Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Сайёҳ_сўзлар

ШАШЛИК. Кўпчилик кабоб сўзининг русчасини шашлик деб ўйлайди.

☝️ Адашасиз, бу сўз асли ўзбек тилидан келиб чиққан. Дунё кезиб, яна ўзимизнинг сўзлашувимизга қайтиб келган. Шашмақом ва шашлик сўзидаги "шаш" умуман бошқа-бошқа.

💡 Шашмақомдаги шаш форсчада олти сонини билдиради, шашликдаги шаш сиш сўзининг ўзгарган шакли.

📖 «Девону луғатит турк»да сиш, шиш шаклида келган бу сўзни бугун сих шаклида ишлатамиз. Сишлиқ – сихга териб пиширилган таом демакдир. Бугунги тилимиздаги суқмоқ, суқилмоқ феъллари ана шу сиш – сих ўзагидан ясалган.

🇷🇺 Рус тилининг этимологик луғатларида ҳам шашликнинг асли туркийча шишлик экани таъкидланади. Шашлик рус тилида кабобга нисбатан фаол ишлатилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Сайёҳ_сўзлар

КОФТА. Кўпчилик бу сўзни русча бўлса керак деб ўйлайди.

❗️Аслида кофта сўзи тилимизга бошқа тилдан кирмаган. Балки тилимиздан кетиб, етти юз-саккиз юз йил жаҳонгашталик қилиб, яна ўзимизга қайтиб келган. Ёзувчи Эшқобул Шукур бу ҳақда қизиқ маълумотлар айтган:

🔰Маълум бўлишича, “Русча-ўзбекча луғат”да кофта сўзига “Аёлларнинг қисқа палтоси”, деб изоҳ берилган.

📜Манбаларда бу сўз асли туркий бўлиб, кейин немис тилига ўтганини таъкидланади. Туркий тиллардаги кафтан, араб тилидаги қафтан сўзлари ўзимиздаги чакмон маъносини англатган.

❗️Кофта сўзининг илдизи худди шу кафтан сўзига бориб тақалади. “Девону луғотит-турк”да қафтан сўзига шундай изоҳ берилади: “Тўн, устки кийим”.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Сайёҳ_сўзлар

Карандаш – қалам

😮Бу русча сўзнинг асл келиб чиқиши туркий тилларга бориб тақалади.

🤔Биз кенг фойдаланадиган "қалам" сўзи эса араб тилидан кириб келган.

✏️Шубҳасиз, "карандаш" бир вақтлар "қора тош" - графит сифатида тушунилган ва рус халқлари томонидан ўзлаштирилган. Туркий тилларда сўзлашувчи халқлар орасида уни одатда “кушун калем” - “қўрғошин қалам” деб аталган.

❗️Қизиғи шундаки, қалам сўзи асли юнонча (қаламос) бўлиб, “қамиш” сўзини ифодалаган. Бу лексема ўзбек тилига араб тили орқали ўзлашган. Араб тилида қалам сўзининг луғавий маъноси “кесилган, тарашланган, кесик”дир.

📜Қалам сўзининг ушбу маъно ифодасидан Алишер Навоий ўз асарларидаги бадиийликда усталик билан фойдаланган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёҳ_сўзлар

Таможня – Божхона

😳Ҳозир бу русча сўзни халқимиз кўп ишлатяпти. Бироқ рус тилида “Таможня” сўзи XVII асрнинг биринчи ярмидан бери маълум бўлиб, мўғул ва туркий (ўзбек, қозоқ, татар) халқларда “тамға божи” сўзидан ўтган.

❗️Қадимда татар-мўғуллар томонидан босиб олинган Россия ҳудудида товар белгиси, муҳр, солиқ тури маъносида ишлатилган. Ўрта Осиёнинг кўчманчи халқлари орасида одатда мулк белгиси турли буюмларга қўйилган.

📜Айниқса, Туркий кўчманчи қабилалар орасида тамға қорамол ва алоҳида қимматли турли буюмларга қўйилган. Тамғаси бор чорва моллари ёки мол-мулк алоҳида мулкдорга тегишли бўлиши ёки маълум бир уруғ-қабилага мансублигини ҳам англатган.

Вақт ўтиши билан бу сўз савдо божи маъносини йўқотди. Ҳозирги вақтда товарларни мамлакатлар чегараларидан олиб ўтишни тартибга солувчи давлат муассасаси айнан “Таможня – Божхона” сўзи билан аталяпти.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёҳ_сўзлар

Оптом – тўпдан (улгуржи)

🔰Аслида бу сўзнинг келиб чиқиши савдогарлар лексикаси билан боғлиқ. Айрим манбаларда бу сўз 18-асрлардан бошлаб рус тилига кенг фойдаланилганини кўрсатяпти.

Қадимда шарқ халқлари савдо нуқталарига газламаларни тўп-тўп келтиришган
. Маҳсулотлар улгуржи сотаётганда эса “тўпдан сотаман” дея ҳайқириб, харидорларни чақирган. Рус халқлари аввал “Топтам”, кейинчалик “Оптом” дея бошлашган. Олимлар бу сўзнинг негизи асида туркий тилларга бориб тақалишини таъкидламоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёҳ_сўзлар

Барабан – болобон

🥁 Гардишининг бир ёки ҳар иккала томонига тери қопланган, урма (зарбли) мусиқа асбоби.

Бу сўз рус тилига қадимги туркий тиллардан ўзлаштирилган бўлиб, жанговар урилиб чалинадиган мусиқа асбоби “болобон” сўзидан ясалган.

