Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёҳ_сўзлар
Карандаш – қалам
😮 Бу русча сўзнинг асл келиб чиқиши туркий тилларга бориб тақалади.
🤔 Биз кенг фойдаланадиган "қалам" сўзи эса араб тилидан кириб келган.
✏️Шубҳасиз, "карандаш" бир вақтлар "қора тош" - графит сифатида тушунилган ва рус халқлари томонидан ўзлаштирилган. Туркий тилларда сўзлашувчи халқлар орасида уни одатда “кушун калем” - “қўрғошин қалам” деб аталган.
❗️ Қизиғи шундаки, қалам сўзи асли юнонча (қаламос) бўлиб, “қамиш” сўзини ифодалаган. Бу лексема ўзбек тилига араб тили орқали ўзлашган. Араб тилида қалам сўзининг луғавий маъноси “кесилган, тарашланган, кесик”дир.
📜Қалам сўзининг ушбу маъно ифодасидан Алишер Навоий ўз асарларидаги бадиийликда усталик билан фойдаланган.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Карандаш – қалам
✏️Шубҳасиз, "карандаш" бир вақтлар "қора тош" - графит сифатида тушунилган ва рус халқлари томонидан ўзлаштирилган. Туркий тилларда сўзлашувчи халқлар орасида уни одатда “кушун калем” - “қўрғошин қалам” деб аталган.
📜Қалам сўзининг ушбу маъно ифодасидан Алишер Навоий ўз асарларидаги бадиийликда усталик билан фойдаланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_машҳурлар
Тарихга айланган спортчи
❓Тошкент вилоятининг тирик афсонаси, ўзбек футболи ривожига катта ҳисса қўшган Шамиль Яфаров ҳақида биласизми?
⚽️Асли нурафшонлик бўлган бу инсоннинг болалигидан футболга қизиқиши катта бўлган. Айниқса, ўртоқлари билан кўчада тўп тепиб юрган Шамилнинг тўп билан кўрсатган алдамчи ҳаракатларини спорт мураббийси Идгай Тазетдинов пайқаб қолади. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари туфайли ўша пайтлар яна бир футбол юлдузи кашф қилинади.
🔰Болакайни ота-онаси спорт интернатига ўқишга берди. У ерда кўплаб дўстлар орттирган Шамил айнан футбол ҳаётининг мазмуни эканини тушунганди. Машғулотларда у бошқалардан ажралиб турарди, тўп билан ишлашда маҳорати ҳам ошиб борди.
❗️Бир неча йиллик тайёргарлик ва интилишлар сабабли у 1973 йили афсонавий “Пахтакор” футбол клубига қабул қилинди. Ўша пайтлар бу жамоа таркибида беш мавсум тўп тепган Яфаров жами 76 та расмий учрашувда майдонга тушди. Унинг майдондаги позицияси ҳимоя ва ярим ҳимояда эди. Бироқ вазиятга қараб дарвозабон сифатида ҳам жамоадошларига катта ёрдами тегарди. Ҳатто айрим ўйинларда рақиб ўйинчилар унга гол уролмасди. У чиндан ҳам яшил майдонда рақибларига катта хавф туғдирарди.
Унинг энг яқин дўстлари Михаил Ан, Владимир Фёдоров ва Олим Аширов эди.
😔1979 йилнинг 8 августи куни Тошкентда ўтказилган “Пахтакор” ва “Заря” клублари ўртасидаги ўйин 3:1 ҳисобида якунланди. Шу йилнинг 11 августида Минскда “Динамо”га қарши белгиланган ўйин Украинанинг Днепродзежинск шаҳри яқинида рўй берган ҳалокат сабабли қолдирилди. Афсуски, шу ҳалокат "Пахтакор"нинг ўша пайтдаги 17 юлдузини ҳаётдан олиб кетди.
😥Бу воқеани ҳанузгача Шамиль Яфаров кўзида ёш билан хотирлайди. Бу унинг учун катта йўқотиш эди.
❗️Яфаров ҳаёти давомида ўзбек футболини ривожлантириш, янги талантларни олиб чиқишга ҳаракат қилди. Давлатимиз томонидан унинг соҳадаги меҳнатлари алоҳида эътироф этилиб, 2021 йилда Призидент фармонига асосан “Соғлом авлод” ордени билан тақдирланди.
🔰Ҳозир айрим ёшлар билмас, лекин катта авлод футбол мухлислари унинг жамоаси ғалабаларига қўшган ҳиссасини яхши эслайди.
Моҳларойим Қурбонова,
“Ёшлар кундалиги” мухбири.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
MENTAL ARIFMETIKA va MNEMONIKA fanlari bo'yicha darslarga start beramiz 🥳
🤵♂️ O‘quv markazi rahbarlari
➗ Bo‘lish
✖️ Ko‘paytirish
👩🏫 Mahorat darslari
TRENER: Bobur Mirzo Yo‘ldoshboyev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳакер_кундалиги
📱 Оилангиздаги ёш болалар телефонингизни кўп ўйнашадими? Улар бошқа маълумотларингизни ўчириб юборишидан хавотирдамисиз? Ундай бўлса бу айнан сиз учун.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шахсий_фикр
Сўровнома якунланишига икки соат қолганда
Вилоятимиз ҳуқуқ-тартибот идоралари жамоатчилик билан алоқалар йўналишига масъул ходимлар ўртасида ўтказилаётган жамоатчилик сўровномаси айни дақиқаларда қизғин паллага кирган. "Ёшлар кундалиги" бугундан эътиборан сўровнома вақти тугашига икки соат қолганда, давлат идоралари ходимлари ва жамоатчилик фаоллари фикрини эълон қилиб боради.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Беҳзод Қобулов,
Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби:
Танлов ҳақида фикрингиз?
– Сўровномалар, албатта, нисбий воқелик. Бу ўринда, "Ёшлар кундалиги"нинг мақсади аниқ ва тушунарли. Ҳуқуқ-тартибот идоралари жамоасининг эътиборини ахборот сиёсати ҳамда ёшлар мавзусига янада кўпроқ жалб қилишга эришиш. Вазифа қайсидир маънода уддаланди, дейилса, тўғри бўлади.
Сўровнома иштирокчилари тўғри танланганми?
– Йил адоғи яқинлашгани сайин сўровномалар, ҳисоботлар, антиқаҳрамон ва қаҳрамонларни аниқлаш тараддудига тушиб қоламиз. Анъанавий равишда ўтказиб келинаётган "Йил танлови – Тошкент вилояти" ижтимоий сўровномаси ҳам мана шу жумладандир. Бу сўровномага солиқ бошқармаси матбуот котиби Жамила Маликова ҳам қўшилиши керак эди. Солиқ бошқармаси ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари қаторига киради.
Кимга овоз бердингиз?
– Вилоят прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича катта ёрдамчиси Арслонбек Тошпўлатовга. Афсуски, иккита овоз бериш ҳуқуқи йўқ. Бу сафда Бобур Тўляганов ва Арслонбек Тошпўлатовни алоҳида эътироф этишни истардим.

ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!
Ҳуқуқ-тартибот органлари матбуот котиблари ўртасида ўтказилган сўровнома ўз ниҳоясига етди.
"Ёшлар кундалиги" сўровнома иштирокчилари томонидан овоз йиғиш мақсадида Республикага машҳур каналларга эълон берилишини оқламайди. Чунки бу Тошкент вилояти ёшлари ўртасидаги сўровнома эди. Биз ёшларнинг овозини ҳар қанақасига сунъийлаштиришга қаршимиз.
Шу боис истисно тариқасида энг кам овоз тўплаган иштирокчи - Ҳасанжон Аҳмаджоновни ғолиб деб эълон қиламиз.

Audio
#дайжест
16 ноябрь, ҳафтанинг чоршанба куни.Хўш, вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?
🥋Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети.Таэквондо спорт тури бўйича Мексикада ўтказилган жаҳон чемпионатида 4-курс талабаси Феруза Содиқова бронза медалини қўлга киритди.
👨🏻🎓Чирчиқ давлат педагогика университети. Талабалар ўртасида "Қувноқлар ва Зукколар" кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.
🏢 Тошкент давлат аграр университети. Олийгоҳда “Муқаддасдир ватан байроғи” шиори остида маънавий-маданий тадбир ўтказилди.
📍 Оҳангарон тумани. Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи"Тут" маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашув ўтказди.
📍 Ангрен шаҳри. Ёшлар иштирокида спортнинг волейбол тури бўйича "Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси кубоги" бўлиб ўтди.
📍 Олмалиқ шаҳри. Спортнинг streetworkout тури бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг вилоят финал босқичи бўлиб ўтди.
📍 Оққўрғон тумани. Туман Ахборот кутубхона марказида "Китоб - маънавиятга элтувчи йўл" мавзусида китобхонлик тадбири ўтказилди.
📍 Янгийўл тумани. 42-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Озода Муҳаммаджонова кураш бўйича Тошкент вилояти прокурори кубогида 3-ўринни қўлга киритди.
📍 Нурафшон шаҳри. 10-умумтаълим мактабининг спорт залида волейбол бўйича "Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.
📍 Қибрай тумани. 27-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилувчи давра суҳбати бўлиб ўтди.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
16 ноябрь, ҳафтанинг чоршанба куни.Хўш, вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?
🥋Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети.Таэквондо спорт тури бўйича Мексикада ўтказилган жаҳон чемпионатида 4-курс талабаси Феруза Содиқова бронза медалини қўлга киритди.
