Yoshlar kundaligi | Rasmiy
58.3K subscribers
13.1K photos
7.79K videos
52 files
17.9K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Тезкор

АГРАР УНИВЕРСИТЕТГА ЎҚИШГА КИРИШ 4 МИНГ "КЎКАТ"МИ?

❗️Шу университетда ишловчи Ф.Х. бошқа бир фуқарони ўқишга киритиб қўйиш учун 4 минг доллар сўрайди. Вазият ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборини тортди ва бу иш фош қилинди.

💸 Мижоз 2 минг "кўкат"ни ҳожатбарор даллолга берганида ушланган: бугун фирибгарлик ва пора бериш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🚨 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ университетнинг собиқ ректори айни пайтда қамоқда ва пул ўзлаштириш билан боғлиқ қонунбузарлик туфайли қўлга олингани айтилган эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ёшликка_қайтиб

РАҲБАРНИНГ ЁШЛИКДАГИ СИЙРАТИ

Бугун – Ёшлар куни.
"Ёшлар кундалиги" шу муносабат билан вилоятимизда халқ хўжалигининг турли соҳаларида масъул вазифада ишлаб келаётган инсонларнинг ёшликдаги суратларини эълон қилиб боради.

Суратларга қараб, бир машҳур ибора ёдга тушади: ёшлик ўтиб бораётганини ҳамма ҳис қилмайди. Аммо унинг ўтиб кетганини ҳамма ҳис қилади.

Ёшлар, кўринг, улар ҳам сиз каби оддий бир мактабнинг оддий бир ўқувчиси, олийгоҳ талабаси, заводда ишчи ёки меҳнат жамоасида энг кичик, оёқ-қўли чаққон ходим бўлганлар.

Мухтасар айтганда, фақат меҳнат ва ўз устида ишлаш инсонни улғайтиради, Ватан корига ярайдиган шахс бўлиб тарбиялайди.
"Янги Ўзбекистон" боғида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ёшлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин: Youtube, Facebook.
“Ўйлайманки, бу масалага танқидий ёндашиб, зарур чора-тадбирларни амалга ошириш вақти-соати келди.

Жорий йилдан бошлаб 36 та спорт федерацияси, 274 та спорт мактаби ўз ҳудудидаги маҳаллалар, ўрта мактаблар, коллеж ва техникумлар билан ҳамкорликда ишлайди.

Ҳар бир кўча, маҳалла, мактаб, коллеж ва техникумда футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, велоспорт, югуриш, шахмат-шашка ва бошқа спорт турлари бўйича жамоалар тузилади.

Албатта, бундай ишларни амалга ошириш маҳалладаги ёшлар етакчиларидан катта масъулият ва ташаббускорлик талаб қилади.

Ислоҳотларимиз навқирон авлод ҳаётига янада чуқур кириб бориши учун ёшлар етакчиларига кенгроқ имконият ва ваколатлар берсак, ўйлайманки, сизлар ҳам буни қўллаб-қувватлайсиз.

Бундан буён ҳар йили олийгоҳларнинг сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган 500 нафар энг фаол ёшлар етакчиларининг контракт тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилади".
"Шунингдек, “Ёш раҳбар кадрлар захираси” шакллантирилиб, унинг 30 фоизи ёшлар етакчилари ҳисобидан тўлдирилади.

Мен ёшлар етакчилари тимсолида бўлажак ҳокимлар ва вазирларни, йирик банк ва компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар лидерларини кўраман!

Қадрли фарзандларим!

Биз “Бетакрор юртимизда барқарор жамиятни ва бардавом тараққиётни таъминлаш – барчамизнинг бош мақсадимиздир!” шиори остида ислоҳотларимизнинг янги даврини бошламоқдамиз.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ёшлар билан ишлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ислоҳотларимизнинг бош мезонларидан бири сифатида белгиладик.

Шу кунларда Конституциямизни умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиб, уни такомиллаштириш бўйича жуда муҳим сиёсий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бу борада келиб тушган таклиф ва ташаббусларнинг 70 фоиздан ортиғи айнан ёшларимиз томонидан билдирилгани мени жуда қувонтирди".
"Албатта, янгиланаётган Конституция, бу – сизларнинг Конституциянгиз!

Янгиланаётган Конституциямизда ҳам ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устувор аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан сизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман:

Ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган, Янги Ўзбекистонни ҳамда Учинчи Ренессанснинг бунёдкорларисиз.

Ана шундай шарафга муносиб бўлиш йўлидаги интилишларингиз ва ҳаётда ўз ўрнингизни топишингиз учун бундан кейин ҳам бор куч ва имкониятларни тўлиқ сафарбар этамиз.

Мен Президент сифатида сизлар ўз олдингизга қўйган режа ва марраларга эришишингиз учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканимни бугун яна бир бор таъкидламоқчиман.

Бугун сизларнинг ёниб турган кўзларингиз, шодликка тўла гўзал чеҳрангизга қараб, академик шоиримиз Ғафур Ғуломнинг:

Сиз ахир осмонни олмоқ бўлсангиз,
Не учун елкамни тутиб бермайин?

