Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Расмий #Тайинлов

Абдулазиз Мусаев Nishon24.uz сайти Бош муҳаррири этиб тайинланди.

ℹ️ Абдулазиз Мусаев 1989 йили Бўка туманида туғилган. Маълумоти олий, 2016 йилда Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Фаолиятини 2017 йилдан "Тошкент ҳақиқати ” газетаси таҳририятида мусаҳҳиҳ, мухбир вазифасидан бошлаган.

🌐 Айни пайтда у Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ҳудудий таҳририятининг Тошкент вилоятидаги шарҳловчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

📰 Вақтли матбуот ҳамда интернет нашрларида унинг Тошкент вилояти ҳаётига доир юзлаб хабар, мақола ҳамда шарҳлари чоп этилган.

📌 Абдулазиз Мусаев 2022 йил 31 март санасидан эътиборан Nishon24.uz сайтининг Бош муҳаррири лавозимида иш бошлади.

🌐 Web site 📩 Facebook 📲 Telegram 📸 Instagram
#Расмий

Кириб келаётган муборак Рамазон ойининг тақвими

Kаналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#расмий

📌"Янги қурилган санаторий канализацияси Тошкент денгизига оқизилмоқда" сарлавҳали видеомурожаат юзасидан "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ муносабат билдирди.

🔘"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ бош муҳандиси Р. Ҳокимбоев бошчилигида жамиятнинг Пискент тумани бўлими раҳбари И.Қосимов ва бошқа мутахассислар тезкорлик билан Пискент тумани "Дўстлик" МФЙ Янгиобод кўчасига бориб, муаммони ўрганишганда ҳақиқатдан ҳам ушбу кўчада жойлашган "Ўзбекнефтгаз" ташкилотига қарашли дам олиш масканидан чиқувчи оқава сувлари оқава сув тармоғи мавжуд бўлмагани сабабли "Тошкент денгизи"га оқизилаётгани маълум бўлди ва бу ҳақида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига маълумот киритилди.

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ томонидан ҳудуд аҳолисининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 2-ярим йиллигида 1 дона сув минораси ҳамда 1 км ичимлик сув тармоғи ётқизиб беришга келишилди
.

Р.S: Кутамиз ва "Ёшлар кундалиги" мавзуга яна қайтади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#расмий
#тайинлов

Туман ҳокими вилоят ҳокимига маслаҳатчи бўлди

📌Шу пайтгача Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Нурматов Олимжон Раҳимжанович Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши раиси — вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#расмий

Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан 2022 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шакллантирилган Бош прокуратура тергов гуруҳи зиммасига юз берган ҳодисаларнинг барча ҳолатларини аниқлаш, тергов ҳаракатларини холисона ҳамда қонунчиликка қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш вазифаси юклатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланди.

Шу жумладан, Тажимуратов Д.М. ва Турданов А.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинди. Уларга нисбатан суднинг қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Қаллыханова Л.О.нинг ҳаракатларида жамоат хавфсизлигига тажовуз қилиш жинояти аломатлари аниқланди. У жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланди.

Терговга жалб этилган фуқароларнинг шаъни ва қадр - қиммати ҳурмат қилиниши, қийноқ, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр - қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинган.

Гумон қилинувчи ва айбланувчиларга ҳимоя ҳуқуқи тўла таъминланган ҳолда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, сақлаш жойларида қонунда назарда тутилган барча шароитлар таъминланган. Соғлиғи ва сақлаш шароитлари бўйича эътирозлари мавжуд эмас.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Расмий

Нурафшон шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Муратов Данияр Шадибаевич лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Расмий

Шавкат Жўраевич Раҳимов Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди

Шавкат Раҳимов 1996 йилдан буён прокуратура органларида фаолият юритиб келади. У 2011 йил март ойидан бошлаб Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Расмий
#Тайинлов

ТАНИШИНГ, "ЁШЛАР КУНДАЛИГИ" МЕДИА-ЛОЙИҲАСИНИНГ ЯНГИ РАҲБАРИ!

⭕️ Аннаева Дилшода ҚучқаровнаЁшлар кундалиги” медиа-лойиҳаси раҳбари этиб тайинланди.

Д. Аннаева 1981 йили Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йилда Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университетини тамомлаган.

📍Меҳнат фаолияти давомида “Оҳангарон ҳаёти” газетасида бош муҳаррир, Оҳангарон шаҳар ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифаларида фаолият юритган.

🌐 Тайинловга қадар “Ёшлар кундалиги” медиа-лойиҳаси ва газетасида масъул муҳаррир сифатида ишлаб келаётган эди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий

ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛДИ, ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЎҚИШ 23 ЯНВАРДАН БОШЛАНАДИ!

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ота-оналарнинг илтимоси ва ота-оналар кенгаши билан маслаҳатга кўра келаётган беш кунликда ҳам ҳудуд аномал об-ҳаво таъсирида бўлиши инобатга олинди ҳамда Тошкент вилоятида Мактабгача таълим, Халқ таълими, Ўрта-махсус таълими муассасаларида ўқишлар 23 январдан бошланиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Вилоятдаги Олий таълим муассасаларида ўқишларнинг бошланиш санаси  ҳар бир ўқув юртининг ички имконият ва шарт-шароитидан келиб чиқиб, ректорлар томонидан мустақил равишда белгиланади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий

❗️Магистратура қишки қабулида ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади

🔰Президент фармони ва ҳукумат қарорига кўра, давлат ОТМнинг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилиши белгиланган.

Бу тартиб, шунингдек магистратура қишки қабулида тўлов шартнома асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизларга ҳам бирдек амал қилади.

📝Шу боис, магистратурага тавсия этилганлар ушбу имтиёздан фойдаланиш мақсадида ОТМ раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

❗️Маълумот ўрнида, ушбу тартиб белгиланган муддатга қадар ариза бермаганларга, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга ҳамда нодавлат ОТМнинг магистратураси учун татбиқ этилмайди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_ташриф

ПРЕЗИДЕНТ ОЗАРБАЙЖОНГА БОРАДИ - БУ ҚАНДАЙ ДАВЛАТ?🇦🇿

❗️Шавкат Мирзиёев 1-2 март кунлари президент Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Озарбайжонга ташриф буюради. Бу давлат ҳақидаги қизиқарли фактларни сизга ҳам илиндик

1. Боку шаҳри

🔰Маъмурий жиҳатдан 61 туман, 65 шаҳар ва 122 шаҳарчага бўлинади. Бугунги кунда 10,5 миллиондан зиёд аҳолиси бор

2. Ибтидоий одамлар

Ҳозирги Озарбайжон ҳудудида бундан 1,5 миллион йил аввал ибтидоий одамлар яшаган

3. Аҳоли

🏙20% аҳоли пойтахт Бокуда истиқомат қилади. Умуман олганда, мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи шаҳарларда яшайди

4. Машҳур гроссмейстерлар давлати

⚽️Футбол Озарбайжонда ўнлаб йиллар давомида энг машҳур спорт тури бўлиб келган. Бироқ шахмат машҳурлиги бўйича ундан қолишмайди ва дунёдаги энг кучли шахматчиларнинг кўпчилиги Озарбайжондандир

5. Ўсимликлари бетакрор

🌱Озарбайжон ўсимликларининг 240 га яқин тури дунёнинг бошқа ҳеч бир жойида учрамайди

6. Оловлар юрти

🔥Озарбайжоннинг норасмий номи “оловлар юрти”дир. Айтганча, бу давлатнинг шиори ҳамдир

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_муносабат

Бўка туманида тез тиббий ёрдам автомашинасида хўжалик ишлари қилинаётгани кўрсатилган сурат юзасидан Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди.

"Бўка тумани аҳолиси сонидан келиб чиқиб 8 та умумий профилдаги тез тиббий ёрдам бригадалари, 1 нафар реанимацион тез тиббий ёрдам бригадаси, жами 9 нафар бригада аҳолига туну-кун тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиб келмоқда.

Тарқалган хабарлардаги 10 235 ZAA давлат рақам белгили 2013 йилда ишлаб чиқарилган Дамас русумли махсус автомашина, Тез тиббий ёрдам автомашинаси эмас, балки Бўка тумани Марказий оилавий поликлиника учун ажратилган “Тиббий хизмат” автомашинаси ҳисобланади.

Ушбу автомашина аҳолига тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 19 декабрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассаларининг автотранспорт воситалари билан таьминлаш меьёрлари ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 330-сонли буйруғи 2-иловаси 3-бандида;

“Тиббий хизмат махсус автомашиналаридан тиббиёт муассаларида, поликлиникаларда, туғруқхоналарда, қон хизмати, вазирлик тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида, илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг клиникаларида, суд-тиббиёт экспертиза бюроларида, санаторияларда, СЭОЖСХ ларда ва тизимдаги бошқа муассаларида тиббий хизмат ишларида фойдаланилиши” белгиланган.

Ушбу ҳолатни ўрганиш учун, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилди ҳамда қонун бузилишига йўл қўйган мутасадди раҳбарлар ва уларнинг ходимларига интизомий жазо чоралари кўрилишини маьлум қиламиз" дейилади расмий муносабатда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий

"Миллий тикланиш" партияси ЎзЛиДеП билан биргаликда Президент – Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Яъни ушбу сайловда "Миллий тикланиш" партияси ўз номзодини кўрсатмайди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#расмий

Тайинлов

📌Абдураимов Дониёр Зухриддин ўғли Ёшлар ишлари агентлиги Пискент тумани бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

📝Дониёр Абдураимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар, Олмалиқ шаҳар "Увайсий" маҳалласи ёшлар етакчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

У "ТОП-100"ликка кирган фаол ёшлар етакчиси саналади. 2022 йилнинг "Энг яхши ёшлар етакчиси" танловининг вилоят босқичида 1-ўрин соҳиби, Республика босқичида 30 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритган, 2022-йилда "Ёшлар фидокори" эсдалик нишони билан тақдирланган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM