Yoshlar kundaligi | Rasmiy
112K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Билиб_олинг

​​Жуда кўплаб саволларни инобатга олиб, яна бир бор имтиёзли кредит олишда онлайн платформа ҳақида тўхталишга қарор қилдик. Бу бўйича Платформани ташкил этишда иштирок этган мутасаддилар билан боғландик. Жараённи ичидан тушунтириб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Ягона платформа дейилганда ушбу
https://oilakredit.uz/oz/ сайт тушунилади.

☑️Айни пайтда сайт тўлиқ ҳолатда ишламоқда. Имтиёзли кредит олиш учун 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу платформа орқали ариза юборилиш жорий этилган.

▪️Юқоридаги сайтга кириб паспорт серия ва туғилган кунингизни киритасиз. Дастур Ички ишлар вазирлиги базасидан, сизнинг яшаш манзилингиз ва исм-шарифингизни тортиб олади.

▪️Телефон рақамингизни киритганингиздан сўнг, СМС код орқали тасдиқланади.

Ариза келиб тушгандан сўнг ҳокимият уни тегишли сектор ва маҳалла раисига йўналтиради (ўрганиб чиқиш ва тавсиянома олиш мақсадида)! Дастурда бунинг учун 5 кун вақт киритилган.

Маҳалла ва сектор раҳбарлари аризачини тўлиқ ўрганиб, шароити, имконияти, билим ва кўникмаси бор йўқлигини кўриб тегишли хулосани беради (ижобий ёки салбий холаса).

☑️Ижобий хулоса берилган тақдирда туман оилавий маркази хулосаси олинади.

Барча жараён электрон платформада бўлади. Ҳар бир босқичда қабул қилинган қарорлар бўйича аризачига смс хабарномалар бориб туради.

Оилавий марказ, жумладан, сектор раҳбарлари аризани тўлиқ ўрганиб чиқиб хулоса беришлари учун 5 кун муддат берилади.

Агар Оилавий марказ ижобий хулоса берган тақдирда, кейинги босқичда аризалар банкка йўналтирилади.

☑️Банклар жисмоний шахс аризасини 1 кун ичида, юридик шахс аризасини 3 кун ичида ўрганиб чиқади.

Банк ижобий хулоса берган тақдирда кредит ажратиш муддатини платформа алгоритми ўзи ҳисоблаб таҳминий муддатни кўрсатади. Яъни, мисол учун "Сизга 1 апрелдан 2 апрель оралиғида кредит ажратилади" - деб.

Кунлик ариза кўриш сони чекланган (Битта банк учун кунлик максимал 15 та). Платформа ўзи автомат равишда навбатга қўяди (Инсон омилисиз).

Платформа максимал шаффофликни таъминлаш ва инсон омили аралашувини камайтиришга ҳаракат қилинган.

Агар сизда интернет сифати яхши бўлса, платформа орқали ариза юбориш учун 5 дақиқа вақт етарли бўлади. Ўзимиз ҳам синовдан ўтказиб кўрдик, дастур ҳақиқатан шаффофликни таъминлаш учун ишлаб чиқилган, ишламоқда.

Тижорат банкларига эслатма:
"Ҳар бир оила тадбиркор" давлат дастури доирасидаги барча кредитларни ушбу платформа орқали қабул қилиб, фуқаролардан тўғридан-тўғри ҳужжат қабул қилишни тўхтатишингиз шарт. Ушбу дастурни филиаллардаги тегишли масъул ходимларда тўлиқ ишчи ҳолатда бўлиши таъминланг. Чунки, ҳали бу янгиликлардан бехабар ходимлар ҳам борки, бизга мурожаатлари етиб келиб улгурган.

Бу Президент қарори! Ички тартиб эмас. Ижросига қаттиқ киришинг. Унутманг бу йил сиёсий йил!

Фуқаролар ҳам тижорат банкларига мурожаат қилишни яхшилаб ўрганиб
олинг.

👉Ушбу👈 қарорни ўқиб олинг.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Билиб_олинг

Транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#билиб_олинг

Агар сиз "Ёшлар дафтари" га киритилган бўлсангиз ушбу имтиёзлар сиз учун❗️

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#билиб_олинг

Ўзбекистон фуқароси чет давлатдаги урушда қатнашса нима бўлади?

📹Бобур Тўлаганов, Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#билиб_олинг

Талабалар тўлаган контракт пулидан 12 фоизини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

📹 Қандай қилиб дейсизми? Видеони кўринг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook
🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиб_олинг

Яқинларингизга айтинг: нима учун ифторда хурмо ейишингиз керак?

Батафсил

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиб_олинг

ҚЎЙНИДАН ТЎКИЛСА ҚЎНЖИГА: ТАЛАБА КОНТРАКТИНИНГ 12 ФОИЗИНИ ҚАНДАЙ ҚАЙТАРИБ ОЛАДИ?

Батафсил

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#билиб_олинг

❗️100 га яқин касаллик айнан шу одат туфайли юзага келади. Видеони кўринг.

Yoshlar kundaligi