Yoshlar kundaligi | Rasmiy
113K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
“Ҳудудларнинг биржа савдоларидаги иштирокини кенгайтириш бўйича ҳокимларнинг иш режаси билан танишиб чиқдим.

Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масалани ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор”, деди давлат раҳбари

Шу боис ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимига:

- ўз ҳудудидаги тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қилиш;

- аниқ турдаги ва миқдордаги маҳсулотларни биржага олиб чиқиш бўйича ойма-ой режаларини тасдиқлаш топширилди.

Соҳа учун ҳар йили камида 1 мингта мутахассис тайёрлаб, уларнинг бандлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди. Бунда камида 100 та ногиронлиги бор ёшларни бепул ўқитиб, соҳада ишга қабул қилиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг мавзу юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️

🎒Оҳангарон тумани ХТБ тасарруфидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида "Касб ва Психология" ҳафталиги доирасида эрталабки "Кайфиятлар камалаги" тренинги ўтказилди.

😊 Қутичадан ўзлари танлаган сўзларни олиб, дарсни хуш кайфиятда бошлаган ўқитувчи ва ўқувчилар кун якунига қадар шу кайфиятда қолишса не ажаб. Кунни яхши кайфият билан бошлаган барибир яхшида!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Даҳонинг_болалиги

“БУНДАН СЎНГГИ ҲАЁТИМИЗ ЎША ҚЎШИҚҚА БОҒЛИҚ...”

Биз негадир даҳоларни олислардан излашга кўникиб қолганмиз. Олдимизда, ён-веримизда юрган, буюк матонат билан замонни ортидан эргаштириб бораётган, давр кайфиятини белгилаб бераётган шахсларни эътироф қилишга чоғланавермаймиз. Бас, бу анъана бугун барҳам топади – қуйида ўзбекнинг буюкларидан бири ҳақида ҳикоя қилинади.

У 1947 йил 17 майда Сирдарёнинг Боёвут туманида туғилган.

Йигирманчи асрнинг кўплаб машҳур зиёлилари қатори Тошкент давлат университетининг Журналистика факультетида ўқиган.

Ҳали икки яшар эканида қаҳрамонимиз етим қолди – онаси вафот этди, холаси ёш қизалоқни ўз бағрига олди, улғайтирди. Бўлажак даҳонинг илк шеърлари ўрта мактабнинг 7-синфида ўқиб юрган пайтлари туман газетасида эълон қилинади.

Ҳаётда бахтли тасодифлар, умрга зеб бўладиган ўзгаришлар ҳам бор. Унга омад кулиб боқди. Ўша даврда Ўзбекистон раҳбари бўлиб ишлаётган Шароф Рашидов вилоят газетасида ёш шоиранинг шеърларини кўриб қолди ва вилоят раҳбарига бу қизни Тошкентга ўқишга юборишни тайинлади.

Эртаси куни кимсан вилоят раҳбари Боёвут туманидаги оддий бир оиланинг олдига бориб, қизингизни Тошкенти азимга ўқишга юборамиз, шундоқ-шундоқ, деб айтади. Ва митти юлдузнинг буюк парвози бошланди.

Талант – халқ мулки. Шароф ота шундай деган. Ва бу фикр даврлар, тўфонлар, пўртаналар орасида янаям ярқираб, ўз маъносини заррача йўқотмай борди.

Дарвоқе, Шароф ота кейинчалик ҳам бу Сирдарё юлдузини унутмади. Ижодини кузатиб борди. Асарлари бўйича ўз фикрларини мунтазам айтиб турди.

Унинг биринчи китоби чоп этилганида эндигина 20 ёшга тўлганди. “Биринчи муҳаббат” деб номланган юпқагина бу китоб ўзбек адабиёти янги талант, буюк иқтидор қўшилганига бир ҳужжат бўлиб қолди. Ўшанда у талаба эди.

"Адабиёт илмсизлар иши эмас", деди қаҳрамонимиз ва ўша давр ўлчамлари билан айтганда, жаҳоннинг энг зўр истеъдодлар фабрикасига – Москвадаги Максим Горький номидаги Жаҳон адабиёти институтининг Олий адабиёт курсларига ўқишга кетди.

Тасаввур қилаяпсизми, 25 яшар қиз сўз ахтариб, илм ахтариб дунё илм-фани марказларидан бирига шаҳд билан отланди!

У таҳсилни тамомлаб Ватанга қайтди. Энди уни тўхтатиб бўлмасди. Тинмай ёзар, ёзганлари эса радиода, ҳофизлар тилида ўтли ўланларга, дилбар қўшиқларга айланиб, қанот боғлаб учарди.

Боёвутнинг эрка юлдузи “Саодатжурнали бош муҳаррири, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси рутбасига эришди, кўплаб шогирдлар етиштирди. Энг машҳур ва садоқатли шогирди Гулжамол Асқарова бўлади.

Аммо ажойиб кунларнинг бирида унинг бошида қора булутлар чарх урди, ишдан олинди, хизматлари унутилди, асарлари тақиққа учради.

Яна айтиш керакми-йўқми, барча буюк шахслар қатори маълум пайт ижод майдонидан сургун қилинди. Кўпга эмас. Атиги 22 йил уйда ўтирди, шогирдлари камолига термулиб, унсиз йиғлаб ўтирди...

Шунақа гаплар. У 2018 йили вафот этди. Ўзбекнинг буюк шоираси қайғу-ҳасратда ўтиб кетди, дейиш хато бўлар – 2016 йилдан кейин у ва оиласига муносабат кескин ўзгарди. Унинг номи ва шаъни тикланди. Унинг номи ижод мактаблари, кўчаларга қўйилди, давлат мукофоти билан тақдирланди.

Аммо бу пайтда қаҳрамонимиз кетиб борарди. Умри поёнида ёзган бир шеърида шундай деган эди:

Чарсиллаган бир ўт ёнар ичимда,
Мен шеър айтсам, айтмадим тил учинда.
Бу талотўп, қув-қув, чоп-чоп ичинда,
Ҳалима ҳам ўтиб борар, билмаслар.


14 ёшидаёқ Шароф Рашидовнинг назарига тушиб, катта адабиётга шахдам қадамлар қўйган бу қаҳрамонимиз XX-XXI аср ўзбек шеъриятининг буюк вакили, миллий адабиётимиз юлдузи, давлат ва жамоат арбоби...

Ҳалима эди. Ҳалима Худойбердиева эди...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ёшлар_дайжести #Шум_бола

КЕТМОН УЧИШИГА АСЛИДА У КИШИ САБАБЧИ – ЯШАСИН РАИС БУВАМИЗ!

Илгари шундай стереотип бўларди. Колхоз раиси қишлоқдаги ҳамма ютуқларнинг сабабчиси бўлиши шарт. Ўзиям колхоз раиси мундайроқ бир давлатнинг ҳукмдоридек яхшигина маблағ, ваколат ва имкониятлар соҳиби бўлган. Бугуннинг раисларининг вазифа ва йўналиши бошқачароқ. Сельсоветлар (қишлоқ фуқаролари кенгаши) негизида ташкил топган маҳалла тизими бугун катта синов арафасида.

Шум бола бугун маҳалла раислари сайлови атрофидаги янгиликлар ҳақида сўзлайди.

◽️ТОШКЕНТЛИК ХЎЖАБОШИ. Паркентнинг "Хўжа" маҳалласига шу пайтгача пойтахтда ишлаётган инсон раис бўлиб сайланди. "Хўжа"га бош бўлиш қандай бўларкин, ишларни бошлаволдизми, Улуғбек ока? (янги раиснинг исми)😉

◽️"ИФТИХОР" АЙЛАРАМ. Чирчиқ шаҳрининг шу номдаги маҳалласига яп-янги раис ва депутат муборак бўлғай. Раис ҳам котта одам, депутат ҳам котта одам. Кимсан Доврон ока Ҳидоятов шу жойдан депутат бўлдилар, денг. Раис кимлигини эса айтмайман, ўзингиз тусмол қилиб кўринг, топганга хўрозқанд!😄📍

◽️"МУСТАҚИЛЛИК"ДА АНШЛАГ. Одатда аншлаг деган сўзни бирон томоша ёки концертга одам сиғмай, орзумандалар тўлиб-тошиб кетганда айтилади. Ангреннинг "Мустақиллик" маҳалласида ўтган сайловда ҳам шундай ҳолат кузатилди, ишонаверинг. Одаааам! Эски раис Фурқат Мадалиев қайта сайланди, элнинг олдида юзи ёруғ экан, қойил.😊👍

◽️ЯШАСИН МАМАДАЛИЕВЛАР! Бекобод туманида ҳам маҳалла раиси сайловлари "портлаяпти". Хоссатан, бу ерда олий маълумотли Мамадалиевларнинг омади чопибди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими баёнотида сайланган раисларнинг маълумоти алоҳида "олий маълумотли" тарзида келтирилган. Ўрта-махсус ҳам одамми?😉👎

◽️ЧИРОҚЛАР ЎЧИРИЛМОҚДА. Чинозда ҳам сайлов бўляптими? Интернетни роса титкилаб, Чиноз туманида ҳам маҳалла раислари сайлови бўлаётганига доир ақалли биттаям материал тополмадим. Тармоқдаги хабарлар: Чинозда чироқ ўчяпти, ҳоким бова халққа мурожаат қилаяпти, тарғиботчилар "Заковат" ўтказишибди. Ҳай. Бўлар иш бўлди. Сайлов нимаўлади энди?😜

◽️МАКТАБ ЖАМОАСИГА РАҲМАТ. Пискентнинг "Митан" маҳалласида ҳам сайлов бўлибди. Расмийларга кўра, ҳаммаёқ чики-чики. Но проблем. Бир сўз билан айтганда, мактаб жамоасига раҳмат. Ка-а-атта раҳмат!🤓

◽️ПРОКУРОРГА ОФАРИН! Чунки у ўз секторидаги маҳаллада бўлиб ўтган сайловда қатнашиб, собиқ раис опага миннатдорлик билдириб, фахрий ёрлиқ тақдим қилибди. Тошкент вилояти бўйича бу вазият ягона ҳолат! Бошқа бирорта сектор раҳбари сайловга бориб, кўп йиллар маҳаллага раислик қилган-у бугун сайловга номзодини қўймаган вакилларга ташаккур айтмаган! Бўстонлиқ тумани прокурори зўр инсон экан.☺️👍

Қоравой Ғафурович Ғуломов,
"Ёшлар кундалиги"нинг штатсиз катта мухбири.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зафар_лаҳзалари

🎞 Алишер Саъдуллаев ютуб каналига Бўзатовдаги "Ёшлар овози" фестивали қаҳрамонларидан бири – Бўстонлиқ юлдузи, ўзбек операсининг келажаги дея эътироф қилинаётган Зуҳра Турсунбоеванинг зафар лаҳзалари видеосини жойлади.

☺️ Кўринг, ҳавас қилинг. Тоғлар бағридаги шалоладек тиниқ ва соҳир овоз, қудратли туғён, ҳарир нола – Зуҳрада ҳаммаси бор, бенуқсон талант!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Менинг муҳаббатим нимага арзир,
Нимага арзирди ёниб-куйганим.
Меҳр бу суннатдир, меҳр бу фарздир,
Сени худо суйсин, менинг суйганим.

Шеър: Эшқобил Шукур.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳим

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА КАТТА САЙЁР ҚАБУЛЛАР БОШЛАНМОҚДА

Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш,Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги каби қатор идораларнинг мутасаддилари фуқароларни шахсан қабул қилади.

❗️ Қабуллар 18-24 май кунлари бўлади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#кун_фотоси

📈Бирор мамлакатнинг тинчлик индексини турли–туман рейтинглар билан эмас, шу каби лайлаклар билан ўлчаш адолатдан бўлмасмикина.😉

📍Зангиота тумани
📸 Абдулатиф Абдурашидов

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА!

Ўзингиз яшаётган ҳудудда Маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайлов яхши ўтаяптими? Номзодларни танлашда адолатсизлик бўлмаяптими?
Anonymous Poll
54%
Ҳаммаси яхши, адолатли
46%
Адолатсизлик бўлаяпти
​​#Шум_бола_дайжести

ХОРИЖДАГИ ЎЗБЕКЛАРИМ...

◽️АФҒОНИСТОН. Ёш жувон йиғлаяпти: бир қизини 250 долларга сотган, яна бири вафот қилди, қўлидаги боласи эса касал. Халқ ночор, болалар оғир аҳволда, таърифлаб бўлмас вазиятда катта бўлаяпти. Она: "Қизимни олиб кетганда жигаримни суғуриб кетди, йиғладим..." Ўзбек ўзбекни хор қилмайди. Сахий ўзбекистонликлар Афғонистон ўзбекларига хайрия юборибди.👍

◽️ЖАНУБИЙ КОРЕЯ. Корея фуқароси билан турмуш қурганлар учун яқинларига 90 кунгача ишга чақириш бўйича виза очилибди. Тахминан 20 минг атрофида ўзбек қизлари ўтган йиллар давомида корейс йигитларига турмушга чиқди. Бе, ёмон хаёлга борманг. Улар Ўзбекистонни ташлаб кетишмаган. Қайтага Кореяга Ўзбекистонни олиб боришган. Айтганча, оғзига кучи етмаганларга корейсга турмушга чиққан қиз бир йилча аввал зўр жавоб қайтарган эди. 👉Видео мамбeтда.👈

◽️КАНАДА. Уйдан чиқдингиз. Эшикка хат қистириб кетишибди. Очдингиз: "Жаноб, йўлнинг уйингиз олдидаги қисмига бўёқ суртилган, илтимос машинангизни у ерга қўйманг, асфальт янгиланади. Жараён 30 дақиқа вақт олади". Воқеа Канаданинг Калгари шаҳрида яшовчи ўзбек оиласи ҳаётида содир бўлаяпти. Дилимда эса саволлар... Негадир шу канални ўқигим келмайди. Бошқа дунёда яшаётгандек ҳис қиламан ўзимни.😭

◽️АҚШ. Қўшма штатлардан шум хабар. Нью Йоркдаги "Наврўз" номли ўзбек ресторанида ишловчи икки ўзбек йигити жанжаллашиб, бир-бирига пичоқ ўқталган. Ҳодиса натижасида бир киши вафот этган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам ўзбек, бири Тожикистон фуқароси. АҚШда яшовчи ўзбеклар бу ҳолатдан қаттиқ ларзага тушиб, кенг муҳокама қилишаяпти. Америкага шунга борганмидинг, ўзбек боласи?🙈

◽️РОССИЯ. Ёзгим келмайдиган мавзулардан бири. Уёққа кетган ошна-оғайниларимни соғинаман, кўргим келади. Кейинроқ кўрганимда эса аллақачон бошқа-бошқа одамларга айланганимизни тушунаман. Россиядаги умумий вазият ҳақида нималар дейиш ва нималар демаслик – чексиз мавзу. Айниқса, уруш туфайли Россияга қўлланган санкциялар боис, ишчи қатламнинг даромадларида пасайиш кузатилган. Улар икки кўзини мўлтиратиб, Ватанга кўз тикиб, имдод кутиб ўлтирибди.😢

◽️ЖИДДИЙ РИТОРИКА. "Ёшлар келажагимиз" дастури орқали ер сотиб, соққасини санаганлар, бормисиз-омонмисиз? Санларнинг касрингга бу халқнинг болалари Ватанига қайтиб ишлаши керак бўлган иш ўринлари яратилмаяпти! Ёшлар сиёсатини рўкач қилиб, имтиёзлардан фойдаланиб кредит олган-у, пулини обнал қилиб еворганлар, сенларам одаммисан? Қанча ёшларни ҳужжатсиз ишлатиб, солиқдан қочиб, нақд пулда арзимас ойлик бераётган тадбиркорлар, сенлар ҳам шу халқнинг вакилимисан?😡

Менга энг таъсир қиладиган яна бир жиҳат бор. Айрим ҳудудлардан ўтаётганимда, шу ҳудудларни яхши биладиган жўраларим секин айтади: бу ошхона фалон собиқ амалдорники, бу дўкон фалон собиқ каттаконники, бу ҳашаматли виллада фалон ҳудуднинг собиқ раҳбари яшайди... Машина ичида жим кетаман-у, лекин бўғзимга нимадир тиқилади, алам қилади...

Ҳай, бўлар иш бўлди. Булар энди ўтган замон ҳангомалари. Бугунгиларга эса шу гап: Ватанни сотманглар, беш-тўрт танга пулга учиб, халққа хиёнат қилманглар. Ўз ресторанингиз, данғиллама ҳовлингиз, дўконингиз бўлмаса бўлмасин – бой ва қудратли давлатингиз, дунё оиласида энг ғурурли, ўктам халқингиз бўлсин! Ўзбекистонда бугун шу йўлда жиддий кураш кетаяпти, сафларни тўлдиринг! Қолгани бўладиган гаплар, ишонинг...

Бу гапларни мен – 100 йил аввал Тошкент атрофларини оч-наҳор кечиб, ўғри-ю муттаҳамлар қўлида ёшлиги увол бўлган Қоравой – Шум бола айтдим.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Мен бу майдон ичра юракни тикдим-
Ва тикдим энг тоза туйғуларимни.
Эҳтирослар мағлуб этмасин дея,
Йиғлаб ташладим бор кулгуларимни.

Фано наққошлари сиймлаган тан,
Фитратим зар бўлса, қисматим заргар.
Севмасимдан аввал Мажнун эдим ман -
СЕВГАНИМДАН КЕЙИН БЎЛДИМ САНОБАР....

✍️Санобар МЕҲМОН

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#онлайн
#форум

Юқори Чирчиқда Марказий Осиё ёшлар форуми!

📌Айни пайтда Юқори Чирчиқ туманидаги “Аstrum IT" академиясида “Марказий Осиё ёшлар форуми” бўлиб ўтмоқда.

🔘Форумдан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиё мамлакатлари ёшлари ўртасидаги ишонч ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ёшларни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтиришдан иборатдир.

📍Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон давлатлари делегациялари вакиллари ва ёшлар иштирок этмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Энг буюк мураббий она, деган гапга ишонмаганларга шу видеони юборамиз...

😂🏃‍♂🥇

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#форум

Марказий Осиё Ёшлар форуми — билим ва тажриба майдони

📌 Хабар берганимиздек, Тошкент вилояти мезбонлик қилаётган "Марказий Осиё Ёшлар форуми" да қатнашаётганлар асосан илм-фан ва ахборот технологиялари йўналишларида билим ва тажрибаларини оширишни мақсад қилган минтақа ёшларидир.

📍 Улар орасида Марказий Осиё минтақасидаги ёшлар сиёсатига масъул давлат органлари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, халқаро ва республика фан олимпиада ғолиблари, халқаро даражадаги ёш шахматчилар ва гроссмейстерлар, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасининг ҳар бир мамлакатдан 20 нафардан, Ўзбекистондан эса 70 нафар жами 150 нафар ёш мутахассислар таклиф этилган.

🎥 Тадбир доирасида "Ренесcанс" видео тақдимоти ўтказилди. Унда азалдан буюк аждодларимиз, мутафаккир олимларнинг илм-маърифат йўлида қилган изланишлари, ҳозирги кунда илм-фан ва ахборот технологиялар йўналишларини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий лойиҳалар аҳамияти кўрсатиб ўтилди.

Форум давом этмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi