#Мигрант_ёшлар #Ўрта_Чирчиқ_тумани_тажрибаси
Аввал хабар берганимиздек, ёшлар билан ишлаш бўйича Ўрта Чирчиқ туманида ўзига хос тажриба шаклланяпти.. Вилоят ёшларининг етакчиси Миразиз Мирсултонов параллел равишда Ўрта Чирчиқ тумани Ёшлар ишлари агентлиги бўлимига раҳбарлик қилмоқда. Ҳудудда мигрант ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида тартиб жорий этилмоқда. Етакчилар алоқага чиқиб, маҳалладан, Ватандан салом йўллаб, хорижда юрган ёшлар билан фаол мулоқотда бўлиб туришибди.
"Дархон" МФЙ да туғилган Музаффар Турғунов ана шундай мигрант ёшлардан бири. Сизга ҳавола қилинаётган мақола бўлажак доктор, қўшни мамлакатдаги нуфузли олий ўқув юрти талабаси бўлган Музаффар Турғунов ҳақида.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
МЕН ҚАЙТАМАН
У
Ўзбекистоннинг бағри иқтидорларга тўла, биз билган ва билмаган иқтидорларга. Баъзилари бизга таниш, баъзилари эса йўқ. Шундай талант соҳибларидан бири Тошкент вилоятининг фарзанди Музаффар Турғуновдир. У 2001 йил 19 август куни Ўрта Чирчиқ туманининг "Дархон" маҳалласида туғилди. Ёшлигидан кўзида шижоат ўти ёниб турар, асосан тиббиёт, IT ва спорт соҳаларига қизиқар эди. Мактабда билим борасида энг олди йигитларидан эди.
Йўл
Мактабни юқори натижалар билан битирди. Ёш танида мавжланиб турган куч уни ҳарбий бўлишга ундади. “Темурбеклар мактаби” академик лицейига ўқишга кирди ва у ерни битириб, ҳарбий эмас, шифокор бўлишни мақсад қилди. Шу йўсинда Жанубий Қозоғистон Тиббиёт академиясига ўқишга топширди. Бугун айни шу академиянинг 3-курс талабаси, яна денг, грант асосида ўқийди.
Ютуқ
Тил билганнинг тарозида имконият палласи оғирроқ бўлади. Музаффар рус, ўзбек, қозоқ, инглиз тилларини билади. 4 тилда эркин мулоқот қила олади. У "Википедия" бутун жаҳон онлайн энциклопедияси ўзбек сегментининг фаол муаллифларидан бири. Яқинда бошланган Wikistipendiya танловида 576 та мақолани таржима қилди. Wiki оромгоҳи сертификатига эга бўлди. Декабргача давом этадиган бу танловда айни дамда 20-ўринда турибди.
Мен мусофирман
“Албатта ўз юртидан узоқда бўлиш мен учун жуда қийин. Ота-она, яқинлар соғинчи, юртим тупроғи иси... Лекин келажагим учун бу қийинчиликларга чидайман. Нолимайман, бу ерда ўқишим учун барча шароит бор. Стипендия, ётоқхона, ҳаммаси академия томонидан таъминланади. Насиб қилса, ўқишни битириб Ўзбекистонга қайтаман. Баъзан юрт соғинчи ҳам одамни қийнаб юборади. Менинг ўтмишим ва келажагим ўзим туғилган макон, буни сира ёддан чиқармайман,чиқара олмайман...."
P.S. Чет элдан бизни кузатаётганлар диққатига! Сиз ўз ҳаётингиз, ютуқларингиз ҳақида ҳикоя қилмоқчи бўлсангиз, "Ёшлар кундалиги" билан боғланинг.
Алоқа учун бот: @Yoshlar_aloqada_bot
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi