Yoshlar kundaligi | Rasmiy
86K subscribers
12.1K photos
7.03K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE #Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

📌Нурафшон шаҳридаги ёшлар етакчиси вилоят ҳокимидан ҳудудидаги мактабнинг бўш хоналари таъмирлаб берилса, у ерда турли тўгараклар фаолиятини йўлга қўйишини айтди.

Зойир Мирзаев унинг таклифини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Мулоқотда ғалати-ғалати ишлар бўлди. «Ўқланган» ёшлар чиқиб, барча-барчаси учун тўлиб-тошиб миннатдорлик билдирди. Яна айримлари вилоят бюджетига доир мавзуларни ўртага ташлай бошлади.

Зойир Мирзаев аввалига жим, эътибор билан эшитди. Битта, иккита, учта, тўртта... Ахийри бўлмади, вилоят раҳбари қатъий қилиб, шундай гап айтди:

– Азиз Нурафшон шаҳри ёшлари! Сизлар кўтараётган мавзуларни одатда жойларда ўтадиган учрашув ва мулоқотларда нуронийлар, маҳалла фаоллари кўтаради. Фалон жойда мактаб, боғча, йўл, бино, қурилиш... Нимага бирортангиз ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга доир фикр айтмаяпсиз? Нимага вилоят миқёсида ҳал бўладиган иқтисодий масалаларни ёшлар орқали эшитишим керак? Аслида бу ишларни бажаришга шаҳар бюджети етмаётган бўлса, инвестиция дастурларига киритиш чорасини кўриш керак. Хуллас, ёшларнинг ўз ташаббус ва таклифларини кўпроқ эшитишни истардим...

Залда қарсаклар бўлиб кетди. Муҳит ўзгаргани сезилди. Энди мулоқотга руҳ кирди. Ташаккурлар айтишга, нималардир ундиришга тайёргарлик кўрганлар лабини тишлаб қолди. Ёшлар ана энди очилаяпти. Жайдари, дангал суҳбат бошланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Live

Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳри ҳокимига:

Музаффар Холдорбекович, бу масалани инвест дастурга киритиш кўпроқ сизнинг вазифангиз!..

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE #Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

📌Нурафшон шаҳридаги 4-мактаб ўқувчиси учрашув иштирокчиларига дутор чалиб берди.

‼️Вилоят раҳбари ушбу мактаб ўқувчиларига рағбат ва эътибор тариқасида 10 та рубоб, 10 та дутор, 10 та доира совға қилинишини айтди.

⚪️- Президентимиз айтганларидек, мактабни битирган бола камида битта касб билан бирга битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши шарт. Унинг бекорчи нарсаларга вақти қолмаслиги керак, таъкидлади З.Мирзаев.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Мулоқот давом этаяпти. Бир йигит чиқиб, «Дўстимга китоб совға қиламан» акциясини ўтказмоқчи эканлигини айтиб, шу лойиҳани қўллаб-қувватлашни сўради.

Ташаббус шу ернинг ўзида маъқулланди ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланадиган бўлди.

Демак, Тошкент вилоятида бугундан эътиборан #Дўстимга_китоб_совға_қиламан акциясига старт берилди.📚

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE #Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Турли соҳаларда ютуқларга эришган ёшлар эътироф этилди.

Тадбир якунланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёнғин #Қуйи_Чирчиқ

Ғалла ҳосилидан бўшаган ерларда ёнғинлар кўпаймоқда - масъуллар эса жим

🎞 Видеода Қуйи Чирчиқ туманидаги «Юлдуз» маҳалласида кеча оқшомда содир бўлган ёнғинни кўришимиз мумкин.

🚨 Аввалроқ худди шундай ёнғин Чиноз тумани далаларида бўлганди.

☝️Эслатиб ўтамиз, ёнғин туфайли ернинг унумдор қатламига катта зиён етади.

❗️Вилоятда ғалладан бўшаган майдонларда ёнғинга қарши қандай ишлар олиб борилгани, кўрилган чоралар ҳақида ахборот берилмади.

🔥 Далалар эса ёнишда давом этаяпти...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёнғин #Янгийўл_тумани

Энди Ниёзбошида ер ёнаяпти. Буғдойдан бўшаган ерлар.

🤔 Қишлоқ хўжалиги майдонлари – экин ерларидаги бундай хўжасизликка кимдир жавоб бериши керак, бизнингча.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани #Халқ_фикри

🚨 Кун иссиқ. Бундай пайтда маиший чиқинди сақланадиган полигонларда бадбўй ҳид анқийди. Ҳар доимгидек.

🌐 Мaвзу тармоқда шов-шув бўлгач, масъуллар келиб ерни ағдариб, чиқиндиларни кўмиб кетишади. Кейинроқ эса ҳаммаси яна бошқатдан бошланади.

❗️Янгийўлда бу муаммо яна қайтарилди. Ҳар йили ёзда шу аҳвол бўлади. Аҳоли чирқиллайди, экологияга масъуллар баёнот беради, чиқиндилар устига тупроқ тортилади. Ва бўлди. Шу билан тамом.

🤦‍♂️ Энг қизиқ жойи нима биласизми, бу маҳалланинг номи "Ватан". Эшитяпсизми, кимлардир 40 гектарлик чиқиндихона жойлашган маҳаллани "Ватан" деб номлаб қўйган. Тақдир ҳазили. Эпик ёндашув.

⁉️ Хўш, нима учун шундай бўлаверади? Нима учун аҳоли манзилгоҳига яқин жойда бу чиқиндихонага нима бор, деб кимдир масалани кўндаланг қўймайди?

Масъуллардан аниқ изоҳ кутамиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суриштирув

ҚУРИЛИШ СОҲАСИ ҚАЧОН РЕЖАДАГИДЕК ИШЛАЙДИ?

📍 Бу – Юқори Чирчиқ тумани "Уччинор" МФЙдаги 330 ўринли мактаб ва спорт залнинг қурилиши жараёни. Қурилиш ишларига 5 миллиард 746 миллион сўм маблағ бюджетдан ажратилган.

🏗 Қурувчи – "Bonita invest" МЧЖ. Фойдаланишга топшириш муддати аллақачон ўтиб кетган, бино ҳали битмаган. Қурилиш ишларининг бориши, сифат ҳам қониқарли аҳволда эмас. Қурилиш олиб бориш стандартларига амал қилинмаяпти.

⚠️ Бошқа томондан олганда, бугун қурилиш ишларини молиялаштириш тизими шунчалар мураккабки, қурувчи роса хоҳлаганда ҳам вақтида объектни топширишга улгурмайди.

‼️ Бундай режасизлик, халқ олдидаги лафзсиз бўлиш давлатнинг обрўсига таъсир қилади. Мутасаддилар эса чуқур сукутда, бундай муаммоларни кўрмагандек юришибди...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёнғин #Ерга_эга_борми

🔥Айни шу пайтда Нурафшон-Оҳангарон йўлида одамлар атайлаб буғдойдан бўшаган ерларга ўт қўймоқда.

⚡️Ернинг тили йўқ, гапиролмайди. Масъуллар эса жим. Вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармасини уйғотиб юборинглар.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Расман

Президентнинг тегишли фармонига кўра:

Паркент туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Махсимова Рисолат Қосимжон қизи;

Бўстонлиқ туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактабининг академик хонандалик бўйича ўқитувчиси Турсунбоева Зуҳра Ботир қизи

🎖"Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди.

Президентнинг тегишли қарорига кўра:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчиси Абдураимов Елнур Нургалиевич (Бўстонлиқ тумани);

Нурафшон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўйича мураббийси Турдиев Алишер Ғулом ўғли

🎖 "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ich ichimda...
Yoshlar kundaligi
#туйғу

Овозимни ёзиб олди бир киши,
Сураткаш суратга олди туришим.
Яхшиям кўриниб турмас уларга,
Сени ич-ичимдан яхши кўришим...


Шеър: Бобур Элмурод.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗓 Бугун 30 июнь - Ёшлар куни

📍 Шавкат
Мирзиёев 2017 йил 30 июнь куни бу санани мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилган эди.

⚡️Анъанага мувофиқ, бугун Президент ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтиши кутилаяпти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ёшлар куни муносабати билан вилоят сектор раҳбарлари туман ва шаҳарлардаги ёшлар билан мулоқот қилишди. Жумладан:

🔘1-сектор раҳбари Зойир Мирзаев Нурафшонда ёшлар билан учрашди. Мулоқот чоғида уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, ёшларнинг таклифига кўра, вилоят миқёсида "Дўстимга китоб совға қиламан” акциясини ўтказишга кўрсатма берилди.

🔘2-сектор раҳбари Салом Самадов Паркент туманидаги “Ёшлар” боғида йигит-қизлар билан мулоқот қилди. Вилоят прокурори тенгдошларига намуна кўрсатаётган ёшлардан 100 нафарини саёҳатга юборишини айтди.

🔘Қуйи Чирчиқ тумани Маданият саройида 3-сектор раҳбари Тоҳиржон Арипов ёшлар билан мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида илм-фан, спорт, тадбиркорлик, бандлик ва таълим соҳасига оид мурожаатлар, таклифлар тингланди.

🔘Оҳангаронлик йигит-қизлар билан суҳбатлашган 4-сектор раҳбари Равшан Раимов уларни қийнаётган муаммоларга эътибор қаратди. Жараёнда мактабни олтин медаль билан тамомлаган 7 нафар ўқувчига медал ва совғалар топширилди.

Yoshlar Kundaligi
#Кун_иқтибоси

Жасорат тугаган жойда қарилик бошланади.

Андре Моруа,
француз адиби

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тезкор

БУГУН ПИСКЕНТЛИК ШИФОКОР КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ

🚨 Айни пайтда кўплаб шифохоналарда тун-у кун ишлайдиган махсус COVID поликлиникалари фаолияти яна қайта йўлга қўйилмоқда.

❗️Пискент тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори Холбўта Расулов вафот этган. Унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлган.

🦠 Коронавирус яна тирилди. Бу сафар янада айёр ва ўткирроқ бўлиб қайтибди. Ўзингизни асранг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЛИН ҚАЙНОНАСИГА ШИША СИНИҚЛАРИНИ ЕДИРГАН

😱 Маълум бўлишича, келин заҳарни сездирмасдан, оз-оздан суюқ овқатга қўшиб қайнонасига бериб келган. Воқеа шу кунларда пойтахт атрофларида рўй берган.

🔬 Текширув ўтказилганда, заҳар билан бирга шиша синиқлари ҳам борлиги аниқланган.

❗️Қайноналар, ўзингизни эҳтиёт қилинг, овқатга эътиборли бўлинг. Ёвуз келинлардан худо сақласин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi