Yoshlar kundaligi | Rasmiy
113K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#диққат #муҳим
#сайлов_2021

Сайловчи сайлов бюллетенини суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойласа бўладими?

Сайловчининг ушбу хатти-ҳаракатлари қатъиян тақиқланади.

▶️ Сайлов бюллетенини овоз бериб бўлгач суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштириш сайловнинг яширин овоз бериш принципини бузиш демакдир.

📵Ҳозирги кунда барча сайлов участкаларидаги овоз бериш кабиналарига суратга олишни тақиқлаш тўғрисидаги плакатлар жойлаштирилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
#муҳим

"ЁШЛАР ДАФТАРИ" ТУГАТИЛДИМИ?

📌Инсайдерларимизнинг хабар беришича, Бўка туманидаги мутасаддилар томонидан "Ёшлар дафтари"га кириш ниятидаги йигит-қизларга дафтар тугатилгани айтилмоқда экан.

Ҳурматли тенгдошлар! Ёшлар дафтари тугатилгани йўқ, сизга янада қулай бўлиши, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида тизим электрон шаклга ўтказилди холос. Энди сиз уйдан чиқмай туриб, онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

▶️ОНЛАЙН РЎЙХАТДАН ЎТИШ УЧУН

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/XL-gB-7fK7s2Mjdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муҳим

Эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгилаш муддати 2022 йил 31 декабргача чўзилиши мумкин.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/XL-gB-7fK7s2Mjdi
#Муҳим
#Талабага_енгиллик

✈️Транспорт вазирлиги хабарига кўра, қўшимча рейслар 20 – 23 январь кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади

🗓20 январь

Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20

Тошкент – Нукус 19:00/20:40
Нукус – Тошкент 21:20/22:40

🗓21 январь

Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20

Тошкент – Бухоро 07:30/08:40
Бухоро – Тошкент 09:20/10:20

🗓23 январь

Тошкент – Фарғона 12:50/13:40
Фарғона – Тошкент 14:20/15:10

Тошкент – Қарши 08:00/09:00
Қарши – Тошкент 09:40/10:40

Тошкент – Термиз 07:30/08:50
Термиз – Тошкент 09:30/10:40

Тошкент – Бухоро 07:30/08:40
Бухоро – Тошкент 09:20/10:20

Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20

Тошкент – Андижон 12:30/13:30
Андижон – Тошкент 14:10/15:00.

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳим_сана

🗓Тошкент вилояти 1938 йил 15 январда Ўзбекистон ССР таркибида ташкил қилинган. Янги ташкил қилинган вилоятнинг илк раҳбари машҳур давлат ва жамоат арбоби Нуриддин Акромович Муҳиддинов бўлган.

🔘Тошкент вилояти Ўзбекистоннинг энг салоҳиятли, иқтисодий жиҳатдан юксак даражада ривожланган ҳудуди ҳисобланади. Вилоят маъмурий маркази – Нурафшон шаҳри. Тошкент вилоятида 15 та туман, 7 та шаҳар мавжуд.

Бугунги кунда Тошкент вилоятига Зойир Тоирович Мирзаев раҳбарлик қилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳим

Юртимизда 1 апрелдан бошлаб нималар ўзгаради?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳим

❗️Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

📌Республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi.
#Муҳим

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА КАТТА САЙЁР ҚАБУЛЛАР БОШЛАНМОҚДА

Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш,Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги каби қатор идораларнинг мутасаддилари фуқароларни шахсан қабул қилади.

❗️ Қабуллар 18-24 май кунлари бўлади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳим

❗️Ижтимоий тармоқларда Нукуснинг “Гоне кала”сида топилган қоғозда ноқонуний митинг фаолларига рўйхат бўйича психотроп моддалар, пул ва бошқа воситалар тарқатилгани бўйича маълумотлар бор.

🤔 Сепаратист тўдани кимлар молиялаштирган, деб ўйлайсиз?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

Афғонистондан Ўзбекистонга ракета ҳужумларини уюштирган гуруҳ қўлга олинди.

Бу ҳақда Aфғонистоннинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди. Хабарга кўра, жиноий гуруҳнинг 3 нафар аъзоси ўлдирилган, 5 нафари ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни Aфғонистон ҳудудидан Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга бешта ракета ўқлари учиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳим

ЎҚИТУВЧИ ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ БЎЛИШИ ШАРТ ЭМАС!!!

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари барча директорларга мактабларда ишлаётган ўрта-махсус маълумотли ўқитувчиларни камситмаслик, ишдан бўшатиш билан дағдаға қилмасликни буюрди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Муҳим

ЁШ ОИЛАЛАР УЧУН ҚУВОНЧЛИ ХАБАР – ПРЕЗИДЕНТ ЎТМИШДАГИ ҚЎПОЛ ХАТОНИ ТЎҒИРЛАШГА ТОПШИРИҚ БЕРДИ

Бундан буён давлат ҳомиладорлик нафақасини хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб беради
. Бу нима дегани?

Хусусий секторда ишлаётган аёллар туғруқ даври яқинлашганда ими-жимида ишдан бўшатилмайди дегани!

Бола ҳали туғилмасидан туриб давлатнинг қарамоғида эканлигини ота-она билади дегани!

Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл фарзанд кўраркан, давлатнинг аниқ ёрдамини ҳис қилади дегани!

Халқ сайлаган президент халқни, айниқса, камбағал қатламни ўз ҳимоясига олди дегани!

Давлатимизнинг калласи катта амалдорлари ўтмишда қўйган қўпол хатоси тўғирланди дегани!

Давлатимиз фуқаролар олдидаги ижтимоий мажбуриятларини аъло даражада ҳис этиб турибди, дегани!

‼️Эслатиб ўтамиз, Президент тасдиқлаган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясига кўра, бу тартиб шу йил 1 сентябрдан бошлаб амал қилишни бошлайди. Тўлов миқдори 2 миллион сўмни ташкил этади.

P.S. Сентябрга бир ой қолди. Давлат раҳбарининг фармони Тошкент вилоятида ҳам 2 сентябрдан бошлаб амал қилишни бошлармикан? Ахир бизда Президент фармонини қўрқмасдан 3 ойдан кейин ижрога йўналтиришади-ку. Бу ҳақда ёзган эдик. Умид қиламизки, халқимизга хизмат қиладиган бундай муҳим ҳужжатлар ижросида "калла қўйиш"лар бўлмайди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳим

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради.

Хусусан, давлат раҳбари Юқори Чирчиқ туманидаги "Astrum" IT академиясида, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, ёш дастурчилар, IT ва коммуникация компанияларининг раҳбарлари ва ходимлари билан мулоқот қилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳим #Бугуннинг_гапи

ЁШЛАР ДАВЛАТДАН ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЕР ОЛИШИ МУМКИН?

⁉️ Қандай қилиб давлатдан ер олиш мумкин? Қуйидаги мақолада, тушуниш осон бўлиши учун, содда тилда, жорий қонунлар мазмунидан келиб чиқиб тушунтириш берилади.

Биринчи йўл
:

📑 Давлат раҳбарининг 2021 йил 23 ноябрдаги қарорига мувофиқ, туман ҳокимлиги (яъни давлат) захирасида турган ер майдонларидан деҳқон хўжалиги ташкил этиш истагидаги фуқароларга 10 сотихдан 1 гектаргача бўлган ер берилади. Аммо шарти бор. Eр олган томон сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш билан шуғулланиши лозим. Ерни электрон танлов орқали ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик бор. Яъни дафтарларда рўйхатда турган ёшларга электрон имзо бепул берилади, аукционда қатнашишда бошланғич тўлов сўралмайди. Тизим дафтарларнинг электрон базаси билан интеграция қилинган, алдаб бўлмайди.

ℹ️ Маълумот ўрнида, Президент қарорига кўра, Тошкент вилояти бўйича 2022-2025 йилларда жами 13 830 гектар ер фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида берилади. Хусусан, бу йил 5531 гектар ер аҳолига (аукциондаги иштирокига кўра, ёшларга) берилади.

📌 Қўшимча маълумот учун: Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси шўъба мудири Муҳриддин Ҳамзаев
Телефон: 99-858-84-81

Иккинчи йўл:

👨‍🌾 Фермер хўжалиги ташкил қилиш ва тендерда қатнашиб, ер олиш. Бунинг учун қатъий талаблар бор. Хусусан, малака, ихтисослашган мутахассис, техника билан таъминланганлик ва ҳоказо (тўлиқ ҳужжат бу ерда). Энг асосийси, ерларга эгалик қилишда кластер тизимига ўтилаётган пайтда фермер хўжалиги ташкил қилиш қийин бўлса керак. Анча пайтдан буён тендерлар очиқ ўтказилмаяпти, сувли майдонлар аллақачон банд. Хуллас, бундай усулда ер олиш машаққат. Амалда имкони йўқ (яна билмадик, бошида шохи борларга жавоб бериш қийин🙈).

📌 Қўшимча маълумот учун: Вилоят фермер, ер эгалари ва томорқа хўжаликлари кенгаши раҳбари ўринбосари Зойир Эшнаев
Телефон: 99-632-66-00

Учинчи йўл:

Агар сиз ёш бўлсангиз ва мавсумий экин экиб, даромад топмоқчи бўлсангиз, дарров маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчиси ёки ёшлар етакчисига учрашинг. Улар сизга такрорий экин экиш учун ер олишда амалий ёрдам беришади. Сектор раҳбарлари, туман ҳокимлари бу ишда сизга ёрдам беради. Баъзи ҳудудларда ерни ёшларга ағдариб, мола тортиб, экишга тайёр қилиб беришаётган бўлса, айрим жойларда экинни экиш ва биринчи сув олишга ҳам ёрдам беришмоқда. Бу усулда сиздан харажат, ҳужжатбозлик талаб қилинмайди. Меҳнат ва экин экиш учун сармоя кифоя. Аммо ерни кузда бўшатиб беришингиз керак. Август арафасида турганимизни инобатга олсак, дуккакли экинлар, сабзи, турп сингари маҳсулотлар экишга ҳали вақт бор.

📌Қўшимча маълумот учун: Ёшлар билан ишлаш бўйича вилоят штаби телефони: 70-764-66-16; 70-764-66-15.

Тўртинчи йўл:

♻️ Ёшлар кичик саноат зоналарида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш. Бунинг учун маълум бир талаблар ва сармоя керак бўлади. Давлат раҳбарининг 2021 йил 21 апрелдаги қарори билан Тошкент вилоятида 19 та Ёшлар кичик саноат зонаси ташкил этиш белгиланган. Вилоят ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо котибияти мудири Шерали Бегматовнинг маълум қилишича, ҳозирда ерлар ҳисоби олиниб, аукционга чиқарилган. Аукционда 18-30 ёшгача бўлган Тошкент вилояти ёшлари қатнашиши мумкин. Бошқа саноат зоналаридан фарқи: ер арзон нархда аукционга чиқарилади ва ниҳоятда қулай имтиёзли кредит берилади. Бу йўналишда дафтарларда рўйхатда турувчи ёшларга алоҳида имтиёз кўзда тутилмаган.

📌 Қўшимча маълумотлар учун: "Тошкент вилояти Кичик саноат зоналари" дирекцияси раҳбари Фозил Аҳроров
Телефон: 94-948-87-12.

®️ "Ёшлар кундалиги".

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#муҳим

БИР ТАЛАБАНИНГ БИР ОЙЛИК ХАРАЖАТИ ҚАНЧАГА ТУШАДИ?

⁉️Олий маълумот жиддий зарурат, аксарият ота-оналар ўз фарзандларини ўқитишни исташади. Аммо ҳаётий кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, бир талабанинг ойлик ёки йиллик харажатлари оилаларни ўйлантириб қўйиши тайин.

Хўш, бир талабанинг бир ойлик харажати қанчага тушади? Мақолани ўқишни маслаҳат берамиз.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

🥶 Совуқ ўз йўлига. Ўтин бор, печка бор, сандал бор. Ҳартугул қишни биринчи кўрмаяпмиз. Лекин, мана буниси эса даҳшат.

❗️Ҳар биримиз билишимиз шарт бўлган маълумот. Батафсил видеода.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муҳим

❗️Фавқулодда ҳолат. Тошкентда мега қорбобо ясалди. Лойбобо даври ўтди, одамлар ҳақиқий қорбобо ясаяпти.

😉 МЧС огоҳлантиради: бу улкан қорбободан ўтакетган эҳтиёт бўлинг, босиб қолмасин.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муҳим

Президент фармони билан Конституция қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакат тарихида илк бор 400 нафарга яқин маҳкум афв этилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM