Yoshlar kundaligi | Rasmiy
112K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Устозни_қадрланг

ШАХСНИ ИДЕАЛЛАШТИРИШ ШАРТМИ?

Республика таълим маркази директор ўринбосари, блогер Исроилжон Тиллабоев «Халқ таълими вазирлигининг устозлар учун сенсацион совғаси» деб бошланган пост ёзибди.

Байрам арафасида устозларнинг ойлиги ниҳоят 1000 долларга етказилибдимикан, деб постни шошиб ўқийсиз. Аммо Тиллабоев пост баҳона Халқ таълим вазирлигига шунчаки «пахта» қўйганининг гувоҳи бўласиз.

Аслида шундоқ ҳам тузатилиши шарт бўлган, Халқ таълими вазирлигининг вазифаси бўлган ишни Тиллабоев вазир Бахтиёр Саидовнинг гўё ўқитувчиларга ҳиммати, байрам совғаси ўлароқ баҳолайди.

Бундан олдин ўқитувчиларнинг асоссиз равишда тоифасининг тушириб юборилиши баҳсларга сабаб бўлди. Биргина қарордаги хато талқин сабаб ўқитувчилар зарар кўриши муқаррар эди.

Ниҳоят ўша хатони тузатишибди! 2022 йил 2 августгача стажига 15 йил тўлган ва 2 август кунида олий тоифага эга бўлган барча устозларнинг олий тоифаси сақланиб қолиниши бўйича Халқ таълим вазирлиги хат чиқарибди. Ва бу маълум шахсларнинг қаҳрамонлиги ўлароқ олқишланган.

Қисқаси, шундоқ ҳам қилиниши керак бўлган ишлар баҳонасида кимларнидир улуғлаб юборишга жудаям устамиз!😉

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi