Yoshlar kundaligi | Rasmiy
85.1K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ватан #Жадидлар

Кеча Ўзбекистон тарихида мутлақо янгилик бўлди. Юз йил деганда жадидлар Ватанига қайтди. Мустақиллик байрамини Маҳмудхўжа Беҳбудий бошқарди.

Туркистон мухториятининг мадҳияси бўлган ва буюк Чўлпон сўзи билан айтилган "Гўзал Туркистон" йиғи ва мунг, ҳасрат ва Ватан ишқи билан куйланган қўшиқдир. Бу қўшиқни юз йил бурун майдонларда, боғларда, бозорларда ота-боболаримиз кўзида ёш билан айтган.

Бош байрам учун танланган мотив, ғоя ва сиймолар менга ёқди. Мустақиллик ғоясининг оталари эсланди, улар майдонни бошқарди. Асл тарихимизни халққа яна қайтаргани учун давлатим ва президентим билан ғурурланаман.

P.S. Доим менинг айтганим бўлган, деб туриб олмай, буюк байрамга янгича ёндашиш, замон руҳини ҳис қилиш; ғоя, асосий мотив, марказий қаҳрамонлар атрофига сценарийни қуриш яхшироқ эканми? Ёшларни эшитиш зиён қилмайди.

Беҳзод Қобулов,
Yoshlar kundaligi
#Жадидлар #Таълим

ЖАДИДЛАР ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА КИРИБ КЕЛДИ

Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси жамоатчиликни ҳайратлантиришда давом этаяпти. Алишер Саъдуллаев "
Жадидлар" сериясида туркум китоблар чоп этиб, ҳозирги даврнинг барча кўзга кўринган зиёлиларига бепул тарқатган, бу воқелик ниҳоятда хайрихоҳлик ва хушнудлик билан кутиб олинган эди.

Тан олайлик, жадидларга муносабат мустабид даврнику қўятурайлик, кейинги ўттиз йилда ҳам бир текис бўлмади. Аммо бугун бари ўзгарди. Мустақиллик байрамига Беҳбудий бобо бошчилик қилди, жадидлар миллат тарбиячиси бўлиб яна майдонга чиқиб келди.

Шу кунларда Шавкат Мирзиёевнинг қатағон қурбонларини ёд этиш кунида айтган гаплари рус шовинистлари томонидан бузиб талқин қилинмоқда. Тарихга муносабат ва ёндашувларимиздаги фарқларга айримлар чидай олмай, ўзининг содиқ медиасида роса жириллаяпти. Ҳолбуки, Ўзбекистон раҳбари тўғри гапларни айтган эди. Қатағон СССРнинг барча халқлари учун бирдек оғир ва мусибатлидир. Жумладан, ўзбеклар ҳам миллатнинг энг сара фарзандларидан жудо бўлди.

Бундай пайтда қатъийлик, гап-сўзларга эътибор бермай олға босиш жуда муҳим. Бугун Қизил террор қурбонлари – маърифатпарвар жадид боболар Тошкент вилоятига келди. Алишер Саъдуллаев жамоаси Тошкент вилоятидаги барча мактаб кутубхоналарига "Жадидлар" маърифий тўпламини бепул туҳфа қилмоқда.

Ҳақиқат шу. Орқага йўл йўқ. Ёшларни реал тарих билан қуроллантириш, миллатпарварлик руҳида тарбиялаш энг муҳим масала. "Жадидлар" – шундай лойиҳадир.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ватан #Жадидлар

📜 ГЎЗАЛ ТУРКИСТОН: 30 ДЕКАБРЬ ВА 72 КУН ЯШАГАН РЕСПУБЛИКА ҚИСМАТИ

🔥 Туркистон мухториятининг мадҳияси бўлган ва буюк Чўлпон сўзи билан айтилган "Гўзал Туркистон" йиғи ва мунг, ҳасрат ва Ватан ишқи билан куйланган қўшиқдир. Бу қўшиқни юз йил бурун майдонларда, боғларда, бозорларда ота-боболаримиз кўзида ёш билан айтган.

🤔 1917 йилнинг 30 декабрида нима бўлган эди? Бу ҳақида қуйидаги мақолада батафсил:

🔰 КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЎҚИШ

🔰 LOTIN ALIFBOSIDA OʻQISH

Yoshlar kundaligi
#Жадидлар_авлодлари

ПРОФЕССОР ЖАМШИД АВЛОНИЙНИ ТАНИЙСИЗМИ?

XIX аср охири ва XX аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири, маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоби Абдулла Авлонийнинг набираси ҳам бобосининг изидан бориб илм йўлини танлаганини биласизми?

📌Кимё фанлари номзоди, фалсафа доктори, полимерлар ва нанотехнологиялар кимёси бўйича муҳандис Жамшид Авлоний 1956 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1991 йилдан шу кунга қадар АҚШда кимё йўналишида катта тажриба орттирган.

🔰У Нобель мукофоти соҳиби, полимерларга оид изланиш олиб борган АҚШлик олим Алан Мак-Диармидга шогирд тушган ва унинг лабораториясида 1991 йилдан 1995 йилгача изланиш олиб борган. Устозининг юксак мукофотида унинг ҳам ҳиссаси бор.

🔒Ҳозирда Жамшид Авлоний Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Нанотехнологияларни ривожлантириш марказида фаолиятини давом эттирмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM