Yoshlar kundaligi | Rasmiy
87.6K subscribers
12.1K photos
7.02K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_кубоги #Жараён

🏆 Чиноз чемпион

⚽️ Спортнинг мини-футбол тури бўйича "ДХХ кубоги"нинг қизлар ўртасида ўтказилган ўйинида Чиноз тумани жамоаси Оҳангарон шаҳар жамоаси устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

🏆 Айни пайтда майдонда ўғил болалар ўртасидаги мини-футбол мусобақаси бошланди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТНИНГ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТИДАН 5 ИҚТИБОС


🔰 Яқинда Халқаро валюта жамғармаси мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти илк бор 100 миллиард доллардан ошганини тасдиқлади.

🔰 Тадбиркорлар кўтарган 700 дан ортиқ масала, ташаббус ва янги лойиҳалар қўллаб-қувватланди, 8 триллион сўм қўшимча маблағ ажратилди.

🔰 Бу йилнинг ўзида тадбиркорларнинг товар айланмаси ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўпайиб, 986 триллион сўмга етди.

🔰 “Текширса – қўрқади, қўрқса – солиқ тўлайди”, деган қараш билан иш юрмаслигини ҳамма, айниқса солиқчилар тушуниб етди.

🔰 Олти ойда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳажми ўтган йилга нисбатан 2 карра ўсиб, 14 миллиард долларга етди. Бу – инвесторларнинг Ўзбекистонда бизнес қилишга ишончи ортиб бораётганидан далолат.

✍️ Шавкат МИРЗИЁЕВ

📌 Давлат раҳбари ушбу рақамларнинг бирортаси 33 йиллик тарихимизда бўлмаганини қайд этди.

Yoshlar kundaligi
#Жараён

ТАДБИРКОР ҚАДРИ УЧУН МУҲИМ ТАШАББУСЛАР

🔰 Биринчи йўналиш – кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ресурсларни кўпайтириш бўйича ташаббуслар:

📌 Эндиликда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашда барча банклар ва микромолия ташкилотлари иштирок этиши мумкин бўлади.

📌 Микромолия ташкилотлари томонидан тадбиркорларга хорижий валютада хизмат кўрсатиш ва лицензия асосида тўлов ташкилоти сифатида фаолият юритишга рухсат берилади.

📌 Бундан буён банк бўлмаган янги институт – факторинг ташкилоти учун йўл очилади.

📌 Тайёрланган янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, ислом молияси билан банклар ҳам ишлаши мумкин бўлади.

📌 Энди давлат жалб қилган маблағларни йирик корхоналарга бериш амалиётидан босқичма-босқич воз кечилади.

✍️ Шавкат Мирзиёев

Yoshlar kundaligi
#Жараён

ОЧИҚ МУЛОҚОТ ҚИЗҒИН РУҲДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

🔰 Иккинчи йўналиш – бизнесни инфратузилма, ер ва энергия билан таъминлаш бўйича ташаббуслар:

📌 Тадбиркор аукциондан ер сотиб олганда унга қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаш бекор қилинади.

📌 Янги ерларни ажратишда биноларни лойиҳалашдан объектни топширишгача бўлган муддатлар мажбурий кўрсатилади.

📌 1 январдан ер участкалари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификатори жорий этилади.

📌 Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

✍️ Шавкат Мирзиёев

Yoshlar kundaligi
#Жараён

ПРЕЗИДЕНТ: Эртанги кунимиз – бу тенг рақобат муҳити ва экспортга қаратилган саноат ва савдо сиёсати

🔰 Учинчи йўналиш – ички бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш, ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш бўйича ташаббуслар:

📌 Жаҳон савдо ташкилотига 2026 йилда аъзо бўлиш бўйича катта қадамлар қўйилмоқда. Ушбу ташкилотга кириш – чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларимизнинг ажралмас бир қисми.

📌 Бундан буён, ҳеч кимда алоҳида ҳуқуқ бўлмаслиги, хоҳ давлат стратегик корхонаси бўлсин, хоҳ хусусий корхона ёки хорижий инвестор бўлсин, иқтисодиётда барча тенг шароитда ишлаши таъкидланди.

📌 Карантин, ветеринария, санэпидемназорат ва стандарт ташкилотларининг такрорловчи ваколатлари қисқаради, тадбиркорларни қайта-қайта текширишга чек қўйилади.

📌 Тармоқларни ривожлантиришга берилган маблағдан 200 миллион доллари экспортолди молиялаш учун йўналтирилади.

📌 “Е-логистика” платформаси ишга туширилиб, экспортчилар учун қайси корхонада қанча рухсатнома борлигини кўриш, тўғридан-тўғри шартнома тузиш имкони яратилади.

📌 Божхона органининг экспортни тасдиқловчи электрон маълумоти ҚҚСни қайтариш учун асос бўлади, бошқа ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди.

📌 Электрон ҳисоб-фактура ва товар-транспорт юк хати ягона шаклга келтирилади ва фақат 4 та маълумот киритишни ўзи етарли бўлади.

📌 Давлат харидида энди маҳаллий маҳсулот улушини ошириш рағбатлантирилади.

📌 Ер ости бойликларини ўзлаштиришга тадбиркорларни кенг жалб этиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдан.

Yoshlar kundaligi
#Жараён

🔰 Тўртинчи йўналиш – хизматлар соҳасига янги туртки бериш бўйича ташаббуслар:

📌 IT паркда сунъий интеллект маркази очилади. Бу йўналишда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун барча шароитлар яратилади. Лойиҳаларни молиялаштириш учун 50 миллион доллар ажратилади.

📌 Иқтисодиёт ва молия вазирлигига йирик корхоналарга сервис кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

📌 1 январдан умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми тадбиркорга “кэшбек” сифатида қайтариб берилади.

📌Президент тадбиркорлар таклиф берса, давлат идоралари кўрсатаётган бошқа хизматларни ҳам хусусий секторга беришга тайёрлигини билдирди.

🔰 Бешинчи йўналиш – бизнес учун тўсиқ ва ғовларни янада қисқартириш бўйича ташаббуслар:

📌 Тадбиркорлик фаолиятини тўхтатишга асос бўладиган қонун бузилиш ҳолатлари даражаси белгиланмагани кўрсатиб ўтилди. 1 ноябрга қадар аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф солувчи мезонлар реестри ишлаб чиқилади.

📌 Табиркорларни жиноий жавобгарликка тортишни янада либераллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Президент тадбиркорларимиз ушбу берилаётган енгилликни, билдирилаётган ишончни суиистеъмол қилмаслигига умид билдирди.

📌 Гаровдаги мулкни савдога чиқаришдан олдин унинг ҳозирги бозор қиймати аниқланадиган, қайтмаган қарздорлик гаров қийматининг 15 фоизидан кам бўлса ундирув мулкка қаратилмайдиган тизим яратилади.

📌 Эндиликда ер савдосидан тушган маблағлар аввало бузилишлар бўйича тадбиркорлардан қарзни сўндиришга қаратилади.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдан.

Yoshlar kundaligi
#Жараён #Узум_сайли

Бир килограмм майиз 150$, бир шиша ноёб вино 500$ га сотилди

Паркентнинг Заркентида ўтаётган халқаро узум сайли доирасида кимошди савдоси ҳам ўтказилмоқда.

Унда сара узум навлари ва ноёб вино маҳсулотлари сотилмоқда. Заркентда деҳқонларнинг иши беш бугун.😉

Yoshlar kundaligi