Yoshlar kundaligi | Rasmiy
112K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен #Видео

🌸 Наврўз ҳар йили Ангренда бошқача нишонланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ

"Ғалаба "ғалаба меники" дея олганлар, муваффақият бўлса "мен муваффақиятга эришаман" деб сўзини бошлаганларга ёрлақади. Доим мен ғалаба қиламан денг. Мен муваффақиятга эришаман дея олинг".

🏤 Ислаҳҳан кўчасида 3 қаватли, деворлари пуштига бўялган уй бор. Бу уй анча йиллардан бери қувонч нималигини билмайди. Сабаби, оила кетма-кет беш фарзандидан айрилганди. Минг саккиз юз саксон биринчи йил. Хонадон эгаси Али Ризо оға хонадонида энг қувончи, энг хайрли йилларнинг бошланиши бўлди бу йил. Ўғил фарзанд туғилди. Яна гўдак йиғиси эшитилди. Ғамлар унутилди.

Бахтдан сархуш Али Ризо оға болакай ётган бешикни ёнига келиб, қиличини осиб: "Бугундан бошлаб мана шу қилич унинг шаъни, ори, номуси ҳимоячиси бўлсин. Мазлумни йиғлатганларни мана шу қилич ёрдамида йиғлатсин", деди. У росманасига камолотли йигит бўлиб улғайиб борарди. Мактабда ҳам энг қобилиятли, севимли, намунали болакай бўлганидан устозлари орасида "Камолотли", яъни Камол деб ном чиқарди. Бошқаларнинг айтишича, ўқитувчилари уни исми бир хил болалардан ажратиб чақириш учун ҳам бу номни берган дейишади. Нима бўлса ҳам, янги ном унга росманасига "лидерлик", мукаммаллик, кучлилик сифатлари уйғонишида қўл келди.

🎒 Ўрта мактабни тугатмасданоқ, 12 ёшли болакай Ўсмирлар ҳарбий мактабига ўтказилди. Ҳарбийлик қондан ўтганди. Қатъияти, шижоати, дадиллиги ота мерос эди бу болада. 16-17 ёшида эса онасининг қаршилигига қарамай, ҳарбий академияга ўқишга топширди. Осонлик билан ҳам амалий, ҳам назарий имтиҳонлардан ўтди. Академия унинг иккинчи дунёсига айланди. Сабаби, унинг сиёсий, ижтимоий, диний ҳамда дунёвий қарашлари шу ерда тетапоя бўлганди. Ўз халқини кўчада куппа-кундузи таловчи киссавур юртдошлари борлиги ва жамиятни, халқни бундай кимсалардан тозалаш, эрк ва озодлик нафасини олиб кириш, аммо буни қандай қилиш ҳақида ўйлай бошлади.

💭 Бу фикрлар йигитчани академияда ўқийдиган 450 нафар талаба ичида кучли10 таликка киритди. Энди у капитан эди: чуқур ёндашувга, кенг дунёқарашга эга 20 ёшли капитан эди. Биринчи жаҳон уруши буюк Усмонли турклар империясига қимматга тушди. империя жар ёқасига келиб қолди. Барча ҳарбий салоҳияти юқори саркардалар, офицерлар капитанлар урушга сафарбар этилди. Уларнинг орасида салоникилик ёш, навқирон капитан ҳам бор эди. У шунчаки капитан эмасди. Унинг ўзига хос сиёсати ва ўткир нутқи бор эди. Ватанни ғанимга бўйсуниб топширгандан, жанг қилиб, ўлиб топшириш ҳақида ваъзлар ўқиди.

🇹🇷 Истанбул инглизлар қўлида қолиб кетганида, қўмондон сифатида халқни оммавий озодлик курашига чақирди. Мавжуд сиёсатни қоралаб, яширин газета чиқарганда уни осий деб зимдан ўлим жазосига тайинлашди. Кейинроқ осий эмаслигини исботлади. Сакариё номли дарё бўйида олиб борилган жангда ғалабага эришгани шарафига Маршал унвонини олди. 1922 йил охирига келиб турк армияси унинг бошчилигида ғалабага эришди. Айниқса, Чаноққалъада кўрсатган жасорати ҳануз олқишланиб келинади. Мақсад қилган янги республикани ташкил қилиш вақти келганди. Кечиктирмади. Янги республикага асос солди. Янги давлат - Туркия шаклланди.

📜 Диний мутаассибликдан холи дунёвий демократик, адолатга асосланган бир давлат ташкил топиши ва ривожланиши учун нима керак бўлса барини қилди: илм тарғиботини кучайтирди, мактаблар қурдирди, бепул умумий таълим жорий қилди, янги турк алифбосини жорий эттирди, қонун олдида аёл ҳам, эркак ҳам тенг эканлигини қатъий белгилаб қўйди, университетлар очдирди.

☝️ Эвазига эса халқ уни бир замонавий давлатни "вужудга келтирган ота" сифатида "Отатурк - турклар отаси" дея алқади. Олқишлади. Унга ҳамфикр, ҳамнафас бўла бошлади. Замонавий Туркиянинг илк карвонбошиси - президенти бўлди. Отаси бўлди.

XX асрнинг энг муҳим сиёсий лидерларидан бири бўлган ҳамда жар ёқасида турган давлатни чўққига чиқарган бу болакайнинг исми...

Мустафо эди. Мустафо Камол Отатурк эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрлитонг

Ёруғлик тезлигида ўйлаб ўтиргандан кўра тошбақа тезлигида бўлса ҳам мақсад сари юрган афзал.

Тошбақа чексиз уммон томон қўрқмай катта ҳаётга қадам босар экан, сиз нимадан хавотирланасиз, қадрдон?😊

Бўлмайди деманг, сабр ва ҳаракат қилинг. Бўлади, албатта! Ассалому алайкум, шижоатлилар!🙋‍♀🙋‍♂

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​11 йиллик таълим — ёшлар хорижда таълим олиши учун тушов(ми)?

🎒Бундан 3-4 йиллар олдин кўпчилик ота оналар Ўзбекистонда мактаб таълими яна 11 йилликка ўтганидан хурсанд бўлиб, шов шув кўтаришган эди. Коллеж ва Лицей таълими айниб кетган, болалар безори бўлиб кетишаяпти, ўқитувчилари эса билимсиз деган иддаолар кўпайиб кетган эди.

🗓 Ташқаридан қаралса, бир йил тежалади, эрта ўқишга кириш мумкин, эрта битиради, аммо, лекин, бироқ… Халқаро таълим талабларига кўра (Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Япония ва бошқа давлатлар) Олий таълимга қабул қилиш учун камида 12 йиллик таълим зарур, ҳатто Германия ҳукумати 13 йилликдан кейин бакалавр даражасига қабул қилади.

🤔 Хўп, унда бизнинг мактаб битирувчиларимиз нима қилишлари керак? Демак, етишмаган бир йилликни исталган университет бир йиллиги ёки «Foundation» дастури билан қопласа бўлади.

❗️Муаммо шундаки, бола минг билимли, IELTS 8, SAT 1500 бўлмасин, 11 йиллик таълим билан бизнинг ўқувчиларимиз тўғридан тўғри исталган университетга топшира олишмайди. Қанчадан қанча билимли болалар яна қўшимча бир йили университетга тайёрланиш, ҳужжатбозликлар ташвиши билан юришади.

💭 Бир йил ўтар ўтмас, яна бошқа университетга топшириш, виза бош оғриқлари ёш талабаларни маънан чарчатади?

Ўзи 12 йиллик таълимдан 11 йилликка қайтиш ҳақида фикрингиз қандай? Плюс ва минуслари ҳақида сиз дуч келган ҳодисалар билан ўртоқлашсангиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ #Қизилгул_Қосимова #Эргаш_Абдураимов

🗓 Бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият олиб бораётган Қизилгул Қосимовани кўпчилик яхши танийди. Вилоятимиздаги энг зўр шифокорлардан бири. У Олмалиқдаги "Ёшлар парламенти" вакиллари билан мулоқот қилди.

Ҳудуд ёшларининг йўлчи юлдузи, локомотиви бўлган Эргаш Абдураимов ҳам бўш келгани йўқ. Гурунг роса қизиди. Машҳур адиб айтганидек, улар ёшларни ҳаётнинг ногаҳоний зарбаларидан асраш борасида фикр алмашдилар. Гурунг, самимий мулоқотда гап катта. Тадбирларнинг тури кўп, формати кўп, лекин гурунг, дўстона мулоқот бошқача.

😉Ишонмасангиз, Олмалиқ ёшларидан сўранг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Расмий #Тайинлов

Абдулазиз Мусаев Nishon24.uz сайти Бош муҳаррири этиб тайинланди.

ℹ️ Абдулазиз Мусаев 1989 йили Бўка туманида туғилган. Маълумоти олий, 2016 йилда Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Фаолиятини 2017 йилдан "Тошкент ҳақиқати ” газетаси таҳририятида мусаҳҳиҳ, мухбир вазифасидан бошлаган.

🌐 Айни пайтда у Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ҳудудий таҳририятининг Тошкент вилоятидаги шарҳловчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

📰 Вақтли матбуот ҳамда интернет нашрларида унинг Тошкент вилояти ҳаётига доир юзлаб хабар, мақола ҳамда шарҳлари чоп этилган.

📌 Абдулазиз Мусаев 2022 йил 31 март санасидан эътиборан Nishon24.uz сайтининг Бош муҳаррири лавозимида иш бошлади.

🌐 Web site 📩 Facebook 📲 Telegram 📸 Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани #Наврўз2022

Келесда байрам шукуҳи. Нaврўз бу йил Тошкент туманида бошқача кутиб олинди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илмфан

Роботлар ойни эгалламоқчи(ми?)

🇯🇵 Кунчиқар юрт вакиллари Ойга чиқувчи
роботни яратишди.

🎛 Япониянинг "GITAI" компаниясининг хабар беришича, эндиликда Ойни тадқиқ қилиш, ўрганиш, Ойда мавжуд ресурслардан намуна олиш бўйича тирик инсон иштирокидан ҳам кўра хавфсизроқ ва арзонроқ йўл - роботлардан фойдаланишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

🔘Ихтирочи олимларнинг таъкидлашича, "GITAI - Ойга саёҳат қилувчи робот" деб номланувчи ушбу робот орқали Ой ва бошқа сайёралар юзасидаги қуёш панелларини тўплаш ва тупроқдан намуна олишлик мақсад қилингани айтиб ўтилади.

🤖 Роботнинг кўриниши инсон қиладиган ҳаракатлар билан бир хил бўлиб, Ой юзасидаги тупроқдан намуна олиш, Ойда бемалол юриш ва ҳаракатланиш, олдида тўсиқ учраган ҳолда уни айланиб ўтиш каби ҳаракатларни бемалол бажариш имкониятини берадиган қўл ва оёқларга эга.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наврўз2022 #Оҳангарон_шаҳри

🌸Ҳудудларда Наврўз шукуҳи давом этмоқда. Оҳангарон шаҳри «Янгилик» маҳалласида бугун Наврўз зўр тантана билан ўтказилди. 🤩🎻

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наврўз2022 #Нурафшон

Бугун Чиғириқда бир байрам бўлди-бир байрам бўлди...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри #Наврўз2022

⚡️Янгийўл – катта шаҳар. Яқинда қайта ташкил этилганига 5 йил тўладиган ушбу шаҳар бугун мутлақо бошқача қиёфага кирган.

🌺Бугун у келинчакдек безаниб, чирой очиб, меҳмонларга пешвоз чиқмоқда. Халқимиз кутган, соғинган Наврўз шодиёналари фикримизни яққол тасдиқлайди...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зойир_Мирзаев #Пискент #Сайёр_қабул

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ШОВ-ШУВЛИ ИЛК ОММАВИЙ ҚАБУЛИ ҚАНДАЙ ЎТДИ?

🔘Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасида иш бошлаганидан буён илк марта оммавий қабул ўтказди. Қабул ҳақида аввалдан эълон берилди, шунга яраша вилоятнинг барча ҳудудларидан одамлар ҳоким билан мулоқотга келди. Учрашув 5 соатдан кўпроқ давом этди.

📌Фақат шугина эмас, Зойир Мирзаев кўпчилик олдида тиббиёт соҳаси мутасаддиларини ҳисобот беришини талаб қилди ва Пискент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари шундай қилди ҳам. Лекин халқ унинг гапларига кескин эътироз билдирди...
РАСМАН: Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2022 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель, шанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#куниқтибоси

Қаттиқ меҳнатингиз эвазига келган энг катта мукофот – инсон уни эвазига нимадир олишида эмас, балки, уни қилгандан сўнг кимга айланишидадир. Муҳими таслим бўлмаслик.

©Жон Раскин

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Луиза

☝️ Гапим қўпол туюлмасин. Лекин, Луиза Расулованинг Самарқанд обидалари, Регистон майдонидаги бундай ишвакор чиқишлари, эҳтиросли репликалар билан, асосан, кетини реклама қилишлари – бу энди яхшимас, ўртоқлар. Етиб кепмиз.

🤦‍♂️ Бу видеони кўрган Юсуф Ялангтўшбий Самарқандни қурганидан надоматлар чекиб, қабрида чуқур-чуқур уф тортиб ётган бўлса, не ажаб...

#Муҳокама_учун_мавзу

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани #Жўрабек_Аҳмедов

🏢 Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан 16 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди.

Kаналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Расмий

Кириб келаётган муборак Рамазон ойининг тақвими

Kаналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️

🖥Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида ёшлар етакчиларининг иш қуроллари – планшет ва компьютер жамланмалари билан таъминлаш давом этмоқда.

📸Бўстонлиқ, Бўка ва Зангиота туманларидаги жараёнлардан фотолавҳа.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул #Пискент

🎤 Мирзаев Пискентда илк оммавий сайёр қабул ўтказди – одамлар нима дейди?

Kаналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Билдириш

ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

🔘Шу кунларда интернет орқали фирибгарлик йўли билан пул ўзлаштириш, ўғирлаш ҳолатлари кўпайган. Хусусан, ўзини давлат идораси ходими сифатида таништириб, алдов йўли билан ишончга кириб, банк пластик картасидаги пулларни ечиб олиш ҳолатлари учрамоқда.

Шунингдек, фирибгарлар эндиликда маҳаллаларда иш бошлаган ёшлар етакчиси номидан ижтимоий тармоқда сохта аккаунт очиб, унинг суратини жойлаб, ёшларга мурожаат қилишмоқда. Бу сохта мурожаатчилар маҳаллада яшаётган ҳар бир ёш йигит-қизга давлат томонидан пул ажратилгани, банк пластик картага ўтказиб беришларини айтишади. Кейин эса телефонга борган кодни сўраб, карта ичидаги маблағни ўзлаштиришади.

🔺Расмий ахборот бўлмаса, бундай сохта баёнотларга ишонманг. Айни пайтда давлатимиз ёшларни турли йўналишларда фаол қўллаб-қувватламоқда, қатор имтиёзлар берилган. Борди-ю, шундай фирибгарларга дуч келсангиз, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилинг, @yoshlar_kundaligi_bot га хабар юборинг.

Фирибгарларга ишонманг! Алданиб қолманг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон2022 #Бўка

🌳 Зойир Мирзаев Бўкада янги боғга асос солди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi