Yoshlar kundaligi | Rasmiy
114K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон 158та медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади

Вилоятимиз ифтихори, Бўстонлиқ фарзанди Акбар Жўраев мусобақаларда 3 та олтин медални қўлга киритди.

Шавкат Мирзиёев мусобақа ғолиб ва совриндорларини пул мукофоти билан тақдирлашга қарор қилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_бўлмаса

Институтинггаям, уни ректоригаям демоқчи эди...

Ўқишни битираётганини антиқа усулда нишонлаган жўшқин қизалоқ ёмон шарманда бўлди. Такрорлаб кўриш ман этилади. 🙈😂

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_фотоси

Шавкат ҳожи Мирзиёев каъбатуллоҳда Ўзбекистон болалари учун дуо қилмоқда.

Сен учун Малоҳат, Дилшода, Нилуфар, Дилфуза, Моҳларойим, Зилола, Анора, сизлар учун юрт отаси ўйчан ўлтириб, Аллоҳнинг уйида ҳаётингизга зийнатлар сўраб дуо қилаяпти.

Сен учун Элмурод, Ғайрат, Беҳзод, Отабек, Суҳроб, Илҳом, Зоҳиджон, сизлар учун Ўзбекистон раҳбари Яратганга юкиниб, саждага бош қўйиб, саодатингизни сўраб дуо қилди.

Дуога кўтарилган бу қўллар ўттиз беш миллион нафар аҳли Ўзбекистон учун Яратгандан гўзал ажрлар сўрамоқда.

Отага муносиб фарзанд бўлинг. Ватанга тиргак бўлинг, таянчга тепки бўлманг, давлатимиз ривожига ҳисса қўшинг. Илтимос.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қойил #Талаба2022 #Бекобод_тумани

Тестда 100 фоизлик натижа қайд этилди!

Тошкент давлат юридик университетига даҳшатли натижа билан ўқишга кирган Каримов Аброржон туманнинг «Оқтепа» маҳалласида истиқомат қилади.

Аброржон ота-онаси, устозларининг юзини ёруғ қилди.

Баракалла, Аброр!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
МИРЗАЕВ КИМЛАРНИ ЎҚИШГА ЮБОРДИ?

📁Вилоят ҳокимининг фармойишига кўра, олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчиларининг 42 нафарига иқтисодий таълим йўналишларига 2022-2023 ўқув йили учун тавсиянома берилади.

📌Тавсияномага эга бўлганлар давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ҚВЗ #Янги_юлдузлар

Қирғиз тилида миқти – зўр дегани. Миқтилар бизда ҳам бор. Бир бошдан яхшиси.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳри мэри (ҳокими) кубоги учун ҚВЗ турнири ташкил қилинибди.

Унга Тошкент давлат аграр университетининг "Янги юлдузлар" жамоаси ҳам таклиф этилган. Вакилларимиз мусобақада қатнашган 8 та жамоа орасида 2-ўринни олишган.

Ўш шаҳар маданият бўлими ўтказган ҚВЗ турнирида 3 та ўзбек жамоаси қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида Маданият бошқармаси мавжуд. Умид қиламизки, келгусида яхши ташаббуслар бўлади ва қувноқ томошалар ташкил этилади.

"Янги Юлдузлар" – миқти. Маладес.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ёшлар_тарвузи #Пискент

Бу Ҳаёт Акбаралиев. У 24 ёшда. "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган. Баҳорда аукцион орқали 1 гектар ерни 10 йилга ижарага олди.

У Самарқанддан кишмишнинг майизбоп «Сўғдиёна» навидан келтириб ўтқазди. Кўчат ҳосилга киргунича, қатор орасига бу йил тарвуз экди.

Мана энди ҳосил кўтармоқда. Ўзиям бир тарвуз бўлди-бир тарвуз бўлди. Жами 12 миллион сўм ҳаражат қилган Ҳаёт Акбаралиев ҳозир «соққа»ни санаб улгуролмай қолган.

Тарвуз ғарқ пишди, биринчи узишда 30 миллион сўм савдо бўлди. Пайкалда эса ҳали ҳосил мўл.

Ҳаётжон кучайди. Ҳаётжонни эплаб бўлмай қолди. 🙈😂

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Янгийўл_тумани #Кредит #Чорва

КРЕДИТ ОЛИШ УЧУН ОҒЗИНИ ТИКИБ ОЛГАН ЯНГИЙЎЛЛИК «СС»

Тармоқда чорвачилик билан шуғулланиш учун кредит ололмаган С.С. (1991 йили Янгийўл тумани, «Халқабод» маҳалласида туғилган) оғзини ип билан тикиб, очлик эълон қилгани видеоси тарқалди.

Бу энди кулгили эмас. Шантаж дейишга тил бормайди, айни пайтда фуқаронинг бу ишини ҳам оқлаб бўлмайди.

Асосий нуқта: фуқаро ҳудудидаги ҳоким ёрдамчиси, прокурор ёрдамчисига олти ойдан бери мурожаат қилаётибди. Бироқ унинг сўровлари жавобсиз қолган. (амалда: бу факт тасдиқланмади, фуқаро давлат хизматчисига туҳмат қилган).

«Ёшлар кундалиги»: ҳоким ёрдамчилари, банклар.., умуман, вилоят иқтисодий блокининг раҳбари жаноб Музаффар Файзиевга конкрет саволлар кўпаймоқда.

P.S. Махсус интервью оламиз, тез орада.

UPD. Бугун туман ҳокими, прокурор бориб, кредитга ёрдам беришларини айтишган. Кейин фуқаро оғзидаги тикилган ипни олишга рози бўлган. Ҳокимлик унга 4 бош қўйни ҳадя тариқасида топширибди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо #Ёшларнинг_Президенти

Муфтий ҳазрат Нуриддин Холиқназаров Мадинада президент Шавкат Мирзиёев билан Расулуллоҳнинг равза ва ҳужраларида бўлган воқеани айтиб берди.

Ўзингиз учун дуо қилинг, деб уч марта муфтий ҳазрат юртбошидан илтимос қилса ҳам, Шавкат Мирзиёев халқини, ёшларнинг саодатини сўраб дуога қўл очаверибдилар.

Сени, мени, ҳаммамизни бахтимизни сўраб, Расули Акрамнинг ҳузурида дуода бўлишибди.

Юраги тоза, тафаккури тиниқ инсон миллатимизга йўлбошчи эканлигидан ғурурландим.

Қайсидир шантажчи оғзини тикиб олса ҳам, унга болам ундай қилма, деб беғараз ҳадялар берган давлатимиздан ифтихор қилдим.

Ким нима ғамда, ҳар кимга мақсадига яраша тақдир битар экан-да...

Хайрли тун! Яқин орада бунақа таъсирланмаган эдим. Драматик кун бўлди мен учун, қалбим ағдар-тўнтар бўлиб кетди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Танқид

ЎРТА ЧИРЧИҚ ЁШЛАРИДАН ТУМАН ҲОКИМИГА САЛОМЛАР

Ёшлар билан ишлаш бўйича вилоятда жадал иш кетаяпти – ҳар жиҳатдан ёш авлодга ёрдам кўрсатилмоқда. Шунга қарамай, жойларда бу борада қилинадиган ишлар, эътибордан четда қолаётган масалалар ҳам мавжуд.

Масалан, ҳозирги кунда "Ёшлар дафтари"да турган ёшларга кўмак кўрсатиш бўйича энг салбий кўрсаткичЎрта Чирчиқ туманида. Бу ерда дафтардаги ёшларнинг атиги 46 фоизига ёрдам кўрсатилган, холос.

Умид қиламизки, мутасаддилар бу вазиятни атрофлича таҳлил қилиб, вазиятни ўнглашади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#эътироф

МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ТАДБИРКОРЛАР!

Президент фармойиши билан мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришда ҳисса қўшаётган бир гуруҳ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Улар сафида вилоятимиз вакиллари ҳам бор:

🔘Алимов Азиз Тоирджанович – Тошкент вилоятидаги “Yuqorichirchiq energy system” МЧЖ раҳбари;

🔘Ахмеджанова Дилбар Шарифжановна – Тошкент вилоятидаги “Agro city” МЧЖ раҳбари;

🔘Вахидов Исломбек Нуруллаевич – Тошкент вилоятидаги "Li da metal technology" МЧЖ раҳбари;

🔘Рахманова Умида Адиловна – Тошкент вилоятидаги “Miss lighting” МЧЖ раҳбари;

🔘Текенов Канат Тунгатарович – Тошкент вилоятидаги “Enter steel” МЧЖ раҳбари;

🔘Тухтаниязов Ботиржон Мухтарович – Тошкент вилоятидаги “Toʻxtaniyoz-ota” фермер хўжалиги бошлиғи;

🔘Эргашева Сайёра Ташпулатовна – Тошкент вилоятидаги “Tashpulat stroy invest” МЧЖ раҳбари.

"Ёшлар кундалиги" жамоаси фаол тадбиркорларни қизғин муборакбод этади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Қарористон

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРЛАРИНИ БАЖАРМАСЛИК ОДАТИЙ ҲОЛГА АЙЛАНАЯПТИМИ?

Август – Ўзбекистонда шахмат ойлиги бўлди, дейиш мумкин. Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба ҳаммамизни руҳлантириб юборди. Ўз-ўзидан шахмат тарғиботи, болаларга бу ўйиннинг ўргатилишига доир бир муҳим ҳужжатнинг чала-ярим қолиб кетган ижросига эътибор қаратишнинг айни мавриди.

Бу қандай ҳужжат эди?

🧾Бу – Президент томонидан имзоланган "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ШАХМАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ги қарор бўлиб, 2018 йил 9 августда қабул қилинган. Мазмунан бу қарор шахматни оммалаштириш, ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унга кўра, республика бўйича 150 та мактабда ўқувчиларни тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш тавсия этилган. Жумладан, Тошкент вилоятида 17 та мактаб танлаб олинган.

Хўш, кейин нима бўлди?

❗️Қарор қабул қилинган кунларда қандайдир режалар олингандир, аммо нақд гап шуки, тажриба учун танлаб олинган мактабларда шахмат синфи ташкил қилинмади – қарор ижроси таъминланмади.

Нега шундай бўлди?

🤔Биз бошқа вилоятлардаги вазиятни билмаймиз. Балки, умуман, республика бўйлаб бу қарорнинг ижроси суст бўлгандир ёки бажарилмагандир. Қарор ижросига масъул сифатида Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги белгиланган. Демак, бу вазирлик ва идоралар ўзаро келиша олишмаган, ҳужжат ижросини охиригача тизимли ташкил этишмаган, дейиш мумкин.

ХТБ – фил, федерацияпиёдами?

📑Қарор ижроси юзасидан вилоят Халқ таълими бошқармаси ва вилоят Шахмат федерацияси билан боғландик. Халқ таълими бошқармаси 17 та шахмат синфи очилганини айтмоқда. Бироқ вилоят Шахмат федерацияси раҳбари Рисқиддин Эсанбоев қарор ижроси таъминланмаганини айтаяпти. Шу ўринда битта эътиборли жаҳат бор. Ҳозир деярли барча мактабларда шахмат-шашка тўгараги бор. Лекин Президент қарорида 17 та мактабда шахмат синфи ташкил қилиш топшириғи берилган.

Тошкент вилояти шахмат федерацияси қаерда ўзи?

Жаҳон шахмат олимпиадасида ғолибликни келтирган спортчи – Жаҳонгир Воҳидов Самарқанд вилояти шахмат федерацияси эркаклар жамоаси мураббийси лавозимида ишлайди. Фокусни ўзимизга қаратиб, пойтахт вилоятида шахмат федерацияси, унинг мураббийлари борми, нега уларни сира кўрмаймиз, танимаймиз, дея қизиқдик. Маълум бўлишича, федерациянинг ўзи имдодга муҳтож – Чирчиқда спорт мактабининг битта хонасида сиғинди бўлиб, қачон мактабдан даф бўласанлар, деган маломатга кўмилиб ўтирган экан.

Бошпанасиз федерациялар

☝️Умуман, вилоятда нафақат шахмат, балки мавжуд 30 дан ортиқ спорт федерацияларининг ҳудудий бўлимлари жойсиз, биносиз. Улар кўчада, йўл-йўлакай фаолият кўрсатаяпти. Федерациялар бор, унинг раҳбари бор, қандайдир мусобақалар ўтказишади (тепанинг назоратида бўлган спорт турларига вилоятнинг обрўли мансабдорлари оталиққа ўтган, бу энди бошқа масала). Ҳақир-у фақир федерациялар бор, соққани босаётган ва панада юришдан манфаатдор федерациялар бор. Воқеалар ўз-ўзича ривожланиб, нималардир бўлаяпти, кимлардир келиб-кетиб юрибди баъзи спорт федерацияларида. Ёшларни олис ва яқин мамлакатларга мусобақаларга олиб боришаяпти, халқаро мусобақа номи қандай ўзи, қандай даражадаги мусобақа – ахборот йўқ. Бу орада пуллик ишлар ҳам борки, ичига кирсангиз ўзига тортаверади. Федерацияларда мусобақалар тақвими, йиллик ёки олти ойлик фаолият юзасидан аҳолига ахборот бериш хоҳиши йўқ.

Хулоса

💭 Тошкент вилоятидан шахматда 20 дан ортиқ спорт устаси етишиб чиққан, 14-18 ёшлилар ўртасида бу йил ўтказилган Республика чемпионати ғолиби бўлдик, 2 минг нафар киши фаол равишда шахмат билан шуғулланади. Шахмат ҳаёти издан чиқмаган ҳайтовур. Лекин Президент қарорининг ижроси таъминланмагани, ҳатто воқеалар ривожига қараганда бажарилмоқчи ҳам эмас – шудир масала.

📌 Эслатиб ўтамиз, "Ёшлар кундалиги" Президент қарорлари ижросини сунъий равишда ортга суриш билан боғлиқ вазиятга (1,2) аввал ҳам эътибор қаратган эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲🏻🤲🏻🥹

Лаббайка, ё Аллоҳ. Лаббайка, ё расулуллоҳ.

P.S. Кўринг, қайта ва қайта кўринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ҳолат

НОУЗАНБИЛЛО, ЯНА ОХИРГИ ЎРИНДАМИЗ!

Тошкент вилояти абитуриентлари 2022-2023 ўқув йили тест синовлари бўйича ўртача 61 балл тўплади.
Бу – республикада энг ёмон кўрсаткич.

Ҳа, таълим сифати бўйича фахрли охирги ўриндамиз. Ҳар йилгидек. Халқ таълимида икки йил ичида тўртта бошқарма бошлиғи ишлади. Аҳвол эса – ўша-ўша.

Ғалати парадокс. Мактаблар қуришга маблағ ажратиш бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги республикада энг пешқадам. Натижа эса – охирги ўрин.

Масалан, куни кеча имзоланган қарор билан вилоятдаги оғир шароитли мактабларга вилоят бюджетидан 20 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Марҳамат қилиб, таълим сифатини жойига қўйиб қўйинглар. Бу соҳада нонни ҳалоллаб ейиш керак. Аччиқ ҳақиқат шу.

Эслатиб ўтамиз, "Ёшлар кундалиги" аввалроқ Халқ таълими бошқармаси томонидан вилоят ҳокимининг топшириғи шунчаки "игнор" қилинганига эътибор қаратган эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Президент_совғаси

Оққўрғонлик Маҳлиё Абдуманнопова "V Ислом бирдамлиги ўйинлари" мусобақасида спортнинг кикбокс тури бўйича иштирок этиб, 2-ўринни эгаллади.

Суратда: Маҳлиё Президент совғасини қабул қилиб олди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳокама_учун_мавзу

Режалар қоғозда ва амалда. (Расм Дима Қаюмдан дангал ухлатилди).

Хўш, сиз бу фикрга қўшиласизми?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi