#Шоу_бизнес #Тақриз
ОЗОДА БЛОГЕР ҲАҚИДА ҚЎШИҚ АЙТДИ: САЁЗ МАТН, САНЪАТ ЎЛЧАМЛАРИГА МОС ТУШМАЙДИГАН ҚЎШИҚ, ЗАБТ ЭТИЛМАГАН ЧЎҚҚИ
Қўшиқ ғояси
"Миллион" клипида икки юлдузнинг "сендан мен зўр, кўриб қўй" талқинидаги ғоя акс этган. Юлдузлар орасидаги тортишувлар, бири биридан машҳур бўлиш учун жонберар ҳаракатлар табиий ҳол. Озода Нурсаидова қўшиғидаги сўзларида бугуннинг порлаган янги юлдузи менман дея даъво қилаётган Лилл (Озод) га ҳаволанма, жойингни бил деган мазмундаги гапларни ифодалайди. Албаттаки қаҳрамонимиз Лилл ҳам бўш келмай, "жиндаккина" мақтаниб қўймоқчи, битта қилиб айтганда иккаласи ҳам ўзини кўрсатиб қўймоқчи бўлади.
Мусиқа
Мусиқа ғарб ижодига бироз ўхшаб кетади. Қўшиқда варваризм (чет тилига оид, ўзбек тили луғатида мавжуд бўлмаган) сўзлар қўлланган. Ким билсин, эстрадамиз ривожи "авжида" чоғи, қўшиқлар орқали луғатимизни "бойитиб" ҳам оляпмиз. Бироқ шуларга қарамай, қўшиқ мусиқасида ёшларбоп руҳ борлигини ҳам инкор қилиб бўлмайди.
Сюжет
"Миллион" клипи Озоданинг қора ҳашамдор машинадан тушиб, қизил гиламда юриб келишидан бошланади. Йўлакда уни продюсер тўхтатиб, Лилл тахаллусли блогер билан дуэт айтишни таклиф қилади. Шу пайт Озоданинг қаршисидан қаҳрамонимиз – таниқли блогер Лилл Хуррамов "такой йигит" кўринишида чиқиб келади. Озода янги юлдузга "ўз жойи"ни кўрсатмоқчи бўлгандек, саҳнада танбеҳ билан қўшиқни бошлайди. Буёғини йигитчамиздан эшитинг. Ўзининг айтишича, унда пул "море" эмиш, исми ўшал машҳур Лилл эмиш. Клипнинг асосий қисми рақслар билан ўтади. Клипнинг финал қисмини мантиқли деб айта олмайман. Бачканаликка мойил.
Актёрлар
Бош ролларда: Тўйтепа (Нурафшон) шаҳри фарзанди, 13 йил давомида норасмий тақиқда юрган ўзбек халқининг севимли қўшиқчиси Озода Нурсаидова ва "Алишер Узоқовнинг тутинган ўғлиман", дея даъво қилаётган ижтимоий тармоқ "фарзанди" блогер Озод Ҳуррамов (Лилл). Кейинги ўринларда продюсер образида актёр Алишер Узоқов.
Қўшимча фикр: Озоданинг бежирим ташқи имиджи (либослари) клипнинг бойиши учун катта ҳисса қўшган. Томошабинни ўзига жалб этувчи асосий қуроллардан бири бу — ташқи кўриниш эканлигини олдин ҳам айтган эдик.
Матн
Матн диалог шаклида деса ҳам бўлади. Бугунги кунда ёшлар орасида трендда бўлаётган мавзулар эслаб ўтилади, брендларга ишоралар бор. Аммо матнни шеър деб бўлмайди. Қандайдир узуқ-юлуқ гаплар. Айтиб ўтиш лозимки, илгариги кўшиқлари мазмунан бой, матни пишиқ бўлган Озодага бу услуб бироз "ёпишмаган".
Просмотр
"Миллион" клипи Озоданинг ютуб каналида икки ҳафта ичида 3 миллион просмотр бўлган. Инстаграм тармоғида салкам 2 миллион обуначиси бўлган Лилл клип ҳақидаги таассуротларини бўлишди. Унинг айтишича, клип учун катта куч ва меҳнат сарфланган ва у бундан фахрланади. Озода ушбу клип орқали Лилл Хуррамов воситасида ёшлар аудиториясини кенгроқ забт қилишни мўлжаллагани тушунарли. Аммо қўшиқ трендга чиқмади, шоу-бизнеснинг бугунги ўлчамлари билан айтганда, қўшиқ ва унга ишланган клип омадсиз чиққан, дейиш мумкин.
Хулоса
Икки ҳафта, салкам ярим ой ичида "Миллион" клипи 3 миллион просмотр билан бир ойда 21 миллион просмотр бўлган "Кўзмунчоғим" ни синдира олмади. Балки бунга сабаб қўшиқнинг саёзлигидир.
Очиқчасига айтадиган бўлсак, клипга ҳақиқатдан ҳам катта куч сарфланган: либослар, раққослар, ранг-баранглик ва машҳур чеҳралар. Аммо бу қўшиқ фақат ижтимоий тармоқда фаол бўлган ёшларнигина ўзига торта олади. Шунда ҳам фақат бир марта кўришга ярайди, холос. Ўрта ёш ва ёши катта аудитория учун бу қўшиқ – санъат эмас, мусибат, довруқли ўзбек эстрадасининг мотам куйи. Менимча.
Нилуфар Убайдуллаева,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес #Тақриз
Зомбича тўй. "Хон сарой" қабристонида Шоҳруххон хизмат қилди
Бир неча кун олдин хонанда Шоҳруххоннинг "Ой жамол" номли клипи ютуб ижтимоий тармоғига жойлаштирилди. Комментариялар ёняпти. Негалигини билмадик, лекин чет элга тақлид қилинган ушбу клип ўзбек ёшлари томонидан илиқ кутиб олинди. Зомби келинни севиб қолган Шоҳруххон ўзбек ёшларини зомбига айлантирмоқчими?
Клип ғояси. Қабристон хизмати
Клипда хонанда Шоҳруххон ўзининг ижодий гуруҳи билан қабристондаги "Хон сарой" тўйхонасига хизматга чақирилди. Тўй эса зомби келин-куёвники эди. Хуллас тўй бўлади, хизмат қилинади, санъаткоримиз зомби келинни севиб қолади. Бундан ғазабланган зомби куёв хонандани ўлдирмоқчи бўлади. Охир-оқибат келин Шоҳруххонни тишлаб олади ва қарабсизки, қўшиқчи зомбига айланади қолади.
Мусиқа ва матн
Мусиқа оҳанги хонанданинг аввалги қўшиқларидан фарқ қилмайди. Матн ҳам ҳавойи, салмоқ босмайди. Тиккасига айтганда, қўшиқнинг ўзи бу клипсиз машҳур бўла олмас эди. Аслида Шоҳруххон эстрадада раҳматли хонанда Мyҳриддин Ҳолиқовнинг қўшиқларини қайта ишлаш билан озми-кўпми поғонага кўтарилиб олган эди.
Сюжет ва актёрлар
Юқорида айтганимиздек, клипда ўша чет элнинг фантастика фильмларига тақлид қилинган. Оригинал контент йўқ. Ҳатто тўйдаги келин-куёвнинг кўриниши ҳам 2005 йилларда Америкада ишланган "Corpse bridge" — мурда келин анимацион мультфильми билан бир хил. Мана сизга клипнинг сюжет "тарихи".
Актёрлар масаласига тўхталсак, бош ролларда хонанданинг ўзи, блогер Дилл.ме, Жаҳонгир Хўжаев, Ситора Алимжанова ва бошқалар.
Хулоса
Мана салкам 20 йилча бўлдики, зомби тушунчаси чет элнинг турли "ужас" фильмлар ва компьютер ўйинлари орқали ёшлар онгига сингиб улгурди. Тўғрироғи, бўлмағур тасаввурлар билан уларнинг онгини заҳарлади. Болалар ўзича зомби ва вампирларга тақлид қилади. Санъатнинг кучи мана шундай ўткир, кучли. Замонавий санъаткорларимиз ҳам ёшларнинг қайноқ нуқтасини топиб олибди шекилли. Муҳими мана шу йўл уларнинг чўнтагига фойда!
✉ ️Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес #Тақриз
ҚИЛИЧБЕКДАН ҚЎШИҚНИНГ "ИНЖИҒИ"
😵💫 Энди тез орада яна қолган санъаторлардан "танбалим", "дудуғим", "дангалим", "пўнчигим" каби қўшиқлар янграб қолса ҳам ажабланмаймиз, чунки...
➥ Кирилл алифбосида ўқиш
➥ Lotin alifbosida o‘qish
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ҚИЛИЧБЕКДАН ҚЎШИҚНИНГ "ИНЖИҒИ"
➥ Кирилл алифбосида ўқиш
➥ Lotin alifbosida o‘qish
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тақриз
Озода Нурсаидовадан шедевр: интернетни портлатаётган "Исён" ҳақида 3 фикр
1️⃣. Озода янги актёрлар ансаблини кашф қилди. "Ёмғирлар" клипи учун танланган актёрлар ансамбли "Аламлар" ва мана энди "Исён"да айрим ўзгаришларни айтмаса, тўлиқ таркибда бирга ишлаган. Ўзбек эстрадасида илк марта Анвар Санаев шундай таниқли жамоа тузган ва клиплар кетма-кетлигини бошлаб берган эди. Озода эса бу ишни чинакам санъат даражасига олиб чиқа олди. Асосийси, ғоявий бутунлик бор унинг қўшиқларида.
2️⃣. Санъатда замонавийлик деганда Iphone 15 ProMax ишлатадиган, BYD ёки роллс-ройс минадиган қаҳрамонлар тушунилмайди. Санъатнинг вазифаси – катарсис. Ўзбек тилида бу - фориғланиш, тозариш дегани. Санъаткор, санъат юракларни тозалайди, кирдан фориғ этади ва ҳоказо. "Исён"да кўтарилган мавзу проблематик жиҳатдан худди бу кунлар манзарасининг умумлашма кўринишидир. Масалан, "Кўча" бўлиб кетган болалар, бир тўда одамларнинг чув тушиб қолиши, ҳолатга олат кўзи билан қарайдиган мутаассиб кабилар. Хуллас, санъаткор даврга – сизга, менга кўзгу тутди.
3️⃣. Озода куйлаяпти, гапирмаяпти. Худо берган овозни ақл деб ўйлаб, мужтаҳид олимлардек одамларга ҳалол, ҳаромдан ваъзхонлик қилмаяпти. Энг муҳими шу. Биз санъаткорлардан санъат кутамиз, ақл ва фалсафий маслаҳатлар эмас. Буни тушунган Озодага раҳмат!
Yoshlar kundaligi

🤩ОЗОДАНИНГ ЯНГИ КЛИПИ НАМОЙИШ ҚИЛИНДИ
📱 Интернетда Озода Нурсаидованинг янги клипи "Дилбарим" премьераси бўлди. Клип дастлабки 24 соатда ютубда икки миллион марта кўрилган.
➖ Минуслар
Клип ғояси ва қўшиқ матни бир-бирига зид. Клип сюжетида воқеалар динамикаси ишонарсиз, бош қаҳрамон бўлган қизнинг йигитга ёпишиб олишию, севгининг туғилиши, бунчалар ўтли муҳаббат куртаги қачон пайдо бўлгани тушунарсиз. Энг ёмони, бой, ўзига тўқ оилалар дунёни фақат пул билан ўлчайди, улар яхши одам эмас, деган стереотип клипда устувор. Бу – советча ва ҳақиқатдан йироқ ғояни ўзбек санъатидан қувиб чиқариш керак. Аслида, бойлик ва маданият, бойлик ва инсонпарварлик, бойлик ва истеъдод, бойлик ва меҳнат ҳар доим бирга юради.
➖ Плюслар
Оҳ, бу ўн саккиз ёшлилар. Уларнинг сутбулоққа чайилгандек оқ-оппоқ ҳис-туйғулари, мантиқан изоҳлаб бўлмайдиган дунёси бор. Клипда ҳали ўсмирлик нуқси кетмаган хаёлчан бир қиз ва мўйлаби энди сабза урган йигитнинг кечинмалари очиб берилган. Актёрлар ансамбли тўғри танланган. Озода яна янги юзларни кашф этишда давом этмоқда. Бош ролга танланган қизнинг нигоҳлари сўзлайди, қарашлари ўсмирликнинг покиза, ҳуркак, уятчан кунларини ёдга солади.