Yoshlar kundaligi | Rasmiy
54K subscribers
13K photos
7.76K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Кун_иқтибоси

Эй кўнгил, ибрат ол, боқ ҳар тушган япроққа. У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа...

Муваффақият — мақсад  билан уйғониб, натижа билан уйқуга кетишингиздир. Мақсадингиз томон ҳаракат қилинг.

Ҳаракат қилганларни ҳаммаси муваффақият қозона олмаслиги мумкин, лекин муваффақият қозонганларнинг ҳаммаси ҳаракат қилганлардир.             

​Йўқлигингда сени ҳимоя қиладиган энг яхши ҳимоячинг — ахлоқингдир.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

✍️ Жалолиддин Румий улуғ донишманд, шоир ва мутафаккир.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

💫 Ҳеч шубҳасиз, ҳаётда юксак натижаларга эришиш учун тинимсиз ҳаракат, шижоат ва жасорат талаб этилади. Сизларнинг чуқур билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш орқали Ватанимизга муносиб фарзандлар бўлиб етишишингиз ва унинг тақдири учун масъулиятни зиммангизга олишингизга ишонаман.

💫 Бу шарафли йўлда барчангизга бахт ва омад доимо ёр бўлишини тилайман.

✍️Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригидан.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Бизга китобларимиз ва қаламларимизни беринг, улар бизнинг энг зўр қуролимиздир.

Битта бола, битта муаллим, битта китоб ва битта қалам дунёни ўзгартиришга қодир. Муаммонинг ягона ечими маърифатдир.

Энг аввало маърифатдир
.


✍️ Малала Юсуфзай,
тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳибаси. У 1997 йил 12 июлда Покистонда туғилган.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Ҳаётда ошиғи олчи келган одамлар – белни маҳкам боғлаб, ўзларига керакли тасодифларни ахтарган кишилардир.

✍️ Бернард Шоу — инглиз адиби.

💠 Бугун журналист ва драматург Жорж Бернард Шоу туғилган кун.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Урушда ғолиб ва бахтли подшоҳ, ғолиб ва бахтли қўшин, ғолиб ва бахтли давлат, ғолиб ва бахтли тузум бўлиши мумкин. Аммо, ғолиб ва бахтли одам бўлмайди. Негаки, уруш одамни одам ўлдиришга мажбур қилади. Одам ўлдирган одам эса ҳеч қачон бахтли бўлмайди!

✍️ Ўткир Ҳошимов — Ўзбекистон халқ ёзувчиси.


📌Бугун таниқли ўзбек ёзувчиси ва жамоат арбоби Ўткир Ҳошимов туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_иқтибоси

Токио Олимпиадасидан кейин яхши ният билан топ-15 га кирамиз деб, олдимизга катта мақсад қўйган эдик. 208 та давлат вакиллари қатнашган мусобақада спортчиларимиз юксак матонат, маҳорат ва ирода кўрсатиб, дунёда 13-ўрин, Осиёда 4-ўрин, туркий, мусулмон ва МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади. Бир йўла 3 нафар спортчимиз “икки карра олимпия чемпиони”, деган юксак шарафли номга сазовор бўлди.

Бу Янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатиб, уларнинг натижалари тарихимизда зарҳал ҳарфлар билан муҳрланди.

Барча спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари Янги Ўзбекистоннинг чинакам қаҳрамонларидир!
Улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, улар бизнинг ғуруримиз!ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: "Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳеч нарсадан чўчиманг. Билинг, ортингизда Президент турибди!"

"Сизлар тинч, эркин ва фаровон ҳаётимиз гаровисизлар, десак, ўйлайманки, муболаға бўлмайди.

“Тадбиркор – элга мададкор” деган нақлда чуқур маъно бор. Лекин, шундай катта масъулиятни зиммасига олган тадбиркорни ўзига ким мададкор? Агар қайси ҳоким ўз ҳудудининг гуллаб-яшнаб, тараққий топишини истаса, аввало, тадбиркор ва яна бир бор тадбиркорга чинакам мададкор бўлиши керак.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳеч нарсадан чўчиманг. Билинг, ортингизда Президент турибди!"
деди давлат раҳбари мулоқот якунида.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

Дунёдаги жамики халқлар қатори ўзбек эли ҳам тинчлик ва осойишталикни юксак қадрлайдиган, оқкўнгил ва бағрикенг халқдир. Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг туб моҳиятини ҳам турли давлатлар билан тинчлик ва ҳамкорлик, дўстона муносабатларни ривожлантириш тамойили ташкил этади.

Шавкат Мирзиёевнинг “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимидаги нутқидан

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

Мақсадга яқинлашганинг сари машаққат ортиб боради. Лекин ҳар бир киши юлдузларга ўхшаб сокинлик билан, шошмасдан, бироқ белгиланган мақсад томон узлуксиз интилган ҳолда ўз йўлини босиб ўтиши керак.

✍️Иоганн Вольфганг Гёте.

💠 Бугун, 28 август олмон ёзувчиси Иоганн Вольфганг Гёте (1749-1832) туғилган кун.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг барча ёшларига мурожаат қилди:

Қадрли ўғил-қизларим, мамлакатимиз истиқболи, барча эзгу ниятларимиз ижобатини биз аввало сизларнинг тимсолингизда кўрамиз.

Келажакда турли соҳаларда улкан ютуқ ва зафарларга эришиб, юртимизни дунёга янада кенг тараннум этишингизни истаймиз.

Маррани баланд олинг, сиз буюк ишларга қодирсиз!


Ҳамиша ўз кучингиз, қатъият ва салоҳиятингизга ишонинг!


Давлатимиз, халқимиз, Президент сизларни бу йўлда доимо қўллаб-қувватлайди, ҳар қандай ёрдамни аямайди
”.


Yoshlar kundaligi