамланиб, етакчи ва кўнгилли ёшлар томонидан ногиронлар, нуронийлар бор хонадонларга етказилди.
Бу каби хайрли амаллар ҳар бир туман ва шаҳарда давом этмоқда. Аҳамиятлиси, ёшлар бу жараёнда жудаям фаол.

#Шум_бола #Дайжест
АНОМАЛ ХАБАРЛАР
Қитмирлик – чегараси йўқ санъат. Хусусан, ҳурматли блогерлар қайда юрибди, нималарни ёзаяпти, вилоят медиа оламида қандай янгиликлар бор? Аномал совуққа мос аномал дайжестимиз шу ҳақида.
🌐Қибрайнинг ашаддий танқидчиси, халқ таълими тизимининг машҳур "кушанда"си Равшан Маҳмудов ва депутат Дониёр Юсупов ўртасидаги баҳс давом этаяпти. Дониёр етакчиларни айблаб фейсбукда пост қолдирган. Мазмуни шуки, нега энди шу совуқда етакчилар халққа хизмат қилиши керак, ўз ишини қилсин, бу мажбурий меҳнат ва ҳоказо гаплар. Маҳаллий каллаварамнинг бу гапларига Равшан Маҳмудов "чёткий" ответ қайтарибди. Писта қилиб ўтир, Юсупов, кавушингни тўғирлаб қўяман, дебди Равшан.
🌐"Муфаса" жаноблари ҳам формада – Ўрта Чирчиқда юзага келаётган танглик, ичимлик суви билан боғлиқ коллапс нишонга олинган. Блогер туман аҳолисини Марсга юборишни таклиф қилаяпти. Айтишича, у ерда ҳам сув йўқ, демак, Ўрта Чирчиқдан борганлар бемалол яшаб кетади. Айниқса, "Файзиобод" ва "Тинчлик" МФЙларида ичимлик суви дилтортар муаммога айланган. Муфаса – прав.
🌐"Олтин воҳа" – доимгидек ўз стилида. Ҳовлиқмай, вазминлик билан воқеа-ҳодисаларнинг энг биринчи сабабига эътибор қаратган. Яъни ўқимаган болалар – давлатнинг, миллатнинг шўри, мусибати эканлигига урғу қаратган. Ўйлаб кўрилса, коммунал соҳадаги бугунги каша, бардак ҳам ўқимаган, лекин дипломли болаларнинг иши. Блогер Жаҳонгир Ҳамроқулов "Олтин воҳа"ни яна жонлантиришга уриняпти. Илк қадамлар чаккимас, стил сақлаб қолинган, дух вагон, Ҳидоятовни нишонда ушлаб турибди, ўйланган, ақлли постлар бор. Хуллас, ўқимаган болалар ҳақидаги постга респект. Урғу тўғри йўналтирилган.
🌐Янгийўл – гўзал шаҳар. У ерда ажойиб одамлар ва ўтакетган опасний блогерлар яшайди. Оташ, Иброҳим, Айнур, Тўхтамурод бирваракайига калла қўйса, зўрман деганини жони товонига тушади. Аммо, вақтики келиб, дейлик, доллар курси 50 тийинга тушиши мумкин, лекин бу тўрттови бирлашмайди, доим уришгани уришган, талашгани талашган. Муҳаббат мавзусидагина фикрлар бир жойдан чиқади. Кангул ёшда, қурғур. Ана шу блогерлар муҳаббат масаласида маҳаллабай ёндашувни тарғиб қилиб юришибди. Эжжойиб. Нақадар гўзал бу Янгийўл. 🥂💘
🌐Блогер-олимнинг ҳайратларини ўқийман, деб сира кутмагандим. Яқинда илмий ишини ҳимоя қилиб, фан доктори бўлган Азамат Камолов бип-бинойи блогер бўлди-қолди. Унинг блогер сифатида илк пости Пискентнинг собиқ ҳокими Раҳимжон Рихсиев ҳақида бўлди. Блогеримиз ўша пайтда ишдан бўшаши кутилаётган ҳокимга нисбатан илиқ-иссиқ гапларни айтиб, кўнгил сўраган бўлади. Хуллас калом Раҳим зўр ишлаётувди, санлар бекор ишдан бўшатвоссанлар. демоқчи Азаматимиз. Сизга нима акаси, балки сиз билмаган нарсалар ҳам бордир, дейдиган одам йўқ.
Машнақа гаплар. Бошқаларни ҳам кузатдим. Эмине хоним тинч; депутат-блогер Жаҳонгир Тўлаганов Чирчиқда вазият тинч, деб туркум чиқишлар қилмоқда; Максим Гюлаҳмедов ва "Умид қанотлари" жамоаси ижтимоий лойиҳалар билан банд; Қимматой китоб ўқияпти, мақола ёзмай қўйди; "Паркент тонги" туман прокурори фаолиятини кенг ёритишда давом этяпти; "Бекобод ҳаёти" эса "Олмалиқ ҳаёти"дан постларни тинимсиз ухлатиш билан машғул; "Нурафшон зиёси" кўпроқ реклама контенти билан ишлашни афзал кўрмоқда.
Шум бола атрофни ювошлик билан кузатишда давом этади.😉
Қоравой Ғафурович Ғуломов,
"Ёшлар кундалиги"нинг штатсиз катта мухбири.
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

14 февраль, ҳафтанинг сешанба куни. Хўш, вилоятимизда ёшларга оид қандай янгиликлар бор?
📍Оҳангаронда энди дастурчи ёшлар кўпаяди. Тошкент вилояти ёшлар технопарки Оҳангарон касб-ҳунар мактаби билан ҳамкорлик қилади. Келишувга кўра, 100 нафар ўқувчи технопаркда амалиёт ўтаб, дастурлаш борасидаги билимини оширади.
📍Тошкент туманида ишсиз ёшлар бандлиги таъминланяпти. Айниқса, бу саъй-ҳаракатларда ёшлар етакчиларининг ўрни катта. Саноат маҳалласида яшовчи Малоҳат Ашматова ўз хонадонида паррандачиликни ривожлантиряпти. Имтиёзли кредит асосида инкубатор ускунаси олиб берилди.
📍 Бўкалик ёшлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудини кенг нишонламоқда. 19-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ўз чиқишларида боболаримиз Навоий ҳамда Бобурнинг ҳаётига оид саҳна кўринишлари, ғазалхонлик кечаларини ташкил этишди.
📍 Олмалиқда 54 нафар 11-синф битирувчилари муддатидан олдин талаба бўлди. Шаҳар ҳокими Қ.Ҳамдамов ўқувчиларга пойтахтимиздаги Британия Менежмент Университетининг таклиф хатлари ва эсдалик совғаларини топширди.
📍Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Бекобод шаҳар ихтисослаштирилган мактабида ўқувчилар учун пневматик милтиқдан отиш машғулоти ташкил этилди. Унда ҳудуддаги ҳарбий қисм хизматчилари ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ва маҳоратини оширишга кўмаклашди.
📍 Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим мактабларида 200 нафарга яқин битирувчи синф қизлари учун ҳудуддаги йирик текстиль корхонасига экскурсия уюштиришди. Корхона раҳбарияти битирувчи қизларга тикувчилик касбини ўргатиш билан бир қаторда, уларни ишга қабул қилиш ва иш ҳақи тўлаш бўйича тушунчалар берилди.
📍Қибрай туманида бугун "Бобурхонлик" кечаси ўзига хос таассуротларга бой бўлди. Айниқса, бу жараёнларда муносиб қатнашган ўқитувчилар ва иқтидорли ўқувчилар Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан раҳбатлантирилди.
📍Юқори Чирчиқдаги ҳаваскор мақомчи ёшлар ҳақида эшитганмисиз? 24-сонли БМСМда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан ўтказилган тадбирда талантли ўқувчилар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.
📍 Россия Фанлар академияси академиги нурафшонлик ёшлар билан учрашди. Шу муносабат билан меҳмон 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби қошидаги Ёш стратеглар мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.
📍Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи талабалар энди ўз бизнесини бошлаши мумкин. 4-сектор раҳбари А.Тиллаев ва Беруний маҳалласи ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик йўналишида қисқа муддатли ўқув курсини тамомлаган ёшларга сертификатлар топширдилар.
📍Тошкент давлат аграр университети “ИСТЕЪДОД” театр жамоаси талабаларга “Матмуса” спектаклини намойиш этди.
💬 Telegram 🌐 Instagram 🌐 Facebook 🌐 YouTube

"Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар Тошкент вилоятида қандай қўллаб-қувватланмоқда? Қуйида шу ҳақида.
🔘Ангрен шаҳри. "Соғлом" МФЙ ёшлар етакчиси кўмаги билан Дилдора Эргашевага субсидия асосида тикув машинаси берилган эди. Қисқа фурсатда Дилдора тикувчилик ҳунарини мукаммал ўрганиб, маҳалласидаги 2 нафар ёшни шогирдликка олди.
🔘Бекобод шаҳри. "Нурли йўл" маҳалласида яшовчи Абдувосит Солиев субсидия асосида олган пайвандлаш ускуналари кўмагида темир панжара ва дарвозалар ясаб, оилавий бюджетини бойитмоқда.
🔘Нурафшон шаҳри. "Чиғириқ" маҳалласи ёшлар етакчиси томонидан Дурдона Якупбековага Ёшлар дафтари жамғармаси ҳисобидан жами 10 800 000 сўм қийматга эга бўлган лаваш аппарати, гўшт пиширадиган ва микротўлқинли печ олиб берилди. Дурдона 2 нафар тенгдошини иш билан таъминлаб, ўз даромадига эга бўлди.
🔘Оҳангарон шаҳри. "Гулистон" маҳалласида яшовчи Фароғат Шариповага жамғарма орқали асбоб-ускуналар олиб берилди. Бугун у Ёшлар марказида тикувчилик ўқув курси очди.
🔘Янгийўл шаҳри. "Туркистон" маҳалласида истиқомат қилувчи Хуршид Фозилов Ёшлар ишлари агентлиги томонидан билдирилган ишончни оқлаб, ёшларни IT соҳасига ўқитишни йўлга қўйди.
🔘Бекобод тумани. "Истиқлол" маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган Нурматова Умидага субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди.
🔘Бўка тумани. "Бўка" МФЙ ёшлар етакчисининг кўмаги билан тикув машинаси олган Жанар Абилова қисқа вақтда 40 дан ортиқ катталар ва болалар кийимлари, 10 дан ортиқ парда тикиб, ўз мижозларига эга бўлди.
🔘Бўстонлиқ тумани. Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишсиз ёшларга субсидия ва меҳнат қуроллари ажратилиб, бандлиги таъминланмоқда.
🔘Оҳангарон тумани. 2023 йилда туманда бандлиги таъминланиши лозим бўлган ёшлар 2353 нафарни ташкил этади. Уларнинг 981 нафарига кредит ажратиш, касбга ўқитиш, ер майдони бериш, мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш режалаштирилган.
🔘Оққўрғон тумани. Султон Сегизбоев маҳалласи фуқароси Улуғбек Йўлдошев бугун йилига ўртача 40-45 млн сўм даромад қилмоқда. Унга субсидия асосида компьютер олиб берилган эди.
🔘Паркент тумани. "Ёшлар дафтари"га киритилган Фотима Мирҳаётова ўз уйидан тикув цехи очди ва элита пардаларини тика бошлади.
🔘Пискент тумани. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари А.Азизов ҳудуд етакчилари билан бирга "Ёшлар дафтари" рўйхатидаги тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган йигит-қизлар ҳузурига борди.
🔘Ўрта Чирчиқ тумани. 23 ёшли Моҳирбек Муборов "Ўртасарой" маҳалласида истиқомат қилади. Субсидия асосида берилган мотокультиватор бугун унинг асосий даромад манбаига айланди.

17 февраль, ҳафтанинг жума куни. Хўш, вилоятимизда ёшларга оид қандай янгиликлар бор?
🔘ТДТУ Олмалиқ филиали жамоаси ҳудуддаги умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълим тизими, касб ва таълим йўналишини тўғри танлашлари учун амалий ишларни бошлади.
🔘Зангиота тумани. “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар “Ёшлар жамғарма”си маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик учун зарур асбоб-ускуналар олишмоқда. Бу жараёнда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари алоҳида фаоллик кўрсатяпти.
🔘Оҳангарон шаҳри. Ёшлар маркази биносида шахмат клуби иш бошлади. Ташкил этилган мусобақада 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ шахмат мухлислари ғолиблик учун дона сурди.
🔘Тошкент давлат аграр университетида ўтказилаётган "Замин юлдузлари" кўрик-танлови янги иқтидорларни кашф этмоқда. Навбатдаги босқичда Зооинженерия факультети талаба-қизлари ўз маҳоратини синовдан ўтказди.
🔘Паркент тумани. "Ёшлар дафтари"даги йигит-қизларнинг IT соҳасида билимларини ошириш ва бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар қилиняпти. Биринчи галда ёшлар етакчилари кўмагида уларга зарур компьютер техникалари олиб берилмоқда.
🔘Бўстонлиқ тумани. "Жума – йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" муносабати билан мактабларда "Энг намунали йўловчи" кўрик-танлови ўтказилди.
🔘Юқори Чирчиқ тумани. Ҳудуддаги мактаб ўқувчилари ўртасида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик борасида мусобақалар ўтказилди.
🔘Оҳангарон тумани. Туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев ёшлар билан учрашув ўтказди. Самимий ва кўтаринки кайфиятда ўтган тадбирда йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
🔘ЎзДЖТСУда ногиронлиги бор битирувчи курс талабаларининг бандлиги таъминланади. Олийгоҳ мутахассислари билан бўлган учрашувда паралимпия спорт турида классификацияни белгилаш масаласи юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
🔘Пискент тумани. Битирувчи қизларни таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш бўйича амалий ишлар қилинмоқда.
💬 Telegram 🌐 Instagram 🌐 Facebook 🌐 YouTub

18 февраль, ҳафтанинг шанба куни. Хўш, вилоятимизда ёшларга оид қандай янгиликлар бор?
🔘Ангрен шаҳри. 33- умумтаълим мактабининг ўқувчиси Виталий Клепиков "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди. Футбол ассоциацияси ангренлик футболчи билан уч йил муддатга шартнома имзолади.
🔘Оҳангарон шаҳри. Мактабларда "Ўқувчиларни зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда мактаб маъмурияти, педагог ходимлари ҳамда ўқувчилар иштирок этишди.
🔘Бўка тумани. "Ёшлар дафтари"га киритилган Камола Абдувоҳидовага субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди.
🔘Бўстонлиқ тумани. Ёшлар билан йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида профилактик суҳбат ўтказилди.
🔘Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Чирчиқ спорт мактаби тарбияланувчилари учун 105 миллион сўмлик спорт жиҳозлар етказиб берилди.
🔘Нурафшон шаҳри. Ёшлар марказида ўтказилган анъанавий шахмат мусобақасида 7 ёшли қизалоқ фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Тошкент вилоятида Конституциявий қонун лойиҳаси ва референдум бўйича ўтказилаётган тарғибот тадбирлари билан танишинг.
🔘Нурафшон шаҳри. Ёшлар марказида янгиланаётган Конституция лойиҳасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов, O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев, Тошкент давлат юридик университети вакиллари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ва ёшлар қатнашди.
🔘Бекобод шаҳри: “Андижон” маҳалласи аҳолиси учун 30 апрель куни ўтказиладиган референдум ҳақида тарғибот ишлари олиб борилди.
🔘Тошкент тумани: Маданият марказида адлия ходимлари томонидан туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимлари учун конституциявий ислоҳотлар юзасидан давра суҳбати ташкил қилинди.
🔘Ангрен шаҳри: 30 апрель куни бўладиган сиёсий тадбир ҳақида аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилди.
🔘Бекобод тумани: “Хайрулла” фермер хўжалиги боғида ҳудуд аҳли ва деҳқонларга референдум ҳақида тушунчалар берилди.
🔘Зангиота тумани: Тадбиркорлар иштирокида Бош қомусимиздаги ислоҳотлар ва янги қулайликлар бўйича давра суҳбати ўтказилди.
🔘Бўка тумани: Маданият марказида 2023 йил 30 апрель куни ўтказилиши белгиланган Референдум бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
🔘Чиноз тумани: Рамазон кунлари муносабати билан аҳолига ташкил қилинган ифторликда тарғиботчилар томонидан Конституцияга киритилаётган қўшимча ва ўзгартишлар айтиб ўтилди.
🔘Олмалиқ шаҳри: 1-сектор ҳудудидаги “Саховат” МФЙда аҳоли Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлардан яна бир бор хабардор қилинди.
🔘Бўстонлиқ тумани: “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остидаги тарғибот тадбири барчада катта таассурот қолдирди.
🔘Юқори Чирчиқ тумани: 34-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчилар учун референдум олди семинар ўтказилди.
🔘Янгийўл шаҳри: Хайрия тадбирида йиғилган аҳолига Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар сўзлаб берилди.
✉ Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

"Ёшлар кундалиги" ҳафта ичида
🗡Тарихга назар: Амир Темур ўз ўғлини қатл эттирганми?
📻Шоу бизнес оламида нима гап?
🔍Ҳижоб ва аёллар: оқсуяк араб хонимлари чимматда эмасми?
🛡 Соҳибқирон чеченлар билан жанг қилганми, ғолиб ким?
🔥"Ўткан кунлар" романи қаҳрамонлари Тошкент вилоятида қандай сайр қилган?
🌎Қўшнинг тинч, сен тинч: қўшниларда нима гап?
🎑Сунъий интеллект Навоийни чизди.
🤫Нилуфар бошқа галактикадан келганми? У ердаги ҳаёт қандай?
💸Вилоят бош имом хатиби саволга жавоб беради: аёл эрининг пулидан ота-онаси учун эҳсон қилса бўладими?
‼️Ёшларни ўйлантирган 10 саволга 10 жавоб
🚫150 та қоидабузарлик ва 450 млн. сўм жарима: масъуллар қаққа қараватти?
🪐Сиз билмаган ҳақиқат: Шерали Жўраев космосга чиққанми?
🔢Битирувчилар, огоҳ бўлинг: мактабда тўпланган баҳолар энди "сайрайди"
❓Машҳурларнинг оналари бошқача инсон бўлганми?
📖Олим бўлиш осонми: бугун бодроқдек кўпаяётган сохта олимларнинг сири очилди
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube