Дарвин назарияси мактабларда:
Бахтиёр Шералиев жавоби.
#Якшанба_мутолааси
Кейинги пайтда фан ва дин олимлари ўртасида баҳслар яна жонланди. Хусусан, инсоннинг пайдо бўлишига доир дунёвий илмлар, Дарвиннинг эволюция назарияси кўр-кўрона инкор этилмоқда.
Хўш, аслида эволюция назарияси динга зидми? Муаммо нимада?
Таниқли ёш биолог олим Бахтиёр Шералиевнинг мулоҳазасини тингланг ва хулоса қилинг.
Унутманг, билимсизлик мутаассибона қарашларга йўл очади. Фанни динга қарши қўйиш шунчаки аҳмоқлик.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ – ҚИРҚ ПАРИНИНГ МУҲТАРАМАСИ
⏳ Бугун ёши 50-60 дан ўтган авлод борки, ҳар баҳорда машҳур ва суюкли "Баҳор"ни эслайди. Қачондир халқимизнинг энг истеъдодли 40 нафар гулғунчадек қизини тўплаб, уларга рақс ўргатиб, жаҳоний миқёсларда машҳурлик шоҳсупасига кўтарган буюк устозни эслайди.
🎼 Ўтган йили зиёлилар, санъаткорлар, санъат шинавандалари бир-бирини табриклади, Шерали Жўраев касал ётган жойидан қўзғалиб, уларни қутлашга борди, чунки "Баҳор" яна қайтган, машҳур ансамбл тикланган эди.
🤔 Хўш, бу ишларнинг бошчиси, ўзбек рақс санъатининг буюк устаси ким эди? Санъатнинг ойдин йўли қандай бошланган?
✨ Унинг ҳаёти ва фаолияти баҳор билан чамбарчас боғлиқ. 1913 йил авжи баҳорда, Фарғона водийсида туғилди. Ва баҳорда Беҳбудий айтмоқчи, ибратхона – театрга ишга кирди. Ота-онасидан эрта етим қолди, йиғиси мижжасида қотиб қолган патила сочли қизалоқ бобо ва бувиси қўлида катта бўлди. Ғафур Ғулом "Етимлик нимадир бизлардан сўра, ўнинчи йилларнинг саргардонлиги", деган мисраларни баайни қаҳрамонимиз тилидан ёзгандек эди. У авжи баҳорда янги ташкил этилаётган фольклор ансамблига танлов асосида, кимсан Муҳиддин қори Ёқубовнинг тавсияси билан қабул қилинди.
📜 Ҳамза Ҳакимзода Шоҳимардонда тошбўрон қилинган 1929 йилда 16 яшар бўлган қаҳрамонимиз профессионал санъаткор бўлиш илинжида Ўзбек давлат мусиқали театр устахонасида ташкил этилган билим юртида ўқишни бошлади. Ҳамзахон мутаассиблар қўлида жон берди, аммо ўзбек санъатига айнан ўша йили яна бир серқирра ва улуғ санъаткор кириб келди.
💍 Турмуш қурди, бахтли ҳаёт кечирди, фарзандлар кўрди. Аммо қаттол уруш туфайли ҳарбий хизматга кетган эри қайтиб келмади. Қора хат келган куни баҳор фариштаси, "Баҳор" асосчиси тиззасини қучоқлаб юм-юм йиғлади, тақдирига лаънатлар айтиб изиллаб йиғлади...
👏 Айтишга осон, бола-бақраси кўзга ташланиб қолган, умрининг энг гўзал 30 ёшида беваликни бўйинга олсинми? У умидини узмади. Кутди. Илинж билан кутди. Мўъжиза содир бўлмайди, аммо баъзида тақдир бандалар билан ўйин қилаётган бўлади. Унинг эри урушдан қайтиб келди! У тирик эди! Янглишиб юборилган қорахат эса унутилди, ҳаёт гули сўлимади. Қаҳрамонимизнинг ҳаётига баҳор қайтиб келди гўё.
☝️ У қунт билан ўзбек анъанавий рақс йўлларини ўрганди, замонавий Европа рақси қонун-қоидаларини ўзлаштирди. Тамара хоним унга оқ фотиҳа берди. Ашулачилик, актёрлик маҳорати бўйича ўз устида ишлади.
🔸 Кейинроқ эса бу назокатли қизалоқнинг нозик ҳаракатлари машҳур петербурглик балетмейстерларнининг ҳам оғзига тушди. Уларнинг жамоасида бир муддат фаолиятда бўлди. У рақс тушганда қалби билан тушарди. Юракдан ҳис қиларди рақсни. "Тановар", "Катта ўйин", "Жонон", "Пилла", "Пахта" каби рақслар кичик жуссали қизнинг кичик қалби билан ижро этилганди, шунинг учун бошқаларнинг қалбидан катта ўрин эгаллаб келади шу вақтга қадар.
💞 Ўзи ҳам, сўзи ҳам, изи ҳам санъат эди гўё. Рақсида ҳаё бор эди. Унинг нафосати шунданди, назокати шунданди. Шу сабабмикин, чарчаган киши унинг рақсидан сўнг чарчоғини ҳам унутворарди. Замондошлари, ҳамкасблари, дўстлари унинг ҳар бир чиқишини достонга қиёс этарди.
💭 Кейинчалик Ўзбекистоннинг энг машҳур раққосаси ва етакчи балетмейстери даражасига кўтарилди. Сўнгра ўша машҳур "Баҳор" биринчи ўзбек миллий рақс ансамблига асос солди. Бу ансамбл тезда Ўзбекистон Давлат миллий рақс ансамблига, миллий рақс "бренд" ига айланди. Халқ артисти, ўнлаб мукофотлар соҳибаси бўлди, эл меҳрини қозонди, дунё бўйлаб гастролларда юрди.
Ўзбек аёлининг қалб товушини, юрак туғёнларини ўтли рақсларга айлантирган, 20 ёшидаёқ бетакрор услуби ва масъум чеҳраси билан оламни маҳлиё қилган бу қизалоқ...
Мукаррама эди, буюк санъаткор Мукаррама Турғунбоева эди.

#Кун_иқтибоси #Архивдан
Кимдаки бўлмаса замона ғами,
Ё оламдан эмас, ё эмас одам...
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Кимдаки бўлмаса замона ғами,
Ё оламдан эмас, ё эмас одам...
©Паҳлавон Маҳмуд
Каналга уланиш:https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат 🔞
Зангиотада дугонасининг 38 ёшли отаси 14 ёшли бу қизни 8 ой зўрлаб келган. Агар кимгадир айтса ўлдириш билан қўрқитгани айтилмоқда
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Зангиотада дугонасининг 38 ёшли отаси 14 ёшли бу қизни 8 ой зўрлаб келган. Агар кимгадир айтса ўлдириш билан қўрқитгани айтилмоқда
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу
Умримни ўткинчи сабога бердим,
Энг сўнгги чақамни гадога бердим,
Бу телба руҳимни Худога бердим...
Сабо олиб борди, гадога берди,
Гадо йиғиб борди Худога берди.
Худо мени сенга хатога берди,
Сен мени кимларга бердинг, азизим?
Шеър: Зебо Мирзо.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Умримни ўткинчи сабога бердим,
Энг сўнгги чақамни гадога бердим,
Бу телба руҳимни Худога бердим...
Сабо олиб борди, гадога берди,
Гадо йиғиб борди Худога берди.
Худо мени сенга хатога берди,
Сен мени кимларга бердинг, азизим?
Шеър: Зебо Мирзо.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Афғонистонда вабо тарқалди. Кунига 40 нафар инсон ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти болалар.
Қисқача айтганда, вабо – антисанитария вазиятида, ифлослик урчиган жойларда кўпаяди. У ўта юқумли ва хавфли касаллик ҳисобланади.
Эҳтиёт бўлинг, доим озода юринг!

#Фан #Дунё_манзаралари
🔭 NASA 10 миллиард долларга яратилган ва яқинда ишга туширилган James Webb телескопидан олинган навбатдаги суратларни эълон қилди (1, 2, 3).
💫 Сомон йўлида ёлғиз эмасмиз. Коинот гўзаллиги ва маҳобати олдида тил ожиз. Суратларда акс этган чексизлик, улуғворлик ҳар қандай учқур хаёлни ҳам лол қолдиради...

ҚАРЗДОР АВТОМАШИНАЛАР ПОСТЛАРДА ТЎХТАТИЛАДИ ВА ЖАРИМА ПУЛИ ТЎЛАНМАГУНЧА ҚЎЙИБ ЮБОРИЛМАЙДИ
Ҳукуматнинг янги қарори билан Йўл-патруль хизмати стационар постларида аниқланган қарздорликлар бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг, уларнинг ҳаракатини давом эттиришига рухсат берилади.
☑️ Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.
⏩ Қарздорлик аниқланган транспортларга бир нечта ҳолларда, жумладан, қарздорликка асос бўлган қоидабузарлик юзасидан судга мурожаат қилинганда ёки иш судда кўрилаётганда ҳаракатни давом эттиришга рухсат берилади.

#Янгилик
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилади
🔹 Мазкур банкнот мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган
🔹 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки шуни алоҳида қайд этадики, 200 000 сўмлик банкнотлар, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият
– Ойи, дада, сизларга қариялар уйи яхшими ёки квартира яхшими?

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
#Хоҳ_ишонинг #Гидромет #1870
Эрондан иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда. Рекорд даражада иссиқ бўлади (+47) – Гидромет.
P.S. Эндиии, бир гап. Ўша хабарда яна айтилишича , 1870 йилдан буён пойтахт Тошкентда ҳаво ҳарорати +45 даражага етмаган эмиш. Қизиқ-да, ўша пайтда Гидромет бўлганми ўзи? Ҳаво ҳароратини ким ўлчаган? Ҳатто вақтни ҳам ҳозирги ЎзФА Астрономия институти ҳудудидаги замбаракдан осмонга ўқ отиб, айтиб туришган бир пайт бўлса, қанаққиб 1870 йилги "погода"ни точно билаяпти булар? Я в хайране.😄

#Тарих
МАРДИКОРЛИККА ҚАРШИ ХАЛҚ ҲАРАКАТИГА 106 ЙИЛ БЎЛДИ
Айнан 13 июль куни Жиззахда бошланган бу қўзғолон кейинчалик бутун ўлка бўйлаб кенг ёйилган эди.
1916 йилда ҳозирги Бекобод ва Чиноз туманлари, ҳозирги Сирдарё вилояти бир қисми бўлган далаларни чигиртка босган, буғдой ҳосили нобуд бўлган.
Бекобод воҳасининг "Парча юз", "Уяз", "Чаноқ", "Қолган сир", "Далварзин" ҳудудларида шундоқ ҳам камбағал яшаётган аҳоли вакилларининг очарчиликка юзлашиши, бу ҳам етмагандек, ёш йигитларнинг мардикорчиликка олиниши ҳақидаги подшо қарори халқнинг сабр косасини тўлдириб юборади.
Мардикорликка ёллашга қаратилган йиғилишда камбағал батрак Эргаш Маматқулов сўзга чиқиб, мардикорга бойларнинг боласи олинмаётганини айтади. Хуллас, шу тариқа Жиззах қўзғолони шабадалари Бекободни ҳам қалқитади.
Кейинми? От изи ит изи билан аралашиб кетди. Чор Россияси қулади, ерлик бойларнинг ноинсофлиги туфайли юрт яна қўлдан кетди, иттифоқ бўлмади, халқ эса совет идеологиясини хушнудлик билан кутиб олди.
Аммо бу энди бошқа тарих...

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА СИРТҚИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ: ҚАЕРДА ҚАНЧА ЎРИН БОР?
📍1. Чирчиқ давлат педагогика университети
Жами квота: 1345
👉 (Соҳалар кесимида тўлиқ рўйхат)
📍2. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали:
Жами квота: 700
👉 (Соҳалар кесимида тўлиқ рўйхат)
📍3. Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали:
Жами квота: 140
👉 (Соҳалар кесимида тўлиқ рўйхат)
📍4. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Чирчиқ шаҳри
Жами квота: 400
👉 (Соҳалар кесимида тўлиқ рўйхат)
📍5. Тошкент давлат аграр университети
Жами квота: 975

#Ифтихор #Ёшлар_овози
🇺🇿 Биз тилимиз, динимиз ва миллатимиздан қатъий назар Ўзбекистон фарзандларимиз. Ватанимиз – ягона, Ватанимиз – битта!

#ИИБ #ЙПХ #Инсоф
- Жанозага кетаяпман, деган шафёрни одамгарчилик юзасидан қўйиб юбориш керак. Халққа яхши муомала қилинглар...

©Сирожиддин Назирхонов, Тошкент вилояти ЙПХ
бошлиғининг
биринчи ўринбосари.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ой йирик шаклда кўринишни бошлади.
Бугун тўлин Ойнинг Ерга нисбатан жуда яқин бўлган пайтида содир бўлади. Яъни Ой ва Ер орасидаги ўртача масофа 384 минг кмни ташкил қилади, бу 2022 йилдаги энг қисқа масофадир.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Бугун тўлин Ойнинг Ерга нисбатан жуда яқин бўлган пайтида содир бўлади. Яъни Ой ва Ер орасидаги ўртача масофа 384 минг кмни ташкил қилади, бу 2022 йилдаги энг қисқа масофадир.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу
Бир киши нола қилди:
“Худо, мен билан гаплаш?”
Ўшанда қор ёғарди
Ёмғир билан аралаш.
“Қанисан, овоз бергин,
Борми сенга борар йўл”.
Шу кезда бутазорда
Хониш қиларди булбул.
“Сени кўрай, изн бер”,
Ялинди, кўзида ёш.
Шунда булут оралаб
Кўкда балқиди қуёш.
“Бор бўлсанг, яқинроқ кел,
Сени кўрмоғим керак”.
Шу он у билан тинмай
Ўйнашарди капалак.
Шеър: Бобур ЭЛМУРОД
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Бир киши нола қилди:
“Худо, мен билан гаплаш?”
Ўшанда қор ёғарди
Ёмғир билан аралаш.
“Қанисан, овоз бергин,
Борми сенга борар йўл”.
Шу кезда бутазорда
Хониш қиларди булбул.
“Сени кўрай, изн бер”,
Ялинди, кўзида ёш.
Шунда булут оралаб
Кўкда балқиди қуёш.
“Бор бўлсанг, яқинроқ кел,
Сени кўрмоғим керак”.
Шу он у билан тинмай
Ўйнашарди капалак.
Шеър: Бобур ЭЛМУРОД
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_фотоси
Ёниб кетган ниҳоллар, куйган боғ.
P.S. Пост таҳрир қилинди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ёниб кетган ниҳоллар, куйган боғ.
Пискент
тумани.
P.S. Пост таҳрир қилинди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Талабалар учун!
❗️Эртадан ўқишни "перевод" қилиш учун аризалар қабул қилиш бошланади
Жорий ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:
👉 transfer.edu.uz ҳамда my.dtm.uz — республика ОТМаро ёки бир ОТМ доирасида кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар;
👉 transfer.dtm.uz — хорижий мамлакатлардаги ҳамда Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан республика ОТМга кўчириш бўйича аризалар.
Рўйхатдан ўтиш 2022 йил 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) давом этади.
Керакли ҳужжатлар:
• Ариза
• Паспорт (жпг ёки пдф шакли)
• Транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (жпг ёки пдф шакли)
• Академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун)
❗️Эслатма: Жорий йилдан бошлаб фақатгина 2 тоифа талабаларга ички перевод учун ўқишини кўчиришга рухсат берилади.

#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент
ЗАРЛИ ШАҲАРЧА ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
📌"Заркент қишлоғи Паркент тумани марказидан 12 чақирим нарида Чотқол тоғ тизмаларининг ғарбий томонида жойлашган. Денгиз сатҳидан 1100-1400 метр юқорида жойлашган бу азим қишлоқда асосан тожик миллатига мансуб аҳоли яшайди. Узумлари билан машҳур қишлоқ тарихига назар соламиз.
🔘Археологик маълумотларга қараганда, бу ерда турар жойлар 2800-3000 йил аввал пайдо бўлган.
🗻Заркентда тарихий обидалар, маданий мерос объектлари кўп. Жумладан қишлоқдаги тарихий тепа – Заркенттепада 1963 йилда Чотқол экспедицияси томонидан ўрганиш ишлари ўтказилганда унинг бир қисмида қаср мавжуд бўлгани аниқланган. У ердаги сопол топилмалари VI-VII асрларга тааллуқлилиги ҳақида фактлар мавжуд.
📁 Шарқшунос олим Бартольд Заркенттепа ҳақидаги араб ва форс муаллифлари томонидан ёзилган асарларни ўрганаётганда “заранг кент” ( зар, олтин шаҳар) атамаларига дуч келади.
⚡️Қадимда Заркентда душман ҳужумидан ҳимоя қиладиган қўрғон бўлган. Сомонийлар даврида ўз аҳамиятини йўқотган бу қўрғон XII-XIII асрларда қайта тикланган.
💰1974 йилда ҳудудда олиб борилган қазишма ишларида XVI асрда зарб этилган мис тангалар топилган. Шундан ҳам қишлоқ узоқ ўтмишга эга эканини кўриш мумкин.
🍇Заркентликлар асосан узумчилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланади.
🔍Тоғли минтақаларда мўл-кўл боғдорчилик маҳсулотлври етиштириш борасида ўзига хос мактаб яратган, уста боғбон, “Ўзбекистон Қаҳрамони” Тожибой Ризаев, академик Тожибой Бўриев, фалсафа фанлари доктори Абдусодиқ Ирисов, тиббиёт фанлари докторлари Абдураҳмон Пўлатов, Зариф Аширов, Ўзбекистон энциклопедиясини ёзишда ҳисса қўшган Султон Холназаров, ”Дўстлик" ордени соҳиби Бакир Йўлдошев айнан шу ҳудуднинг фарзандлари ҳисобланишади.
👨👩👦👦Заркент қишлоғида 13 000 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ фуқаролар йиғини 2017 йилда "Тожибой Ризаев", "Янгиобод”, ”Истиқлол”, "Қўрғон” "Давлатобод" маҳаллаларига ажралган.
🏢Қишлоқ ҳудудида 4 та мактаб, 2 та болалар боғчаси, 1 та стадион, маданият уйи, савдо шохобчалари, бир нечта ошхоналар фаолият кўрсатмоқда.
📌Собиқ Заркент ҚФЙнинг марказида ҳозирги кунда "Истиқлол" маҳалласи жойлашган.
Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Суҳроб Исматов
🔹Ҳоким ёрдамчиси –Жаҳонгир Султонов
🔹Ёшлар етакчиси – Руҳиддин Ризаев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Муяссар Ҳолматова