This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мавзуга_доир
Ароқ ичишнинг охирги манзили...
Ҳар куни ёки кун ора ичиб юрадиганларга видеони кўрсатинг. Ичкиликнинг охирги манзили қандай бўлишига ўзингиз гувоҳ бўлинг. Мулоҳаза қилинг.
(Видеода таъбни хира қилувчи ҳолатлар бор)
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

#Тиббиёт #Таҳлил #Танқид
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЎҚУВЧИ ҚИЗЛАР ТУҒИБ ҚЎЙГАНИНИ ЎҚИТУВЧИСИ БИЛМАЯПТИ – ОҒРИҚЛИ МАВЗУДАГИ АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР
Жорий йилнинг олти ойи давомида Тошкент вилоятида *28 та* ҳолатда 15-17 яшар қизлар фарзандли бўлган. Шундан *18* нафари ҳали мактаб ўқувчиларидир. Хўш, бу қанчалар хавотирли? Умуман, вилоятимиз тиббиётида нима гаплар?
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова кеча вилоят тиббиёт бирлашмаси масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказди. Кун тартибида соғлом она ва соғлом бола, патронаж хизмати мавзуси бўлди. Эътиборлиси, мажлисда айтилган баъзи фикрлар ниҳоятда кишини сескантиради.
Даҳшатли рақам: айни пайтда 8 минг 881 нафар болаликдан ногиронлар бор. Яна бир оғриқли рақам: олти ой давомида вилоятда туғруқ жараёнида (!) 278 та чақалоқ, 6 нафар аёл вафот этган. Тасаввур қилаяпсизми, 278 та умид чечаги, орзу, қувонч ва миллий бойлигимиз нобуд бўлаяпти. Яна қаерда? Шифохоналарда.
Нега шундай бўлаяпти? Энг хавотирлиси, нима учун бу рақамлар ўсишда давом этаяпти? Ахир тиббиётга қанча маблағ ажратилаяпти, тиббий асбоб-ускуналар йил сайин янгиланаяпти-ку!
Вилоятдаги айни вазиятни танқидий таҳлил қилар экан, Элмира Боситхонова бунга учта жиддий сабаб борлигини дангал ва кескин равишда маълум қилди:
1. Аввало, туғиш ёшидаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича Тошкент вилоятида аҳвол аянчли. Атиги 58, 5 фоиз аёллар тиббий кўрикдан ўтган холос. Айрим ҳудудларда бу кўрсаткич 25 фоизга ҳам етмайди. Патронаж тизими кўнгилдагидек ишламаяпти.
2. Минг афсус билан тан олишимиз керак, она ва боланинг туғруқ пайтидаги ўлимида қўли синиши керак бўлган гинекологларнинг айби бор!
3. Туғруққача ва туғруқ пайтида врачлар вазиятни қўлга ола билмайди. Яқинда икки бошли ҳомила аниқланган эди. Келинчакнинг қайнота-қайноналари туғилаверсин, ўзимиз қараб оламиз, дейишди. Битта бошни қолдириш, ҳомилада микрожарроҳлик амалиёти ўтказишга қарши бўлишди. Бола туғилди ва нобуд бўлди. Жаҳолат бу. Ҳадис бор: иккита одам тортишса, ақллиси айбдор бўлади. Инсон саломатлиги ҳақида гап борганда, ақлли томон – докторлар. Шунга яраша иш тутиш керак.
Мана, бугун жамоатчиликни безовта қилиши керак бўлган муҳим мавзу. Салбий, хунук воқеаларнинг содир бўлаётгани эмас, унга жамоатчилик сукут сақлаётгани икки ҳисса ачинарли ҳолат. Муаммоларнинг туб илдизлари мана шунда.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
#Иқтибос #Мавзуга_доир
Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Феруза Раҳматуллаева:
– Мактаб ўқувчиси бўлган ёш қиз туғди. Дарров аниқлаштиришни бошлаймиз, ким, қаердан ва ҳоказо. Афсуски, ўзининг ўқувчиси туғиб қўйганини ўқитувчилар билишмайди, бола қаерда эканлигидан хабари йўқ...