Yoshlar kundaligi | Rasmiy
83.4K subscribers
12.1K photos
7.05K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#хушхабар

Оғир атлетика: Ўзбекистон кубогида Тошкент вилояти жамоаси энг кўп медаль жамғарди

📍Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилди.

📌Унда 130 нафар эркак ва аёл спортчи ғолиблик учун ўз маҳоратини синовдан ўтказди. Спортчилар ҳар икки йўналишда 10 тадан вазн тоифасида ўзаро мусобақалашди.

🔍Якуний натижаларга кўра, турнирда медаллар жамғариш борасида Тошкент вилояти жамоаси барчани ортда қолдирди – 5 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 3 та бронза.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хон_атлас_2022

Хон атлас кийган Тошкент зеболари. Ўзбек қизига миллий либослар жуда ярашади.

Пойтахтимиздан бошланган нафосат ва гўзаллик ҳаракати пойтахт вилоятида қанот боғлаб, бутун юртимизга кенг тарқаляпти.

#Челленж #Хонатлас #Миллий_либос

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_бюджет #Айритом

АЙРИТОМГА ВАНИҲОЯТ ИЧИМЛИК СУВИ КЕЛАДИ

Фуқаролар учун очиқ бюджетнинг бу йилги натижалари эълон қилинди. Халқ тўйдек хурсанд бўлаяпти.

Оҳангарон тумани Айритом қишлоғи. Одамлар натижадан хурсанд. Тошпўлат Маткаримов маҳалладошлари ҳузурида хизматда, уларнинг хурсандчилигига шерик бўлаяпти.

Маълумот учун, мазкур қишлоқда ичимлик суви билан боғлиқ "минг асрлик" муаммо бор эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Айни пайтда давом этаётган Президент видеоселекторидан хабарлар:

Янгийўл тумани ҳокими Улуғбек Ялгашов бугун ишдан олиниб, ўзгариш қилиш учун унга уч ой синов муддати берилади.

Хабар тўлдирилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент

КУМУШ ЙЎҚ, КУМУШКОН БОР...

🕌Туризм – мамлакатни дунёга танитувчи, иқтисодиёт учун юқори даромад келтирувчи ва аҳоли бандлигини таъминловчи соҳалардан бири. Тошкент вилояти географик жойлашув ўрни ва сўлим табиатига кўра туризм ривожига қулай ҳудуд ҳисобланади.

Паркент тумани марказидан 16 км узоқликда жойлашган, вилоят туризми ривожида муносиб улушга эга Кумушкон қишлоғи ана шундай гўзал гўшалардан бири ҳисобланади. Айтишларича, бир неча асрлар илгари хитойликлар бу ҳудудга кумуш илинжида келишган. Ва албатта излаган конларини топишган ҳам. Хитойликлар барча кумушни ташиб кетишганми, йўқми, буёғи ҳеч кимга маълум эмас.

📂1940 йилда кон масаласи яна кун тартибига чиқади, яна изланишлар бошланиб кетади. Орадан 7 йил ўтиб бу ерда кон очилди, Фақат у кумуш эмас, қўрғошин кони эди. 1957 йилда номаълум сабабларга кўра, фаолияти тўхтатилди.

🔰Қишлоқ дастлаб Чанги Ҳисорак, сўнгра Ҳисорак қишлоқ фуқаролар йиғини тасарруфида бўлган. 2002 йилда маҳалла фуқаролар йиғини мақомига эга бўлди.

⚪️Кумушкондаги “Масжид Али” зиёратгоҳи халқ орасида алоҳида меҳр билан тилга олинадиган Ҳазрат Али номи билан боғлиқ кўркам қадамжо бўлиб, вилоятнинг энг ажойиб диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади. Зиёратгоҳдаги улкан чинор ва шифобахш булоқ суви зиёратчилар томонидан эъзозланади. Айтишларича, еростидаги маъданларнинг булоқ сувларига ижобий таъсири натижасида инсон саломатлигига ниҳоятда фойдали.

🔺Қишлоқда 7 та кўча мавжуд. 3 500 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 1617 нафари 0-30 ёшдагилар. Ҳудуд майдони – 97 гектар.

🌴Кумушкон тоза ҳавоси, мафтункор табиати билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Шу сабаб Ҳукумат қарори билан туризм қишлоғига айлантирилган. Жуда қисқа вақтда бу ерда 62 та меҳмон уйи рўйхатга олинди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, мавсумда (апрелнинг 15-санасидан сентябрнинг охиригача) 30 млн. сўмдан ортиқ даромад қилиш мумкин.

Айни дамда:

🔹Маҳалла раиси – Абдураҳмон Бурҳонов

🔹Ҳоким ёрдамчиси – Музаффар Ражаббоев

🔹Ёшлар етакчиси – Мурод Азимбоев

🔹Хотин-қизлар фаоли – Мадина Аҳмедова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Расман

ОЧИҚ БЮДЖЕТ 2022: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҒОЛИБЛАРИ

Олмалиқ:
Бирдамлик, Ҳамза, Мусо Жалил, Ислом Каримов, Олтин, Тинчлик, Янги ҳаёт, М.Улуғбек, Гултепа, Коинот, Бўстон, Муқумий, Наврўз;

Бўстонлиқ: Бўстон, Барраж, Маърифат, Ашисай, Борабой, Яккатут, Қизил сув, Кичиксой, Марказий;

Нурафшон: Эвалак, Обод турмуш, Ойбек, Учқун, Оппоқ, Юксалиш, Тараққиёт;

Ангрен: Наврўз-1, Гўзал, Навбаҳор, Ёшлик, Бўстон, Кўктерак, Истиқбол, Янги жигаристон;

Чирчиқ: Қуёш, В.Ҳайдаров, Иқбол, Маданият, Ишонч, Истиқбол;

Зангиота: Ибрат, Маданият, М.Хоразмий, Абдужалилбобо, Тариқ тешар;

Янгийўл ш: Мезон, Боғбон, Рамадон, Туркистон, Янгиҳаёт;

Паркент: Бешкапа, Истиқбол, Наврўз, Толбулоқ;

Янгийўл т: Ўзбекистон, Қоратепа, Юксалиш, Марказ;

Оққўрғон: Ҳ.Олимжон, Тортувли, Қўштепа, Ҳосилдор;

Тошкент: Заргар, Мажнунтол, Кўк сарой, Истиқбол;

Бекобод ш: Ўзбекистон, Металлург, Туркистон, Нурли йўл;

Бекобод т: Найман, Бўстон, Бирдамлик, Назарбой;

Чиноз: Қози, Яхши ният, Чорвадор;

Бўка: Катта Ровот, Новобод, Қўчқорсўйган;

Қуйи Чирчиқ: Хўжа, Пахтазор, Чақмоқ;

Қибрай: Янгийўл, Шодлик, Бунёдкор;

Оҳангарон ш: Хонобод, Адолат, Охунбобоев, Дўстлик;

Пискент: Култепа, Бирлик;

Ўрта Чирчиқ: Кўкмўйин, Роватак;

Оҳангарон т: Тошариқ, Санам;

Юқори Чирчиқ: Қангли, Тараққиёт, Нурли йўл.

⁉️ P.S. Танлов якунлари бўйича ғолиб бўлган лойиҳалар соҳалар кесимида: ички йўллар – 43 та; ичимлик суви ва оқова тизимини яхшилаш билан боғлиқ - 9 та; мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш - 10 та; мактабларни таъмирлаш - 40 та; маҳалла идораси бинолари - 5 та; соғлиқни сақлаш - 11 та.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Тадбиркорга_мадад #Ёш_тадбиркорлар

"Ёшлар кундалиги" ёшларни бўш иш ўринларига жалб этиш ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида сиз учун фойдали рекламаларни улашишни бошлайди. Блокнотларни қўлга олиб, керакли маълумотларни ёзиб олинг. Бу айнан Сиз учун.

Таълим соҳасида

🔥 "Бухоро мактаби" ўқув маркази. Қадимий Бухоро услуби ва замонавий методика асосида болаларга дарс ўтилади. Шунингдек, "Бухоро мактаби" хусусий таълим муассасаси 1-11 синф ўқувчиларини қабул қилади. Замонавий ётоқхона, 3 маҳал иссиқ овқат, индивидуал тартибда ўқитиш мавжуд.
📍Локация
📞 93-779-42-46.

👨‍🏫"Билим зиё" ўқув маркази. 10 йиллик тажрибага эга. Бу йил битирувчиларининг барчаси нуфузли олийгоҳлар ва Президент ихтисослаштирилган мактабларига қабул қилинди.
📍
Локация
📞: 90-347-37-73
📩 @bilim_ziyo_admin

👨🏻‍🎓"*BIS" хусусий мактаби*. Халқаро олийгоҳлар талабаси бўлишнинг энг тўғри танлови. Дарс машғулотлари замонавий синф хоналарида, етук мутахассислар томонидан олиб борилади.
📍Локация
📞 70-204-01-44
📩 _@boss__admin_dasaf

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Хизматлар соҳаси

🍽"Мажнунтол" миллий таомлар ошхонаси. 30 дан зиёд мазали миллий ва Европа таомлар менюси, гап-гаштак, оилавий маросимлар учун махсус хоналар, банкет зал, диско клуб, хуллас бари шу ерда.
📍Локация
📞 88-879-00-12

"Тоғ жаннати" даволаш, соғломлаштириш ва дам олиш маскани. Бу ҳамёнбоп нархлар, ажойиб шароитлар ва юқори даражадаги тиббий хизматлар дегани.
📍Локация
📞 99-860-45-35

📌"Жаннат Файз" мебеллар уйи. Замонавий ва классик услублардаги маҳсулотлар, арзон ва ҳамёнбоп нархлар шу ерда. Кредит асосида ҳам савдо амалга оширилади. Етказиш ва йиғиб бериш хизматлари бепул.
📍Локация
📞99-903-55-56

🫖"Bagebauz" орқали Европа ва Осиёнинг энг сифатли чинни маҳсулотларини онлайн харид қилинг. Бу манзилдан исталган турдаги идиш-товоқ жамланмаларини топишингиз мумкин. Энди бозорма-бозор овора бўлишга ҳожат йўқ.Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул.
📞 97-249-89-18
📩@Kamalovaxonim94

P.S. Ўз бизнесингизни "Ёшлар кундалиги" билан янада ривожлантиринг. Тел: 99-370-66-07; Алоқа.
Қибрайда фура ёниб кетди

Бугун Қибрайнинг "Аҳиллик" МФЙ, Чароғон кўчасида фура ёниб кетган. Жароҳатланганлар йўқ — ИИББ.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Елизаветта II билан оммавий видолашув: Ўзбекистон томондан кимлар қатнашди?

Лондонда 8 сентябрь куни вафот этган Британия Қироличаси Елизавета II нинг дафн маросими бугун бўлиб ўтди

Унда Ўзбекистон номидан сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамда Қиролликдаги элчимиз Саид Рустамов ҳам иштирок этди.

Шунингдек, Германия федерал президенти Франк-Валтер Штайнмайер, АҚШ президенти Жо Байден, Франция президенти Эммануэль Макронлар ҳам маросимда қатнашган.

Марҳум монархнинг жасади 14 сентябрдан буён Вестминстер саройида сақланиб турган ва бугун шу ердан олиб чиқилган.

Буюк Британия тарихида бундай йирик дафн маросими 1965 йилда собиқ бош вазир Уинстон Черчиллнинг  вафоти муносабати билан ўтказилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_якунлари #Беш_ташаббус

Тошкент вилоятида "Беш ташаббус" олимпиадасининг иккинчи босқичи қандай ўтмоқда?

🏓 Тошкент тумани:
еш ташаббус" лойиҳасининг стол теннис спорт тури бўйича туманда 10 000 дан зиёд ёшлар рўйхатдан ўтди.

🏋️‍♂️ Оҳангарон тумани: "Ялпоқтепа" маҳалласи авжида. Спортнинг "Оғир атлетика" тури бўйича Абдулазиз 1-ўринни, шахмат мусобақаларида қорахитойлик Асадбек 2-ўринни эгаллади.

🤾‍♂️ Чирчиқ шаҳри: ҳудудда янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди. Олимпиаданинг иккинчи мавсумида "Стритбол" спорт тури бўйича ёшлар баҳс олиб борди.

🤾🏻 Оҳангарон шаҳри: спорт мураббийлари мусобақани қўлга олди. Шаҳарнинг 3-мактабида ташкиллаштирилган стритбол мусобақаси "қизиб" кетди.

🤼‍♂️ Оққўрғон тумани: ҳудуддаги маҳаллаларда "Беш ташаббус" олимпиадасининг "Миллий кураш" спорт тури қизғин ўтди.

🏀 Чиноз тумани: туман ёшлари Тошкент вилояти кубогида 27 та медални қўлга киритди. Беш ташаббус лойиҳасида ўтказилган мусобақаларда "Деҳқонобод", "Ҳумо", "Чорвадор" МФЙ ёшлари етакчиликни қўлдан бермади.

🤼‍♂️ Бўка тумани: "Миллий кураш" спорт тури бўйича ўтказилган "Беш ташаббус олимпиадаси" туманнинг 4 ҳудудида амалга оширилди. Унда "Самарқанд" маҳалла ёшлари олғирлик қилди.

⛹️‍♀️ Олмалиқ шаҳри: "Саховат" МФЙ да замонавий "Workout" ва "Стритбол" майдончаси қурилиши бошланди. Олимпиада доирасидаги мусобақаларда ҳам "Саховат" МФЙ ва "Фурқат" маҳалла ёшлари илғор бўлди.

🏀 Бекобод тумани: бир маҳалладан эллик иштирокчи!. Бекобод туманидаги "Маллабой" маҳалласида волейбол спорт тури бўйича маҳалла босқичидаги мусобақада 50 нафар ёшлар иштирок этди.

💪 Бўстонлиқ тумани: "Стритбол" мусобақаларида 1756 нафар, "Енгил атлетика" баҳсларида 1356 нафар йигит-қизлар беллашдилар. "Хўжа", "Гулобод", "Чимбойлиқ" маҳаллалари мусобақаларни "қиздирди".

🤼‍♂️ Нурафшон шаҳри: "Наврўз" маҳалласи "Беш ташаббус" олимпиадасининг биринчи босқичида фахрли ўринларни қўлга киритган эди. Иккинчи босқичда ҳам фаоллик йўқолмади. Нурафшон шаҳрида "Миллий кураш" мусобақалари ўтказилди.

👩🏻‍🦰 Пискент тумани: ҳудудда "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг очилиш маросимида туман ҳокими иштирок этиб, барчага омад тилади. Олимпиаданинг иккинчи босқичида қизлар жамоаси олдинда бормоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Карвон кўрдим, туялари бўзлаб борар,
Нортуяда менинг ёрим музлаб борар.
Менга берган ваъдалари эсдан чиқиб,
Остонаси тилло юртни излаб борар.

Шеър: Усмон Азим
Фото: Илҳомжон Иминжонов

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Гастрономик_туризм

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ЭНГ МАШҲУР ТАОМЛАРИ – ТОП-10

1. Сўқоқ шашлиги. Паркент туманида тайёрланади. Кабобпазлар гўштни тайёрлаш (мариновать) усулини ҳеч кимга айтишмайди. Бунақа шашликлар бошқа жойда нет. Муҳими, чиройли манзара ва тоғ ҳавоси билан бирга бу шашликлар зўр кетади. ☺️

2. Мадор сомса. Буниси энди фантастика. Қорнинг тагида унадиган гиёҳдан тайёрланадиган таом. Май ойларида табиий мадор етилади. Унгача эса айрим уддабуронлар алдаб "Мадор" сотишади.

3. Бўка палови. Шедевр. Чойхона усулида пиширилади, ош бир ён, косага сузиб бериладиган муздек помидор шарбати бир ён. Ундан ҳўплаб-ҳўплаб ош есангиз, доод деворасиз, бу аниқ. 😍

4. Пискент мантиси. О, йилнинг тўрт фаслида ҳамиша тайёр турадиган, оппоқ тақсимчадаги узунчоқ мантиларни еганмисиз? Устига озроқ қатиқ суртилган, ҳовури чиқиб турган Пискент мантисидан лазизроқ манти йўқ бу оламда. 🙃

5. Янгийўл табакаси. (Узр Янгийўл товуқлари деб таржима қилолмадим, Отабек Жарроҳ кейин ответь қайтаради, қўрқдим☺️). Қовурилган товуқ гўштининг энг зўри қаерда? Амир Темур хиёбонидаги ўша "Уголок"ми? Асло. Янгийўлда бу санъат даражасига кўтарилган. Ҳар куни минглаб пойтахтликлар Янгийўлга шу таомни егани келишган. Шаҳарда ўнлаб машҳур табакахоналар бор. Асосийси, товуқлар дори емаган, табиий шароитда етилган. Шунинг учун гўшти мазали. 😇

6. Серго қорин-ичак, ўпка шўрваси. Бунақаси бошқа йўқ. Бу Оҳангарон туманининг чекка қишлоғи – олтинга бой Кўчбулоқ қишлоғи томонда. Сут тўлдириб пиширилган ўпка, қорамолнинг бош, қорин, ичаклари ташлаб қайнатилган шўрвани татиб кўришни тавсия қиламан. Супер таом. Фақат битта ошхонада тайёрланади. Лекин Қурама этакларидаги хонадонларда шу таомни оилавий жам бўлган кунларда, азиз меҳмонлар келганда пишириш урфи бор. Романтикаси ҳам бор. 😍 Масалан, ўпкага сут қуйиб, шиширишда қатнашишингиз мумкин. Аммо, маҳаллий аҳоли огоҳлантиради. Қалб пок бўлмаса, ҳайвон ўпкаси тешилиб кетади, ўйлаб кўринг. Рост гап. Сири номаълум. Лекин, қора ниятли одамлар ўпкани шишира олмайди, ёрилиб кетади. Таом эса супер. Деликатес. 🤙

7. Чиноз балиғи. Изоҳ шартми? Карсиллаб пишган карас балиғини еганмисиз? Бунақаси бошқа жойда йўқ. Вассалом. 😎

8. Бочка маставаси. Тоғдан тушганингда, шундоқ йўл устида қарши оладиган ўнлаб маставахоналар бор. Саҳарлаб билқиллаб пишган, гуручи эзилмаган маставага қалайсиз? Бу маставага қўшиб тортиладиган қатиқ эса алоҳида бир олам, унақаси бошқа жойда йўқ. Беданалар сайраб, тоғ шабадаси елиб, кўнгилни хушлаб турган шароитда хуштаъм гиёҳлар солинган бу мастава жуда кетади-да! 😘

9. Қибрай ҳалими. Ҳалим меҳр ва сабот билан тайёрланадиган таом. Гўштнинг юраги зада бўлган ҳолатини кўрганмисиз? Ўшани ҳалим дейиш мумкин. Асосан, қиш ва баҳор ойларида тайёрланади. Хонадон шароитида, қариндошлар жам бўлиб тайёрлашади. Алоҳида ҳалимхона йўқ. Лекин, қидирсангиз, бир амаллаб топса бўлади. ☺️

10. Кукси. Тошкент вилоятининг Юқори ва Ўрта Чирчиқ туманида куксининг зўри бор. Муздек, корейс одатларига кўра тайёрланган, сувини ичганда ҳузурдан бошқа ҳеч нимани ўйлаб бўлмайдиган таом – кукси. 👏

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#натижа

Анора энди уйда даромад қилади

Анора Арапова
Бекобод шаҳрининг "Наврўз" маҳалласида истиқомат қилади. У ҳисобчи. Фарзандлари кичкиналиги туфайли вақтинча уйда ишлашга мажбур. Турмуш ўртоғига ҳарна ёрдамим тегса дейди.

Бугалтерияда асосий иш қуроли компьютер ҳисобланади. Анорада эса компьютер йўқ. Шу сабаб у сектор масъулларига мурожаат қилди.

Ёш ҳисобчига Ёшлар ишлари агентлиги Бекобод шаҳар бўлими томонидан "Lenovo" русумли ноутбук топширилди. Энди у уйда ишлаб даромад қила олади. Ура!

"Ёшлар кундалиги"га мурожаат жўнатиш учун:
@yoshlar_kundaligi_bot

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ретросурат

Зангиота мажмуаси (масжид, мадраса ва қабристон). 1913 йил

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Реклама_вақти

ФОЙДАЛИ ХИЗМАТ ТУРЛАРИ

Блокнотларни қўлга олиб, керакли маълумотларни ёзиб олинг. Фойдали ва керакли маҳсулотлар рекламаларни улашишни бошлаймиз. Бу айнан Сиз учун.

👨‍🏫Ангрен. "Билим зиё" ўқув маркази. 10 йиллик тажрибага эга. Бу йил битирувчиларининг барчаси нуфузли олийгоҳлар ва Президент ихтисослаштирилган мактабларига қабул қилинди.
📍
Локация
📞: 90-347-37-73
📩 @bilim_ziyo_admin

🍽Оҳангарон шаҳри. "Мажнунтол" миллий таомлар ошхонаси. Куз учун алоҳида таомнома ҳозирланган. 30 дан зиёд мазали миллий ва Европа таомлари бор. Гап-гаштак, оилавий маросимлар учун махсус хоналар, банкет зал, ёшлар учун диско клуб. Аввалдан буюртма бериш хизмати мавжуд.
📍Локация
📞 88-879-00-12

Ангрен. "Тоғ жаннати" санаторийси. Нархлар қиммат эмас. Юрак-қон томир касалликлари билан оғриганбеморлар учун қулай. Тиббий хизматлар юқори сифатда.
📍Локация
📞 99-860-45-35

🏫 Олмалиқ. "Бухоро мактаби". Тошкент вилоятидаги энг кучли таълим муассасаси. Ўқув маркази қошида ўтган йилдан бошлаб мактаб ташкил этилди. "Бухоро мактаби" хусусий таълим муассасаси 1-11 синф ўқувчиларини қабул қилади. Бундан ташқари, тил ўрганувчилар учун қисқа курслар мавжуд. Ётоқхона, 3 маҳал иссиқ овқат берилади.
📍Локация
📞 93-779-42-4

📌Ўрта Чирчиқ. "Жаннат Файз" мебеллар уйи. Барча услублардаги тўпламлар бор. Нархлар ҳамёнбоп, маҳсулотлар кредит асосида ҳам сотилади. Етказиш ва йиғиб бериш хизмати бепул.
📍Локация
📞99-903-55-56

🫖Пискент. "Bagebauz" онлайн дўкони (келинлар орзусидаги "вау" дўкон). Юқори сифатли чинни буюм маҳсулотларига онлайн буюртма беринг. Рўзғорбоп идишлар ҳам бор. Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул.
📞 97-249-89-18
📩@Kamalovaxonim94

👨🏻‍🎓Янгийўл шаҳри. "BIS" хусусий мактаби. Тошкент вилоятидаги илк халқаро мактаб. Дарслар замонавий хоналарда, кучли мутахассислар томонидан олиб борилади. Ўқитиш тизими халқ томонидан эътироф қилинган мактаб.
📍Локация
📞 70-204-01-44
📩 @boss_admin_dasaf

P.S. "Ёшлар кундалиги" маркетинг бўлими: 99-370-66-07; Алоқа
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маърифат_дарси

Шукруллоҳ домла: "Бировнинг ноғорасига ўйнаб қўймайлик..."

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤓 Фарзандингиз учун билимли мутахассис излаяпсизми? Унда марҳамат, "Bilim ziyo" ўқув марказига мурожаат қилинг.

🏫 10 йиллик тажрибага эга марказ битирувчиларининг барчаси бу йил нуфузли олийгоҳлар ва Президент ихтисослаштирилган мактабларига қабул қилинди.

😉 Шиоримиз: "Сифатли таълим – натижа гарови".

Мурожаат учун:
☎️ +998903473773
💬 @bilim_ziyo_admin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқ #Янгилик

Зўр хабар бор. Конституциямизнинг 26-моддасига бундай қисм қўшилиши кўриб чиқилмоқда экан:

Шахснинг ўз айбини тан олиши унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

P.S. Бу норма кучга кирса, Ўзбекистон тарихида мисли кўрилмаган инқилобий ўзгариш бўлади. Исталган инсонни, шунчаки, айбини тан олди деб "ичкари"га олиб киришга шанс қолмайди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

😮ДАҲШАТ! Ўрта чирчиқлик Жасурбек Араповнинг хонадонида 200 га яқин бўри, бургут ва шер болалари аниқланди. 🦁😂

🙉Ҳокимият нима қиляпти? Маҳалла қаерга қараяпти? Ёшлар етакчиси-чи?🤷‍♂️

‼️Масалани зудлик билан ўрганиш керак. Яхшиси, видеода ўзингиз кўра қолинг👆👆👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Очиқ_дарс #Бекобод_тумани

Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан "Очиқ дарс" лойиҳасини бошладик. Биз бу саҳифа орқали оддий мактабнинг оддий ўқитувчилари – камтарин устозлар ҳақида ҳикоя қиламиз. Мазкур рукндаги мақолалар Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда тайёрланган. Нега очиқ дарс? Чунки чинакам устоз ўз ҳаёти ва фаолияти, қарашлари, фикрлари билан ҳам атрофидагиларга ҳар куни, ҳар соатда очиқ дарс ўтади. Ўқитувчининг умр фалсафаси – очиқ дарс аслида...

УСТОЗЛАРНИНГ УСТОЗИ

У

Танишинг, Расул Бадалов.
У 25 йилки, Бекобод туманидаги 46-сонли мактабда география ва биология фанидан дарс беради. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида ўқиган.

Дарс бериш услуби

– Назарияга кўп ҳам берилмай, амалиётга кўпроқ эътибор қаратаман. Экскурсия, лаборатория машғулотлари. Ўқувчи ўз кўзи билан кўрган нарсасига ишонади, хотирасида яхши сақлаб қолади. Сиримни айтайми, энг намунали ўқувчиларимни дам олиш кунлари саёҳатга, истироҳат боғларига олиб бораман.

Ота-оналар учун дангал маслаҳат

Мактабда 5 баҳога ўқиган ўқувчини келажакда ўз йўлини топиб кетишига ёки 3 баҳога ўқиганлар ҳаётда ҳеч қандай ютуққа эришмаслигига кафолат бериб бўлмайди. Муҳими, ҳаётда беш баҳога ўқиш. Ўқитувчининг вазифаси болани йўналтириш, руҳлантириш. Ўқиш ва уқиш – ёлғизликда кечадиган жараён. Бола ўзи ёлғиз қолганда китоб ўқигиси келса, бу – ота-она ва устознинг ҳақиқий ғалабаси. Ҳурматли ота-оналар мана шу ҳақиқатни юракларига маҳкам жойлаб олишса, дейман.

Ўқитувчи, эсингда тут!

– Азиз ҳамкасбим, ёдингда тут, мактабга шунчаки келиб, хўжакўрсинга дарс ўтма. Ўқувчига игнанинг учидек бўлса ҳам нимадир бериб кетишга тириш. Психологияни ўрган. Ҳар сафар дарсдан олдин ўқувчиларингга қандайдир яхши кайфият улаш, бу ишга 5 дақиқа бўлса ҳам вақт ажрат. Кайфиятсиз ўқувчининг қулоғига дарс кирмайди.

Шогирдларим – фахрим

Мен фахрланадиган шогирдларим кўп. Улардан тўққиз нафарини алоҳида санайман. Чунки улар менинг издошларим - элнинг боласига дарс беришади. Булар: Шоҳиста Муродова, Хуррам Шойбеков,, Темур Қурбонбоев, Ҳусния Эгамбердиева, Насиба Билбаева,, Фахриддин Эргашев, Жонибек Аширов, Дилдора Норқулова, Нафиса Дониёрова.

P.S. Маълумот ўрнида: Бекободдаги мазкур мактабни тамомлаб, бугунги кунда масъул вазифаларда ишлаётган фахрли ўқувчилар: Ҳикматилла Парманов (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги масъул ходими), Абдужаббор Саидқулов (ҳуқуқ-тартибот), Хуршид Қодиров (ҳуқуқ-тартибот соҳаси), Зокир Абдумаликов (ҳарбий қисм командири), Дилшод Турдибоев (Гулистон давлат университети амалий математика ва информатика факультети декани).

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi