Yoshlar kundaligi | Rasmiy
113K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Ялдо кечаси яқин...

🌒 21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси энг қисқа кун ва энг узун тун (17 соат) содир бўлади. Ушбу тун Ялдо кечаси дейилади.

ℹ️ Маълумотларга кўра, илгари Ялдо кечаларини кишилар орзиқиб кутишган. Қиш кезлари ҳафта сайин гап-гаштак дейилган, даврага тўплаганлар ғазалхонлик қилишган, баҳри-байт айтишиб, мушоиралар ўтказишган, рақс тушишган, қўшиқлар хиргойи қилишган, дутор-доира чалиб, ўйин-кулгуни қизитишган. Қизлар Фузулийни, Бедилни ўқиган. Узун-узун кечалар мутолаа билан ёришган.

☝️Бу кечаларда бировни иғво қилиш, ғийбат, гина-кудуратга мутлақо йўл қўйилмаган.

💫 Ҳар кечанинг бир кундузи бор. Ҳамма гап уни қандай оттиришда. Йилнинг энг узун тунини қандай ўтказмоқчисиз? Наҳот уйқу билан?! Ялдони янги туйғулар билан, янги билимлар билан қаршиланг, қадрдон.

Ялдо кечаси яқин...


Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарористон

МИРЗАЕВНИНГ ТАШАББУСИ КИМНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН ПАЙСАЛГА СОЛИНМОҚДА?

"Ёшлар кундалиги" ҳокимлик ҳужжатларининг ҳудудлардаги ижроси билан боғлиқ реал аҳволни танқидий таҳлил қилишда давом этади. Бу гал Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 25 ноябрдаги “Вилоятда “3-декабр – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни”ни муносиб ўтказиш тўғрисида”ги
фармойишининг ижро жараёнига назар ташлаймиз.

Ҳужжат
Вазирлар Маҳкамасининг шу мазмундаги 21 ноябрдаги қарорига асосан қабул қилинган. Яъни, вилоят ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамасининг қарорини 3 иш кунида ижрога қаратяпти. Хўш, кейин нима бўлди? Қарор ҳудудларга қачон етиб борди?

Янгийўл тумани ҳокимининг фармойиши жорий йилнинг 5 декабрь куни;
Ангрен ва Янгийўл шаҳарлари ҳокимларининг фармойиши жорий йилнинг 6 декабрь куни;
Бекобод, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарлари ҳокимларининг фармойиши жорий йилнинг 7 декабрь куни;
Пискент тумани ҳокимининг қарори эса жорий йилнинг 12 декабрь куни “E-qaror” ягона электрон тизимига жойлаштирилди.

Лекин масалага масъулият билан қараб ўз вақтида ижроси билан шуғулланаётган ҳудудлар ҳам бор. Жумладан, Чиноз, Оҳангарон, Бекобод ва Бўка туманлари ҳокимларининг тегишли қарор ва фармойишлари 3 декабрь санасигача чиқарилган.

Ойлик билан боғлиқ ўтказиладиган тадбирлар, қилинадиган ишлар муддати ўтиб боряпти. “Меҳр-мурувват ойлиги”ни ўтказиш бўйича ташкил этилган Ишчи гуруҳи белгиланган вазифалар ижросини қанчалик назоратга олган?

Ачинарлиси, мазкур ҳужжатда туман-шаҳар ҳокимликларига ҳам тегишли вазифалар берилган эди: 3 кун муддатда “Меҳр-мурувват ойлиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, имконияти чекланган шахсларга ижтимоий кўмак бериш... Ҳужжатда ҳаммаси зўр, амалда эса бари мошхўрда бўлиб ётибди.

Эсласангиз, Зойир Мирзаев хайр-саховат акциясини ўтказиш бўйича алоҳида ташаббус кўрсатган, бу борадаги қаровсизлик ва хўжаликка бир қадар барҳам берган эди. Афтидан, ҳужжат ишларида ҳаммаси тескариси. Ким нима қилса қилиб ётибди. Назорат йўқ. Тизимли ишлаш йўқ.

Қизиқ томони, вилояти ҳокимининг исталган қарори ёки фармойишини олиб қаранг, қуйида унинг ижросига ҳар ким ўзича ёндашиб ётибди. Ўз-ўзича муддатлар қўяди, хоҳласа ўз вақтида бажаради, хоҳламаса, кечиктиради. Нега шундай?

Асосий савол эса бундай: Мирзаевнинг ташаббуси кимнинг ташаббуси билан пайсалга солинмоқда?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёҳ_сўзлар

Ералаш – Аралаш

📌 “Ералаш” – айнан шу номдаги болалар киножурналини ким билмайди, дейдиз?
Асли туркийча бўлган бу сўз рус тилига XVIII асрда кириб келган ва луғат таркибига мустаҳкам ўрнашган. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу сўз дастлаб махсус шарқона таомни номлаш учун хизмат қилган. Кейинчалик эса бир қатор семантик ўзгаришларни бошдан кечириб, ҳозирги вақтда қўлланилаётган мажозий маънога эга бўлган.

🇷🇺 Рус адиблари, жумладан, Гоголнинг асарларида ҳам тартибсизлик, чалкашлик маъноларини билдирувчи бу сўз кенг қўлланилган.

📺 1974 йилдан бошлаб эса “Ералаш” болалар юмористик киножурнали телеканалларда пайдо бўлди ва ҳозиргача миллионлаб томошабинларига эга. Унинг асосчиси Борис Грачевский эса ўз фильмлари билан бу сўзни ўз вақтида бутун дунёга танитган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатнома #Муносабат

Давлатимиз Раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаат йўллаши анъанага айланди.

- Ўтган йиллар давомида йўлланган мурожаатларнинг натижасини ўз ҳаётимда кўрдим, - дейди Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Кумуш Абдусаломова..

Ҳа! Одамлар минбардан туриб айтилган гаплар гаплигича қолиб кетмаслигига ишоняпти! Президент айтдими, демак амалга ошади!

👉Батафсил

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Беш ташаббус паралимпиада" спорт мусобақаларида Тошкент вилояти ёшлари олтин ва кумуш медалларини қўлга киритишди.

Пара шахмат спорт тури бўйича:

👦Ўғил болалар ўртасида Паркент туманидан Шониёзов Азамат 1-ўрин;

👧 Қиз болалар ўртасида Чирчиқ шаҳридан Гулметова Гўзал 2-ўрин;

🤸‍♂️ Пара енгил атлетика баҳсларида:

👧 Қиз болалар ўртасида Чирчиқ шаҳридан Муроджонова Дилнурахон 2-ўринни қўлга киритди.

💪 Ютуқларингиз бардавом бўлсин!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Нурафшон унутилмас янги йил оқшомини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

🏗 Айни пайтда шаҳар марказида катта ҳажмдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари якунланмоқда. Марказий кўча байрамона безатилиб, катта тантаналарга тайёргарлик кўрмоқда.

🎄Бу йил асосий байрам томошалари "Нурафшон сити" марказидаги амфитеатр майдонида бўлиб ўтади. Айни пайтда амфитеатр эртакона тус олган, 30 метр баландликдаги улкан арча безатилган. Ҳудудда суратга тушиш майдончалари, турли кўнгилочар нуқталар ҳам ташкил қилинмоқда.

🎅 Байрам муносабати билан арча атрофида вилоят маданият бошқармаси томонидан қизиқарли бадиий дастур намойиш этилади. Болажонлар учун турли ўйин қурилмалари ўрнатилмоқда, шунингдек, арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

УЛАРНИНГ ОРЗУСИ УШАЛСИН, ИМКОН БЕРИНГ!

—Дадажон биясизми, мен-чи мен катта бўйсам доктий бўяман, зўй ўқишлайга кияман...

💭 "Қиз бола палахмон тоши, эрининг, қайнона-қайнотасининг хизматини қилиб, бола туғиб берса бас шудир унинг тақдири..", "Ўқиб ойни оберармидинг, "эр факда" ўқийсан ", дегувчи ота-оналар! "Ўқимайсан, сенга ким қўйибди, уйда ўтир", дейдиган эр ва қайноналар! Қизингиз дунёга келганида унга шу келажакни раво кўрармидингиз?

☝️ Бир ўйланг, Европа ва кўплаб чет эл мамлакатларида катта олимларнинг бир қисмини аёллар ташкил қилади. Улар дунёнинг турли қисмларидаги катта-катта нуфузли университетларда таҳсил олишади. Юқори лавозимларда фаолият юришади. Машҳур сиёсатшунослар, кашфиётчилар, адабиётшунослар, дизайнерлар, санъаткорлар, профессорлар етишиб чиқади. Биздачи?

❗️ Йилдан йилга қизини эрта турмушга узатаётган оилалар сони ортиб кетяпти. Аёлларнинг таълим соҳасидаги иштироки сустлашгандай. Айрим хонадонларда бор дипломлар ҳам сандиқда чанг босиб ётибди. Ижтимоий тармоқлар арабча либосларни, чала диний билимларни ёки ўта кетган чегарадан чиққан аҳлоқий маданият ва хулқни тарғиб қилувчи майдонга айланиб қолган. Билим олишга бўлган чақирув кайфияти анчагина сўлғин, афсус...

😔 Эҳҳ, эртага ёш авлоднинг тақдири нима бўлади? Улар илмсиз, дунёдан, жамиятдан узилиб қолган оналар қўлида тарбия топадими? Қанчадан-қанча қизнинг орзу истаклари армонлигича қолиб кетаверадими? Зеро миллат келажаги – оналар қўлида.

🤔 Хўш, азизлар, сизнинг бу масалага фикрингиз қандай?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

Ҳеч ким 400 минг сўм пул тарқатмаяптинавбатдаги фирибгарлик

💬 Телеграмда 400 минг сўмдан ёрдам пул тарқатиляпти каби хабарлар тарқаляпти. Буларнинг барчаси фирибгарлар иши. Улар сизни алдаб пластигингиздаги пулларни ечиб олади.

❗️Хуллас, бундай шубҳали сайтларга кирманг, бегона жойларда шахсий маълумотингизни, айниқса пластик карта маълумотларини қолдирманг.

☝️Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ретросурат

1973 йил Тошкент вилояти, Тошкент тумани. Aкадемик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Тошкент вилояти Беш ташаббус олимпиадаси доирасида "Ёшлар рақс фестивали" кўрик-танловининг Республика босқичига мезбонлик қилаётгани ҳақида хабар қилгандик.

Айни дамда Чирчиқ шаҳрида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, энг яхши суратга овоз беринг!

Овоз бериш 29 декабрь соат 10:00 гача давом этади.

⚠️Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Энг кўп лайк тўплаган иштирокчи йил сўнгида тантанали тақдирланади.
Диққат, энг яхши суратга овоз беринг!

Овоз бериш 29 декабрь соат 10:00 гача давом этади.

⚠️Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Энг кўп лайк тўплаган иштирокчи йил сўнгида тантанали тақдирланади.
Диққат, энг яхши суратга овоз беринг!

Овоз бериш 29 декабрь соат 10:00 гача давом этади.

⚠️Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Энг кўп лайк тўплаган иштирокчи йил сўнгида тантанали тақдирланади.
Диққат, энг яхши суратга овоз беринг!

Овоз бериш 29 декабрь соат 10:00 гача давом этади.

⚠️Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Энг кўп лайк тўплаган иштирокчи йил сўнгида тантанали тақдирланади.
Диққат, энг яхши суратга овоз беринг!

Овоз бериш 29 декабрь соат 10:00 гача давом этади.

⚠️Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Энг кўп лайк тўплаган иштирокчи йил сўнгида тантанали тақдирланади.