👨🏻🎓Чирчиқ давлат педагогика университети. Талабалар ўртасида "Қувноқлар ва Зукколар" кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.
🏢 Тошкент давлат аграр университети. Олийгоҳда “Муқаддасдир ватан байроғи” шиори остида маънавий-маданий тадбир ўтказилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео
Сен борсан, изланиш бор, янгилик бор! Сен борсан, Ватан эртаси бор! Бугун сенинг кунинг, ўқиш, изланишдан асло толма! Омад ёр бўлсин, талаба🎓
Халқаро талабалар кунига "Ёшлар кундалиги"дан махсус ролик
Видеода Чирчиқ давлат педагогика университети талабалари.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Сен борсан, изланиш бор, янгилик бор! Сен борсан, Ватан эртаси бор! Бугун сенинг кунинг, ўқиш, изланишдан асло толма! Омад ёр бўлсин, талаба🎓
Халқаро талабалар кунига "Ёшлар кундалиги"дан махсус ролик
Видеода Чирчиқ давлат педагогика университети талабалари.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Етакчи_минбари
🔰У катталарга кўмакчи, кичикларга маслаҳатгўй, тенгдошларига намуна бўлиб фаолият юритмоқда.
Тошкент тумани "Чиғатой" маҳалласи ёшлар етакчиси фаолиятидан
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
🔰У катталарга кўмакчи, кичикларга маслаҳатгўй, тенгдошларига намуна бўлиб фаолият юритмоқда.
Тошкент тумани "Чиғатой" маҳалласи ёшлар етакчиси фаолиятидан
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
Маънолар отаси
🔰У 1644 йилда Ҳиндистонда, Банголиянинг Азимобод шаҳрида хизматчилар оиласида туғилган. Ота-боболари асли кешлик бўлиб Бобур даврида Ҳиндистонга кўчиб ўтган. Унинг отаси Мирзо Абдулҳолиқ барлослар оиласидан бўлиб ўз даврининг билимдон кишиси сифатида танилган эди.
📜У 3-4 ёшларида отасидан етим қолиб онасининг қамоғида камол топади. Бошланғич таълимни тоғасидан олади ва ўша вақтнинг ўзида шеъриятга ошнолик унинг қалбига кириб келади. Унинг тинимсиз интилишлари ва изланишлари ҳатто ўн ёшида ёзган илк рубоийларида яққол сезилиб, атрофидагиларни ҳайратга солди. Араб, форс, ҳинд, урду тилларини мукаммал ўрганишга киришди.
❗️Йигирма ёшида илк шеърларини жам этди. Ҳиндистон бўйлаб саёҳат қилди. Тилларни мукаммал билганлиги боис шарқ адабиёти, юнон фалсафаси, хусусан, Арасту фалсафасини ўрганди. У ўз асарларида шоҳларни улуғламаган, шаҳзодалар ҳақида ёзмаган. У ҳунармандлар, деҳқонлар ҳақида катта ҳурмат ила ёзди. Бошқа шоирлардан фарқли ўлароқ у доим реал ҳаёт ҳақида ўйлаган ва шу сабаб ўз асарларини диний масалаларга бағишламади.
🖋Ўз даврининг энг долзарб жанри бўлмиш рубоийга кўп вақт ва меҳнат сарфлади. Ўзидан сўнг 3861 та рубоий қолдирди. У халқ ҳаётини яқиндан ўрганди, замон эврилишлари ва мунофиқликларини кўрди, буларни ўз ижодида акс эттиришга, инсонларни доимо юксакликда, иттифоқлик ва меҳр-мурувватлиликда бўлишга чақирди, бу туйғуларни гоҳ ошкор, гоҳ кинояли, гоҳ ташбеҳлар воситасида қалбларга етказишга ҳаракат қилди…
❗️Уни ўз даврида «Абулмаъоний» (маънолар отаси) деб аташар эди. Унинг шеъриятини тафсирсиз тушуниш - амри маҳол. Чунки шоирнинг ғазалларидаги ҳар бир байт бир неча хил маъно қатламларига эга. У ҳақиқий маънода чексиз мажозлар шоиридир.
🔰1721 йилнинг 5 декабрь куни ҳаётдан кўз юмди ва Ҳиндистон халқи анъаналарига кўра, буюк арбоб сифатида ўз уйига дафн этилди.
📜«Тилсими ҳайрат», «Таркибот ва таржеот», «Муҳити аъзам», «Тури маърифат», «Ишорат ва ҳикоят», «Руқаъот», «Чор унсур», «Ирфон», «Нукот», «Ғазалиёт», «Рубоиёт» каби бир қанча асарлар, 3861 рубоий муаллифи бўлган буюк мутафаккир
Бедил эди. Мирзо Абдулқодир Бедил эди...

#кайфият_учун
ТАЛАБА КИМ?
Талабалар – Асосан билим юрти ҳудудларида вақт ўтказади. Кабинетдан- кабинетга гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланишади. Вазиятга тез мослашувчан, кези келганда айёр ва асосан дангаса бўлишади. Тунда ухлашни, тонгда уйғонишни ёмон кўради. Куннинг биринчи ярмида асосан уйқусираб, кўзлари қизариб юради. Кеч кириши билан яна активлашади.
Ташқи кўриниши – Топганини кияди (лекин дид билан). Бизнинг муҳитда асосан оқ-қора тусли либосларда бўлишади. Қўлида папка ёки ҳамма фан учун тутилган бир донагина дафтари бўлади (баъзан шуям бўлмайди).
Яшаш тарзи – Деярли ҳамма қатори. Стипендия чиқса 3 кун мазза қилиб яшайди, сўнг, яна кейинги стипендияни кута бошлайди. Талабалик даврини суриб юради. Баъзида эса талабалик даври ўзини суриииб-сурворади.
Ижтимоий табақаланиши – Асосан 3 табақага бўлинади:
1 Оддий табақа – грантда ўқийди.
2 Сал миндееероқ табақа – контрактда ўқийди.
3 Крутой табақа – “супер-мупер” контрактда ўқийди (бу табақадагиларни кўрганда ҳамма Ў-ў-ў дейди).
Ухлаш тарзи – Шахсий ёки ижара уйи. Ётоқхона. Лекциялар зали...
Озиқланиш тарзи – Ой бошида кафема-кафе юриб, кейин гумма, роллтон ва топган-тутгани билан озиқланади
Шиори– Талабалик олтин даврим! (айрим манбаларда келтирилишича,ушбу давр отнинг калласидек контракти сабабли олтинга тенглаштирилади).
Ёмон кўради – Ҳеч “келишиб бўлмайдиган” домлаларни.
Ёқтиради – Дарсда ухлашни.
Қўрқади – Сессиядан.
Устунлик томони – 3 ой ялло қилиб юриб, имтиҳонга уч кун қолганда ўша фанни “қалпоқ” қилиб ташлайди.
Заиф томони – Дарс тугаши билан мавзуни эсдан чиқарворади.
Орзуси – Ўқишни битиргач ўз мутахассислиги бўйича катта ойликли ишга жойлашиш (туя ҳаммомни... э нималар деяпман ўзимдан-ўзим?!). Орзуга айб йўқ.

#Дунё_янгиликлари
🇩🇪 Германия Шимолий денгизидаги Вилгельмшавен порти яқинида мамлакатдаги биринчи газ ((LNG) объекти қурилиши якунланди. LNG Германиянинг Россия энергия манбаларига қарамлигидан қутилиши учун яна бир катта қадамдир. Чунки, илгари Россиядан импорт қилинган газ мамлакат газининг қарийб 50 фоизини ташкил қилган.
🇫🇷 Францияда ҳозирга келиб электр энергияси импорти кескин кучайиб кетди. Мамлакатдаги ядро флоти ёзнинг жазирама иссиғи сабаб техник носозликларга учради, оқибатда электр энергиясини ишлаб чиқариш кескин камайиб кетди. Авваллари Франция Европанинг энг йирик электр энергия экспортчиси бўлган.
🌍 G20 йиллик саммитида Франция Президенти Эммануел Макрон Хитой президенти Си Тсзинпинга Париж ва Пекинни Украинадаги урушга қарши бирлашишга чақирди. Россия президенти Владимир Путин саммитдан чиққан бўлса-да, унинг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров вакиллик қилмоқда.
🇮🇷 Эрон Россия билан товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш истагини билдирди. Теҳрон яқин келажакда Москва билан савдо айланмасини 5 миллиард долларгача оширишга умид қилмоқда.
🇰🇬 Қирғизистон парламенти депутати республикада ТикТокни тақиқлашни таклиф қилмоқда. Жанйбек Қидйкбоев фикрича, ижтимоий тармоқ болаларга салбий таъсир кўрсатади.

Диққат, сўровнома!
🔘Бугун - Халқаро талабалар куни. Шу боис бугун вилоятдаги олий таълим муассасаларининг энг фаол таҳсил олувчиларига эътибор қаратдик. Суратдаги талабалар йил давомида турли ютуқларни қўлга киритишиб, тенгдошларига ўрнак бўлишмоқда.
🤔Ким "Йил талабаси" бўла олади? Овоз беринг.
⏰Сўровнома эртага соат 20:00 гача давом этади.
⚠️Эслатиб ўтамиз, турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.
🔘 Иштирокчилар талабалар таҳсил олаётган олийгоҳлар томонидан тавсия этилган.
🎁 Ғолиблар йил якунида тантанали тақдирланади.
Овоз беришда иштирок этиш учун каналга уланинг: