Yoshlar kundaligi | Rasmiy
97.5K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
17 ноябрь, ҳафтанинг пайшанба куни. Бугун вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

🇺🇿 Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси. Миразиз Мирсултонов "Беш ташаббус олимпиадаси" 2-мавсуми доирасида Республика босқичига йўл олган йигит-қизлар билан мулоқот қилди.

🏢Чирчиқ давлат педогогика унверситети. Факультетлар ўртасида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танлови бўлиб ўтди. Ғолибликни "Позитив"жамоаси қўлга киритди.

📍Қуйи Чирчиқ тумани. 49-сонли ўрта таълим мактабида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида ўқувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

📍Олмалиқ шаҳри. 11-умумтаълим мактабида Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан 8-синф ўқувчилари ўртасида "ЗАКОВАТ" интеллектуал ўйини ўтказилди.

📍Тошкент тумани. 14-умумтаълим мактабида "Байроғимиз ‒ фахримиз, ғуруримиз" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

📍Нурафшон шаҳри. Маданият бўлими қошидаги “Тонг” маданият марказида ташкил этилган тўгарак ва студия жамоаларининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

📍Бўстонлиқ тумани. Ҳудудда янги IT маркази фойдаланишга топширилди.

📍Оққўрғон тумани. Илк маротаба ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида "Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг ҳудудий босқичи старт олди. Мусобақа 20 ноябргача давом этади.

📍Оҳангарон тумани. Ахборот-кутубхона марказида 1-сонли касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкиллаштирилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Тошларин тавоф қил, тупроғини ўп,
Гардин кўзга суртиб туғросини ўп,
Ҳар саҳар юкиниб байроғини ўп,
Бу Ота Макондир,
Бу Она Юртдир.

Шеър: Тўра Сулаймон

Фото: Шерзод Қорабоев

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар

ВИЛОЯТИМИЗ ҚИЗИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ БЎЛДИ!

Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган санада байроғимиз Мексикада сарбаланд кўтарилди 🇺🇿

📌Мексикада ўтаётган Жаҳон чемпионатида вилоятимиз фарзанди Светлана Осипова барча рақибларни мағлуб этди ва жаҳон чемпиони бўлди!

‼️Ўзбек таэквондоси тарихида бугунги кунгача ҳеч ким аёллар ўртасида жаҳон чемпиони бўлмаганди! Светлана биринчиси бўлди!

🥉Шунингдек яна бир вилоятимиз вакиласи Феруза Садикова бронза медалини қўлга киритди.

Тошкент вилояти ифтихорлари Светлана ва Ферузани юксак марра билан қутлаймиз! Чемпионлар муборак бўлсин, Тошкент вилояти!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Ҳилпирайди байроғи, юлдузлари, ҳилоли,
Мустақиллик тимсоли ўзбегимнинг байроғи!

Юксак-юксакларда ҳилпираб, муваффақият маёғи бўлавер, байроғим! То сен сарбаланд экансан, Фазлиддинларингнинг, Акбарларингнинг қадди, ғурури юксалаверади!


Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллигига "Ёшлар кундалиги" жамоасидан махсус ролик.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#топ5

🇺🇿Тошкент вилоятидаги энг баланд байроқ қаерда?

📹Батафсил Анора Абдурашидова лавҳасида.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳакер_кундалиги

📱Cиз "iPhone" ишлатасизми, лекин антенна яхши эмасми? Унда бу видеони албатта кўринг.😉

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ретросурат

1980 йил. Ҳозирги Олмалиқ кончилик касб-ҳунар коллежи.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байроғимиз31ёшда

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида муносиб нишонланди. Дайжестимиз шу ҳақида.

🇺🇿Олмалиқ шаҳри. Эрта тонгдан марказий кўчаларда Давлат байроғи ўрнатилган автоуловлар иштирокида катта марафон ўтказилди. “Металлург” маданият саройида вилоят фаоллари иштирокида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир барчага манзур бўлди.

🇺🇿Юқори Чирчиқ тумани. Мустақиллик майдонида “Муқаддас Ватан байроғи!” ва “Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон! ” шиори остида маданий маърифий байрам тадбири ўтказилди. Унда туман ҳокими У. Атемов барчани самимий қутлади.

