Yoshlar kundaligi | Rasmiy
96.7K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Шарманда

⚠️Тошкент вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси классик шарманда бўлибди.

Тилга эътиборсизлик, ҳужжатга беҳафсала ёндашувдан кўнглинг айнийди.

‼️Демак, бу жойда тартиб-интизом ўлда-жўлда, раҳбариятда, девонхонада миллатсевар инсонлар ишламайди. Ўз она тилига тупуриб қўйишган!

Нима қилаяпсизлар ўзи?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Ишқим барбод бўлди обод шаҳарларда,
Барча кулди, мен йиғладим баҳорларда...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Тошкент вилоятида «Ласетти» ўғриси ушланди. Шунақа машинаси борлар, эҳтиёт бўламиз. 😱

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Мурожаат

ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИ НИЁЗБОШИ ҚИШЛОҒИДА ЯШОВЧИ ЁШ ТАДБИРКОРЛАР БАХТИЁРОВ НЕЪМАТЖОН ВА АСАДУЛЛАЕВ АВАЗБЕКДАН ЭКОЛОГИЯ БОШҚАРМАСИГА МУРОЖААТ

💭 Биз балиқчилик хўжалиги ташкил этиш учун аукцион орқали ер олиш ниятида эдик. Мўлжалимиздаги ерни аукцион орқали савдога чиқариш бўйича тегишли тартибда масъулларга мурожаат қилдик.

📑 Ўрмон хўжалиги масъуллари рози бўлишди, балиқчилик ривожланиши учун қулай жой деб айтишди. Ҳудуд Чирчиқ дарёси бўйида жойлашган тошлоқ ер майдони.

📌 Бироқ, Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъуллари бу жойни аукцион орқали савдога чиқаришга қаршилик қилишмоқда. Сабаб сифатида, ўша жойда бир неча туп буталар борлигини айтишмоқда.

❗️Аммо аслида биз мўлжаллаган жой қуюқ бутазор эмас, яккам-дуккам кўчатлар бор ва биз балиқчилик хўжалиги ташкил қилиш баробарида ҳовузлар атрофларини қуюқ яшил ҳудудга айлантирмоқчимиз. Табиатга зарар етказмоқчи эмасмиз.

Шу масалада амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Фото #Сайёр_қабул

Айни пайтда Оққўрғон туманида Президент администрацияси, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоятимиз раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимлари иштирокида катта сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча шундай қабуллар Бўка тумани "Бўстон" маҳалласида ўтказилган эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоқот #НурафшонТВ

📡 «Нурафшон» телеканали ижодий жамоаси Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорлик қилиб келаётган бир гуруҳ журналист ва блогерлар билан учрашди.

🎙 Тадбирда ёш журналистлар томонидан таклифлар билдирилди, танқидий фикрлар айтилди.

⚡️ Ўз навбатида, томонлар ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_фотоси

БУҒДОЙ ПИШИҒИ ЯҚИН...

🌾⚡️Далаларимиз олтинранг тусга кирмоқда. Буғдой пишиғи яқин, тоғдек xирмон кўтариладиган кунлар яқин.

⚡️❤️Юзингиз ёруғ бўлсин, бободеҳқоним.

📍Суратда Бекобод тумани далалари (Маллабой эмас😊) даги бугунги манзара.

📸 Абдулазиз Абдурашидов.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ёшлар ишлари агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

Ходжаев Жамшид Бахтиёрович
— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Ж.Ходжаев Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Аблаяров Феруз Каримович — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Ф.Аблаяров Ёшлар ишлари агентлигида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Фото #Изоҳ

☝️ Баъзида бир суратнинг ўзи вазиятга ойдинлик киритиш учун етарли бўлади. Юқоридаги суратларга қаранг, Тошкент вилояти ва ниҳоят яхши раҳбарга ёлчиганини сезасиз, кўрасиз.

📌 Вилоят ҳокими, ўринбосарлари, ҳудуд ҳокимлари халққа қайишиб, эгилиб муомала қилаяпти. Бу – катта мактаб. Бугунги сиёсат дегани мана шу.

🎙 Бунақа қабул, муҳтарам халқ олдида ғўдаймай, вазмин туришларни Тошкент вилояти аҳолиси кейинги пайтда унутиб юборганди. Зойир Мирзаев қисқа вақтда вилоят жамоасини яна халқчил ва камтарин бир шаклга олиб келди. Шундай қила олди!

📜 Арасту замонидан қолган яна бир кўҳна хулоса: сайёр қабуллар статистикаси – қуйи тизим раҳбарлари фаолиятига кўзгу.

❗️Нақд гап шуки, қаердаки қуйи бўғин раҳбарлари оддий одамлар билан кўпроқ гаплашса, масала копток қилинмаса, ўзи ечим топишга интилса, шу ҳудуддан арзгўйлар кам бўлади.

Фаробий шундай деган. ☺️🤫

Беҳзод Қобулов,
"Ёшлар кундалиги" муҳаррири.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi