Yoshlar kundaligi | Rasmiy
102K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Бекобод_тумани

КАТТАКОНЛАР "ТУРОН" ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

🎙 Бекобод туманида тўртинчи сектор раҳбари ёшлар билан мулоқот қилди. "Турон" МФЙ ёшлар етакчиси томонидан ташкил қилинган учрашувда мутасаддилар ёшларни эшитди, билдирилган таклиф ва ташаббусларни биргаликда амалга ошириш имконияти муҳокама қилинди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Етакчилар_фаолиятидан
#Бекобод_тумани

Спортчими, педагогми ё етакчи?

🏐Мумтозжон Йўлдoшев Зафар шаҳарчасида туғилган. Спортга қизиқиши туфайли Бекобод Педагогика коллежининг жисмоний тарбия ва болалар спорти йўналишида ўқиган. Қозоғистондаги педагогика университетини тамомлаган.

У айни пайтда “Истиқлол” маҳалласида ёшлар етакчиси бўлиб фаолият юритмоқда. Маҳаллада 266 нафар 16-30 ёшлилар бўлиб, улар билан мунтазам спорт тадбирлари, китобхонлик кечалари ўтказиб келинмоқда.

📗Мумтозжон ҳафтанинг ҳар жума кунини "Ватанпарварлик тарғиботи куни" деб белгилаб олган. Мунтазам равишда китоб мутолаа қилиб туради. Охирги ўқиган китоби - "Зулм ва Муҳаббат".

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод #Ёшлик2

🔘Вилоят ҳокими Бекобод туманидаги "Ёшлик-2" маҳалласида бўлгани ҳақида хабар қилгандик.

Маҳалла аҳли Зойир Мирзаевни қандай қаршилади? Одамлар бугунги кунидан мамнунми ўзи?

☝️Баъзи ҳолатларда таъриф ортиқчалик қилади. Видеони кўринг, саволларингизга жавоб оласиз.😊

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Бекобод_шаҳри

🔘Ҳокимлик атрофидаги темир панжаралар олиб ташланаяпти, қаровсиз ҳолатда бўлган ҳовлида ободонлаштириш ишлари олиб борилаяпти.

❗️Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Бекобод тумани ҳокимлиги бинолари атрофини ўраб турган темир панжаралар олиб ташланиб, боғ яратиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Етакчи_минбари #Бекобод_тумани

"Маллабой" маҳалласи етакчиси ёшларнинг бекор юришига қараб турмайди. Бўш вақт топди дегунча уларни нима биландир банд қилишга тиришади.

♦️Фирдавс Дадабоев жуда меҳнаткаш йигит. Тошкент давлат техника университетини тамомлаган, лекин спортга мойиллиги кўпроқ. Жисмоний ва ақлий чиниқишни баравар ушлашга ҳаракат қилади.

🟢Етакчи масъуллар кўмагида шу кунгача маҳалласидаги 1601 нафар ёшга турли соҳада ёрдам бериб келмоқда. Жумладан, 66 нафарига ер ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланди. 4 нафарига кредит ва 1 нафарига субсидия ажратилди.

🥇Маҳалла ёшлари шахмат мусобақасида вилоят босқичига чиқди.

🏋️Етакчи ёш-у қарини спорт билан шуғулланишга ундайди. Бунга шароит яратиш учун қўлидан келган барча имкониятини ишга солмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ташриф #Бекобод

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти ва саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Бекобод шаҳрига келиб, Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Бекобод

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи давомида «Металлург» футбол клуби қошидаги «El Golazo» футбол академиясида бўлди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қойил #Талаба2022 #Бекобод_тумани

Тестда 100 фоизлик натижа қайд этилди!

Тошкент давлат юридик университетига даҳшатли натижа билан ўқишга кирган Каримов Аброржон туманнинг «Оқтепа» маҳалласида истиқомат қилади.

Аброржон ота-онаси, устозларининг юзини ёруғ қилди.

Баракалла, Аброр!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Очиқ_дарс #Бекобод_тумани

Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан "Очиқ дарс" лойиҳасини бошладик. Биз бу саҳифа орқали оддий мактабнинг оддий ўқитувчилари – камтарин устозлар ҳақида ҳикоя қиламиз. Мазкур рукндаги мақолалар Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда тайёрланган. Нега очиқ дарс? Чунки чинакам устоз ўз ҳаёти ва фаолияти, қарашлари, фикрлари билан ҳам атрофидагиларга ҳар куни, ҳар соатда очиқ дарс ўтади. Ўқитувчининг умр фалсафаси – очиқ дарс аслида...

УСТОЗЛАРНИНГ УСТОЗИ

У

Танишинг, Расул Бадалов.
У 25 йилки, Бекобод туманидаги 46-сонли мактабда география ва биология фанидан дарс беради. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида ўқиган.

Дарс бериш услуби

– Назарияга кўп ҳам берилмай, амалиётга кўпроқ эътибор қаратаман. Экскурсия, лаборатория машғулотлари. Ўқувчи ўз кўзи билан кўрган нарсасига ишонади, хотирасида яхши сақлаб қолади. Сиримни айтайми, энг намунали ўқувчиларимни дам олиш кунлари саёҳатга, истироҳат боғларига олиб бораман.

Ота-оналар учун дангал маслаҳат

Мактабда 5 баҳога ўқиган ўқувчини келажакда ўз йўлини топиб кетишига ёки 3 баҳога ўқиганлар ҳаётда ҳеч қандай ютуққа эришмаслигига кафолат бериб бўлмайди. Муҳими, ҳаётда беш баҳога ўқиш. Ўқитувчининг вазифаси болани йўналтириш, руҳлантириш. Ўқиш ва уқиш – ёлғизликда кечадиган жараён. Бола ўзи ёлғиз қолганда китоб ўқигиси келса, бу – ота-она ва устознинг ҳақиқий ғалабаси. Ҳурматли ота-оналар мана шу ҳақиқатни юракларига маҳкам жойлаб олишса, дейман.

Ўқитувчи, эсингда тут!

– Азиз ҳамкасбим, ёдингда тут, мактабга шунчаки келиб, хўжакўрсинга дарс ўтма. Ўқувчига игнанинг учидек бўлса ҳам нимадир бериб кетишга тириш. Психологияни ўрган. Ҳар сафар дарсдан олдин ўқувчиларингга қандайдир яхши кайфият улаш, бу ишга 5 дақиқа бўлса ҳам вақт ажрат. Кайфиятсиз ўқувчининг қулоғига дарс кирмайди.

Шогирдларим – фахрим

Мен фахрланадиган шогирдларим кўп. Улардан тўққиз нафарини алоҳида санайман. Чунки улар менинг издошларим - элнинг боласига дарс беришади. Булар: Шоҳиста Муродова, Хуррам Шойбеков,, Темур Қурбонбоев, Ҳусния Эгамбердиева, Насиба Билбаева,, Фахриддин Эргашев, Жонибек Аширов, Дилдора Норқулова, Нафиса Дониёрова.

P.S. Маълумот ўрнида: Бекободдаги мазкур мактабни тамомлаб, бугунги кунда масъул вазифаларда ишлаётган фахрли ўқувчилар: Ҳикматилла Парманов (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги масъул ходими), Абдужаббор Саидқулов (ҳуқуқ-тартибот), Хуршид Қодиров (ҳуқуқ-тартибот соҳаси), Зокир Абдумаликов (ҳарбий қисм командири), Дилшод Турдибоев (Гулистон давлат университети амалий математика ва информатика факультети декани).

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Очиқ_дарс #Бекобод

МАКТАБ ШУНЧАКИ КЕЛИБ КЕТИШ УЧУН ҚУРИЛГАН МОДДИЯТ МАНБАИ ЭМАС ...

Волидам изидан

Бекобод шаҳридаги 16-мактабнинг география фани ўқитувчиси Муяссар Ражабалиева 1967 йилнинг 20 январида Тожикистон Республикасининг қадимий Хўжанд вилоятида туғилган. Онаси муаллима бўлгани сабаб ёшлигидан шу касбга муҳаббат билан улғайди. "Ҳа, ўқитувчилик оғир касб. Онамга қараб буни ҳис қилар эдим. Лекин... Билмайман, ичимда қандайдир ҳиссиёт менга келажагимни тахмин кўрсатар эди", дейди муаллима.

Ўқувчининг ёмони бўлмайди

- Ёмон ўқувчи йўқ, меҳр бера олмаган ёмон муаллим бор. Ўқувчини ўз боласидек кўрган устозни ҳамма болалар яхши кўради, йўриғидан йўрғалайди. "Мен доим ҳаракат қилган ўқувчиларимни рағбатлантириб тураман. Кичик бўлса ҳам совғалар улашаман. Бу улар учун қандайдир эриш ҳиссини уйғотади. Янаям яхши ўзлаштиришга ҳаракат қилади. Болаларга оғир гапрмасликка тиришаман.

Замонга ҳамоҳангмисан?

- Ўқувчиларимга билим олинг деганда шунчаки ўқиш эмас, балки уқиш лозимлигини ҳар гал, ҳар гапимга қистириб кетаман. Майли, илмни кун келиб олийгоҳда ўқиш учун эмас, ҳаётда ўз ўрнингизни топиш, мулоҳазали комил инсон бўлиш учун ўрганинг. Токи сиз каби шахс ҳеч қаердан топилмасин. Замон шиддатлангандан шиддатланяпти, ўз устида ишламаган, ривожланмаган одам бир четда осонгина ажралиб қолади. Вақт сизнинг истак ва инжиқликларингизни инобатга олиб ўтирмайди. Ўз вақтида имкониятдан унумли фойдаланинг.

Ишингни ҳалолла

- Мактаб шунчаки келиб кетиш учун қурилган моддият манбаи эмас. Муаллим дарсга пухта тайёрланиб, масъулият билан ёндашиши керак, деб биламан. Зеро бир боланинг тақдири айнан сизнинг ёндашувингизга боғлиқ. Касбингиз ортидан топаётган ризқингизни ҳалолланг.

Шогирдлари ҳақида

Насрулло Бобоев (Бекобод шаҳар ҳокими), Санжар Мадияров (Ўзмет комбинат бошқаруви раиси ўринбосари), Отабек Ашуров ("Ўзметкомбинат"да савдо бўлими бошлиғи), Аҳмад Узоқов (УМК ходимларни бошқариш департаменти директори), Равшан Бобоев (Тошкент вилояти тергов бўлими бошлиғи), Умида Ибрагимова (Бекобод шаҳридаги 1-МТМ мудира) шогирдларим - менинг фахрим.

Ушбу мактабни битириб, бугун юқори лавозимда ишлаётган собиқ ўқувчилардан бири: Насрулло Бобоев (Бекобод шаҳар ҳокими)

Каналга уланиш;
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Бекобод

ТАҚАЧИДАГИ МАҚБАРАНИ БОБУР ҚУРДИРГАНМИ?

Бекобод туманида жойлашган Тақачи қишлоғи Сирдарё соҳили бўйида жойлашган бўлиб,авваллари аҳоли асосан темирчилик билан шуғулланган.

Қадимда бу ҳудуддан йирик савдо йўли ўтган. Бу йўл Фарғона водийси, Хўжанд, Ўратепа, қадимги Чоч (Тошкент)ни бир-бири билан боғлаган. Савдо карвонлари кечувдан ўтиб, айнан шу ерда дам олганлар ва отларини тақаларини шу қишлоқдаги темирчи усталарга таъмирлатганлар. Шу сабабли бу қишлоқ тақачилар қишлоғи деб номланган.

Қишлоқда қадимий "Қизилмозор" қабристони ва қизил рангли ғиштлардан барпо қилинган мақбара мавжуд. Маҳаллий тилда "Қизилгумбаз" деб аталади. Афсоналарга кўра, бу мақбара буюк шоҳ ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан бир кечада бунёд этилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Қобулга чиқиб кетишида кечувдан ўтгач, шу ерда дам олиш вақтида сипоҳларидан биридан айрилади. Унинг қабри қаровсиз қолмаслиги учун ушбу мақбарани бунёд этган, деган тахминлар мавжуд. Бобурнома китобида ҳам шунга яқин сўзлар келтириб ўтилган.

Қишлоқдан бир неча зиёли инсонлар етишиб чиққан. Фан номзоди Қурвонжон Абдураззақова, фан номзоди, доцент Рўзимат Ҳамроқулов, профессор, физика фанлари доктори, академик Абдужаббор Абдураззоқов, машҳур шифокор бир қатор, орден ва медаллар соҳибаси Меҳринисо Абдураззоқовалар шулар жумласидан.

Қишлоқ ёшлари орасидаям иқтидорлилари сероб. Мирзоҳид Юсуфалиев Италиядаги Sapienza университетининг Европа иттифоқи ҳуқуқи факультетига грант асосида магистрлик ўқишга қабул қилинган, Ифтихор Абдужалилов сузиш бўйича Ўзбекистон чемпиони, Диёрбек Тўхлибоев Karate WT президенти кубоги кумуш медали соҳиби, Ўзбекистон чемпиони, жаҳон чемпионати иштирокчиси.

Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 3780 нафар, 0-30-ёшлилар 1739 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони - 1082 гектар.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси - Фурқат Мамаюсупов
🔹Ҳоким ёрдамчиси - Ғайбулла Абдураззақов
🔹Ёшлар етакчиси - Дилшод Усманов
🔹Хотин-қизлар фаоли - Лутфинисо Нурматова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Бекобод

Бекобод шаҳридаги «Нурли йўл» МФЙ ёшлар етакчиси А.Кенжабоев ва кўнгилли ёшлар ҳашарда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Минбар #Бекобод

МАХСУС ЛОЙИҲА: «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ МИНБАРИ»

🏆Болаликдаги мақсаддан жаҳон чемпионлигигача.
Бекобод тумани "Пахтакор" МФЙ ёшлар етакчиси Исмоил Бобоевнинг ҳаётий ҳикояси.

Yoshlar kundaligi