📎Бироқ рус қўшинларида барабанлардан фойдаланиш илк бор 1552 йилларда Қозонни қамал қилиниши билан боғлиқ тарихий маълумотларда учрайди.

⭕️Шарқда эса ноғора — қадимда туркий халқларнинг ҳокимият белгиларидан бири бўлган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёҳ_сўзлар

Богатырь-Баҳодир

Ўрта асрларда турк-мўғул халқлари қўшинидаги жангларда кўрсатган улкан жасорати ва қаҳрамонлиги учун бериладиган фахрий унвон. Хусусан, Чингизхон авлодидан бўлмаган зодагонлар, йирик лашкар-бошиларга "Баҳодир" унвони берилган.

Кейинчалик бу сўз маъносининг ушбу ижтимоий хусусияти йўқолади ва баҳодир мўғул зодагонларинииг таркибий қисмига айланади. Туркийшунос олимларнииг фикрича, баҳодир туркий-мўгулча ботир сўзининг форсча шаклидир.

Бу сўз кўплаб тилларда: туркий, мўғул, бурят, эрон, ҳинд тилларида ҳам айнан шу шаклда қайд этилган. Ғарб тадқиқотчилари ҳам буни тасдиқлайди. Бу атама нафақат эски рус тилига, балки бошқа тилларга ҳам ўзлаштирилган. Жумладан, поляк, форс, венгер ва бошқалар.

Ҳозир болалар севиб томоша қиладиган мультфильмлардаги рус халқ эртаклари қаҳрамонлари айнан шундай аталган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёҳ_сўзлар

Ералаш – Аралаш

📌 “Ералаш” – айнан шу номдаги болалар киножурналини ким билмайди, дейдиз?
Асли туркийча бўлган бу сўз рус тилига XVIII асрда кириб келган ва луғат таркибига мустаҳкам ўрнашган. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу сўз дастлаб махсус шарқона таомни номлаш учун хизмат қилган. Кейинчалик эса бир қатор семантик ўзгаришларни бошдан кечириб, ҳозирги вақтда қўлланилаётган мажозий маънога эга бўлган.

🇷🇺 Рус адиблари, жумладан, Гоголнинг асарларида ҳам тартибсизлик, чалкашлик маъноларини билдирувчи бу сўз кенг қўлланилган.

📺 1974 йилдан бошлаб эса “Ералаш” болалар юмористик киножурнали телеканалларда пайдо бўлди ва ҳозиргача миллионлаб томошабинларига эга. Унинг асосчиси Борис Грачевский эса ўз фильмлари билан бу сўзни ўз вақтида бутун дунёга танитган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёҳ_сўзлар

Айва — беҳи

Мутахассисларнинг қайд этишича, қадимда туркий тилда бу мева номи аслида авйа бўлган. “Девону луғотит-турк”да шу шаклда келтирилган. Товушлар ўрни алмашган, метатеза ҳодисаси рўй берган. Худди: ёғмир — ёмғир, супра — сурпа каби.

Хурмо

Бошқа халқлар тилларида ҳам бу сўзнинг асл ўзаги ўзгармаган. Туркийча “ҳурма”, форсча “урма” – бу куз-қиш мавсумидаги энг машҳур мевалардан биридир. Таркибидаги глюкоза ва фруктоза моддаларининг кўплиги туфайли икки-уч дона хурмо меваси қорнингизни тўйдириши мумкин.

Фундук

Қайиндошлар
(қайингуллилар оиласи)га мансуб бута ёки дарахт ёнғоғи. Бу туркий тилида “fındık” – ўрмон ёнғоғининг йирик мевали бир тури. Озарбайжон ва қрим-татар тилларида эса – “fındıq” сўзини учратамиз. Бу кейинчалик форсча (fondoq, fandoq), (bondoq) шаклига қайтади тожикчада эса (фундуқ, фандуқ).

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёҳ_сўзлар

Бакалея – баққол

Бу русча сўзнинг асл келиб чиқиши туркий тилларга бориб тақалади.

Бироқ “Бакалея” сўзи XIII аср ўрталарида турк тилидан рус тилига ўзлаштирилган. Аммо, этимологик жиҳатдан баққол араб тилида — (кўкатфуруш, сабзавот ва ғалла сотувчи) бозор, гузар ва маҳаллалардаги дўкончаларда майда-чуйда рўзғор моллари, кундалик озиқ-овқатлар савдоси билан шуғулланувчи савдогардир.

Баққоллар ва Баққоллик дўкончалари Туркистонда ўрта асрдан 20 асрнинг 20 йилларигача кенг тарқалган. Шунингдек, Араб мамлакатлари, Эрон, Афғонистон ва Туркияда ҳам бор.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёҳ_сўзлар

“Маҳсулот”ми ё "товар"?

‼️Тилимизга ўрнашиб, ўзига тегишли бўлмаган ҳудудларни ҳам эгаллаб олган сўзлардан бири маҳсулотдир. Бу сўзни ўринли-ўринсиз қўллайверамиз. Унинг туркийча муқобили – товарга эса жуда кам мурожаат қиламиз. У гўё рус ёки бошқа Европа тилидан кириб келгандай туюлади. Аслида бундай эмас. Товар ғирт ўзбекча сўз.

🔰Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит турк” асарида тавар сўзига жонли, жонсиз мол, мато деб таъриф берилган:

Ўл анинг бирла тавар яришди – У шериги билан товарни тенг бўлишди.

📎Товар рус тилига туркий тиллардан ўтган. У болгар, словен, чех, поляк каби тилларда ҳам ишлатилади. Дастлаб чорва моли маъносида қўлланган товар кейинчалик ҳар қандай моддий бойликни ифода эта бошлаган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM