Yoshlar kundaligi | Rasmiy
104K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#акция

Тошкент вилоятида "Ҳар бир ёшга бир кўчат" акцияси давом этмоқда.

🌳Акция доирасида бугун Нурафшон шаҳридаги Ёшлар маркази олдига 1000 туп терак, 80 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

❗️Ёшлар ташаббуси билан бошланган ушбу ташаббус ҳудуддаги ҳар бир маҳаллада давом этади.

Яшил маконни биргаликда қурамиз. Биз ниҳол қададик, сизчи? 😉

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

‼️Тошкент вилоятидаги энг фаол коллеж директорлари ўртасидаги сўровнома ўз якунига етди.

Соат 20:00 да якунланган овоз бериш натижаларига кўра, икки иштирокчи бир хил натижа кўрсатган. Шу сабабли эртага соат 10:00 дан соат 11:00 гача Мансур Саттаров ҳамда Дилдора Муратова ўртасида қайта сўровнома бўлиб ўтади.

🎁Ғолиб йил якунида тантанали тарзда тақдирланади.

Telegram Instagram Facebook YouTube
Audio
#дайжест

24 ноябрь, ҳафтанинг пайшанба куни. Вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

📍Тошкент давлат аграр университети. Проректорлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди .

📍Чирчиқ шаҳри. "Ёшлар рақс фестивали"нинг  вилоят босқичи бўлиб ўтди.Натижаларга кўра, ғолибликни Оҳангарон шаҳри қизлари қўлга киритди.

📍Оққўрғон тумани. Тарих ва ўлкашунослик музейида "Оққўрғон тарихини биласизми?" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

📍Оҳангарон тумани. "Илғор" МФЙ ёшлар етакчиси ташаббуси билан маҳаллада шинамгина спорт зали фойдаланишга топширилди.

📍Янгийўл шаҳри. Маданият марказида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

📍Юқори Чирчиқ тумани. 3-умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи синфлари учун Давлат тест маркази ходимлари томонидан  синов тариқасида тест имтиҳонлари олинди.

📍Тошкент тумани. Умумтаълим мактабларида "Ватан таянчи" отряди аъзолари томонидан ҳарбий спорт ўйинлари ўтказилди.

📍Зангиота тумани. 35-мактаб спорт залида  спортнинг волейбол тури бўйича 66 нафар йигит-қизлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Англадим - баҳорга аталмаганмиз,
Кузда туғилганман, демакки - кузман.

Шеър: Шуҳрат Ориф

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сабр – Мўйноқ, Сир – Мўйноқ

Ғарбий сарҳадларимиз маёғи бўлган Мўйноқ бугун Тошкент вилояти билан қўлни қўлга бериб ўзгаришлар сари одимламоқда. Глобаллашув жараёни чекинган Оролнинг шўр изига қараб ўтиришга имкон бермайди.

Дунё тез суратларда ривожланмоқда. Демакки, заминнинг, замоннинг бир бўлаги Мўйноқ ҳам ривожланишга мажбур. Бу мажбурият эса дўстона кўмакни тақозо этади. Тошкент вилояти ана шу кўмакка масъул қилинган.

Йил бошидан буён Мўйноққа янги нафас кириб келди. Хусусан, вилоят тадбиркорлари томонидан янги иш ўринлари очилди, мўйноқликлар иштирокида пойтахтимиз ва Тошкент вилояти ҳудудларига саёҳатлар уюштирилди, вилоятимиз ижодкорлари томонидан Мўйноқ овулларида концерт дастурлари қўйилди, хотин-қизларга қимматбаҳо совғалар улашилди, кичик болаларнинг суннат тўйлари ўтказилди, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, мини стадионлар қуриб, фойдаланишг топширилди, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида кўриклар ташкил этилди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги бу хайрли ишлар ҳали фақат бошланиши холос. Айни пайтда Мўйноқда қизғин қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқдаки, келгусида улар Мўйноқ аҳли учун эсда қоларли туҳфа бўлишига ишончимиз комил.

Таъбир жоиз бўлса, вилоятимиз масъуллари учун Қорақалпоғистон ҳам бир қадам бўлиб қолди. Зеро, яхшиликнинг қаноти бор. Ҳали кенг қамровли ишлар олдинда. Ишонч билан айта оламизки, яқин вақтларда тошкентликларнинг ўзи Мўйноқни томоша қилишга ошиқиб қолади. Ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда гап кўп.

Орол фожеаси бутун инсоният диққат марказидаги масалалардан бирига айланди. Ҳа, биз Оролни деярли бой бердик. Мустақилликка эришган Ўзбекистонга деярли қуриб битган денгиз мерос бўлиб қолди. “Афсус чека билсанг – шу ҳам бир давлат” дейди Абдулла Орипов. Аммо афсус билан иш битмайди, йиғи билан кўл тўлмайди. Ушбу муаммони бартараф этиш бўйича жаҳон ҳамжамияти ва нуфузли халқаро ташкилотлар бир қатор лойиҳалари билан астойдил ҳаракат қилмоқда. Қувонарлиси ана шу лойиҳалар ташаббускори Ўзбекистон бўлиб турибди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_йўлакай

«Ёшлар кундалиги» Мўйноқ йўлида. Айни пайтда, жамоамиз билан Қизилқум саҳросидан ўтаяпмиз.

Ҳаво бироз булутли, сийрак туман тушган. Лекин чўл ҳавоси барибир бошқача, ёқимли.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

‼️Хабар қилганимиздек, Тошкент вилоятидаги коллеж директорлари ўртасидаги сўровномада икки иштирокчи бир хил овоз йиққан ва улар ўртасида бугун қайта сўровнома ўтказилиши керак эди.

🔰Бироқ Олмалиқ кон-металлургия коллежи директори Мансур Саттаров ўтган йили ҳам "Ёшлар кундалиги"нинг сўровномасида қатнашиб тақдирлангани, бу сафарги ғолиблик ўрта чирчиқлик ҳамкасби Дилдора Муратовага берилса адолатдан бўлишини билдирди.

🔹Демак, ушбу сўровнома ғолиби - Ўрта Чирчиқ педагогика коллежи директори Дилдора Муратова!

📌Ғолиб йил якунида тантанали равишда тақдирланади. Бугунги сўровномамиз эса вилоятдаги энг фаол касб-ҳунар мактаблари раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Огоҳ_бўлинг

⚡️Tелефонингиз бошқарувини қўлга оладиган бот пайдо бўлди.

❗️Ҳар хил ботларга старт босманг, видеони кўринг!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёҳ_сўзлар

Таможня – Божхона

😳Ҳозир бу русча сўзни халқимиз кўп ишлатяпти. Бироқ рус тилида “Таможня” сўзи XVII асрнинг биринчи ярмидан бери маълум бўлиб, мўғул ва туркий (ўзбек, қозоқ, татар) халқларда “тамға божи” сўзидан ўтган.

❗️Қадимда татар-мўғуллар томонидан босиб олинган Россия ҳудудида товар белгиси, муҳр, солиқ тури маъносида ишлатилган. Ўрта Осиёнинг кўчманчи халқлари орасида одатда мулк белгиси турли буюмларга қўйилган.

📜Айниқса, Туркий кўчманчи қабилалар орасида тамға қорамол ва алоҳида қимматли турли буюмларга қўйилган. Тамғаси бор чорва моллари ёки мол-мулк алоҳида мулкдорга тегишли бўлиши ёки маълум бир уруғ-қабилага мансублигини ҳам англатган.

Вақт ўтиши билан бу сўз савдо божи маъносини йўқотди. Ҳозирги вақтда товарларни мамлакатлар чегараларидан олиб ўтишни тартибга солувчи давлат муассасаси айнан “Таможня – Божхона” сўзи билан аталяпти.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ижро

🔉Эшитдингизми? Дафтарларга киритилган эҳтиёжманд оилалар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари билан таъминланади.

❗️Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 24 ноябрдаги тегишли фармойишига мувофиқ маҳаллий бюджет ҳисобидан мазкур саъй-ҳаракатлар учун 2 миллиард сўм маблағ ажратиляпти.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#йўл_йўлакай

Салом, Жайҳун шамоллари!

🗺"Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси вакиллари Қорақалпоғистон маркази - Нукус шаҳрига етиб келди.

📍Эндиги манзил - қадрдон Орол соҳилида жойлашган Мўйноқ қалъаси. У ерда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилган ишлар натижаси ва келгусидаги режалар билан яқиндан таништириб борамиз.

😳Тасаввур қиляпсизми, қарийб икки юз чақирим нарида Орол денгизи майдони ястаниб ётибди.

🌊Нукус остонасидаёқ Жайҳун шамоллари денгиз нафаси билан қарши олди.

❗️Янги Мўйноқ манзараларидан "Ёшлар кундалиги"да баҳраманд бўлинг!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ретросурат

1900-1915 йиллар. Бўстонлиқ туманидаги Искандар қишлоғи.

🔰Бу ерда ҳамюртимиз, собиқ космонавт Владимир Жонибеков таваллуд топган (1942 йил, 13 май).

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, сўровнома!

🔘"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади.

Бугунги сўровнома Тошкент вилоятидаги энг фаол касб-ҳунар мактаблари директорлари ўртасида бўлиб ўтади.

Йил давомида қайси раҳбар самарали фаолият юритди, деб ҳисоблайсиз? Овоз беринг.

Сўровнома эртага соат 20::00 гача давом этади.

⚠️Турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Dayjest yoshlar kundaligi (2)
<unknown>
#дайжест

25 ноябрь ҳафтанинг жума куни. Вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

🏢Тошкент давлат аграр университети. Маданият саройида “Қувноқлар ва зукколар” ўйинининг вилоят минтақавий босқичи бўлиб ўтди. Унда 1-ўринни Қибрай тумани “Янги Қибрай юлдузлари” жамоаси қўлга киритди.

🏢Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. Олийгоҳда паралимпия ўйинларининг 13 карра ғолиби, 18 карра жаҳон чемпиони, 43 карра Европа ғолиби,Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси Рима Баталова меҳмон бўлди.

📍Нурафшон шаҳри. Президент мактабида  "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.  Унда ихтисослаштирилган мактаблар  жамоалари билимини синовдан ўтказди.

📍Тошкент тумани. ИИБ ходимлари мактабларда  пиёдалар иштирокидаги ЙТҲнинг олдини олиш, ҳаракатланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган тарғибот ишларини ўтказди.

📍Оққўрғон тумани. Халқ таълими бўлимига қарашли 11-сонли ИДУМда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг  доценти "Таълим менежменти ёҳуд таълим муассасасини илмий-методик бошқаришга инновацион ёндашуви " мавзусидаги ўқув қўлланмасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

📍Қибрай тумани. ЙПХ ва ИИБ ходимлари томонидан 2- ва 10-умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

📍Бекобод шаҳри. "Баркамол авлод" болалар мактабида "Халқ таълими соврини" кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Якунда "Бичиш-тикиш" тўгараги аъзоси Д.Салоҳиддинова ғолиб деб топилиб, вилоят босқичига йўлланма олди.

📍Бўка тумани. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ногиронлиги бўлган оила фарзандларининг 14 нафарига суннат тўйи ўтказиб берилди.

📍Олмалиқ шаҳри. 8-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Санъатим сенга, обод юртим!” деб номланган ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ер айланар,
Ер айланар,
Ер югуриб тинмайди,
Яктагингнинг енгларидан
Тер югуриб тинмайди,
Қўлинг тегмай бу дунёда
Битта гиёҳ унмайди,
Тин билмаган жоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Шеър: Муҳаммад Юсуф

Фото: Абдул Азиз

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таассурот

Қорақалпоғистонда тонг отмоқда.

Бу ернинг қуёши Ерга яқин келиб қолгандай, мисоли бир товоқ қизил чўғдай чиқар экан. Бизникига ўхшаб тоғ ортидан қимтиниб мўралаш йўқ. Озгина қизариб туриб, бирдан сакраб чиқиб кетар экан осмонга. Шу билан ҳаммаёқ ёруғ.

Соат 8:30. Ана, қуёш бепоён кенгликларга заргилам тўшай бошлади. Игнадай нурлар саксовул, юлғун, янтоқ япроқларига қўнган шудрингларни теряпти. Туялар ўркачини қиздираётган қуёшда тоблашяпти.

Р.S: Эслатиб ўтамиз, "Ёшлар кундалиги" айни дамда Мўйноқда бўлиб турибди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Танлов

ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА ЕТАКЧИСИ КИМ?

Тошкент вилояти ёшлар етакчилари ўртасида «Йилнинг энг намунали маҳалла етакчиси» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Якунга кўра:

🥇 Янгийўл шаҳар «Мезон» маҳалла ёшлар етакчиси Шавкат Рахимбердиев 1-ўрин;
🥈Нурафшон шаҳар «Янгиобод» маҳалла ёшлар етакчиси Ирода Холбоева 2-ўрин;
🥉Янгийўл тумани «Ўзбекистон» маҳалла ёшлар етакчиси Наргиза Рустамова 3-ўринни эгаллади.

Шавкатжон энди Республикада вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади. Омад!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳбўлинг

PUBG ўйинига муккасидан кетганлар экан 😳

PUBG ўйнайдиганларга юборинг, бир кун улар хам шу кўйга тушишлари мумкин.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги

"Мен адабиётга яшиндек кириб келдим ва уни момақалдироқ сингари тарк этаман".

У

😔1850 йил 5 август
. Франциянинг Дьепп шаҳрига яқин Миромениль қўрғонида қашшоқлашган дворянлар оиласида чақалоқ туғилди. Отаси оилани қадрламас, онаси эса илмли аёл эди. Уларнинг бундай номутаносиб характери никоҳига ҳам салбий таъсир қилди. Болакай 11 ёшга тўлганда ота-онаси ажрашди. Шундан бери ота фарзандларини қайтиб йўқламади. Энди болакайнинг юрагига тушкунлик, нафрат уруғи сепилган эди.

❗️У денгиз қўйнидаги қишлоқда, соҳил бўйида балиқчилар ва фермерлар орасида улғайди. Унинг ўз ҳаёт фалсафаси бор эди - "Ҳаёт қандай бўлса, шу тарзда қабул қилмоқ керак, табиатнинг қаҳри қаттиқ ва адоватли. Реалист бўлиш, ишонувчан бўлмаслик даркор!"

Уйғониш

🔰Онаси болани диний мактабга берди. Аммо черков унинг дунёсига бутунлай ёт эди, ҳайдалди. Кейин уруш, оддий аскарлик ҳаёти, оиланинг касодга учраши, бир муддат амалдорлик — барчаси мазмунсиз йиллар эди. Бу ҳам етмаганидек, онасининг руҳий касаллиги фарзандларига ҳам мерос қолди. Укаси жиннихонада вафот этди.

🖋Унинг қалбида тушунарсиз кечинмалар туғён урарди. Адабиётга кириб келиш ҳам шундан бошланди. 6 йил кетди бунинг учун. Шу давр мобайнида ёзилган асарлар кулга айланаверди. Ниҳоят қақшаган вужудида асл ижод уйғонди.

Эйфель ва у

🤷‍♂️Ижод аҳли ғалатироқ бўлади. У Эйфелни ёмон кўрар, шу туфайли тез-тез уни кўрмаслик учун минора тепасида тушлик қиларди. Бунинг сабабини эса “Бу ердан Эйфель кўринмайди”, дея изоҳларди.

🎼Адибнинг исми дунё адиблари рўйхатига зарҳал ҳарфлар билан муҳрланди. Инсоннинг руҳий дунёсини куйлайдиган кристалл асарлари жаҳонда шуҳрат қозонди. Асарларида нимадир бор, қандайдир инсоннинг руҳиятига сингиб кетувчи куч. У нима? Ҳеч ким билмайди...

Ниҳоя... Қулаш

😔1893 йил
и унда мия фалажи кучайди ва дунё ёрқин истеъдод соҳибидан айрилди...

📚Франциянинг буюк ёзувчиси, ноёб қалб соҳиби, «Ҳаёт», «Азизим», «Монт-Ориол», «Пер ва Жан» каби романлар муаллифи бўлган бу болакайнинг исми...

Мопассан эди. Ги де Мопассан эди...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi