Yoshlar kundaligi | Rasmiy
96.7K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#кун_фотоси

📈Бирор мамлакатнинг тинчлик индексини турли–туман рейтинглар билан эмас, шу каби лайлаклар билан ўлчаш адолатдан бўлмасмикина.😉

📍Зангиота тумани
📸 Абдулатиф Абдурашидов

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА!

Ўзингиз яшаётган ҳудудда Маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайлов яхши ўтаяптими? Номзодларни танлашда адолатсизлик бўлмаяптими?
Anonymous Poll
54%
Ҳаммаси яхши, адолатли
46%
Адолатсизлик бўлаяпти
​​#Шум_бола_дайжести

ХОРИЖДАГИ ЎЗБЕКЛАРИМ...

◽️АФҒОНИСТОН. Ёш жувон йиғлаяпти: бир қизини 250 долларга сотган, яна бири вафот қилди, қўлидаги боласи эса касал. Халқ ночор, болалар оғир аҳволда, таърифлаб бўлмас вазиятда катта бўлаяпти. Она: "Қизимни олиб кетганда жигаримни суғуриб кетди, йиғладим..." Ўзбек ўзбекни хор қилмайди. Сахий ўзбекистонликлар Афғонистон ўзбекларига хайрия юборибди.👍

◽️ЖАНУБИЙ КОРЕЯ. Корея фуқароси билан турмуш қурганлар учун яқинларига 90 кунгача ишга чақириш бўйича виза очилибди. Тахминан 20 минг атрофида ўзбек қизлари ўтган йиллар давомида корейс йигитларига турмушга чиқди. Бе, ёмон хаёлга борманг. Улар Ўзбекистонни ташлаб кетишмаган. Қайтага Кореяга Ўзбекистонни олиб боришган. Айтганча, оғзига кучи етмаганларга корейсга турмушга чиққан қиз бир йилча аввал зўр жавоб қайтарган эди. 👉Видео мамбeтда.👈

◽️КАНАДА. Уйдан чиқдингиз. Эшикка хат қистириб кетишибди. Очдингиз: "Жаноб, йўлнинг уйингиз олдидаги қисмига бўёқ суртилган, илтимос машинангизни у ерга қўйманг, асфальт янгиланади. Жараён 30 дақиқа вақт олади". Воқеа Канаданинг Калгари шаҳрида яшовчи ўзбек оиласи ҳаётида содир бўлаяпти. Дилимда эса саволлар... Негадир шу канални ўқигим келмайди. Бошқа дунёда яшаётгандек ҳис қиламан ўзимни.😭

◽️АҚШ. Қўшма штатлардан шум хабар. Нью Йоркдаги "Наврўз" номли ўзбек ресторанида ишловчи икки ўзбек йигити жанжаллашиб, бир-бирига пичоқ ўқталган. Ҳодиса натижасида бир киши вафот этган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам ўзбек, бири Тожикистон фуқароси. АҚШда яшовчи ўзбеклар бу ҳолатдан қаттиқ ларзага тушиб, кенг муҳокама қилишаяпти. Америкага шунга борганмидинг, ўзбек боласи?🙈

◽️РОССИЯ. Ёзгим келмайдиган мавзулардан бири. Уёққа кетган ошна-оғайниларимни соғинаман, кўргим келади. Кейинроқ кўрганимда эса аллақачон бошқа-бошқа одамларга айланганимизни тушунаман. Россиядаги умумий вазият ҳақида нималар дейиш ва нималар демаслик – чексиз мавзу. Айниқса, уруш туфайли Россияга қўлланган санкциялар боис, ишчи қатламнинг даромадларида пасайиш кузатилган. Улар икки кўзини мўлтиратиб, Ватанга кўз тикиб, имдод кутиб ўлтирибди.😢

◽️ЖИДДИЙ РИТОРИКА. "Ёшлар келажагимиз" дастури орқали ер сотиб, соққасини санаганлар, бормисиз-омонмисиз? Санларнинг касрингга бу халқнинг болалари Ватанига қайтиб ишлаши керак бўлган иш ўринлари яратилмаяпти! Ёшлар сиёсатини рўкач қилиб, имтиёзлардан фойдаланиб кредит олган-у, пулини обнал қилиб еворганлар, сенларам одаммисан? Қанча ёшларни ҳужжатсиз ишлатиб, солиқдан қочиб, нақд пулда арзимас ойлик бераётган тадбиркорлар, сенлар ҳам шу халқнинг вакилимисан?😡

Менга энг таъсир қиладиган яна бир жиҳат бор. Айрим ҳудудлардан ўтаётганимда, шу ҳудудларни яхши биладиган жўраларим секин айтади: бу ошхона фалон собиқ амалдорники, бу дўкон фалон собиқ каттаконники, бу ҳашаматли виллада фалон ҳудуднинг собиқ раҳбари яшайди... Машина ичида жим кетаман-у, лекин бўғзимга нимадир тиқилади, алам қилади...

Ҳай, бўлар иш бўлди. Булар энди ўтган замон ҳангомалари. Бугунгиларга эса шу гап: Ватанни сотманглар, беш-тўрт танга пулга учиб, халққа хиёнат қилманглар. Ўз ресторанингиз, данғиллама ҳовлингиз, дўконингиз бўлмаса бўлмасин – бой ва қудратли давлатингиз, дунё оиласида энг ғурурли, ўктам халқингиз бўлсин! Ўзбекистонда бугун шу йўлда жиддий кураш кетаяпти, сафларни тўлдиринг! Қолгани бўладиган гаплар, ишонинг...