🇺🇿Оҳангарон шаҳри. Бугунги тарихий кунни оҳангаронликлар ўзгача кутиб олди. Ташкил этилган тадбир давомида шаҳар Маданият бўлимининг “Санъатнинг нурли йўли” номли ҳисобот концерт дастури намойиш этилди.

🇺🇿Оҳангарон тумани. “Ёшлар маркази” биносида ўтказилган "Муқаддасдир Ватан байроғи" шиори остидаги давра суҳбатининг асосий мавзуси давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланиши ҳақида бўлди. Унда нурободлик ёшлар мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

🇺🇿Чирчиқ шаҳри.Кимёгарлар маданият саройи” ҳовлисида баландлиги 35 метрли баландликдаги Давлат байроғи тантанали равишда кўкка кўтарилди. Жараёнда ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташлкилотлари вакиллари қатнашди.

🇺🇿Тошкент тумани. Маданият саройида “Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!” ҳамда “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиорлари остида ўтказилган маданий-маърифий дастур умумтаълим мактаблари ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

🇺🇿Янгийўл шаҳри. Шаҳар бўйлаб ташкил этилган Миллий гвардия ходимлари ва шаҳар ИИБ ҳамкорлигидаги автокарвонни ҳудуд аҳолиси ўзгача қувонч билан олқишлади.

Шунингдек, шу каби байрам тантаналари бошқа жойларда ҳам ташкил этилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UMID QANOTLARI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

Салом. Биз – бугун Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ёшлар "Умид қанотлари" кўнгилли валонтёрлар жамоаси сифатида иш бошладик.

Биз
сўзда эмас, амалда аслида қандай бўлиши кераклигини кўрсатмоқчимиз!

Биз шунчаки танқид қилиб, фикр айтиб юрмаймиз, биз ўзимиз муаммоларга қарши курашамиз!

Бизнинг дўстимиз – Ёшлар ишлари агентлиги. Бизнинг душманимиз – ичимиздаги дангасалик ҳисси, лоқайдлик кайфиятидир.

Сиз ҳам биз биланмисиз? Кутиб олинг, Чирчиқда янги авлод блогерлари шаклланмоқда – "Умид қанотлари".

Шиоримиз: "Умиднинг ўзи камлик қилади, унга қанот керак".

@umid_qanotlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#паралимпиада

Тошкент вилоятида "Беш ташаббус паралимпиада" спорт мусобақаларига старт берилди.

Бугун, 18 ноябрь куни Чирчиқ шаҳрида Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда миллий паралимпиа қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган "Беш ташаббус паралимпиадаси" спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бошланди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Диққат, сўровнома! 🔘Бугун - Халқаро талабалар куни. Шу боис бугун вилоятдаги олий таълим муассасаларининг энг фаол таҳсил олувчиларига эътибор қаратдик. Суратдаги талабалар йил давомида турли ютуқларни қўлга киритишиб, тенгдошларига ўрнак бўлишмоқда. 🤔Ким…
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Тошкент вилоятидаги олийгоҳларнинг энг фаол талабалари ўртасида ўтказилган сўровнома ўз ниҳоясига етди.

Натижаларга кўра, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети вакили сўнгги соатларда овозларни сунъийлаштиришга урингани сабабли сўровномадан четлаштирилади (исбот ва далиллар мавжуд).

Чирчиқ давлат педагогика университети талабаси Озода Абдуллаева эса "Йил талабаси" деб эълон қилинади.

Ғолиб йил якунида тантанали тарзда тақдирланади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дайжест Ёшлар кундалиги (2)
<unknown>
#дайжест

18 ноябрь, ҳафтанинг жума куни. Хўш, вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

📍Оққўрғон тумани. 18-умумтаълим мактабида Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан "Ватан байроғини юксакларга кўтарайлик!" мавзусида 4-синф ўқувчилари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

📍Тошкент тумани. 26-умумтаълим мактабида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

📍Янгийўл шаҳри. Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Маданият марказида йигит-қизлар иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.

📍Чирчиқ шаҳри. “Кимёгарлар” маданият саройида “Муқаддас Ватан байроғи!” шиори остида маданий-маърифий байрам тадбири ўтказилди.

📍Олмалиқ шаҳри. Ҳудуддаги спорт мажмуида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида кураш мусобақаси ташкиллаштирилди.

📍Ангрен шаҳри. 13-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ширин Ўктамова тасвирий санъат бўйича Россияда ўтказилган халқаро танловда фахрли 2-ўринни эгаллади.

📍Чирчиқ шаҳри. "Беш ташаббус параолимпиадаси"нинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда ёшлар ўзаро беллашди.

📍Бекобод тумани. ФВБда умумтаълим мактабларнинг юқори синф ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

✈️Telegram 📷Instagram
📒Facebook 🖤YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Сен бир тоғсан,
Арслонлари, қулонлари меники.
Ўзгаларга на қулон,
Бир қилингни ҳам бермасман...

Ялинаман,
Мен ўлгунча,
Сен ўлмай тур,
Ўлмагин!

Агар ўлсанг,
Совуб қолган,
Кулингни ҳам
Бермасман...

Шеър: Ҳалима Худойбердиева

Образларда Илҳом Иминжонов, Моҳларойим Қурбонова
Фото: Абдулазиз Абдурашидов


✈️Telegram 📷Instagram 📒Facebook 🖤YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#топ5

🤨Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, инсонлар умри давомида айнан нималарга энг кўп вақт сарфлайди?

📹 Анора Абдурашидова шу ҳақда маълумот беради

✈️Telegram 📷Instagram 📒Facebook 🖤YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Вилоятимизнинг_машҳур_шахслари
#таҳлил

ТУРСУНОЙ ОХУНОВА ФЕНОМЕНИ: ПАРВОЗ ВА ИНҚИРОЗ ҲАҚИДА ҒАМГИН МУЛОҲАЗАЛАР

"Менбироддийўзбекқизи" – машҳур адибнинг истеҳзоси

Машҳур адиб Мурод Муҳаммад Дўстнинг "Лолазор" романида исми айтилмаган, аммо марказий қаҳрамон бўлган бир образ бор. Асарда унинг шарифи доим "менбироддийўзбекқизи" деган узундан узун, ясама сўз билан келади. Жинси аёл. касби механизатор. Яна романда айтилишича, ўша менбироддийўзбекқизи кўплаб очерклар ва ҳикояларнинг қаҳрамони. Ёзувчи писанда қилиб айтадики, бу аёл шўро ҳокимиятининг хотин-қизларни активистка бўлишга доир чақириқларига лаббай, деб жавоб бериш учун ўйлаб топилган, аслида қаҳрамонлиги ҳам бир нави. Асарни ўқиб "менбироддийўзбекқизи"га раҳмингиз келади, ачинасиз, истеҳзо уйғонади.

Тарғибот машинаси ва тракторчи қиз

Айтадиларки, мана образнинг ҳаётдаги прототипи Турсуной Охунова экан. Адиб бу гапни бирон жойда тасдиқламаган, инкор ҳам этмаган. Воқеан ўтган аср ўрталарига келиб, ишчи кучи етишмаслигиданми ёки бошқами – шўровий ҳукумат шарқ аёлларини меҳнат фронтининг қайноқ жабҳаларига йўллайди. Шу тариқа Майна Ҳасанова, Турсуной Охунова, Зоя Космодемянская сингари қаҳрамонлар, уларнинг издошлари пайдо бўлди... Демак, саволни аниқлаштириб олдик: сиз аслида кимсиз – қаҳрамонмисиз ёки камтарона ҳаётига тарғибот машинаси аралашиб, янчиб ташлаган бир ғариби бечорамисиз, Турсуной Охунова?

Т. Охунованинг меҳнат дафтарчасидан кўчирма

Т.Охунова 1937 йил 20 май куни Чиноз туманида туғилган. 8 йиллик ўрта мактабда, қишлоқ хўжалигини механизациялаш билим юртида ўқиган. Мутахассислиги пахта териш машинаси ҳайдовчиси. Иш жойи: Киров номидаги колхозда механизатор. Икки чақириқда КПСС марказий қўмитаси депутати, президеум аъзоси. Оилали, уч ўғил ва икки қизи бор. У 1983 йил 21 сентябрь куни (46 ёшида) вафот этган.

Оловли йиллар фарзанди

37 йил туғилди, 83 йил вафот этди. Кузда, авжи пахта теримида. 1983 йили СССРда асабий давр ҳукмрон эди. Брежневдан кейин Андропов ҳокимиятга келган, "Пахта иши" кампаниясининг совуқ шабадалари Масковдан кела бошлаган, Шароф Рашидовнинг бошида қора булутлар пайдо бўлган мубҳам, мудҳиш бир вақт эди. Турсунойни Шароф ота қаттиқ ҳурмат қиларди, яхши кўрарди, доим унинг тимсолида ўзбек аёлларининг матонати ва жасоратини эътироф этарди. Турсуной ўтгач, Шароф ота ҳам узоқ яшамади. Яратганнинг амри билан пахта яккаҳокимлиги пайтида ўзбек халқининг умид юлдузи, идеали бўлган бу икки инсон бирин-кетин бу оламни тарк этишди.

Алвидо, Шароф ота!

Турсуной Охунованинг қирқи ўтган куни Тошкентда одамлар Шароф отанинг тобутини мозорга элтар эдилар. Бўлди. Тугади. Икки устун қулади. Кейин миллатни бадном қилиш кампаниясига старт берилди: Масковдан 300 та прокурор келди, Гдлянь келди, Иванов келди: қама-қамалар бошланди... Кечагина "Турсуной бўлай дейман, Тонналаб пахта терай дейман", деб ашула айтиб давраларда олқиш олиб юрган Коммуна Исмоилова ҳам терговга чақирилди, тушунтириш хати ёздирилди: "Перепискачи, сохта авторитет, советлар душмани бўлмиш Шароф Рашидовнинг суюкли қаҳрамони Турсуной Охунова ҳақидаги қўшиқни минбад бошқа ерларда айтмайман. Ҳатто тушларимда ҳам бу қўшиқни куйламайман..."

Кейин. Анча кейинроқ.

2019 йил. Фарзандлари, дўстлари Шавкат Мирзиёев номига хат ёзишди: "Онамизни давлат унутдими? У ҳамон оқланмади, эсланмаяпти..." Кейин Чинозда муаззам бир тонг отди. Турсуной билан бирга кетмон чопган, пахта терган, бригадасида ишлаган, дугона бўлган аёллар, фарзандлари тўпланишди. Уй-музей очилди. Ҳурмат ва эл меҳрини тортиб ололмади ҳеч ким. Турсуной Охунова – Шарқ қизи учун идеал бўлган эди 70-йилларда. Бугун эса тарих. Муҳташам, маҳобатли тарих.

✈️Telegram 📷Instagram 📒Facebook 🖤YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ички_туризм

📍Қуйи Чирчиқ. Балиқчилик кластери. Кузги манзарага гап йўқ👍👍

💡 Дам олиш кунларида қаерга боришни ўйлаётган бўлсангиз, иккиланмай шу ерга келинг.Хорижга кўп интилманг, ўзимиздаям чиройли жойлар бор. Кўп марта эшитгандан бир марта кўрган яхши.

Қишлоқ тиииинч, соооокин, асабларингиз дам олади. Маз-за😍

📍 Локация

✈️Telegram 📷Instagram 📒Facebook 🖤YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дунё университетлари. Талабалар ҳаёти

🇨🇳Хитой

Мамлакатда ўқиш истагини билдирган талабаларни бир хавотир қийнайди - ўқиш ниҳоятда қийин. Аслини олганда вундеркинд болалар туғиладиган Хитойда таълим олиш у қадар мушкул эмас. Мамлакатга ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларидан кучли қобилият эгаси бўлган талабалар ўқиш учун келади. Нега деганда, Хитой университетлари тизими талабаларга кўпроқ мустақил бўлиш имконини беради. ОТМ ларда турли соҳага йўналтирилган клублар, тадбирлар, амалий ишлар ташкил этилади. Юқори малакага эга бўлган профессионал ўқитувчилар дарс беради. Бундан ташқари талаба ўзининг шахсий харажатлари учун куннинг ярим вақтида ишлаш имконига эга. Камдан-кам ҳолларда Хитой талабалари ота-онларидан моддий ёрдам сўрайди.

🇿🇦Жанубий Африка

Африкада барча университетларни талабга жавоб беради, деб бўлмайди. Саноқли университетларгина мавқега эга. Талабаларнинг кун тартиби ҳам бироз мушкулроқ, айниқса турар жой масаласида. Кўпкина талабалар университет ётоқхонасидан фойдаланмай, яқин атрофдаги уйларда ижарага яшайди. Транспорт масаласи ҳам катта масалалардан бири бўлиб келмоқда. Аммо Жанубий Африка университетларининг устун томонларидан бири бу назарияга эмас, амалиётга, тажрибага кучли эътибор қаратишидир. Иккинчи устун жиҳати эса бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ Жанубий Африкада техника таълими кучли ривожланган. Университетни битирган талабаларнинг ҳар бири иш билан таъминланади.

🇺🇸Америка

Орзулар мамлакати! Дунёнинг юзлаб мамлакатларидан ўқиш учун келадиган талабаларнинг биронтаси шу пайтгача Америка таълимидан шикоят қилган эмас. Бу борада таълим тизими ўз талабалари учун ҳар томонлама шароит яратиб бериши аҳамиятлидир. Америка университетларида таҳсил олувчи студентлар учун транспорт, спорт клублари, кутубхоналардан фойдаланиш бепул. Университетда дарс берувчи ўқитувчилар ҳар бир талаба билан алоҳида шуғулланади. Ўқув ишлари билан боғлиқ муаммо юзага келганда мутахассислар томонидан керакли ёрдам берилади. У ерда ҳаракат қилган инсон борки, натижага эришмасдан қолмайди.

🇹🇷Туркия

Сўнгги йилларда Туркияда таълим олаётган талабалар сони ортиб бормоқда. Мамлакат яхлит иқтисодий, ижтимоий, кўнгилочар ҳудуд. Бунинг устига таълим учун тўлов шартномаси анчагина арзон. Талабалар илм-фанга йўналтирувчи илмий ва тадқиқот ишларига жалб этилиб, уларнинг илмий салоҳиятини юксалтиришга катта эътибор қаратилади. Бундан ташқари Туркияда яшаш талабалар учун қийинчилик туғдирмайди. Улар куннинг ярмида ишлаб, қолган вақт таълим билан шуғулланадилар.

✈️Telegram 📷Instagram 📒Facebook 🖤YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳакер_кундалиги

📱"iPhone" ишлатасизми? Экранингиз хиралашиб қоляптими? Бунинг йўли осон. Видеони кўринг.😉

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Куз_хаёллари #Эссе

ТАЪҚИБ

Кўнглим сезиб турибди. Юрагим ғаш. Неча кунки уйқумда ором йўқ. Нимага ундай эканлигини ўйладим, қаерда ва қандай хатога йўл қўйганимни чамаладим. Жавоб йўқ. Алланечук нохуш кайфият, рутубат қалбимни ишғол қилган.

Кейин тушундим. Фасллар ўзгараётганда шууримда нималардир рўй беради, ич-ичимда бандларим узилади, ўйламасликка ҳарчанд ҳаракат қилмай, барибир юрагим тубларида турган армонлар безовта қилаверади-қилаверади.

Галатепага ҳам қор ёғдимикан? Галатепа томонларда ҳам фасл ўзгардимикан? Муздек тупроққа узала тушиб ётган укам, укажоним ҳам фасллар ўзгарганию, йиллар ўтаётганини ҳис қилиб турибдимикан? Саволлар келаверади, юрак ғижимлайверади...

Галатепа – дўппайиб турган қабрлар. Галатепа – мозор. Қиш келаяпти. Эрта-индин парвардигор заминга оппоқ тўшак тўшайди. Ранглар йўқолади, фақат оқлик қолади. Галатепа ҳам якранг тусга киради. Бунда ҳар саҳарда бир жуфт калиш излари аримайди. Ҳар саҳарда – қишда, ёзда, баҳорда, авжи саратонда ҳам – онаизорим галатепада ёлғизоёқ из қолдириб, ҳур кетган дилбанди ҳузурига боради. Сўзлашади, нималарнидир айтиб беради – йилларки бу манзара ўзгармайди.

Сиз фасллар ўзгаришини, баҳорнинг шивирлаб кириб келишини, ёзнинг чақнаб юрагингизни эритишини, кузнинг донишманд қиёфасини, қишнинг оппоқ тонгларини интизор кутасизми? Унда бахтиёр экансиз. Унда Галатапада қолган савол, мангуга муҳрланган армон, мен нега умримни яшамадим, ҳаётимни кимлар ўғирлади, деган мунг таъқиб қилмайди сизни.

Ҳорун Саидов.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM