Yoshlar kundaligi | Rasmiy
104K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Кун_фотоси

Бу юртнинг ҳар ҳовуч тупроғи тиллога тенг.

📍Олмалиқ, "Қалмоққир" кони.

Фото: Абдулазиз Абдурашидов
Образ: Зилола Ҳакимжонова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Таълим_туризми

Тошкент вилоятида қанча хорижлик талаба таҳсил олмоқда?

Айни дамда Тошкент вилоятидаги ОТМларда 78 нафар хорижлик талаба таҳсил олмоқда. Жумладан:

👨‍🎓Тошкент давлат аграр университетида 40 нафар (Исроил, Хитой, Қозоғистон, Туркманистон, АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Германия, Туркия, Польша, Латвия, Финландия, Россия, Қозоғистон);

👩‍🎓Чирчиқ давлат педагогика университетида 4 нафар (Германия);

🧑‍🎓Ислом Каримов номидаги техника университети Олмалиқ филиалида 18 нафар (Россия, Қозоғистон, Тожикистон);

👩‍🎓Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 16 нафар (Россия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон).

🤵‍♂️Шунингдек аграр университетда 20 нафар, МИСиСнинг Олмалиқ филиалида 12 нафар хорижлик мутахассислар дарс бермоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021-2022 ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5140 нафарни ташкил этган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Очиқ_дарс #Чирчиқ

САИДА МУАЛЛИМНИНГ ҚАЛБ ДАФТАРИ

Қайта яшаш учун имкон берилса...

Адабиётдек улуғ, адабиётдек сеҳрли фан бўлмаса керак. Тил ва адабиёт соҳасига умрини бахш этган муаллима Саида Мирзараҳимова 1964 йилнинг 8 январида Чирчиқ шаҳрининг "Ҳайдар Мақсудов" маҳалласида туғилди. Филология йўналишида бакалавр дипломини қўлга олди-ю, мактаб остонасига садоқат қасами билан кириб келди. "Раҳматли хўжайиним дарахт бир ерда кўкаради, деб айтар эдилар. Мана, 35 йилдирки, 12-мактабда она тили ва адабиёт фанидан дарс бериб келаман. Даргоҳга меҳримни бердим, ҳатто менинг биринчи уйим мактаб бўлиб қолди. Нафақа ёшига аллақачон етганман, аммо кета олмайман. Моддий сабаб учун эмас, асло, мен шунчаки... уйимдан кета олмайман. Яратган менга яшаш учун иккинчи умр берган тақдирда ҳам ўқитувчиликни танлаган бўлар эдим...", – дейди муаллима.

Тасаввур дунёси

– Фаним аниқ фанлардан мутлақо фарқ қилади. Унинг негизини тасаввур ташкил этади. Дарсларим ҳам шундай, асарларни саҳналаштириб ўрганамиз. Аввал парча ўқилиб, тушунча берилади саҳналаштирилади. сўнгида ўқувчининг ўзи тўлиқ асарни истаб, қизиқиб ўқийди. Синфда ўз ҳисобимдан кутубхона ҳам ташкил қилганман. Марафонлар бўлса, ўзимни қўярга жой топа олмай китоб сотиб оламан. Баъзан маблағ муаммо бўлиб туради, аммо шу китобни олмагунимча кўнглим жойига тушмайди.

Интилиш чегара билмайди

– Ҳамма нарсанинг иложи бор. Истасангиз бахт бир қадам. Фақат мақсад сари тинимсиз интилиш, ўзлигини унутмаслик ва яратгандан мадад сўраш кифоя. Интилиш чегара билмайди. Ҳа айтганча, умр йўлларида сиз ким ва қайси касб эгаси бўлишингиздан катъий назар, китоб сизнинг доимий ҳамроҳингиз бўлсин. У инсоннинг тафаккур гулшанини чароғон этиб, тўғри йўл кўрсатгувчи йўлчи юлдуз бўла олади. Келажакда ўқувчиларим ҳақиқий комил инсон бўлиб етишса бас, мен учун бундан ортиқ мукофот йўқ.

Муаллимлик моддият манбаи эмас

– Ўқитувчи дегани ҳар доим ўқувчидан йўқ деганда бир қадам олдинда бўлмоғи шарт. Ўқиш, изланиш, ўзини устида яна ва яна ишлаш муаллимнинг кунлик рефлексига айланиши лозим. Бу – нафақат соҳамнинг, балки барча касбнинг олтин қоидаси. Техниканинг моторини ишлатиб, ёғлаб турмаса, у қотиб қолади. Шу сингари кадр ҳам ўз устида ишламадими, тамом, "занглаб" қолаверади. Моддий таъминот ва баъзи мажбуриятлар учун устозликни танлаб, неча-неча ниҳолларнинг умрини беҳуда сарфламанг. Зеро муаллимлик касбининг юки оғир.

Шогирдларим

Кўз очиб юмганим шу мактаб бўлди. Мен ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмайман, фақат шу ўқувчиларим эртага менга бегона бўлмай, бир сўзлик каломини аямай эслаб турса, шунинг ўзи мен учун катта совға. Шогирдларим бугун ҳар соҳада ишлашади: Зуҳра Миргазиева (Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари), Беҳзод Ядгаров (12-мактаб ўқитувчиси), Сарвиноз Ибрагимова (12-мактаб ўқитувчиси), Саъдулла Зокиров (Чирчиқ шаҳар тармоқлари бошлиғи), Ҳасан Мадалиев (Чирчиқ шаҳар ИИБ ходими), Шаҳбоз Муҳаммеджонов (Чирчиқ шаҳар ФВБ бошлиғи), Холида Ғаниева (Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи).

P.S. Маълумот ўрнида: ушбу мактабни битириб, юқори лавозимда ишлаётган собиқ ўқувчилар: Нодиржон Ирисов - Ёшлар ишлари агентлиги Қибрай тумани бўлим бошлиғи; Мўмин Якубов - Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлик заводи бошқарув раиси ўринбосари, Улуғбек Миразиков - "Ҳамкорбанк" Чирчиқ шаҳар филиали кредит бўлими бошлиғи, Мурод Раимов - Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани ИИБ бошлиғи, Саъдулла Зокиров - Чирчиқ шаҳар электр тармоқлари корхонаси бошлиғи.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
❗️Бош прокуратура огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.

Шунга кўра, чет мамлакатларда бўлиб турган ҳамюртларимиздан ҳарбийлашган тузилмаларга ёлланмасликка, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирамиз ва бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тошкент_жадидлари

БОТУ

Франция мустақиллиги учун курашган, оқибатда гулханда ёқилган қиз Жанна ДʼАрк кўпларни ларзага солган. Аммо биз Жанна каби қаҳрамонларга маҳлиё бўламиз-у, ўз қаҳрамонларимизни сояда қолдирамиз...

Ваҳоланки, 1937 йилда эрк куйчиси, оташюрак шоир Боту ҳам озодлик курашида маънан, ҳам руҳан фожиали ўлдирилган эди. Фақат унинг кураши жанггоҳда эмас, мафкура майдонида кечди. У ҳурриятга, эркка шу қадар интилдики, ҳатто ўз ўғлига ҳам Эркли деб исм қўйди...

Мақолани қуйидаги ҳаволада ўқинг:

👉 Кирилл ёзувида

👉 Lotin yozuvida

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ташаббус

Фуқаро:
– Ҳамма жойда шахмат ўргатиш пуллик, мен бу ерда ёшларга текинга ўргатмоқчиман.

Ҳоким:
– Мен ҳам сизга шу жойни текинга бераман.

#Янгийўл_шаҳри

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_якунлари #Беш_ташаббус

Тошкент вилоятида "Беш ташаббус" олимпиадасининг иккинчи босқичи қандай ўтмоқда?

🤼‍♂️ Зангиота тумани:
Ёшлар боғида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида миллий кураш мусобақасининг маҳалла босқичи ўтказилди. Ғолибликка эришган ёшлар сектор босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.

💻 Қуйи Чирчиқ тумани: Барча маҳаллаларда "Ёш китобхон" кўрик-танловининг 15-19 ёш тоифали иштирокчилари ўртасида онлайн тест синови бўлиб ўтди.

📕 Паркент тумани: "Ёш китобхонлар турли адабиётлардан тузилган тест синовларида билимларини синовдан ўтказди.

🥇Оҳангарон тумани: Ёшлар маркази биносида ўтказилган "Ёш китобхон" кўрик-танловида 15-19 ёшлилар ўртасида 1-ўринни Диёрбек Каримов қўлга киритди.

📗 Оҳангарон шаҳри: Маҳаллаларда 15-19 ёшлилар ўртасида "Ёш китобхон" танловининг саралаш босқичи қизғин тарзда бўлиб ўтди. Китобсеварлар ўз билимларини синовдан ўтказди.

👩‍💻 Пискент тумани: "Ёш китобхон" танлови 42 та мактабда ўтказилиб, унда жами 83 нафар иштирокчи ғолиб бўлди.

📚 Юқори Чирчиқ: Барча маҳаллаларида 15-19 ёш тоифасидаги китобхонлар сараланди

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Уч кунда куз келди. Дунё қариди,
Тераклар бош чайқаб қолдилар маъюс.
Тошлар ўрмалайди анҳор қаърида,
Анҳор қайларгадир шошади ҳануз.

Шеър: Иқбол Мирзо

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит город Нурафшан и примет участие в сессии Ташкентского областного совета народных депутатов.

Facebook|Instagram|Twitter
Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида иқтисодиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли пойтахт вилояти аҳлига чуқур ҳурмати ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Тошкент вилояти ўзининг табиий ва қазилма бойликлари, саноат ва транспорт-логистика салоҳияти, барқарор энергия таъминоти, малакали меҳнат ресурслари билан ажралиб туриши таъкидланди.

"Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади", деди Президент.

Сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Президентимиз 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Сессия #Тадбиркорлик

Зойир Мирзаев ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

- жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча равишда 200 миллиард сўм, келгуси йил учун яна 850 миллиард сўм йўналтириш;

- тадбиркорлик паст ривожланган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, сотилмасдан турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш;

- йил якунигача 34 та маҳаллада Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини ташкил этишни топширди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Номзод вилоятда саноатни ривожлантириш бўйича таклиф ва режаларини баён қилди.

Давлатимиз раҳбари бор имкониятлардан самарали фойдаланса, вилоятда саноатни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мумкинлигини қайд этди.

Мутасаддиларга:

- саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 250 миллиард сўм ажратиш;

- Ангренда каолин хом-ашёсини чуқур қайта ишлаб, фарфор ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш;

- Бекобод туманида чегара олди савдо зонасини ишга тушириш;

- вилоятдаги 100 та маҳаллий корхонани экспортчига айлантириш дастурини амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#сессия #қишлоқ_хўжалиги

Президентимиз вилоятдаги деҳқончилик ва чорвачиликка масъуллар бор имкониятнинг 50 фоизидан ҳам фойдаланмаётгани, ер майдонлари катта бўлса ҳам, мева-сабзавот экспорти кўпаймаётгани, гўшт етиштириш пойтахт ва вилоят эҳтиёжлари учун умуман етарли эмаслигини таъкидлади.

Шу муносабат билан қуйидаги вазифалар амалга оширилади:

Оҳангарон туманининг тоғ-олди ҳудудларида камида 50 минг гектар ерларни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқилади;

9 минг гектар ер деҳқон хўжаликларига тарқатилади;

Тошкент, Паркент, Янгийўл, Қибрайда логистика марказлари ишга туширилиб, уларга 50 миллион доллар йўналтирилади;

Тошкент, Паркент ва Қибрай туманларида йил якунига қадар 4 миллион дона мева ва ток кўчатлари тайёрлайдиган питомникларни ташкил қилинади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#сессия #инфратузилма

Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларига замонавий электропоезд қатнови йўлга қўйилади

Давлат раҳбари транспорт вазирига тегишли қарор лойиҳасини киритишга кўрсатма берди.

Шунингдек, 840 та маҳаллада ички йўллар, 579 тасида ичимлик ва оқова сув, 589 тасида электр ва газ таъминоти, 396 тасида мактаб, боғча ва поликлиника таъмирлаш бўйича икки ҳафтада дастур қабул қилиб, бу борадаги ишларни жадал бошлаш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ВИЛОЯТ МАРКАЗИДА НУРАФШОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ОЧИЛАДИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида Нурафшон давлат университетини ташкил этиш масаласи кўтарилди.
15 минг талабага мўлжалланган ушбу олийгоҳ кейинги ўқув йилида фаолият бошлаши кутилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табиатни_асранг

22 сентябрь - Халқаро автомобилсиз кун!

2021 йил якунига кўра, вилоятдаги транспорт воситаларидан атмосферага 243 000 тонна заҳарли газ чиқарилган.😱

🎥Зилола Ҳакимжонова лавҳаси

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Сессия #Ижтимоий_ҳимоя

АВАРИЯ ҲОЛАТИДАГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ЯШАЁТГАНЛАР ЗАМОНАВИЙ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Хабар қилганимиздек, айни дамда давлат раҳбари Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этмоқда.

Президент Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида 19 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларда яшовчиларни замонавий уй-жой билан таъминлаш кераклигини таъкидлади ва келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратиш бўйича масъулларга топшириқ берди.

Шунингдек жараёнда вилоятдаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклиги, келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ЗОЙИР МИРЗАЕВ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЭТИБ ТАСДИҚЛАНДИ

Президентимиз иштирокида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

З. Мирзаев 2021 йилнинг 18 ноябридан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди..

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Минбар #Олмалиқ

МАХСУС ЛОЙИҲА: «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ МИНБАРИ»

У шу юртнинг фарзанди, шу юртнинг келажаги! У бугун 12 минг ёшга етакчи!

“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Камилов Аброр Бахтияровичнинг иш фаолиятидан

Каналга уланиш
:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳшат

Россия. Эрини урушга кузатаётган аёллар, дадасини кузатаётган болалар йиғламоқда😢

Бу ҳолатни жимгина, ҳиссиз кузатиш мумкин эмас. Уруш, номинг ўчсин жаҳонда!..

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тошкент_жадидлари

ТАВАЛЛО

Таваккал Қодиров куйлаган «Ўйласам, шу дилбарим» деб бошланадиган машҳур қўшиқнинг сўзлари муаллифини биласизми? Бу ижодкор 1882 йил Тошкентда туғилган Таваллодир.

Асл исми Тўлаган Хўжамёров бўлган ижодкор ўзбек адабиётидаги сатира, юмор каби жанрларни янги босқичга олиб чиқди.

Мақолани қуйидаги ҳаволада ўқинг:

👉 Кирилл ёзувида

👉 Lotin yozuvida

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi