Yoshlar kundaligi | Rasmiy
103K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қор #Паркент

Айни пайтда Қизил тоғ (Красногорск) шаҳарчасида қор гупиллаб ёғаяпти. Деҳқончилик учун жудаям синовли йил бўладиганга ўхшайди...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент

Миллий халқ ўйинлари: Самсаракнинг яшил қирлари бўйлаб мингга яқин ишқибозлар жам бўлди – Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент

ЗАРЛИ ШАҲАРЧА ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

📌"Заркент қишлоғи Паркент тумани марказидан 12 чақирим нарида Чотқол тоғ тизмаларининг ғарбий томонида жойлашган. Денгиз сатҳидан 1100-1400 метр юқорида жойлашган бу азим қишлоқда асосан тожик миллатига мансуб аҳоли яшайди. Узумлари билан машҳур қишлоқ тарихига назар соламиз.

🔘Археологик маълумотларга қараганда, бу ерда турар жойлар 2800-3000 йил аввал пайдо бўлган.

🗻Заркентда тарихий обидалар, маданий мерос объектлари кўп. Жумладан қишлоқдаги тарихий тепа – Заркенттепада 1963 йилда Чотқол экспедицияси томонидан ўрганиш ишлари ўтказилганда унинг бир қисмида қаср мавжуд бўлгани аниқланган. У ердаги сопол топилмалари VI-VII асрларга тааллуқлилиги ҳақида фактлар мавжуд.

📁 Шарқшунос олим Бартольд Заркенттепа ҳақидаги араб ва форс муаллифлари томонидан ёзилган асарларни ўрганаётганда “заранг кент” ( зар, олтин шаҳар) атамаларига дуч келади.

⚡️Қадимда Заркентда душман ҳужумидан ҳимоя қиладиган қўрғон бўлган. Сомонийлар даврида ўз аҳамиятини йўқотган бу қўрғон XII-XIII асрларда қайта тикланган.

💰1974 йилда ҳудудда олиб борилган қазишма ишларида XVI асрда зарб этилган мис тангалар топилган. Шундан ҳам қишлоқ узоқ ўтмишга эга эканини кўриш мумкин.

🍇Заркентликлар асосан узумчилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланади.

🔍Тоғли минтақаларда мўл-кўл боғдорчилик маҳсулотлври етиштириш борасида ўзига хос мактаб яратган, уста боғбон, “Ўзбекистон Қаҳрамони” Тожибой Ризаев, академик Тожибой Бўриев, фалсафа фанлари доктори Абдусодиқ Ирисов, тиббиёт фанлари докторлари Абдураҳмон Пўлатов, Зариф Аширов, Ўзбекистон энциклопедиясини ёзишда ҳисса қўшган Султон Холназаров, ”Дўстлик" ордени соҳиби Бакир Йўлдошев айнан шу ҳудуднинг фарзандлари ҳисобланишади.

👨‍👩‍👦‍👦Заркент қишлоғида 13 000 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ фуқаролар йиғини 2017 йилда "Тожибой Ризаев", "Янгиобод”, ”Истиқлол”, "Қўрғон” "Давлатобод" маҳаллаларига ажралган.

🏢Қишлоқ ҳудудида 4 та мактаб, 2 та болалар боғчаси, 1 та стадион, маданият уйи, савдо шохобчалари, бир нечта ошхоналар фаолият кўрсатмоқда.

📌Собиқ Заркент ҚФЙнинг марказида ҳозирги кунда "Истиқлол" маҳалласи жойлашган.

Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Суҳроб Исматов
🔹Ҳоким ёрдамчиси –Жаҳонгир Султонов
🔹Ёшлар етакчиси – Руҳиддин Ризаев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Муяссар Ҳолматова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент #узум_сайли

🍇Кишмиш, тойфи, қорайи узумларининг зўри қаерда биласизми? Албатта, ўзимизнинг Паркентдада.🍇

🚩Паркентда узум пишди. Биз ҳам ҳашарда бўлдик. Тўлиқ кўрсатув тез кунда, ҳозирча қисқача тафсилотлар билан танишинг.😊

Каналга уланиш:

https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент #Ер

Паркентда 380 минг долларга ер сотмоқчи бўлган халқ душмани ушланди. Ер сотарлар халқ душмани. Ким бўлса ҳам. 😡

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Биз_ҳаммамиз_Ўзбекистонмиз #Паркент

Бакирбой ота ўғли Бахтиёржон ва набираси Шабнамой билан.

Вақт оз қолди, челленджда сиз ҳам қатнашинг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биринчи_қўнғироқ #Олмалиқ #Янгийўл #Паркент #Пискент #Нурафшон

Бугун умумтаълим мактабларида дарслар бошланди, биринчи қўнғироқ чалинди.

"Ёшлар кундалиги" вилоятимизнинг турли ҳудудларидаги умумтаълим, ихтисослаштирилган ва Президент мактабларида бўлди.

Батафсил лавҳамизда кўринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент

КУМУШ ЙЎҚ, КУМУШКОН БОР...

🕌Туризм – мамлакатни дунёга танитувчи, иқтисодиёт учун юқори даромад келтирувчи ва аҳоли бандлигини таъминловчи соҳалардан бири. Тошкент вилояти географик жойлашув ўрни ва сўлим табиатига кўра туризм ривожига қулай ҳудуд ҳисобланади.

Паркент тумани марказидан 16 км узоқликда жойлашган, вилоят туризми ривожида муносиб улушга эга Кумушкон қишлоғи ана шундай гўзал гўшалардан бири ҳисобланади. Айтишларича, бир неча асрлар илгари хитойликлар бу ҳудудга кумуш илинжида келишган. Ва албатта излаган конларини топишган ҳам. Хитойликлар барча кумушни ташиб кетишганми, йўқми, буёғи ҳеч кимга маълум эмас.

📂1940 йилда кон масаласи яна кун тартибига чиқади, яна изланишлар бошланиб кетади. Орадан 7 йил ўтиб бу ерда кон очилди, Фақат у кумуш эмас, қўрғошин кони эди. 1957 йилда номаълум сабабларга кўра, фаолияти тўхтатилди.

🔰Қишлоқ дастлаб Чанги Ҳисорак, сўнгра Ҳисорак қишлоқ фуқаролар йиғини тасарруфида бўлган. 2002 йилда маҳалла фуқаролар йиғини мақомига эга бўлди.

⚪️Кумушкондаги “Масжид Али” зиёратгоҳи халқ орасида алоҳида меҳр билан тилга олинадиган Ҳазрат Али номи билан боғлиқ кўркам қадамжо бўлиб, вилоятнинг энг ажойиб диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади. Зиёратгоҳдаги улкан чинор ва шифобахш булоқ суви зиёратчилар томонидан эъзозланади. Айтишларича, еростидаги маъданларнинг булоқ сувларига ижобий таъсири натижасида инсон саломатлигига ниҳоятда фойдали.

🔺Қишлоқда 7 та кўча мавжуд. 3 500 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 1617 нафари 0-30 ёшдагилар. Ҳудуд майдони – 97 гектар.

🌴Кумушкон тоза ҳавоси, мафтункор табиати билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Шу сабаб Ҳукумат қарори билан туризм қишлоғига айлантирилган. Жуда қисқа вақтда бу ерда 62 та меҳмон уйи рўйхатга олинди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, мавсумда (апрелнинг 15-санасидан сентябрнинг охиригача) 30 млн. сўмдан ортиқ даромад қилиш мумкин.

Айни дамда:

🔹Маҳалла раиси – Абдураҳмон Бурҳонов

🔹Ҳоким ёрдамчиси – Музаффар Ражаббоев

🔹Ёшлар етакчиси – Мурод Азимбоев

🔹Хотин-қизлар фаоли – Мадина Аҳмедова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Танқид #Паркент

Тошкент тиббиёт академияси талабаси, паркентлик Маржона Қиёмова ўз маҳалласида кутубхона очгани айтилган эди. У Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан эълон қилинган кичик лойиҳалар учун грантлар танловида ғолиб бўлган. Лойиҳа мазмуни: "Кумушкон" маҳалласида кутубхона очиш.

Кутубхона очилди. Элчихона 50 миллион сўм грантни берди. Шу пулга китоблар олиб келинди. Янги кутубхонанинг очилиш маросими бўлди. Бу орада туман ҳокими ҳам китоб берадиган бўлди. Китоблар келтирилди. Кутубхона тўлди. Сўнг туман ҳокими келиб, очилишда қатнашди, лента қирқилди, тантана, қарсаклар...

Бугун эса туман ҳокими олиб келган 1000 та китоб қайтариб олиб кетилди. Молиялаштиришда муаммо бор эканмией, хуллас шунақа. Майли. Гап бунда ҳам эмас.

Аслида иш бошиданоқ хато бўлган. Маржона ўз маҳалласи учун 50 миллион сўмлик китоблар олиб келди, қишлоқда (Кумушкон) кичкинагина кутубхона қурилди. Хўш, яна нимага керак 1000 та китоб олиб келиб? Бермоқчи экансиз, бошқа қишлоқларда ҳам шунақа уй-кутубхона очиб, китоб фондини бойитишга ҳаракат қилмайсизми?

Ўзи шундоқ ҳам қишлоқда мавжуд кичик кутубхона учун чираниб, яна китоб бериб, униям насия қилиб, кейин қайтариб олиб кетиб... Нимага? Кимга керак бунақа томоша?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ички_туризм #Паркент

Паркент. "Қуёш” гелиомажмуи.

Ўзбекистон ФА “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг илмий ходими Йўлдош Собиров қуёш қурилмалари ҳақида гапириб берди. Электр энергиясини тежаш, уни ортиқча сарф-харажатсиз табиатдан олиш биз ўйлагандек мушкул эмас экан.

Интервьюда қизиқ гаплар бор, албатта кўринг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм #Паркент

🍁Эртага дам олиш куни. Табиат қўйнига чиқишнинг айни мавриди. Дўстларингиз ва яқинларингиз билан Паркентга – Кумушкон туризм қишлоғига боринг. Олтин кузнинг дилбар лаҳзаларидан роҳатланинг.

🏔Ёшлар, сизларни Кумушконда романтик манзаралар, хазонрезги боғлар, тансиқ таомлар-у пурвиқор тоғлар кутаяпти. Кумушконга бориш керак. Кумушконни ўз кўзингиз билан кўришингиз керак.😍

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент #мурожаат

Вилоят ҳокимининг топшириғи Паркентда нега бажарилмаяпти?

Латофат Дўстова ногирон фарзандини даволатиш учун нажот истаб вилоят ҳокимининг сайёр қабулига борди. Вилоят раҳбари мурожаатчини тинглаб, тегишли мутасаддиларга топшириқ берди. Бироқ ...

Фуқаронинг сўзларига кўра, қуйи тизимдагилар унинг мурожаатини сохта имзо билан (!) ёпишга уринишган.

14 ёшли дардманд Лобар эса бир ойдан бери даволанишини интиқ кутмоқда.

Масъуллар имзони сохталаштирганлик учун қонунда жавобгарлик борлигидан бехабар, деб ўйламаймиз. Майли, бу кўзбўямачиликка ойдинлик киритиш тегишли ташкилотларнинг иши, аммо бизнинг айтар сўзимиз шундай: Лобарга ёрдам беринг!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент

Франциянинг Шампани Паркентдами?

⚡️Тошкент вилоятида қизиқарли номдаги қишлоқлар кўплаб топилади. Улардан бири Паркент туманидаги Шампан қишлоғидир.

🔘1944 йилда ташкил этилган бу ҳудудда дастлаб ўзбек, рус ва украин миллат вакиллари яшаган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, Иккинчи жаҳон урушидан аввал бу қишлоқдагилар сой бўйларидаги бостирмаларда истиқомат қилган. Кейинчалик одамлар учун янги уй-жойлар қурилган.

📌Маълумотларга кўра, 1949-1950 йилларда Шампан қишлоғига Урал, Уралолди ва Россиянинг Татаристон ҳудудларидан қрим-татарлар кўчиб келган. Уруш тугайдиган йиллари бу ерда 35-40 та хонадон бўлган. Ерларни ўзлаштириш ва озиқ-овқат тақчиллигини олдини олиш мақсадида сувли ерларда сабзи, пиёз, картошка экилган.

🍇1947-1948 йилларда Молдавия, Украина, Грузия, Озарбайжондан винобоп (грузин, баян, пино, ракасител, мускат, сояки, чарос) узум навлари қишлоққа келтирилиб, вино етиштириш учун экилган. Шампан номи ҳам шундан келиб чиққан дейилади. 1955 йилда бу қишлоқда энг катта завод қурилган бўлиб, бу ерда йилига 10 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилган.

🍹Қишлоқда 1983-2003 йилларгача узумдан тайёрланган ичимликлар хорижий давлатларга, хусусан, Франция, Россия, Украина ва Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилинган.

🍾Айни пайтда Италия технологияси асоси ишлаб чиқарилган олий навли винолар хорижга экспорт қилинади. Шампан қишлоғи Паркент туманидаги энг кичик қишлоқлардан бири бўлиб, марказдан 16 чақирим нарида жойлашган.

⚪️Олим ва агроном Акбар Ҳасанов, ТИҚХММИ миллий тадқиқот университети  “Гидромелиоратив ишларини механизациялаш” факультети декани, олим Бегмат Норов, ёшлардан бокс бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпиони Озодбек Хурсандов шу қишлоқ фарзандларидир.

🏢Қишлоқ ҳудудида 2 та мактаб, 1 та болалар боғчаси, 1 та стадион, маданият уйи, савдо шохобчалари, бир нечта ошхона фаолият кўрсатмоқда.

Дарҳақиқат, 1997 йили мазкур қишлоқда “Бошқизилсой” ҚФЙ барпо этилиб, унинг таркибига “Новдак”, “Нивеч”, “Санганак”, “Шампан” маҳаллалари кирган. 2014 йилга келиб, қишлоқ фуқаролар йиғини тугатилган ва "Шампан" алоҳида маҳаллага айланган..

🍇Айни пайтда аҳолининг асосий даромади - чорвачилик, боғдорчилик, узумчиликдан.

🔺Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 2183 нафар, 0-30 ёшлилар 1129 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони - 1233 гектар.

Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Равшан Ойхўжаев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Эркин Эгамназаров
🔹Ёшлар етакчиси – Шаҳзод Абдураҳимов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Гулзора Топилова

✍️Нигора ЎРОЛОВА,
"Ёшлар кундалиги" мухбири

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид
#Паркент

Ҳокимни ёшлар кутмоқда...

📌Мазкур ёшимиз  Паркент тумани "Невич" маҳалласида истиқомат қилади ва у туман ҳокимигa бириктирилган. Бироқ бу хонадонга бугунгача бирор масъулнинг қадами етмаган.

🏠Паркент тумани ҳокимини ёшлар тақдирига ғамхўр раҳбар сифатида яхши биламиз ва масъулни мазкур хонадонга таклиф қиламиз.

❗️Биз ёшларда боқимандалик кайфиятини уйғотишдан йироқмиз. Уларга қармоқ беринг. Давлат кўмаги ва ўз меҳнати эвазига келажакларини ўзлари қуришига имкон яратинг. Зеро эртамиз ўзига ишонган, меҳнаткаш, қийинчиликдан қўрқмайдиган ёшлар қўлида эканини унутмайлик.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Минбар #Паркент

МАХСУС ЛОЙИҲА: «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ МИНБАРИ»

Улар нега етакчиликни танлашганини жуда яхши билишади. Ёшлар етакчиси қандай бўлиши кераклиги ҳақида уларда аниқ жавоблар бор, келажак режалари ҳам чакки эмас.

Улар ёшларга йўлбошчи, қизилтоғлик ёшлар етакчилари.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Медиа_тур
#Паркент

Журналист ва блогерлар "пикник" да🏕

Бугун тўртинчи ҳокимият вакиллари Тошкент вилоятидаги энг машҳур (Қизилтоғ, Аччиқкўл) эко туризм манзилларида бўлишиб, дам олувчиларга яратилган шароитлар ва хизмат кўрсатиш сифати билан танишишди.

Ҳамкасбларимиз ҳам саёҳат, ҳам тижорат деганларидек, ишни ҳам қилишди, мириқиб яйрадилар ҳам.

Тўлиқ тафсилотларга яна қайтамиз. Ҳозир эса кун кайфиятини бўлишмоқчимиз. 😊

P.s/ Журналистлар ҳам одам, улар ҳам дам олишга хақли 😉

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент

‼️Тошкент вилоятида бошланган наркосавдо пойтахтда давом этган: ДХХ қарийб 3 млрд. сўмлик наркотик модда сотаётган гуруҳни қўлга олди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM