Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Ёшлар_дайжести #Шум_бола

МЕРЛИН МОНРОДАН ИЛОННИ ҚУЧОҚЛАГАН ЭРКАКГАЧА – БОШҚАЧА НИГОҲ

Дайжестлар кўп дунёда, бир-биридан зиёда – бу энди замонавий мақол. Дайжестларнинг турлари кўп. Қайсидир жамоа қамровни акс эттириш учун, яна бири мавзуга доир кенгроқ ахборот улашиш учун, баъзилар эса шунчаки сабабсиз, батафсил ёзишдан қочиб дайжест тайёрлайди.

"Ёшлар кундалиги" фаолиятининг илк кунлариданоқ мавзуга доир кунлик дайжестлар беришни бошлаган, аммо кейинчалик бу иш тўхтаб қолган эди. Бугунги кунга келиб эса хилма-хил дайжестлар ва услублар аро ўзимизга хос янгича йўналиш топишга ҳаракат қилдик.

Демак, бугундан бошлаб #Шум_бола дайжестини бериб борамиз. Озгина юмор, озгина сатира ва жиндек ҳақиқат – бизнинг дайжест ана шулардан иборат бўлади. Илк дайжестнинг мавзусини маданият соҳаси этиб белгиладик.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

◽️МАДАНИЙ МЕРОС. Шамоллар ўлкасида ипак қурти боқаётганлар, ҳормангиз. Табиийки, сизнинг меҳнатингизга ҳар ким ўзича баҳо беради. Аммо бу маданий мерос эканлигини биров айтмаганди. Ниҳоят бу эътироф қилинди. Қуртларнинг бундан хабари борми-йўқми – алҳол номаълум.😉

◽️ОИЛА МАЪНАВИЯТИ. Пискентда оила куни зўр нишонланди. Туман газетаси халқчил онлайн акция ўтказди. Одамлар оилавий суратлар юборди, нашр эса телеграмда орқали уларни табриклади. Бир сурат эса шунчаки классика эди. Эр иккита ўғли билан суратга тушган. Хотини қани, дейишга шошилманг! Эркакнинг бўнида улкан илон солланиб турибди. Зўрма?😄

◽️ДЕПУТАТ МАДАНИЯТИ. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг расмий телеграм каналида "Медуза" сингари шубҳали сайт тарқатган материал эълон қилинди. Депутатларимиз Украинанинг Ирпен шаҳридаги вазиятдан қаттиқ хавотирда эканлар. Қилгани бошқа иш йўқми, дейман, бой ота?🤨

◽️САЁҲАТ МАДАНИЯТИ. Мен Тошкентдан чиқиб, Кўксарой билан Чувалачини кўрдим. Дунё кезмадим, Бухорога бормадим, Самарқандни кўрмадим, бой ота. Лекин қибрайлик болалар Бухорога борди. Эҳ, қанийди менам борсайдим...😌

◽️"ХОН"ЛАР МАҲАЛЛАДА. Сенаторлар – Бурҳонов ва Қодирхоновалар Ўрта Чирчиқнинг "Файзобод" маҳалласида бўлиб, маҳалла сайлови қандай ўтаётгани билан қизиқди. Уларга туман ҳокими Ихтиёр Қосимов ҳамроҳлик қилди. Ҳар икки сенатор ҳам шу атрофларнинг тузини еб, сиёсат оламига тантанавор юришлар қилишган, барака топишсин, жуда фаол. Ҳоким эса даҳшатли фамилиялар билан ("хон" қўшимчаси) юрса-юрибди-да. Навоий ҳазрат айтганларидек: беихтиёрликда менда борми ихтиёр?🤗

◽️МЕРЛИН МОНРО "МАДАНИЯТИ". Ҳа, дунёда турли-туман гўзаллик ошифталари бор. Ўтган аср 60-йиллар ғарбда интим мавзудаги символга айланган Мерлин Монро хоним етимликда улғайган ва муваффақиятга эришган. Тошкент вилояти Маданий мерос ва туризм бошқармаси шундай дилгир хабар тарқатди. Жилатдинг, Шум болани жилатдинг, Маданий мерос ва туризм бошқармаси!😭

Қоравой Ғафурович Ғуломов,
"Ёшлар кундалиги"нинг штатсиз катта мухбири.


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ёшлар_дайжести #Шум_бола

КЕТМОН УЧИШИГА АСЛИДА У КИШИ САБАБЧИ – ЯШАСИН РАИС БУВАМИЗ!

Илгари шундай стереотип бўларди. Колхоз раиси қишлоқдаги ҳамма ютуқларнинг сабабчиси бўлиши шарт. Ўзиям колхоз раиси мундайроқ бир давлатнинг ҳукмдоридек яхшигина маблағ, ваколат ва имкониятлар соҳиби бўлган. Бугуннинг раисларининг вазифа ва йўналиши бошқачароқ. Сельсоветлар (қишлоқ фуқаролари кенгаши) негизида ташкил топган маҳалла тизими бугун катта синов арафасида.

Шум бола бугун маҳалла раислари сайлови атрофидаги янгиликлар ҳақида сўзлайди.

◽️ТОШКЕНТЛИК ХЎЖАБОШИ. Паркентнинг "Хўжа" маҳалласига шу пайтгача пойтахтда ишлаётган инсон раис бўлиб сайланди. "Хўжа"га бош бўлиш қандай бўларкин, ишларни бошлаволдизми, Улуғбек ока? (янги раиснинг исми)😉

◽️"ИФТИХОР" АЙЛАРАМ. Чирчиқ шаҳрининг шу номдаги маҳалласига яп-янги раис ва депутат муборак бўлғай. Раис ҳам котта одам, депутат ҳам котта одам. Кимсан Доврон ока Ҳидоятов шу жойдан депутат бўлдилар, денг. Раис кимлигини эса айтмайман, ўзингиз тусмол қилиб кўринг, топганга хўрозқанд!😄📍

◽️"МУСТАҚИЛЛИК"ДА АНШЛАГ. Одатда аншлаг деган сўзни бирон томоша ёки концертга одам сиғмай, орзумандалар тўлиб-тошиб кетганда айтилади. Ангреннинг "Мустақиллик" маҳалласида ўтган сайловда ҳам шундай ҳолат кузатилди, ишонаверинг. Одаааам! Эски раис Фурқат Мадалиев қайта сайланди, элнинг олдида юзи ёруғ экан, қойил.😊👍

◽️ЯШАСИН МАМАДАЛИЕВЛАР! Бекобод туманида ҳам маҳалла раиси сайловлари "портлаяпти". Хоссатан, бу ерда олий маълумотли Мамадалиевларнинг омади чопибди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими баёнотида сайланган раисларнинг маълумоти алоҳида "олий маълумотли" тарзида келтирилган. Ўрта-махсус ҳам одамми?😉👎

◽️ЧИРОҚЛАР ЎЧИРИЛМОҚДА. Чинозда ҳам сайлов бўляптими? Интернетни роса титкилаб, Чиноз туманида ҳам маҳалла раислари сайлови бўлаётганига доир ақалли биттаям материал тополмадим. Тармоқдаги хабарлар: Чинозда чироқ ўчяпти, ҳоким бова халққа мурожаат қилаяпти, тарғиботчилар "Заковат" ўтказишибди. Ҳай. Бўлар иш бўлди. Сайлов нимаўлади энди?😜

◽️МАКТАБ ЖАМОАСИГА РАҲМАТ. Пискентнинг "Митан" маҳалласида ҳам сайлов бўлибди. Расмийларга кўра, ҳаммаёқ чики-чики. Но проблем. Бир сўз билан айтганда, мактаб жамоасига раҳмат. Ка-а-атта раҳмат!🤓

◽️ПРОКУРОРГА ОФАРИН! Чунки у ўз секторидаги маҳаллада бўлиб ўтган сайловда қатнашиб, собиқ раис опага миннатдорлик билдириб, фахрий ёрлиқ тақдим қилибди. Тошкент вилояти бўйича бу вазият ягона ҳолат! Бошқа бирорта сектор раҳбари сайловга бориб, кўп йиллар маҳаллага раислик қилган-у бугун сайловга номзодини қўймаган вакилларга ташаккур айтмаган! Бўстонлиқ тумани прокурори зўр инсон экан.☺️👍

Қоравой Ғафурович Ғуломов,
"Ёшлар кундалиги"нинг штатсиз катта мухбири.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Шум_бола_дайжести

ХОРИЖДАГИ ЎЗБЕКЛАРИМ...

◽️АФҒОНИСТОН. Ёш жувон йиғлаяпти: бир қизини 250 долларга сотган, яна бири вафот қилди, қўлидаги боласи эса касал. Халқ ночор, болалар оғир аҳволда, таърифлаб бўлмас вазиятда катта бўлаяпти. Она: "Қизимни олиб кетганда жигаримни суғуриб кетди, йиғладим..." Ўзбек ўзбекни хор қилмайди. Сахий ўзбекистонликлар Афғонистон ўзбекларига хайрия юборибди.👍

◽️ЖАНУБИЙ КОРЕЯ. Корея фуқароси билан турмуш қурганлар учун яқинларига 90 кунгача ишга чақириш бўйича виза очилибди. Тахминан 20 минг атрофида ўзбек қизлари ўтган йиллар давомида корейс йигитларига турмушга чиқди. Бе, ёмон хаёлга борманг. Улар Ўзбекистонни ташлаб кетишмаган. Қайтага Кореяга Ўзбекистонни олиб боришган. Айтганча, оғзига кучи етмаганларга корейсга турмушга чиққан қиз бир йилча аввал зўр жавоб қайтарган эди. 👉Видео мамбeтда.👈

◽️КАНАДА. Уйдан чиқдингиз. Эшикка хат қистириб кетишибди. Очдингиз: "Жаноб, йўлнинг уйингиз олдидаги қисмига бўёқ суртилган, илтимос машинангизни у ерга қўйманг, асфальт янгиланади. Жараён 30 дақиқа вақт олади". Воқеа Канаданинг Калгари шаҳрида яшовчи ўзбек оиласи ҳаётида содир бўлаяпти. Дилимда эса саволлар... Негадир шу канални ўқигим келмайди. Бошқа дунёда яшаётгандек ҳис қиламан ўзимни.😭

◽️АҚШ. Қўшма штатлардан шум хабар. Нью Йоркдаги "Наврўз" номли ўзбек ресторанида ишловчи икки ўзбек йигити жанжаллашиб, бир-бирига пичоқ ўқталган. Ҳодиса натижасида бир киши вафот этган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам ўзбек, бири Тожикистон фуқароси. АҚШда яшовчи ўзбеклар бу ҳолатдан қаттиқ ларзага тушиб, кенг муҳокама қилишаяпти. Америкага шунга борганмидинг, ўзбек боласи?🙈

◽️РОССИЯ. Ёзгим келмайдиган мавзулардан бири. Уёққа кетган ошна-оғайниларимни соғинаман, кўргим келади. Кейинроқ кўрганимда эса аллақачон бошқа-бошқа одамларга айланганимизни тушунаман. Россиядаги умумий вазият ҳақида нималар дейиш ва нималар демаслик – чексиз мавзу. Айниқса, уруш туфайли Россияга қўлланган санкциялар боис, ишчи қатламнинг даромадларида пасайиш кузатилган. Улар икки кўзини мўлтиратиб, Ватанга кўз тикиб, имдод кутиб ўлтирибди.😢

◽️ЖИДДИЙ РИТОРИКА. "Ёшлар келажагимиз" дастури орқали ер сотиб, соққасини санаганлар, бормисиз-омонмисиз? Санларнинг касрингга бу халқнинг болалари Ватанига қайтиб ишлаши керак бўлган иш ўринлари яратилмаяпти! Ёшлар сиёсатини рўкач қилиб, имтиёзлардан фойдаланиб кредит олган-у, пулини обнал қилиб еворганлар, сенларам одаммисан? Қанча ёшларни ҳужжатсиз ишлатиб, солиқдан қочиб, нақд пулда арзимас ойлик бераётган тадбиркорлар, сенлар ҳам шу халқнинг вакилимисан?😡

Менга энг таъсир қиладиган яна бир жиҳат бор. Айрим ҳудудлардан ўтаётганимда, шу ҳудудларни яхши биладиган жўраларим секин айтади: бу ошхона фалон собиқ амалдорники, бу дўкон фалон собиқ каттаконники, бу ҳашаматли виллада фалон ҳудуднинг собиқ раҳбари яшайди... Машина ичида жим кетаман-у, лекин бўғзимга нимадир тиқилади, алам қилади...

Ҳай, бўлар иш бўлди. Булар энди ўтган замон ҳангомалари. Бугунгиларга эса шу гап: Ватанни сотманглар, беш-тўрт танга пулга учиб, халққа хиёнат қилманглар. Ўз ресторанингиз, данғиллама ҳовлингиз, дўконингиз бўлмаса бўлмасин – бой ва қудратли давлатингиз, дунё оиласида энг ғурурли, ўктам халқингиз бўлсин! Ўзбекистонда бугун шу йўлда жиддий кураш кетаяпти, сафларни тўлдиринг! Қолгани бўладиган гаплар, ишонинг...

Бу гапларни мен – 100 йил аввал Тошкент атрофларини оч-наҳор кечиб, ўғри-ю муттаҳамлар қўлида ёшлиги увол бўлган Қоравой – Шум бола айтдим.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Дайжест #Шум_бола

КАТТАКОНЛАР ЁШЛАР БИЛАН РОСТДАН ҲАМ БИРГАМИ – БЕТЎХТОВ "ЛАЙК БОСИНГ"? ЕТАКЧИЛАР!

Маҳаллада етакчи иш бошлаганига ҳам аллақанча бўлди. Жаноб ҳокимлар, тегишли ўринбосар уларни зарур иш шароитлари билан таъминлашга масъул ва мажбур. Мирзиёев уларга шундоқ топшириқ берган. Туман ва шаҳарлардаги каттаконлар етакчи қандай шароитда ишлаётганини биладими?

Баъзи маҳаллаларда етакчига хона, хона бўлса компьютер йўқ. Яна баъзилари шаҳар-у тумандаги тадбирвозликка бетўхтов жалб қилиниб, ўз ҳудудидаги ишлари чала қолиб кетаётганини эшитдик. Ижтимоий тармоқларда ҳоким боваларга доир постларга изоҳ ёзиш, лайк босиш сингари топшириқларга эса кулгинг келадики, айтгулиги йўқ. Смайлик. Қиқир-қиқир.

"Ёшлар кундалиги" етакчиларни интернетда фаол бўлишга, фикр билдириб боришга чорлайди, аммо лайкбозлик удумларидан йироқ бўлинг, қалбингиз томонида бўлинг. Анунақа сохта обрўларга ҳисса қўшманг, ок? 😉

Қуйида май ойида қайси ҳудуднинг биринчи раҳбари шахсан етакчи иш жойи ва фаолияти билан танишгани хусусида дайжестча билан танишинг:

Абдувоҳид Тамикаев. Зангиота тумани ҳокими алоҳида вақт ажратиб, ўз секторидаги етакчиларнинг иш жойларини бориб кўрди, шарт-шароитларни ўрганди;😊👍

Шохруҳ Шоаҳмедов. Паркент тумани ҳокими "Қизилсой", "Янги Санганак", "Новдак" МФЙда бўлиб, етакчиларнинг хонасида, иш жойидаги шароитни, муҳитни ўрганди; 😊👍

Одилхон Рустамов. Тошкент тумани ҳокими "эй деди, юр, Илёс деди (ёшлар ишларига масъул ўринбосар), етакчиларни ишини кўриб келайлик, деди. Борди, кўрди, конкрет ёрдам берди. Одилхон Боқиевичда у, Тошкент тумани ҳокимида у!😊👍

Улуғбек Ялгашев. Янгийўл тумани раҳбари "Обод" маҳалласи етакчисини обдон "элакдан ўтказди";😊👍

Қобил Ҳамдамов. Олмалиқ шаҳри ҳокими маҳалла ёшлари сардорига мастеркласс ўтиб берди;😊👍

Даврон Ҳидоятов. Чирчиқ шаҳри ҳокими барча тегишли мутасаддилар билан бирга ўзи шахсан бирга юриб, махсус ўрганиш ўтказди, аниқланган камчиликларни бартараф қилишга кўрсатма берди. Қилса бўларкан-ку!😊👍

Шундайчикин гаплар. Атиги 6 та ҳудуд раҳбари ўз секторидаги ёшлар етакчисининг иш шароитларини ўргангани – ҳарҳолда ютуқ эмас. Қолган раҳбарлар ҳам балки вазиятни кундалик назоратини олиб боришгандир, аммо биз очиқ маълумотларда учратмадик.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Хўш, аслида яна қандай воқеалар, хабарлар бўлиши мумкин эди? Қуйида ўтган ой давомида умуман содир бўлмаган воқеалар ҳақида бир оғиз гардкам гап:

Ўрта Чирчиқнинг ёш ва янги ҳокими "Қорасув" маҳалласида бўлди ва етакчининг хонасида мебелсозлик бўйича Президент қарорининг ижросида ҳудуд ёшларининг ролини ошириш бўйича суҳбатлашди;

Оҳангарон тумани ҳокими А373 йўли бўйидаги маҳаллалар етакчилари фаолиятини ўрганди. Йўл бўйи инфраструктурасини яхшилаш, савдо ва маиший хизмат уйларини яратишда маҳаллий ёшларнинг иштироки ва бизнес режаларини муҳокама қилди;

Бекобод тумани ҳокими "Маллабой" маҳалласи ёшлари етакчиси билан бирга ҳудуд айланиб, иссиқхонада ишлаётган минглаб ёшларнинг меҳнат шароитини соғлом турмуш тарзи нуқтаи назаридан махсус ўрганди.

Аммо булар бўлмаган гап ва воқеа. Эҳтимол буёғига ҳам ёшлар билан ишлашда айрим жойларда мақсадли, тизимли ёндашувни кўрмасмиз. Лекин "Ёшлар кундалиги" жаноб раҳбарларни шундай ишлашга чорлайверади, айтиб чарчамайди.

Қоравой Ғафурович Ғуломов,
"Ёшлар кундалиги"нинг штатсиз катта мухбири.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Шум_бола #Дайжест

АНОМАЛ ХАБАРЛАР

Қитмирлик – чегараси йўқ санъат. Хусусан, ҳурматли блогерлар қайда юрибди, нималарни ёзаяпти, вилоят медиа оламида қандай янгиликлар бор? Аномал совуққа мос аномал дайжестимиз шу ҳақида.

🌐Қибрайнинг ашаддий танқидчиси, халқ таълими тизимининг машҳур "кушанда"си Равшан Маҳмудов ва депутат Дониёр Юсупов ўртасидаги баҳс давом этаяпти. Дониёр етакчиларни айблаб фейсбукда пост қолдирган. Мазмуни шуки, нега энди шу совуқда етакчилар халққа хизмат қилиши керак, ўз ишини қилсин, бу мажбурий меҳнат ва ҳоказо гаплар. Маҳаллий каллаварамнинг бу гапларига Равшан Маҳмудов "чёткий" ответ қайтарибди. Писта қилиб ўтир, Юсупов, кавушингни тўғирлаб қўяман, дебди Равшан.

🌐"Муфаса" жаноблари ҳам формада – Ўрта Чирчиқда юзага келаётган танглик, ичимлик суви билан боғлиқ коллапс нишонга олинган. Блогер туман аҳолисини Марсга юборишни таклиф қилаяпти. Айтишича, у ерда ҳам сув йўқ, демак, Ўрта Чирчиқдан борганлар бемалол яшаб кетади. Айниқса, "Файзиобод" ва "Тинчлик" МФЙларида ичимлик суви дилтортар муаммога айланган. Муфаса – прав.

🌐"Олтин воҳа" – доимгидек ўз стилида. Ҳовлиқмай, вазминлик билан воқеа-ҳодисаларнинг энг биринчи сабабига эътибор қаратган. Яъни ўқимаган болалар – давлатнинг, миллатнинг шўри, мусибати эканлигига урғу қаратган. Ўйлаб кўрилса, коммунал соҳадаги бугунги каша, бардак ҳам ўқимаган, лекин дипломли болаларнинг иши. Блогер Жаҳонгир Ҳамроқулов "Олтин воҳа"ни яна жонлантиришга уриняпти. Илк қадамлар чаккимас, стил сақлаб қолинган, дух вагон, Ҳидоятовни нишонда ушлаб турибди, ўйланган, ақлли постлар бор. Хуллас, ўқимаган болалар ҳақидаги постга респект. Урғу тўғри йўналтирилган.

🌐Янгийўл – гўзал шаҳар. У ерда ажойиб одамлар ва ўтакетган опасний блогерлар яшайди. Оташ, Иброҳим, Айнур, Тўхтамурод бирваракайига калла қўйса, зўрман деганини жони товонига тушади. Аммо, вақтики келиб, дейлик, доллар курси 50 тийинга тушиши мумкин, лекин бу тўрттови бирлашмайди, доим уришгани уришган, талашгани талашган. Муҳаббат мавзусидагина фикрлар бир жойдан чиқади. Кангул ёшда, қурғур. Ана шу блогерлар муҳаббат масаласида маҳаллабай ёндашувни тарғиб қилиб юришибди. Эжжойиб. Нақадар гўзал бу Янгийўл. 🥂💘

🌐Блогер-олимнинг ҳайратларини ўқийман, деб сира кутмагандим. Яқинда илмий ишини ҳимоя қилиб, фан доктори бўлган Азамат Камолов бип-бинойи блогер бўлди-қолди. Унинг блогер сифатида илк пости Пискентнинг собиқ ҳокими Раҳимжон Рихсиев ҳақида бўлди. Блогеримиз ўша пайтда ишдан бўшаши кутилаётган ҳокимга нисбатан илиқ-иссиқ гапларни айтиб, кўнгил сўраган бўлади. Хуллас калом Раҳим зўр ишлаётувди, санлар бекор ишдан бўшатвоссанлар. демоқчи Азаматимиз. Сизга нима акаси, балки сиз билмаган нарсалар ҳам бордир, дейдиган одам йўқ.

Машнақа гаплар. Бошқаларни ҳам кузатдим. Эмине хоним тинч; депутат-блогер Жаҳонгир Тўлаганов Чирчиқда вазият тинч, деб туркум чиқишлар қилмоқда; Максим Гюлаҳмедов ва "Умид қанотлари" жамоаси ижтимоий лойиҳалар билан банд; Қимматой китоб ўқияпти, мақола ёзмай қўйди; "Паркент тонги" туман прокурори фаолиятини кенг ёритишда давом этяпти; "Бекобод ҳаёти" эса "Олмалиқ ҳаёти"дан постларни тинимсиз ухлатиш билан машғул; "Нурафшон зиёси" кўпроқ реклама контенти билан ишлашни афзал кўрмоқда.

Шум бола атрофни ювошлик билан кузатишда давом этади.😉

Қоравой Ғафурович Ғуломов,
"Ёшлар кундалиги"нинг штатсиз катта мухбири.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube