Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
​​#Қарористон

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРЛАРИНИ БАЖАРМАСЛИК ОДАТИЙ ҲОЛГА АЙЛАНАЯПТИМИ?

Август – Ўзбекистонда шахмат ойлиги бўлди, дейиш мумкин. Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба ҳаммамизни руҳлантириб юборди. Ўз-ўзидан шахмат тарғиботи, болаларга бу ўйиннинг ўргатилишига доир бир муҳим ҳужжатнинг чала-ярим қолиб кетган ижросига эътибор қаратишнинг айни мавриди.

Бу қандай ҳужжат эди?

🧾Бу – Президент томонидан имзоланган "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ШАХМАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ги қарор бўлиб, 2018 йил 9 августда қабул қилинган. Мазмунан бу қарор шахматни оммалаштириш, ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унга кўра, республика бўйича 150 та мактабда ўқувчиларни тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш тавсия этилган. Жумладан, Тошкент вилоятида 17 та мактаб танлаб олинган.

Хўш, кейин нима бўлди?

❗️Қарор қабул қилинган кунларда қандайдир режалар олингандир, аммо нақд гап шуки, тажриба учун танлаб олинган мактабларда шахмат синфи ташкил қилинмади – қарор ижроси таъминланмади.

Нега шундай бўлди?

🤔Биз бошқа вилоятлардаги вазиятни билмаймиз. Балки, умуман, республика бўйлаб бу қарорнинг ижроси суст бўлгандир ёки бажарилмагандир. Қарор ижросига масъул сифатида Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги белгиланган. Демак, бу вазирлик ва идоралар ўзаро келиша олишмаган, ҳужжат ижросини охиригача тизимли ташкил этишмаган, дейиш мумкин.

ХТБ – фил, федерацияпиёдами?

📑Қарор ижроси юзасидан вилоят Халқ таълими бошқармаси ва вилоят Шахмат федерацияси билан боғландик. Халқ таълими бошқармаси 17 та шахмат синфи очилганини айтмоқда. Бироқ вилоят Шахмат федерацияси раҳбари Рисқиддин Эсанбоев қарор ижроси таъминланмаганини айтаяпти. Шу ўринда битта эътиборли жаҳат бор. Ҳозир деярли барча мактабларда шахмат-шашка тўгараги бор. Лекин Президент қарорида 17 та мактабда шахмат синфи ташкил қилиш топшириғи берилган.

Тошкент вилояти шахмат федерацияси қаерда ўзи?

Жаҳон шахмат олимпиадасида ғолибликни келтирган спортчи – Жаҳонгир Воҳидов Самарқанд вилояти шахмат федерацияси эркаклар жамоаси мураббийси лавозимида ишлайди. Фокусни ўзимизга қаратиб, пойтахт вилоятида шахмат федерацияси, унинг мураббийлари борми, нега уларни сира кўрмаймиз, танимаймиз, дея қизиқдик. Маълум бўлишича, федерациянинг ўзи имдодга муҳтож – Чирчиқда спорт мактабининг битта хонасида сиғинди бўлиб, қачон мактабдан даф бўласанлар, деган маломатга кўмилиб ўтирган экан.

Бошпанасиз федерациялар

☝️Умуман, вилоятда нафақат шахмат, балки мавжуд 30 дан ортиқ спорт федерацияларининг ҳудудий бўлимлари жойсиз, биносиз. Улар кўчада, йўл-йўлакай фаолият кўрсатаяпти. Федерациялар бор, унинг раҳбари бор, қандайдир мусобақалар ўтказишади (тепанинг назоратида бўлган спорт турларига вилоятнинг обрўли мансабдорлари оталиққа ўтган, бу энди бошқа масала). Ҳақир-у фақир федерациялар бор, соққани босаётган ва панада юришдан манфаатдор федерациялар бор. Воқеалар ўз-ўзича ривожланиб, нималардир бўлаяпти, кимлардир келиб-кетиб юрибди баъзи спорт федерацияларида. Ёшларни олис ва яқин мамлакатларга мусобақаларга олиб боришаяпти, халқаро мусобақа номи қандай ўзи, қандай даражадаги мусобақа – ахборот йўқ. Бу орада пуллик ишлар ҳам борки, ичига кирсангиз ўзига тортаверади. Федерацияларда мусобақалар тақвими, йиллик ёки олти ойлик фаолият юзасидан аҳолига ахборот бериш хоҳиши йўқ.

Хулоса

💭 Тошкент вилоятидан шахматда 20 дан ортиқ спорт устаси етишиб чиққан, 14-18 ёшлилар ўртасида бу йил ўтказилган Республика чемпионати ғолиби бўлдик, 2 минг нафар киши фаол равишда шахмат билан шуғулланади. Шахмат ҳаёти издан чиқмаган ҳайтовур. Лекин Президент қарорининг ижроси таъминланмагани, ҳатто воқеалар ривожига қараганда бажарилмоқчи ҳам эмас – шудир масала.

📌 Эслатиб ўтамиз, "Ёшлар кундалиги" Президент қарорлари ижросини сунъий равишда ортга суриш билан боғлиқ вазиятга (1,2) аввал ҳам эътибор қаратган эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қарористон

ҲОЖАТХОНАГА 40 МИЛЛИОН, НУРАФШОНДАН ОҲАНГАРОН ШАҲРИГА 50 КУНДА ЕТИБ БОРГАН ҲУЖЖАТ: ҲОКИМЛИКЛАР ҚАНДАЙ ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛМОҚДА?

🔘Паркент тумани ҳокимлиги Мустақиллик байрамига астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Хусусан, туман ҳокими байрам муносабати билан ўтказиладиган ҳашар учун оҳак, эмульция ва қурилиш материаллари олиш учун 50 миллион сўм, ҳокимлик ҳожатхонасини таъмирлаш учун 40 миллион сўм маблағ ажратишга қарор қилибди.

🔘Оққўрғон тумани ҳокимлиги 15 август куни Президент фармонининг ижроси бўйича қарор қабул қиляпти. Қарор давлат бошқаруви органларининг очиқлиги ҳақида. Энг ачинарли томони шундаки, қарор матнида 1 августдан кучга кирадиган ўзгаришлар ва янгиликлар қайд этилган. Оққўрғон эса уни 15 августда тан олаяпти. Президент қарори пойтахтдан олис Оққўрғон туманига 2 ойда етиб келаяпти. Яна бир ҳужжат ҳам деярли шундай икки ойдан кейин ижрога қабул қилиб олинаяпти. Бу ерда эса Оққўрғон ҳокими Президентнинг 2021 йилдаги қарорига ҳавола бериб, Бош вазирнинг ҳисоботини қабул қилаяпти ва ер ажратишга оид ниҳоятда мубҳам, шубҳали қарор қабул қилаяпти.

🔘Яна Оққўрғон тумани. Буниси энди кулгили ва маъюс. Олий таълимга ўқишга қабул қилиш жараёнини ташкил этишга оид Президент қарори 15 июнда қабул қилинган. Тошкент вилояти ҳокимлиги шу қарор асосида 1 июлда ўзининг қарорини қабул қилаяпти. Сўнгра тартиб бўйича вилоят ҳокимининг қарори туман ва шаҳарларга ижро учун йўналтирилади. Орадан 45 кун ўтиб, яъни 15 август куни бу ҳужжат олис Оққўрғон туманига етиб бораяпти. Энг қизиғи, бу орада қабул жараёнлари тугаб бўлганди, асосий ҳужжатда топшириқлар ижроси учун белгиланган саналар ўтиб бўлган, Оққўрғон ҳокимлиги эса уялмай эски, ўтиб кетган санада бажариши лозим бўлган ишларни бажариш ҳақида ўзига ўзи буйруқ бераяпти.

🔘Оҳангарон шаҳри. Вилоят ҳокимининг қарори олис Оҳангарон шаҳрига 50 кунда етиб бораяпти. У ҳам майли, ҳужжатда Вазирлар Маҳкамасининг қарори сана ва рақамларида чалкашликлар бор. Ҳужжат тили жудаям ғализ. Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган сана бир жойда июль, бир жойда июнь деб кўрсатилган, рақамлар ҳам хато ёзилган. Хуллас, ижро тизимида аянчли вазият ҳукм сураётганига яққол мисоллардан бири – Оҳангарон шаҳри ҳокимининг мазкур қарори.

P.S. Ҳужжатлар тили ва услуби, ижро жараёни, юмшоқ қилиб айтганда, кулгили бир даражада. Ҳар ким ўзича нима қилса қилиб ётибди, ягона тизим, назорат йўқ. Тўғри, барбод бўлган тизимни яна қайта жойига қўйишга вақт керак, аммо Зойир Мирзаев раҳбарлигининг ўнинчи ойи бошланмоқда. Атрофидаги инсонлар, раҳбарлар, ижро аппаратининг барча даражадаги масъул ходимлари замон ўзгарганини, вилоят раҳбари талабини аллақачон ҳис қилиши лозим эди...

Эслатиб ўтамиз, "Ёшлар кундалиги" Президент қарорлари ижросини сунъий равишда ортга суриш билан боғлиқ вазиятга (1, 2, 3) аввал ҳам эътибор қаратган эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қарористон #Янгийўл_шаҳри

ҚАРОРИСТОН: ИЖРО ТИЗИМИНИНГ ЯНГИЙЎЛЧА СТИЛИ ҲАҚИДА

"Ёшлар кундалиги" Президент қарорларининг ҳудудлардаги ижроси билан боғлиқ реал аҳволни танқидий таҳлил қилишда давом этади. Бу сафар Янгийўл шаҳрида Президент ва ҳукумат ҳужжатлари ижросининг аҳволи хусусида тўхталамиз.

Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 8 июлдаги қарори олис Янгийўл шаҳрига 30 августда ижрога қаратилган. Бу ҳужжат давлат раҳбарининг 28 июндаги қарори ижросини таъминлашга доир бўлиб, озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг жазо муддатини ўтаб бўлганидан кейинги ҳаётига ёрдам беришга қаратилган. Вилоят ҳокимининг Янгийўл шаҳрига 55 кунда етиб борган қарорида собиқ маҳкумларга кўрсатиладиган моддий ёрдамнинг қонуний асослари кўрсатилган. Бу кечикишнинг чуқур оқибатларини шарҳлашга анча вақт кетишини инобатга олиб, хулоса чиқаришни билгичларга қолдирамиз;

Давлат раҳбари 1 август куни мустақиллигимизнинг 31 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу асосда вилоят ҳокими 9 августда қарор қабул қилди. Байрам ўтди. тадбирлар юқори савияда ташкил этилди. Хуллас, Янгийўл шаҳар ҳокимлиги 5 сентябрь куни "Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида" қарор қабул қилди. Фарҳод Мирзаев мазкур қарори билан байрамни ўтказишга масъул ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаган, байрамни ўтказишга доир ташкилий йиғилишларда барча раҳбарлар қатнашишини кўрсатиб ўтган, чора-тадбирлар режасини тасдиқлаган, хайрия тадбирларини амалга оширишни тавсия этган, тадбирларни молиялаштириш манбалари қайд этилган, байрамни кенг ёритиш бўйича ахборот хизматига топшириқлар берилган. Қачон? 5 сентябрь куни. Майнавозчилик. Кўндаланг қўйиш ёки эски число билан ишлаш дейдилар буни. Янгийўлча стил. Ижрога ёндашув шундай бўлгач, Янгийўл шаҳрида байрам қандай ўтказилгани, уни молиялаштиришга доир техник жараёнларни ўйлашга қўрқади одам. Энг ёмони бундай безбетлик – ўтиб бўлган байрамни ўтказишга оид қарор қабул қилиш;

Янгийўл шаҳри ҳокимининг яна бир "миллион долларлик" қарори: 26 август куни қарор қабул қилиб, эрта ва индинга умумхалқ ҳашари, деб ёппасига эълон қилаяпти. Бир кун қолганда. Давай, эртага ҳашар ўтказворамиз, дегандек. Ҳашарни юқори савияда ташкил этишга доир тайёргарликка тупурилгани майли, бошқа кулгили томони ҳам бор. Шаҳар ҳокими бу қарорни Тошкент вилояти ҳокимининг 26 апрел кунги фармойиши асосида қабул қилган. Энг қизиғи, Тошкент вилояти ҳокимининг ўша фармойиши 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ҳашар ўтказиш ҳақида экан!Тушунаяпсизми, Янгийўл шаҳри ҳокимлиги бу фармойиш асосида августнинг охирида ҳашар эълон қилишга ҳақли эмас. Янгийўл шаҳри ҳокимлиги янгилик қилган. Ноқонуний ва кулгили бу ҳашарни "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" деб номлаган. Романтика.

Ижро тизимида бир мавҳумлик. ноаниқлик бор. Ҳукумат қарорлари тегишли бўлса-бўлмаса, ҳудудларда ижро учун қабул қилиниши шарт. Мантиқсизлик. Масалан, бир сотих ҳам ғўза экилмайдиган Янгийўл шаҳрига ғўза дефолиациясига доир ҳужжатнинг нима алоқаси бор? Худди шундай Корея гранти асосида қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш ҳақидаги қарорнинг ҳам шаҳарга алоқаси ва боғлиқлик жойи йўқ. Балки алоқаси бордир, аммо, Янгийўл шаҳар ҳокимлиги қабул қилган қарорни ўқиб, (ўқийверасан, тушуниш қийин) тилинг жингалак бўлгани қолади.

Хўп. Тизим, тизим, дейсизлар. Қани ўша тизим? Давлат аппарати бир томондан назоратсиз ижро жараёни билан бўғилаётган бўлса, иккинчи томондан, олий даражадаги ҳужжатларни ижрога юборишда ҳам мантиқ бўлиши керак. Афсуски, бу жабҳада ҳам мантиқсизлик кўп.

P.S.
Ижро тизимининг аҳволи жуда аянчли. Кулгили. Бу ишлар, кечикишлар, ўз навбатида, ижронинг молиявий харажатлар қисмига таъсир қилади, қийинлаштиради, қандайдир ноқонуний ишларга етаклайди. Бошқа томондан, давлат ҳокимияти обрўсизлантирилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қарористон

МИРЗАЕВНИНГ ТАШАББУСИ КИМНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН ПАЙСАЛГА СОЛИНМОҚДА?

"Ёшлар кундалиги" ҳокимлик ҳужжатларининг ҳудудлардаги ижроси билан боғлиқ реал аҳволни танқидий таҳлил қилишда давом этади. Бу гал Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 25 ноябрдаги “Вилоятда “3-декабр – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни”ни муносиб ўтказиш тўғрисида”ги
фармойишининг ижро жараёнига назар ташлаймиз.

Ҳужжат
Вазирлар Маҳкамасининг шу мазмундаги 21 ноябрдаги қарорига асосан қабул қилинган. Яъни, вилоят ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамасининг қарорини 3 иш кунида ижрога қаратяпти. Хўш, кейин нима бўлди? Қарор ҳудудларга қачон етиб борди?

Янгийўл тумани ҳокимининг фармойиши жорий йилнинг 5 декабрь куни;
Ангрен ва Янгийўл шаҳарлари ҳокимларининг фармойиши жорий йилнинг 6 декабрь куни;
Бекобод, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарлари ҳокимларининг фармойиши жорий йилнинг 7 декабрь куни;
Пискент тумани ҳокимининг қарори эса жорий йилнинг 12 декабрь куни “E-qaror” ягона электрон тизимига жойлаштирилди.

Лекин масалага масъулият билан қараб ўз вақтида ижроси билан шуғулланаётган ҳудудлар ҳам бор. Жумладан, Чиноз, Оҳангарон, Бекобод ва Бўка туманлари ҳокимларининг тегишли қарор ва фармойишлари 3 декабрь санасигача чиқарилган.

Ойлик билан боғлиқ ўтказиладиган тадбирлар, қилинадиган ишлар муддати ўтиб боряпти. “Меҳр-мурувват ойлиги”ни ўтказиш бўйича ташкил этилган Ишчи гуруҳи белгиланган вазифалар ижросини қанчалик назоратга олган?

Ачинарлиси, мазкур ҳужжатда туман-шаҳар ҳокимликларига ҳам тегишли вазифалар берилган эди: 3 кун муддатда “Меҳр-мурувват ойлиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, имконияти чекланган шахсларга ижтимоий кўмак бериш... Ҳужжатда ҳаммаси зўр, амалда эса бари мошхўрда бўлиб ётибди.

Эсласангиз, Зойир Мирзаев хайр-саховат акциясини ўтказиш бўйича алоҳида ташаббус кўрсатган, бу борадаги қаровсизлик ва хўжаликка бир қадар барҳам берган эди. Афтидан, ҳужжат ишларида ҳаммаси тескариси. Ким нима қилса қилиб ётибди. Назорат йўқ. Тизимли ишлаш йўқ.

Қизиқ томони, вилояти ҳокимининг исталган қарори ёки фармойишини олиб қаранг, қуйида унинг ижросига ҳар ким ўзича ёндашиб ётибди. Ўз-ўзича муддатлар қўяди, хоҳласа ўз вақтида бажаради, хоҳламаса, кечиктиради. Нега шундай?

Асосий савол эса бундай: Мирзаевнинг ташаббуси кимнинг ташаббуси билан пайсалга солинмоқда?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарористон

ИЖРОСИГА ШОШИЛМАЁТГАН ҚАРОРЛАР ЁХУД ...

⭕️Давлат раҳбари томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ҳудудларга қанча муддатда етиб боряпти?

📎"Ёшлар кундалиги" ҳужжатларининг ҳудудлардаги ижроси билан боғлиқ реал аҳволни аввал ҳам бир неча бор танқидий таҳлил қилиб кўрган эди. Бу гал 2023 йил 20 январдаги ПҚ-12-сонли қарорининг жойлардаги ижроси билан боғлиқ вазиятга назар ташладик.

Мазкур ҳужжатда фтизиатрия ва пульмонология бўйича зарур вазифалар белгиланган.

Тошкент вилояти ҳокимининг бу ҳақдаги қарори 25 январда имзоланган. Унга кўра, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларда таркибидаги фтизиатрия бўлимлари ва хоналари негизида мавжуд фтизиатр ва пулмонолог штат бирликлари доирасида фтизиопулмонология бўлимларини ташкил этиш белгиланган.

🔵Давлат раҳбарининг қарори пойтахтдан:

👉10 кунда Юқори Чирчиқ туманига,
👉11 кунда Бекобод , Паркент, Чиноз, Бўка туманлари ва Бекобод шаҳрига;
👉12 кунда Чирчиқ шаҳрига;
👉13 кунда Ангрен шаҳрига;
👉14 кунда Нурафшон шаҳрига;
👉15 кунда Қибрай туманига;
👉20 кунда Қуйи Чирчиқ туманига;
👉24 кунда Оҳангарон шаҳрига;
👉35 кунда Янгийўл шаҳрига етиб боряпти.

🤔Бироқ қолган ҳудудлардан мазкур ҳужжатнинг ижрога қаратилгани юзасидан маълумот топа олмадик.

⚖️Балки бу тиббий йўналишларга мазкур ҳудудларда эҳтиёж йўқдир. Лекин инсон бор экан, тиббий хизматга эҳтиёжи бўлмайди деёлмаймиз. Хулоса сиздан.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарористон

⭕️Ҳайитдан кейин хина қўйманг

"Ёшлар кундалиги" аввал ҳам Президент қарорларининг ҳудудлардаги ижросини танқидий таҳлил қилган. Бу гал белгиланган муддатларга қай даражада амал қилинаётганига эътибор қаратдик.

📍Президентимизнинг 2023 йил 1 майдаги ПҚ-140-сон қарорига асосан жойларда соғлиқни сақлаш тизимига илғор рақамли технологияларни татбиқ этиш, соҳанинг барча даражаларидаги даволаш профилактика муассасалари учун маълумотлар базаси комплексини жорий этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган эди.

👉 Шу бўйича Зойир Мирзаевнинг ҳам 8 майдаги қарорида белгиланган вазифаларнинг муддатлари АНИҚ кўрсатилган.

Жумладан, 2023 йил июлгача Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан вилоятдаги бирламчи давлат тиббиёт муассасаларида ички локал тармоқларни ишга тушириш;

Июль – октябрь ойларида режа-жадвал асосида Тиббиёт муассасаларида кўп функцияли қурилма, монохром принтерлар, термопринтер қурилмалари билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Хўш, ижро назоратига қай даражада эътибор қаратиляпти?

✍️ Май ойининг ўзида Олмалиқ, Чирчиқ, Нурафшон, Оҳангарон, Бекобод шаҳарлари, Оҳангарон, Қибрай, Чиноз, Оққўрғон, Бўка, Бекобод, Паркент, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ туманлари бирин-кетин ўз ҳужжатларини чиқарди.

Орадан 99 кун ўтгач Янгийўл ва Пискент туманлари ҳам ниҳоят бу масалага эътибор қаратди. Демак, ҳечдан кўра кеч қабилида иш тутса ҳам бўларкан-да.

😴Ундан ҳам қизиғи шуки, ҳалигача юқорида саналмаган айрим туман-шаҳар ҳокимликлари бу ҳужжат ижросига шошилмаяпти. Нега?

🕯Вилоят ҳокимлиги ижро аппарати мутахассиси айрим ҳокимликлар шунчаки маълумот учун қабул қилган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди. Аслида ҳам Президентнинг бу қарорига шундай қаралса бўладими? Бошқа ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига замонавий техникалар керак эмасми?

🟢Вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Султонбековдан изоҳ сўраганимизда мазкур саъй-ҳаракатлар учун тегишли маблағлар йўналтириш бўйича Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори ҳам аллақачон чиқарилганини таъкидлади.

💬 Унда амалга ошириладиган вазифаларга муддат қўйишнинг нима кераги бор? Бу Президент ва вилоят ҳокими чиқарган қарорга эътиборсизлик қилиш эмасми?

🔴 Балки шунинг учун ҳам ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ошмас. Беморларга керак бўладиган зарур моддий-техникаларнинг ўз вақтида бўлмаслиги шифокорларнинг ҳам ишига салбий таъсир қилади.

P/S. Хулоса ўзингиздан. Зеро қарорлар шунчаки "✔️" учун эмас, балки жамият манфаатларини кўзловчи ҳақиқий ижрога хизмат қилиши керак.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарористон

Муддати ўтган ҳисоботлар фақат – учунми?

⭕️ “E-qaror” электрон тизимига шу кунларда қўйилаётган айрим ҳужжатлар эътиборимизни тортди. Унда Адлия органлари фаолиятига оид ахборотларни негадир ўз вақтида берилмаяпти. Хўш, бу оддий ҳолми?

📍 "Ёшлар кундалиги" маҳаллий ижро тизимининг бу масалага қанчалик эътибор қаратаётгани ва ҳужжатлардаги реал аҳволни таҳлил қилиб кўрди.

👉  Халқ депутатлари Янгийўл тумани Кенгашининг қарорига кўра, туман Адлия бўлимининг 2023 йил II чорак якуни бўйича ахбороти –  13 октябрда бериляпти;

👉 Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг қарорига кўра, шаҳар Адлия бўлимининг 2023 йил II чорак якуни бўйича ахбороти – 20 сентябрда бериляпти;

👉 Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг қарорига кўра, шаҳар Адлия бўлимининг 2023 йил II чорак якуни бўйича ахбороти 19 сентябрда бериляпти;

👉 Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгашининг қарорига кўра, туман Адлия бўлимининг 2023 йил II чорак якуни бўйича ахбороти – 29 августда бериляпти.

Адлия органларининг ахборотларни муддатини ўтказиб топширишлари қанчалик тўғри? Маҳаллий кенгашлар томонидан муддати ўтган ахборотларни шунчаки маълумот учун қабул қилишчи? Хулоса ўзингиздан.

Yoshlar kundaligi
​​#Қарористон

😱 ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИ: 31 КУНДА 68 ТА ХУФИЁНА ҚАРОР ЯШИРИН "АМР"ЛАР ОРТИДА ҚАНДАЙ СИРЛАР БОР?

‼️ "E-qaror" электрон тизими давлат идоралари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан чиқарилаётган қарор ва фармойишлар юзасидан жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида йўлга қўйилган. Бироқ, мазкур тизимда шахсга доир баъзи маълумотлар ва тегишли ахборотлар ёпиқ тарзда жойлаштирилади. Мана шу истисно ҳолат кимларгадир қўл келаётганга ўхшайди.

⁉️ Энг қизиқ жойи ҳам шунда. Ҳокимлик ўзи истаган қарорни ёпиқ тарзда жойлаштираверадими? Қачонгача? Юқорида турувчи ташкилотлар бу ҳолатни назорат қиладими? Йўқса, нима сабабдан Янгийўл шаҳри ҳокимлиги биргина октябрь ойининг ўзида 68 та қарорни жамоатчиликдан  беркитишга уринди. Наҳотки, уларнинг барчасида шахсга доир маълумотлар ёки давлат сири баён қилинган бўлса?

📌 Эътиборлиси шундаки, Пискент тумани ой давомида 2 та қарорни ёпиқ тарзда жойлаётган бир вақтда Янгийўл шаҳри 68 та қарор мазмунини кўрсатгиси йўқ. Беркитиш бўйича кейинги ўринларни Ангрен, Нурафшон шаҳарлари ва Ўрта Чирчиқ тумани банд этган.

🔰Яхши гумондамизки, мазкур қарорларда ҳақиқатдан беркитишга арзигулик сирлар бор бўлсин. Туман-шаҳар ҳокимликлари бу масалага ойдинлик киритади деган умиддамиз.

📈Қуйида октябрь ойида ёпиқ тарзда жойлаштирилган қарорлар сони билан танишинг:

Янгийўл шаҳри — 68 та;
Ангрен шаҳри — 22 та;
Ўрта Чирчиқ тумани, Нурафшон шаҳри — 21 та
;
Бўстонлиқ тумани — 19 та;
Чирчиқ шаҳри — 17 та;
Бекобод шаҳри — 13 та;
Қуйи Чирчиқ, Тошкент тумани — 10 та;
Бўка,Қибрай тумани — 9 та;
Олмалиқ шаҳри — 8 та;
Чиноз, Оҳангарон, Паркент, Оққўрғон тумани — 6 та;
Янгийўл, Юқори Чирчиқ, Бекобод тумани ва Оҳангарон шаҳри — 5 та;
Зангиота ва Пискент тумани — 2 та.

Yoshlar kundaligi
#Қарористон

ИЖРО ИНТИЗОМИДА ФАОЛ ҲУДУДЛАР ҚАЙСИ?

⭕️ “E-qaror” электрон тизимига туман-шаҳар ҳокимликлари томонидан қўйилаётган айрим ҳужжатлар эътиборимизни тортди. Асосий эътибор қайси ҳудудлар белгиланган муддатда ижро интизомига роия қилаётгани ва фаоллик кўрсатаётганидир.

📍 "Ёшлар кундалиги" бу гал Тошкент вилояти ҳокимининг 2023 йил 1 ноябрдаги “2023-2024-йилги куз-қиш даврида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа обектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги қарори ижросини кўриб чиқди. Бугун 7-кун.

Мазкур қарорда туман-шаҳар ҳокимларига ҳам тегишли вазифалар белгиланган.

👉 Хўш, вилоят ҳокимининг қарори қайси ҳудудга биринчи етиб борди?

Юқори Чирчиқ туманига 2 ноябрь куни;
Қуйи Чирчиқ туманига 2 ноябрь куни;
Оҳангарон туманига 3 ноябрь куни;
Оққўрғон туманига 3 ноябрь куни;
Олмалиқ шаҳрига 6 ноябрь куни;
Ангрен шаҳрига 6 ноябрь куни;
Бекобод туманига 6 ноябрь куни;
Паркент туманига 6 ноябрь куни;
Оҳангарон шаҳрига 6 ноябрь куни;
Пискент туманига 7 ноябрь куни;

Қолган ҳудудларда эса ҳалигача қарор чиқарилмаган.

☄️ Ҳужжатнинг долзарблиги:

❄️ Ўтган йилги аномал совуқ заҳрини фақат қишлоқдагилар эмас, балки у томдан бу томга сакрайман деб ўртада қотиб қолган мушуклар ҳам ҳали эсидан чиқармаган. Қайтанга совуқ мавсумга тайёргарлик ишлари барча жойларда давом этмоқда. Зойир Мирзаев имзолаган қарордаги зарур вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилса бўлгани. Масъуллар эса бунга лоқайд бўлмаслиги керак. Негаки коммунал тармоқлар билан боғлиқ "Негативлар ёмғири" бошланяпти.

Yoshlar kundaligi