Бу гапларни мен – 100 йил аввал Тошкент атрофларини оч-наҳор кечиб, ўғри-ю муттаҳамлар қўлида ёшлиги увол бўлган Қоравой – Шум бола айтдим.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Мен бу майдон ичра юракни тикдим-
Ва тикдим энг тоза туйғуларимни.
Эҳтирослар мағлуб этмасин дея,
Йиғлаб ташладим бор кулгуларимни.

Фано наққошлари сиймлаган тан,
Фитратим зар бўлса, қисматим заргар.
Севмасимдан аввал Мажнун эдим ман -
СЕВГАНИМДАН КЕЙИН БЎЛДИМ САНОБАР....

✍️Санобар МЕҲМОН

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#онлайн
#форум

Юқори Чирчиқда Марказий Осиё ёшлар форуми!

📌Айни пайтда Юқори Чирчиқ туманидаги “Аstrum IT" академиясида “Марказий Осиё ёшлар форуми” бўлиб ўтмоқда.

🔘Форумдан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиё мамлакатлари ёшлари ўртасидаги ишонч ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ёшларни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтиришдан иборатдир.

📍Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон давлатлари делегациялари вакиллари ва ёшлар иштирок этмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Энг буюк мураббий она, деган гапга ишонмаганларга шу видеони юборамиз...

😂🏃‍♂🥇

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#форум

Марказий Осиё Ёшлар форуми — билим ва тажриба майдони

📌 Хабар берганимиздек, Тошкент вилояти мезбонлик қилаётган "Марказий Осиё Ёшлар форуми" да қатнашаётганлар асосан илм-фан ва ахборот технологиялари йўналишларида билим ва тажрибаларини оширишни мақсад қилган минтақа ёшларидир.

📍 Улар орасида Марказий Осиё минтақасидаги ёшлар сиёсатига масъул давлат органлари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, халқаро ва республика фан олимпиада ғолиблари, халқаро даражадаги ёш шахматчилар ва гроссмейстерлар, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасининг ҳар бир мамлакатдан 20 нафардан, Ўзбекистондан эса 70 нафар жами 150 нафар ёш мутахассислар таклиф этилган.

🎥 Тадбир доирасида "Ренесcанс" видео тақдимоти ўтказилди. Унда азалдан буюк аждодларимиз, мутафаккир олимларнинг илм-маърифат йўлида қилган изланишлари, ҳозирги кунда илм-фан ва ахборот технологиялар йўналишларини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий лойиҳалар аҳамияти кўрсатиб ўтилди.

Форум давом этмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ҚУРТ ЖОНДИН КЕЧИБ ИПАК БЎЛДИ...

🔘Бу йил вилоятимизда 28 минг 701 қути ипак қурти парваришланмоқда.

📌Ипак қурти билан боғлиқ тасаввурларни бир ипга тизиб чиқсак, негадир каллакланган тутзорлар, шадалаб-шовқинлаб барг билан озиқланаётган ипак қурти ва ипак ўрашга келганда пўла бўлиб, аста-аста нобудгарчиликка учраган худонинг митти махлуқчалари кўз ўнгимга келаверади-келаверади.

⚠️Биз охирги 25-30 йилликда ипакчилик соҳасида камида учта жиҳатдан айрилдик...

‼️Журналист Нигора Ўролова пилла етиштиришдаги муаммолар, бу борада вилоятимиздаги вазиятга эътибор қаратади.

▶️МАҚОЛАНИ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ҳоким_қарори

Тошкент вилоятида 2 та ҳужжатли фильм суратга олинади

Вилоят ҳокимининг фармойишига кўра, маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Ўзбекистон Қаҳрамони» Тожибой Ризаев ҳақида ҳикоя қилувчи «Туганмас хазина» ҳамда Нурафшон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини ёритиб борувчи «Нурафшон» ҳужжатли фильмларини ишлаб чиқариш учун 299 млн. 600,минг сўм маблағ ажратилади.

* * * *

Нурафшонда
қўғирчоқ театри қурилади

Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, Нурафшон шаҳар “ҚумариқМФЙ ҳудудида жойлашган 0,50 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони Тошкент вилояти маданият бошқармасига қўғирчоқ театри биноси қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_фотоси

Пишиқчиликка етдик, Ўзбекистонда тут ғарқ пишди. Сурат Ўрта Чирчиқ туманида олинган.

Photo: Суҳроб Боймирзаев

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Форум #Юқори_Чирчиқ

Марказий Осиё Ёшларининг лидерлари Тошкент вилоятида учрашди

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Профессор: «СССР – пуч хаёллар дунёси»

СССРни қайта тиклаш бўйича хаёлий иддаолар шунчаки ўз-ўзидан пайдо бўлмайди

🌐 Режалар кишилар ҳаётини яхшилашга эмас, аксинча муайян сиёсий кучларнинг манфатига қаратилган

❗️Собиқ СССР тиклаш хом хаёлдан ўзга нарса эмас

🇺🇿 Бугунги халқимиз – кечаги халқ эмас, бугунги Ўзбекистон ҳам – кечаги Ўзбекистон эмас

Батафсил ўқиш учун 👉 https://bit.ly/3FXBSYx