Yoshlar kundaligi | Rasmiy
114K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Таҳлиллар кўрсатганидек, юртдошларимиз:

- мактаб, боғча ва шифохоналар кўпайишини, таълим ва тиббиёт сифати оширилишини;

- маҳаллада йўл, сув, электр, транспорт муаммолари ҳал қилинишини;

- иш ўринлари кўпайиши, тадбиркорликка янги имкониятлар яратилишини;

- адолат таъминланиши, оворагарчилик, бюрократия ва коррупция йўқ бўлишини кутмоқда.

"Кўтарилган масалалар аниқ ва ўринлидир. Қанчалик қийин бўлмасин, биз бу муаммоларни ечишимиз шарт.

Ҳеч ким четдан келиб, буларни ҳал қилиб бермайди.
Одамларимизнинг ташаббуси, шижоати ва салоҳиятини ишга солиш учун барча шароитларни яратиш асосий вазифамиз бўлиши керак
", - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Шу боис, Президентимиз 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном беришни таклиф қилди.

Йиғилганлар бу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

"Нима учун йилга бундай ном бераяпмиз?

Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиладик.

Аслида ҳам, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, бу – бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмас-ми?

Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қилаяпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз
", - деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
#кун_иқтибоси

Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир! - Шавкат Мирзиёев

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😂#онлайн

- Вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради. Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади;

- кўп вазирлар ўзгаради. Ўз соҳасининг чуқур билимдони, фидойи ва ишидан халқ рози бўлаётган вазирлар лавозимида қолади;

- давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 30-35 фоизга қисқаради. Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#иқтибос #Парламентга_мурожаат

Биринчи навбатда, эътиборни Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратамиз.

Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда”. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади.

2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилишни бошлаймиз.

Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади. Албатта, чет тилини билиш — замон талаби. Аммо она тилини билишни мажбур қилиш керак» «Ўзбек тилини билишни мажбурий қиламиз.

2023 йилда Ўзбекистонда 70 та янги мактаб қурилади, 460 та мактаб кенгайтирилади. Икки сменалик таълимни йўқ қиламиз.

Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (2 hours)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

Шиддатли рақс. Баданд руҳ. Асл қорақалпоқча рақс. Мўйноққа борганда кўрдик, қорақалпоқлар ҳақиқатда юрагида ўти бор, дангал, чўрткесар халқ экан. Ҳатто болаларининг кўзида ҳам куч бор.

Гарчи раққослар ёш бўлса ҳам юрагидаги ўтнинг ҳароратини томошабинга етказа олибди. Қойил!



Эслатиб ўтамиз, айни дамда Чирчиқ шаҳрида Беш ташаббус олимпиадасининг 2-мавсуми доирасида "Ёшлар рақс фестивали" кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАЗОКАТ ФЕСТИВАЛИНИНГ НАФИС ГУЛЛАРИ

❗️Орқа сочи жамалак, кўйлаклари атлас, камалак қизчаларнинг рақсидан дил ёришади, кайфият кўтарилади. Нафис жуссаларининг нозик ҳаракатлари, бутун саҳнани тўлдириб хиром айлашлари ҳали келажакда катта ареналарни забт этишидан дарак бераётгандай.

Ёшлик қудратини рақс ҳаракатларига жо қилиш осонми?
Шу ёшдаки шунча натижага эришдими, демак, ҳали олдинда ўзбек рақсини Тамара хоним, Мукаррама Турғунбоева каби оламга ёйишига ишонамиз.

Омад сизга, ёш истеъдодлар!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил олмалари

🍎Қирмизи олмалар ва оппоқ қор. Боғбон ва табиат ҳаммуаллифлигидаги санъат асари.

Бу олмалар шунчаки мева эмас. Қизининг ўқишдан таътилга чиқишини кутган онанинг соғинчи булар. Шаҳардаги набиралари ўзлари узиб есин деб асраган отанинг меҳри булар.

❄️Йил бўйи қилинган меҳнатларнинг баракали фойдасига тикилган умид булар. Олмалар - новдаларга илинган ҳислар. Оққа кўмилганда шунчалар гўзал олмалар...

🥳Байрам яқин. Дастурхон неъматларининг уйдан чиқиши ҳам барака. Боғбонликнинг бор роҳат‑фароғати ҳам яхши ниятлар билан мева узиш бўлса, неажаб.

Сизнинг боғингизда Янги йил олмалари борми?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Паркентда дарахт кесиш мавсуми бошланди

Красногорск шаҳарчасида бир неча йиллик дарахтлар кесилмоқда.

Паркент тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими тирикми? Вилоят бошқармаси-чи? Ушбу ҳолат юзасидан масъуллардан муносабат кутиб қоламиз.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, сўровнома - 1⃣

🔘Йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этамиз.

⚡️Юқоридаги суратда Тошкент вилояти туман ва шаҳар ҳокимларининг матбуот котиблари, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчилари ўрин олган.

Қани ёшлар, йил матбуот котибини аниқлашга ўз ҳиссангизни қўшинг. Овоз беришда уларнинг умумий фаолиятига эмас, ёшларга доир фаолиятига баҳо беришни унутманг.

Сўровнома 29 декабрь соат 10:00 гача давом этади.

⚠️Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Ғолиблар йил якунида тантанали тарзда тақдирланади.

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Диққат, сўровнома - 2⃣

Қани ёшлар, йил матбуот котибини аниқлашга ўз ҳиссангизни қўшинг. Овоз беришда уларнинг умумий фаолиятига эмас, ёшларга доир фаолиятига баҳо беришни унутманг.

Сўровнома 29 декабрь соат 10:00 гача давом этади.

⚠️Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Ғолиблар йил якунида тантанали тарзда тақдирланади.

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Audio
#дайжест

20 декабрь. Ҳафтанинг сешанба куни вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

🖐 Чирчиқ давлат педагогика университети Беш ташаббус олимпиадасининг 2-мавсуми доирасида ўтказилган "Ёшлар рақс фестивали" кўрик-танловининг вилоят босқичига  мезбонлик қилди.

Тошкент давлат аграр университети. "Янги юлдузлар" жамоаси "ҚВЗ-2022" кўрик танловининг ФИНАЛ босқичига йўл олишди.

📍Олмалиқ шаҳри. 20-ИДУМда драма тўгараги аъзолари томонидан саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди.

📍Чирчиқ шаҳри. Ҳудудда жойлашган сафарбарлик чақирув резерви батальони маънавият марказида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

📍Юқори Чирчиқ тумани. Миллатлар дўстлиги маданият саройида туман Маданият бўлими ижодкорлари томонидан болалар учун "Қорбобони излаб!" шоу дастури бўлиб ўтди.

📍Ангрен шаҳри. "Ўзбек жанг санъати" бўйича Қозоғистонда ўтказилган  Осиё чемпионатида фахрли ўринларни эгаллаганлар, шаҳар ҳокимлиги томонидан муносиб кутиб олинди.

📍Қуйи Чирчиқ тумани. Зўравонликка қарши курашиш мақсадида туманда жойлашган  умумтаълим мактаблар ўқувчилари билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ялдо кечаси яқин...

🌒 21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси энг қисқа кун ва энг узун тун (17 соат) содир бўлади. Ушбу тун Ялдо кечаси дейилади.

ℹ️ Маълумотларга кўра, илгари Ялдо кечаларини кишилар орзиқиб кутишган. Қиш кезлари ҳафта сайин гап-гаштак дейилган, даврага тўплаганлар ғазалхонлик қилишган, баҳри-байт айтишиб, мушоиралар ўтказишган, рақс тушишган, қўшиқлар хиргойи қилишган, дутор-доира чалиб, ўйин-кулгуни қизитишган. Қизлар Фузулийни, Бедилни ўқиган. Узун-узун кечалар мутолаа билан ёришган.

☝️Бу кечаларда бировни иғво қилиш, ғийбат, гина-кудуратга мутлақо йўл қўйилмаган.

💫 Ҳар кечанинг бир кундузи бор. Ҳамма гап уни қандай оттиришда. Йилнинг энг узун тунини қандай ўтказмоқчисиз? Наҳот уйқу билан?! Ялдони янги туйғулар билан, янги билимлар билан қаршиланг, қадрдон.

Ялдо кечаси яқин...


Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарористон

МИРЗАЕВНИНГ ТАШАББУСИ КИМНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН ПАЙСАЛГА СОЛИНМОҚДА?

"Ёшлар кундалиги" ҳокимлик ҳужжатларининг ҳудудлардаги ижроси билан боғлиқ реал аҳволни танқидий таҳлил қилишда давом этади. Бу гал Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 25 ноябрдаги “Вилоятда “3-декабр – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни”ни муносиб ўтказиш тўғрисида”ги
фармойишининг ижро жараёнига назар ташлаймиз.

Ҳужжат
Вазирлар Маҳкамасининг шу мазмундаги 21 ноябрдаги қарорига асосан қабул қилинган. Яъни, вилоят ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамасининг қарорини 3 иш кунида ижрога қаратяпти. Хўш, кейин нима бўлди? Қарор ҳудудларга қачон етиб борди?

Янгийўл тумани ҳокимининг фармойиши жорий йилнинг 5 декабрь куни;
Ангрен ва Янгийўл шаҳарлари ҳокимларининг фармойиши жорий йилнинг 6 декабрь куни;
Бекобод, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарлари ҳокимларининг фармойиши жорий йилнинг 7 декабрь куни;
Пискент тумани ҳокимининг қарори эса жорий йилнинг 12 декабрь куни “E-qaror” ягона электрон тизимига жойлаштирилди.

Лекин масалага масъулият билан қараб ўз вақтида ижроси билан шуғулланаётган ҳудудлар ҳам бор. Жумладан, Чиноз, Оҳангарон, Бекобод ва Бўка туманлари ҳокимларининг тегишли қарор ва фармойишлари 3 декабрь санасигача чиқарилган.

Ойлик билан боғлиқ ўтказиладиган тадбирлар, қилинадиган ишлар муддати ўтиб боряпти. “Меҳр-мурувват ойлиги”ни ўтказиш бўйича ташкил этилган Ишчи гуруҳи белгиланган вазифалар ижросини қанчалик назоратга олган?

Ачинарлиси, мазкур ҳужжатда туман-шаҳар ҳокимликларига ҳам тегишли вазифалар берилган эди: 3 кун муддатда “Меҳр-мурувват ойлиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, имконияти чекланган шахсларга ижтимоий кўмак бериш... Ҳужжатда ҳаммаси зўр, амалда эса бари мошхўрда бўлиб ётибди.

Эсласангиз, Зойир Мирзаев хайр-саховат акциясини ўтказиш бўйича алоҳида ташаббус кўрсатган, бу борадаги қаровсизлик ва хўжаликка бир қадар барҳам берган эди. Афтидан, ҳужжат ишларида ҳаммаси тескариси. Ким нима қилса қилиб ётибди. Назорат йўқ. Тизимли ишлаш йўқ.

Қизиқ томони, вилояти ҳокимининг исталган қарори ёки фармойишини олиб қаранг, қуйида унинг ижросига ҳар ким ўзича ёндашиб ётибди. Ўз-ўзича муддатлар қўяди, хоҳласа ўз вақтида бажаради, хоҳламаса, кечиктиради. Нега шундай?

Асосий савол эса бундай: Мирзаевнинг ташаббуси кимнинг ташаббуси билан пайсалга солинмоқда?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёҳ_сўзлар

Ералаш – Аралаш

📌 “Ералаш” – айнан шу номдаги болалар киножурналини ким билмайди, дейдиз?
Асли туркийча бўлган бу сўз рус тилига XVIII асрда кириб келган ва луғат таркибига мустаҳкам ўрнашган. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу сўз дастлаб махсус шарқона таомни номлаш учун хизмат қилган. Кейинчалик эса бир қатор семантик ўзгаришларни бошдан кечириб, ҳозирги вақтда қўлланилаётган мажозий маънога эга бўлган.

🇷🇺 Рус адиблари, жумладан, Гоголнинг асарларида ҳам тартибсизлик, чалкашлик маъноларини билдирувчи бу сўз кенг қўлланилган.

📺 1974 йилдан бошлаб эса “Ералаш” болалар юмористик киножурнали телеканалларда пайдо бўлди ва ҳозиргача миллионлаб томошабинларига эга. Унинг асосчиси Борис Грачевский эса ўз фильмлари билан бу сўзни ўз вақтида бутун дунёга танитган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатнома #Муносабат

Давлатимиз Раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаат йўллаши анъанага айланди.

- Ўтган йиллар давомида йўлланган мурожаатларнинг натижасини ўз ҳаётимда кўрдим, - дейди Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Кумуш Абдусаломова..

Ҳа! Одамлар минбардан туриб айтилган гаплар гаплигича қолиб кетмаслигига ишоняпти! Президент айтдими, демак амалга ошади!

👉Батафсил

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Беш ташаббус паралимпиада" спорт мусобақаларида Тошкент вилояти ёшлари олтин ва кумуш медалларини қўлга киритишди.

Пара шахмат спорт тури бўйича:

👦Ўғил болалар ўртасида Паркент туманидан Шониёзов Азамат 1-ўрин;

👧 Қиз болалар ўртасида Чирчиқ шаҳридан Гулметова Гўзал 2-ўрин;

🤸‍♂️ Пара енгил атлетика баҳсларида:

👧 Қиз болалар ўртасида Чирчиқ шаҳридан Муроджонова Дилнурахон 2-ўринни қўлга киритди.

💪 Ютуқларингиз бардавом бўлсин!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Нурафшон унутилмас янги йил оқшомини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

🏗 Айни пайтда шаҳар марказида катта ҳажмдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари якунланмоқда. Марказий кўча байрамона безатилиб, катта тантаналарга тайёргарлик кўрмоқда.

🎄Бу йил асосий байрам томошалари "Нурафшон сити" марказидаги амфитеатр майдонида бўлиб ўтади. Айни пайтда амфитеатр эртакона тус олган, 30 метр баландликдаги улкан арча безатилган. Ҳудудда суратга тушиш майдончалари, турли кўнгилочар нуқталар ҳам ташкил қилинмоқда.

🎅 Байрам муносабати билан арча атрофида вилоят маданият бошқармаси томонидан қизиқарли бадиий дастур намойиш этилади. Болажонлар учун турли ўйин қурилмалари ўрнатилмоқда, шунингдек, арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM