#факт
ЭНГ БАХТЛИ МАМЛАКАТ-2023: ДАНИЯ ЁШЛАРИ
🙂 Данияда мактабдан тортиб олийгоҳгача бўлган таълим бепул. Болаларни 9 ойликларидан бошлаб боғчага,😳 6 ёшидан эса мактабга беришади.
🔴 Дания ёшлари алкоголь ичимликларини қабул қилиш борасида дунё ёшлари орасида рекорд ўрнатган.
👉Батафсил
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ЭНГ БАХТЛИ МАМЛАКАТ-2023: ДАНИЯ ЁШЛАРИ
👉Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Факт
ПРЕЗИДЕНТ МИРЗИЁЕВНИ ТАБРИКЛАШ: ИККИ ЙИЛ ОЛДИНГИ ДАВР БИЛАН ҚАНДАЙ ФАРҚ БОР?
⏰ 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари 25 октябрь соат 16.00 да эълон қилинган.
✅ Унга кўра Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев 80,1 фоиз билан ғалаба қозонди.
🤝 Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати илк соатларда қўнғироқ қилган саккиз раҳбарни эълон қилган. Улар қуйидагилар:
1.🇷🇺 Владимир Путин (Россия)
2.🇹🇷 Режеп Таййип Эрдоған (Туркия)
3.🇰🇿 Нурсултон Назарбоев (Қозоғистон)
4.🇰🇿 Қасим-Жомарт Тоқаев (Қозоғистон)
5.🇹🇲 Гурбангули Бердимуҳамедов (Туркманистон)
6.🇹🇯 Эмомали Раҳмон (Тожикистон)
7🇰🇬. Садир Жапаров (Қирғизистон)
8.🇧🇾 Александр Лукашенко (Беларусь).
🇺🇿 Куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз ёки 13 млн 625 минг 55 та овоз билан ғалабани қўлга киритди.
📝 Ишончли ғалаба муносабати билан дастлабки соатларда Президент матбуот хизмати қуйидаги табрикларни эълон қилди:
1.🇹🇲 Гурбангули Бердимуҳамедов (Туркманистон)
2.🇹🇯 Эмомали Раҳмон (Тожикистон)
3.🇦🇿 Илҳом Алиев (Озарбайжон)
4.🇹🇷 Режеп Таййип Эрдоған (Туркия)
5.🇹🇲 Сердар Бердимуҳамедов (Туркманистон).
Ўнталик рўйхатни Қасим-Жомарт Тоқаев (🇰🇿Қозоғистон), Владимир Путин (🇷🇺Россия), Нурсултон Назарбоев (🇰🇿Қозоғистон), Виктор Орбан (🇭🇺Венгрия), Садир Жапаров (🇰🇬Қирғизистон) давом эттирди.
☎️ Қутлов қўнғироқлари давом этмоқда.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ПРЕЗИДЕНТ МИРЗИЁЕВНИ ТАБРИКЛАШ: ИККИ ЙИЛ ОЛДИНГИ ДАВР БИЛАН ҚАНДАЙ ФАРҚ БОР?
1.🇷🇺 Владимир Путин (Россия)
2.🇹🇷 Режеп Таййип Эрдоған (Туркия)
3.🇰🇿 Нурсултон Назарбоев (Қозоғистон)
4.🇰🇿 Қасим-Жомарт Тоқаев (Қозоғистон)
5.🇹🇲 Гурбангули Бердимуҳамедов (Туркманистон)
6.🇹🇯 Эмомали Раҳмон (Тожикистон)
7🇰🇬. Садир Жапаров (Қирғизистон)
8.🇧🇾 Александр Лукашенко (Беларусь).
1.🇹🇲 Гурбангули Бердимуҳамедов (Туркманистон)
2.🇹🇯 Эмомали Раҳмон (Тожикистон)
3.🇦🇿 Илҳом Алиев (Озарбайжон)
4.🇹🇷 Режеп Таййип Эрдоған (Туркия)
5.🇹🇲 Сердар Бердимуҳамедов (Туркманистон).
Ўнталик рўйхатни Қасим-Жомарт Тоқаев (🇰🇿Қозоғистон), Владимир Путин (🇷🇺Россия), Нурсултон Назарбоев (🇰🇿Қозоғистон), Виктор Орбан (🇭🇺Венгрия), Садир Жапаров (🇰🇬Қирғизистон) давом эттирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Факт
ПРЕЗИДЕНТ САУДИЯ АРАБИСТОНИДА – БУ ҚАНДАЙ ДАВЛАТ ЎЗИ?
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Жидда шаҳрига жўнаб кетди. Бу давлат ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сизга ҳам илиндик.
🇸🇦 Арабистонни Саудлар сулоласи бошқаради. Мутлақ теократик монархия шаклидаги саноқли давлатлардан бири. Подшоҳлар ўзларини аввало “икки муқаддас масжид ходими” деб ҳисоблайди. Давлат байроғига шаҳодат калимаси ёзиб қўйилган.
🛫 Дунёдаги энг катта аэропорт – Даммам халқаро аэропорти ҳам шу юртда жойлашган. Умумий майдони 776 квадрат километр.
⛲️ Дунёдаги энг баланд фаввора эса қирол Фаҳд шарафига номланган. Фаввора суви максимал 260 метр баландликка кўтарилади. У Жидданинг рамзларидан.
🤖 Саудия Арабистони 2017 йилда биринчи бўлиб роботга фуқаролик берган давлатдир. Унинг исми София бўлиб, барча давлатларда юридик шахс мақомига эга.
🚗 Подшоликда 1957-2017 йиллар оралиғида хотин-қизларга машина ҳайдаш тақиқланган. 2018 йил 24 июндан бошлаб саудиялик аёллар яна рулда.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ПРЕЗИДЕНТ САУДИЯ АРАБИСТОНИДА – БУ ҚАНДАЙ ДАВЛАТ ЎЗИ?
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Жидда шаҳрига жўнаб кетди. Бу давлат ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сизга ҳам илиндик.
⛲️ Дунёдаги энг баланд фаввора эса қирол Фаҳд шарафига номланган. Фаввора суви максимал 260 метр баландликка кўтарилади. У Жидданинг рамзларидан.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Факт
ПРЕЗИДЕНТ ВЕНГРИЯГА УЧАДИ – БУ ҚАНДАЙ ДАВЛАТ ЎЗИ?
🇭🇺 🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 19-20 август кунлари амалий ташриф билан Будапешт шаҳрида бўлади. Бу давлат ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сизга ҳам илиндик.
1. Денгизсиз курорт шаҳар
🌉 Будапешт – марказий Европада, уммон ва денгизлардан узоқда жойлашган. Шунга қарамай, 1934 йилда 118 та табиий булоқ ва сунъий қудуқлари туфайли курорт шаҳар сифатида тан олинган. Венгриядаги Ҳевиз ва Балатон кўллари мамлакатнинг ўзига хос белгиси ҳисобланади. Хусусан, Балатон кўли қумли туби, мусаффолиги ва сувнинг ажойиб ранги туфайли “Венгрия денгизи” деб аталади.
2. "Мўйсафид" метрополитен
🚈 Европадаги энг қадимий метрополитенлардан бири Будапештда бўлиб, 1869 йилдан буён фаолият юритади. 52 та станциядан ҳар куни ўртача 1,2 млн йўловчи фойдаланади.
3. Сузувчи автобус
🚃 Будапештда Европадаги энг узун трамвай ҳаракатланади. Узунлиги деярли 54 метр. Шунингдек, Дунай бўйлаб сузиб юрувчи амфибия туристлар автобуси хизматга шай.
4. Шоҳлар шароби ва шароблар шоҳи
🍾 Венгриянинг “Токай” виноси дунёда бренд даражасига чиққан. Людовик ХIV бу шаробни қадрлаган ва “Шоҳлар шароби ва шароблар шоҳи” деб юксак баҳолаган.
5. Европадаги энг баланд солиқ
📈 Венгрия солиқ миқдорининг юқорилиги бўйича Европада биринчи. Ягона шахсий даромад солиғи 15 фоизни ташкил қилади, иш ҳақининг яна 18,5 фоизи бандлик солиғи, пенсия жамғармаси ва тиббий суғурта фондига ушлаб қолинади. Қўшилган қиймат солиғи 27 фоизни ташкил этади.
Yoshlar kundaligi
ПРЕЗИДЕНТ ВЕНГРИЯГА УЧАДИ – БУ ҚАНДАЙ ДАВЛАТ ЎЗИ?
1. Денгизсиз курорт шаҳар
🌉 Будапешт – марказий Европада, уммон ва денгизлардан узоқда жойлашган. Шунга қарамай, 1934 йилда 118 та табиий булоқ ва сунъий қудуқлари туфайли курорт шаҳар сифатида тан олинган. Венгриядаги Ҳевиз ва Балатон кўллари мамлакатнинг ўзига хос белгиси ҳисобланади. Хусусан, Балатон кўли қумли туби, мусаффолиги ва сувнинг ажойиб ранги туфайли “Венгрия денгизи” деб аталади.
2. "Мўйсафид" метрополитен
🚈 Европадаги энг қадимий метрополитенлардан бири Будапештда бўлиб, 1869 йилдан буён фаолият юритади. 52 та станциядан ҳар куни ўртача 1,2 млн йўловчи фойдаланади.
3. Сузувчи автобус
🚃 Будапештда Европадаги энг узун трамвай ҳаракатланади. Узунлиги деярли 54 метр. Шунингдек, Дунай бўйлаб сузиб юрувчи амфибия туристлар автобуси хизматга шай.
4. Шоҳлар шароби ва шароблар шоҳи
🍾 Венгриянинг “Токай” виноси дунёда бренд даражасига чиққан. Людовик ХIV бу шаробни қадрлаган ва “Шоҳлар шароби ва шароблар шоҳи” деб юксак баҳолаган.
5. Европадаги энг баланд солиқ
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#факт
🔍 Бутун дунёда ягона инновацион қидирув тизими сифатида машҳур бўлган Google 25 ёшда!
✅ Google ўзининг туғилган кунини нишонлаётган бир пайтда сизларга у ҳақидаги қизиқарли фактларни илиндик.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#факт
ЎЗ НОМИНИ ЎЗГАРТИРГАН ДАВЛАТЛАР ➖ ТОП 5
🇮🇳 Ҳиндистон номининг "India"дан "Бҳарат"га ўзгараётганига ижтимоий тармоқларда турли муносабатлар кўпайиб бормоқда. Бунга сабаб амалдаги ном мустамлакачилар томонидан берилгани дейилмоқда.
🌏 Аслида тарих бундай "ном ўзгартириш"ларга кўп гувоҳ бўлган. Бунга давлатларнинг қўшилиши ё ажралиши, уруш ва бошқалар сабаб бўлади.
🔰 "Ёшлар кундалиги" номлари ўзгартирилган мамлакатларга эътибор қаратди.
🇱🇰 Цейлон ➖ Шри-Ланка
Шри-Ланка ўз номини бир неча бор ўзгартирган. Масалан, 1815-1948 йилларда Англия босими остида мамлакат Цейлон, кейинроқ Цейлон Доминиони деб аталган. Мустақилликка чиқиш ҳаракатларида давлат номи 1972 йилдан Шри-Ланкага ўзгарди.
🇨🇴 Янги Гранада ➖ Колумбия
Янги Гранада 1821 йилда испан креолларига қарши қўзғолон натижасида ўз фаолиятини тўхтатди ва Гран Колумбия таркибига кирди. 1831-1856 йилларда Янги Гранада Республикаси деб номланди. Кейинроқ у ҳозирги номини олди. Ҳозирги кунда давлат номи яна ўзгариши мумкин.
🇹🇭 Сиам ➖ Таиланд
Сиам Ҳиндихитой яриморолидаги энг кучли ва энг йирик давлат эди. Аммо 1932 йилдан кейин кўплаб давлат тўнтаришлари содир бўлди. 1939 йилда ҳудуд номи Таиланд деб ўзгартирилди.
🇮🇶 Мессопотамия ➖ Ироқ
"Мессопотамия" Александр Македонский ўз давлати таркибида шу номдаги ҳарбий-маъмурий округни тузганда пайдо бўлган. Ўрта асрларда Қуйи Мессопотамиянинг арабча номи Ироққа ўзгарди. Бироқ, Ироқ Қироллиги расман фақат 1921 йилда эълон қилинган.
🇧🇩 Шарқий Покистон ➖ Бангладеш
Шарқий Покистон атамаси 1947 йилда Британия Ҳиндистони даврида Бенгалиянинг бўлиниши натижасида пайдо бўлган ҳудудга қўлланган. 1971 йилда озодлик урушидан сўнг ҳудуд мустақилликка эришди ва Бангладеш давлатига айланди.

ТАРИХДАГИ ЭНГ ДАҲШАТЛИ ТЕРАКТЛАР
Террорчилик ҳеч қачон эзгуликка қаратилган эмас, аксинча ҳар доим диний ва инсоний меъёрлар, умуминсоний қадриятлар ва ахлоқий фазилатларга қарши ишлатилганлиги учун энг оғир ва ваҳшиёна жиноят ҳисобланиб келган. Унинг тарихи қон билан ёзилган. Террорчилик дин, миллат, элат ва чегара билмайди. Энг ваҳший, маданиятсиз ва инсоний хислатларини йўқотган ашаддий жиноятчилар бу қабиҳ ишга қўл урадилар.
Бугун 11 сентябрь. Нью Йоркдаги эгизак биноларда теракт содир этилганига 22 йил тўлди. Шу муносабат билан тарихдаги энг йирик 5 терактга тўхталиб, ўтганларни хотирлашга қарор қилдик.
◀️АҚШ. 2001 йил 11 сентябрда АҚШда террорчилар йўловчи самолётларни ўғирлаб кетишди ва уларни Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг иккита минораси ҳамда Пентагон биносига – АҚШ департаменти штаб-квартирасига йўналтиришди. Дунёдаги энг йирик террорчилик ҳужумлари натижасида 2 минг 996 киши ҳалок бўлди, 6 мингдан ортиқ одам тан жароҳати олди. Теракт ташкилотчиси сифатида “Ал-Қоида” гуруҳи ва унинг етакчиси Усама бин Ладен кўрсатилди.
◀️Беслан. Россия. 2004 йил 1 сентябрда Беслан шаҳрида Руслан Хучбаров (“Расул”) бошчилигидаги жангарилар 1-сонли мактабнинг 1100 дан ортиқ ўқувчиси, уларнинг қариндошлари ва ўқитувчиларини асирга олди. 2 сентябр куни Ингушетия Республикасининг собиқ президенти Руслан Аушев билан музокаралардан сўнг террорчилар 25 нафар аёл ва болани қўйиб юборишди. 3 сентябр куни мактабда отишма ва портлашлар бошланди, бу эса ҳужумга мажбур қилди. Гаровга олинганларнинг аксарияти озод қилинди, 335 киши ҳалок бўлди. Жангарилар йўқ қилинди. Теракт учун жавобгарликни халқаро террорчи Шамил Басаев ўз зиммасига олди.
◀️Атлантика океани. 1985 йил 23 июнда Монреал (Канада) - Лондон - Деҳли йўналиши бўйича АИ182 рейсини амалга оширувчи "Boing 747" йўловчи самолёти Атлантика океани сувларига қулаб тушди. Фалокатга экстремистлар багажга ўрнатган бомбанинг портлаши сабаб бўлган. Табиий офатда бортдаги барча – 329 киши (307 йўловчи ва 22 экипаж аъзоси) ҳалок бўлган. Канада фуқароси Индержит Сингх Реят 2003 йилда теракт тайёрлашда иштирок этганликда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
◀️Шотландия. 1988 йил 21 декабрда Франкфурт-Майн - Лондон - Нью-Йорк - Детройт йўналиши бўйича 103-рейсни амалга оширувчи Пан Ам (АҚШ) компаниясининг йўловчи самолёти Локерби (Шотландия) устида ҳавода қулаб тушди. Багажга жойлаштирилган бомба бортда портлаган. Самолёт бортидаги 243 йўловчи ва 16 экипаж аъзоси, шунингдек, ерда бўлган 11 киши ҳалок бўлган. 1991 йилда икки Ливия фуқароси портлаш уюштирганликда айбланган. 2003 йилда эса Ливия ҳукумати теракт учун жавобгарликни тан олди ва жами 2,7 миллиард АҚШ доллари - ҳар бир ўлдирилган одам учун 10 миллион доллар миқдорида товон тўлади.
◀️Ҳиндистон. 1993 йил 12 мартда Бомбайнинг (ҳозирги Мумбай) гавжум ҳудудларида бир вақтнинг ўзида 13 та бомба ўрнатилган автомобил портлатилган. Теракт оқибатида 257 киши ҳалок бўлди, 700 дан ортиқ киши жароҳатланди. Ҳужум аввалроқ шаҳарда мусулмонлар ва ҳиндулар ўртасида содир бўлган тўқнашувларга жавоб бўлган. Ташкилотчилардан бири Ёқуб Мемон 2015 йил 30 июлда ўлим жазосига ҳукм қилинган.

ТОЖИКИСТОН ҲАҚИДА 7 ФАКТ
Давлатимиз раҳбари бугун Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тожикистонга жўнаб кетди. Шу муносабат билан бу давлат ҳақидаги энг қизиқ фактларни сизга илиндик.
⛰Тожикистон Марказий Осиёдаги энг кичик давлатдир. Бу мамлакатнинг деярли 93 фоизини тоғлар эгаллайди.
✅ Ҳозирги Тожикистон ҳудудида биринчи давлат тузилмалари эрамиздан олдин пайдо бўлган, улар Бақтрия ва Сўғдиёна деб аталган.
💎 Дунёдаги энг йирик кумуш конларидан бири Тожикистонда жойлашган.
📍 Нурек ГЭСи дунёдаги энг баланд тўғон сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган - баландлиги 304 метр, яъни Эйфел минорасидан баланд.
❌ Тожикистонда давлат хизматчиларига тилла тиш қўйиш тақиқланган.
🌐 Бу ерда кулранг, пушти ва фируза рангдаги соф туздан иборат Хўжа Мўмин тоғи жойлашган бўлиб, ундаги захиралар бир неча асрлар давомида бутун инсониятни туз билан таъминлашга қодир.
📝 Амалдаги қонунга кўра, бу ерда мактаб ўқувчилари, талабалар ва ўқитувчиларга дарс пайтида уяли телефондан фойдаланиш тақиқланади.
Yoshlar kundaligi
ТОЖИКИСТОН ҲАҚИДА 7 ФАКТ
Давлатимиз раҳбари бугун Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тожикистонга жўнаб кетди. Шу муносабат билан бу давлат ҳақидаги энг қизиқ фактларни сизга илиндик.
⛰Тожикистон Марказий Осиёдаги энг кичик давлатдир. Бу мамлакатнинг деярли 93 фоизини тоғлар эгаллайди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Факт
ПРЕЗИДЕНТ ГЕРМАНИЯГА БОРАДИ — БУ ҚАНДАЙ ДАВЛАТ?
🇩🇪🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.
5️⃣ Биз эса бу давлат ҳақида қизиқарли фактларни тақдим этамиз.
➖🚦Пиёдаларни севиш керак. Германияда ҳайдовчилар шу даражада маданиятлики, зебра чизиқларидан кўзингизни юмиб ўтишингиз мумкин.
➖‼️ Ҳайратланарли танлов. "Mercedes-Benz", "Audi", "BMW", "Volkswagen" каби машҳур автомобиллар Германияда чиқарилса ҳам немислар асосан метро ва автобусни маъқул кўради.
➖💊 Аспириннинг ватани. Бутун дунёга машҳур ноёб дори 1897 йилда Вупперталдаги "Bayer" заводида ишлаб чиқарилган.
➖🍽 Қадимий ресторан. Дунёдаги энг қадимги ресторан 1146 йилда Регенсбург шаҳрида очилган ва ҳозир ҳам ишламоқда.
➖📌 Эплаганлар қочиб қолсин. Бу давлатда қамоқдан қочишга уринганлар қўшимча жазога тортилмайди. Чунки инсоннинг эркинликка интилиши табиий ҳолат деб қабул қилинган.

ПРЕЗИДЕНТ ТАТАРИСТОНДА — БУ ЖОЙ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
Бугун, 5 октябрь Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Россия Федерациясига жўнаб кетди. Президентимизнинг ташриф доирасидаги биринчи манзили Татаристон бўлди.
1️⃣ Татаристоннинг пойтахти Қозон шаҳри "Россиянинг учинчи пойтахти" деб аталади. Давлатда 115 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади.
2️⃣ Бу ердан Шарқий Европанинг иккита энг йирик дарёси — Кама ва Волга оқиб ўтади.
3️⃣ Татаристонда Россиядаги энг йирик нефть конлари жойлашган. Олимларнинг фикрига кўра, Татаристон тубида 800 миллион тоннага яқин "қора олтин" яширинган.
4️⃣ Татаристоннинг расмий тиллари: татар ва рус тили. Тахминан бир аср олдин татар тили учун араб алифбоси ишлатилган. Кейинроқ лотин ва кирилл алифбосига ўтилган.
5️⃣ Қозон хонлиги Олтин Ўрда парчаланганидан кейин пайдо бўлган. У Иван Грозний қўшини томонидан босиб олингунча тахминан бир аср давомида мавжуд бўлган.