Yoshlar kundaligi | Rasmiy
83.3K subscribers
12.1K photos
7.05K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
​​#Ҳуқуқ #Фестивал_баҳона_ўмариш

СИЗ ФЕСТИВАЛ ЎТКАЗАСИЗМИ ЁКИ ЎҒИРЛИК ҚИЛАСИЗМИ?

Тошкент вилояти Давлат Молиявий назорат бошқармаси томонидан Янгийўл шаҳрида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ва Президентимизнинг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ 4862-сонли қарори ижроси юзасидан текшириш ўтказилди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги шахар бўлими мутахассислари, шаҳар васийлик Кенгаши мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, “Ёшлар жамғармаси”га ажратилган пул маблағларини мақсадсиз ишлатилгани аниқланди.

🚨 Хусусан, мазкур ташкилотлар масуллари томонидан ўзаро келишган ҳолда “Lazizbek-Konstruktor” ва “IKKI QALB” МЧЖларга ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшлар фестивалларини ўтказиш учун жами 9 та ҳолатда 392 миллион 910 минг сўм миқдоридаги жамғарма маблағлари мақсадсиз равишга йўналтирилган. Натижада мазкур маблағлар ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинган.

☝️ Умуман, дабдаба-асъаса қиламан, деб иқтисодий жиноятларни содир этишни тушуниб бўлмайди. Афсуски, бу ҳақиқатни айрим мутасаддилар ўйлаб кўришмаяпти.

📑 Ушбу ҳолатда қонунга хилоф аломатлар борлиги туфайли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ҳуқуқ #Янгилик

Зўр хабар бор. Конституциямизнинг 26-моддасига бундай қисм қўшилиши кўриб чиқилмоқда экан:

Шахснинг ўз айбини тан олиши унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

P.S. Бу норма кучга кирса, Ўзбекистон тарихида мисли кўрилмаган инқилобий ўзгариш бўлади. Исталган инсонни, шунчаки, айбини тан олди деб "ичкари"га олиб киришга шанс қолмайди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқ

Чирчиқ пединститутга ўқишга киритиб қўйиш қанча бўлаяпти?

ДХХ махсус тадбиридан лавҳалар.

Yoshlar kundaligi