– деган оташин сатрлари ёдимга тушмоқда".
SARDOR men seni olisdan sevib yashadim
#туйғу

Гоҳо узоқлардан келар овозинг,
Кўриниш бергайсан гоҳо бир лаҳза...
Сен - менинг ҳаётда ёлғиз парвозим,
Сен - менинг қалбимда умрбод ларза.

Қара, йиғлаяпман... қайси томонга
Телба хохиш билан қадам ташладим -
Алмашсам бўлурми лаҳзангни жонга?..
Мен сени олисдан севиб яшадим.

Шеър: Усмон Азим.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан автомобиль ойнаси тусини ўзгартиришга рухсатномани my.gov.uz портали орқали ҳам навбатларсиз олиш мумкин.

Агар рухсатнома портал орқали расмийлаштирилса, 10 фоизлик чегирма берилади (2 млн 160 минг сўм бўлади).

Манба

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#футбол

🗓 Бугун Coca Cola суперлигасининг 13-туридан ўрин олган баҳсда АГМК водийнинг номдор клуби – "Навбаҳор"ни қабул қилади.

⚽️ "Навбаҳор" ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Наманган вилояти ҳокими мухлисларнинг Олмалиққа келиб-кетиши учун бепул машиналар ташкил қилган. Водийдан жуда кўп мухлислар оқими келиши кутилмоқда.

🔥 Бу учрашувни томоша қилишга камида учта сабаб бор: 1) ўзбек футболи юқори двизионидаги энг маҳоратли клублар куч синашади; 2) бугун қайси жамоа ғалаб қозонса, суперлигада биринчи ўринга кўтарилиб олади; 3) Миржалол Қосимов ва Самвел Бабаян дуэлини жонли кўришга нима етсин?

🏟 Яна битта гап. Намангандан минглаб мухлислар келиб стадионни тўлдириб ўтирсаю, биз ўз жамоамизни қўллаб-қувватламасак, ғалати эмасми? Ўйин вақтининг қулайлигини айтмайсизми? Йўқ, бу футболга, албатта, бориш керак.

❗️ Эслатиб ўтамиз, АГМК – “Навбаҳор” баҳси бугун соат 20:00да старт олади. АГМК матбуот хизмати билан боғланганимизда, чипталар 5, 10 минг сўмдан кассада сотилаётганини маълум қилишди.
#Қотиллик #Бўка

БЕМАВРИД МУҲАББАТ ЎЛИМ ЧАҚИРАДИ

Мудҳиш қотиллик.
Кўз олдингизда турли хил жароҳатлар билан қонга булғанган жасад гавдаланди, тўғрими? Ўз-ўзидан ҳеч бир воқеа содир бўлмайди. Ўйламай босилган қадам, айтилган сўз, яна бошқа маиший ҳолатлар уни юзага келтириб чиқиши табиий.

Бўка туманида содир этилган қотиллик қурбони аёл. 44 ёшда. Унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди бор. “Аёллар дафтари”ни 3-босқичида рўйхатда туради. Ўзи тумандаги бир чойхонада хизмат қиларди. Афсус, турмуш ўртоғи билан яшамаганига анча бўлганди.

Нафси уни қурбон қилди. Айтишларича, инсон ўзидаги икки нафсини тийса,олам гулистон. Ундай бўлмади. 27 июнга ўтар кечаси аёл ишдан уйига қайтди. Кейин туманнинг бошқа бир маҳалласида истиқомат қиладиган 1997 йилда туғилган И.Б. билан учрашишади. Чойхонада қиттай-қиттай уриштиришлар икки фуқарони туманнинг энг чекка "Жўрабод" маҳалласидаги дала шийпонига етаклайди.

Нафси ҳакалак отган салкам боласи тенги йигит билан ишқий муносабатда бўлган аёл ниҳоят “ёрилади”. Муносабатлари ҳақида йигитнинг оиласига айтиб шарманда қилишини дағдаға қилади. Йигит сўнгги чора дея аёлни машинани оғир жисми “домкрат” билан орқа қисмига аёвсиз уради.

Бўлди. Бир "муҳаббат" тарихи шундай аянчли якунланди. Йигитча тез фурсатда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Хўш, шу ўринда бир савол туғилади. Бу мудҳиш қотилликнинг айбдори аслида ким эди?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️

Бугундан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

Жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари kasb.edu.uz электрон платформаси орқали 1 июль кунидан 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.

Платформага:

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари;

3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.

Касб-ҳунар мактабларида ўқиш тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Ҳуқуқ #Фестивал_баҳона_ўмариш

СИЗ ФЕСТИВАЛ ЎТКАЗАСИЗМИ ЁКИ ЎҒИРЛИК ҚИЛАСИЗМИ?

Тошкент вилояти Давлат Молиявий назорат бошқармаси томонидан Янгийўл шаҳрида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ва Президентимизнинг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ 4862-сонли қарори ижроси юзасидан текшириш ўтказилди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги шахар бўлими мутахассислари, шаҳар васийлик Кенгаши мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, “Ёшлар жамғармаси”га ажратилган пул маблағларини мақсадсиз ишлатилгани аниқланди.

🚨 Хусусан, мазкур ташкилотлар масуллари томонидан ўзаро келишган ҳолда “Lazizbek-Konstruktor” ва “IKKI QALB” МЧЖларга ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшлар фестивалларини ўтказиш учун жами 9 та ҳолатда 392 миллион 910 минг сўм миқдоридаги жамғарма маблағлари мақсадсиз равишга йўналтирилган. Натижада мазкур маблағлар ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинган.

☝️ Умуман, дабдаба-асъаса қиламан, деб иқтисодий жиноятларни содир этишни тушуниб бўлмайди. Афсуски, бу ҳақиқатни айрим мутасаддилар ўйлаб кўришмаяпти.

📑 Ушбу ҳолатда қонунга хилоф аломатлар борлиги туфайли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
❗️Фуқаролар учун электр ва газ нархи оширилмайди

Ҳукумат энергия ресурслари бозорини ислоҳ қилиш бўйича ҳужжат муҳокамасидан сўнг қуйидаги қарорга келибди. Унга кўра, 2022 йил 15 июлдан бошлаб:

Биринчидан
, аҳоли учун электр энергияси (295 сўм) ва табиий газ (380 сўм) нархи ошмайди, “ижтимоий норма” ҳам ҳозирча жорий этилмайди. Аҳоли томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, “ижтимоий норма”нинг жорий қилиниши мутахассислар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда;

Иккинчидан, 1 кВт соат электр энергияси Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 800 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 600 сўм бўлади.

Учинчидан, 1 куб м табиий газ Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 150 сўм, иссиқлик электр станциялари учун – 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 1 100 сўм бўлади.

Тўртинчидан, бизнес учун ориентир берилмоқда. 2023 йил 1 апрелдан бизнес учун электр энергияси нархи 700 сўм, табиий газ эса 1350 сўм бўлиши кутилмоқда. 2026 йилдан бошлаб эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланиши белгиланган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сиз ахир осмонни олмоқ бўлсангиз,
Не учун елкамни тутиб бермайин?"

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Audio
#туйғу

Дараларга қамаб қўйиб бўронларни,
Тинчлантирсам юракдаги суронларни.
Бир эркалаб, бўйин тўксам райҳонларнинг,
Ҳузурингга мен ўзимни келтирсайдим,
Кўзларингга термулсайдим, термулсайдим..

Шеър: Иқбол МИРЗО.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
МЕН ҚОРАҚАЛПОҚМАН!

Ёши Нуҳ кемасидан улуғ, довруғи олис Сибирдан то Босфорга қадар таралган Туркнинг мард ва танти фарзанди. Неча бор босқину қувғинларни, шўришу ғавғоларни бошидан кечирган, аммо ёв олдида боши эгилмаган, тили тутилмаган элнинг боласи.

Тошда тарих битган Билга Қоонман мен, қадимги халқларнинг ёдгори бўлган Берунийман, ёвга ён бермаган Жалолиддинман, дунёга довруғи таралган Соҳибқирон Темурман мен.

Мен қорақалпоқман, Нукусда уйғонсам, Тошкентда ёстиққа бош қўяман. Оролбўйида чанқасам Нурота чашмасиндан чанқоғимни қондираман. Навоийдан сўз бошласам, Бердақ билан тугатаман.

Мен қорақалпоқман, ҳар бир ўзбек менинг жондошим, мен ўзбекман, ҳар бир қорақалпоқ қондошим. Хўжайли ҳам, Хива ҳам, Қўқону Шаҳрисабз ҳам, Жиззаху Термиз ҳам ўз уйим. Бир оёғим Сайхун соҳилида бўлса, иккинчиси Жайҳун ёқасида...

Мен қорақалпоқман! Ҳа, ажабланманг! Сиз тўғри эшитяпсиз, мен ҳам нотўғри гапирмаяпман. Агар бугун ҳар бир ўзбек қорақалпоқ бўлмас экан, ҳар бир қорақалпоқ ўзбек бўлмас экан, ғанимлар орамизга нифоқ ва жаҳолат уруғини қадашда давом этаверади.

Унутманг, азизлар, бизнинг хатоимиз атрофда тиш қайраётган рақибларнинг ғалабасига айланмасин. Бўлиниб эмас, бирикиб енгамиз. Фитналарга учмайлик, фасодга йўл қўймайлик. Бугун кўзимизни очиб, ақлимизни йиғайлик, токи эртага кеч бўлмасин...

Рустам Иқбол.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Қорақалпоғистон республикаси Жўқорғи Кенгеси баёнот берди. Баёнот мазмунидан англашиладики, бир гуруҳ шахслар онгли равишда халқни исёнга чақирган.

Бу – содда қилиб айтганда, қўзғалон кўтаришга уриниш. Масъуллар иғвогарларга қарши кескин чоралар кўрилиши ҳақида маълум қилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинганига 30 йил тўлди

🔰 1992 йил 2 июль Олий Кегашнинг Х сессиясида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган.

📑 “Ўзбекистон Республикаси давлат герби тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзи ҳисобланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi