This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
🔺Электр энергияси таъминотида юзага келган узилишлар ва шу туфайли содир бўлаётган бошқа оқибатларни зудлик билан аниқлаш ҳамда ёрдам кўрсатиш бўйича Тошкент вилояти тезкор штаби ташкил этилган.
🔘Штаб аъзолари кечадан бошлаб фаолиятини бошлаган ва айни пайтда барча ҳудудлар, қишлоқлар, маҳаллаларда табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси билан боғлиқ вазият назоратга олинган. Ҳудудлар билан тезкор ахборот алмашуви йўлга қўйилган.
❗️Штабга вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлик қилмоқда.
✅Вилоят штаби Фавқулодда вазиятлар бошқармаси биносида жойлашган ва барча керакли воситалар билан таъминланган.
▪️ Бугун штабда журналист ва блогерлар учун вилоят ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мейлиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

⚡️⚡️⚡️
Тошкент вилоятининг учта шаҳрида электр таъминоти 100 фоиз тикланган, икки ҳудудда - Оққўрғон тумани ва Янгийўл шаҳрида свет умуман йўқ
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкент вилоятидаги электр энергияси бўйича соат 11:00 ҳолатига кўра маълумот тақдим этди.

#Тезкор_Ахборот
26 январь куни соат 12:00 ҳолатига вилоят бўйича электр таъминоти 51 фоизни ташкил этмоқда.
💡518 та маҳаллада электр таъминоти тўлиқ тикланган.
🚰Жами 568 та сув иншоотининг 334 таси ишлаяпти.
📊Ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларни қамраб олган 49 та қозонхонанинг 22 таси одатий тартибда ишлаяпти.

#Шошилинч
🔘Чирчик шаҳри. 8-кичик ноҳия, 13-10 сонли кўп қаватли уйга борувчи 0.4 кв метр узунликдаги ер ости кабели шикастланган. Таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугун соат 17-00 га қадар электр таъминоти тикланади;
🔘Тошкент тумани. Ҳасанбой қишлоғида электр ўчди. Сабаблари ўрганилди ва юзага келган носозлик бартараф этилмоқда;
🔘Тошкент тумани. Тўлабий қишлоғидаги 3 та МФЙда сув таъминоти тикланмоқда. Айни пайтда резервуар тўлдирилмоқда;
⚠️Тошкент туманидаги 14 та МФЙда (аҳоли сони 5 минг 753 нафар) табиий газда узилиш юзага келди. 2 минг 933 та хонадонда табиий газ босими пастлигича қолмоқда. Бугун кечга қадар узилиш бартараф этилади, газ босими кўтарилади;
❗️Чирчиқ шаҳри. Марказий деҳқон бозорида ичимлик суви танқислиги билан боғлиқ гаплар асоссиз. Айни пайтда бозорда ичимлик суви барча дўконларда сотилаяпти, нарх-наво барқарор.

#Видео #Маъруза
СИНОВЛИ КУНЛАРДА ЕНГИЛИБ ҚОЛМАЙЛИК...
Миродил домла Миржалилов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

БУГУН ХАЛҚАРО ИНТЕРНЕТСИЗ КУН – СИЗ ИНТЕРНЕТСИЗ ЯШАЙ ОЛАСИЗМИ?
🌐Бугун халқаро миқёсда интернетсиз кун ҳисобланади. Ушбу санада баъзи мамлакатларда одамлар интернетдан фойдаланишмайди, сайрга чиқишади, оила даврасида, ўзаро суҳбатлашиб вақтичоғлик қилишади.
💡Электр энергияси билан боғлиқ кенг миқёсли узилишлар кузатилгач, айрим ҳудудларда интернет вақтинча ишламай қолди. Лекин узилиш ва секинлашиш жуда қисқа вақт давом этди ва асосий аудитория алоқасиз, интернетсиз қолгани йўқ.
⁉️Хўш, интернетнинг ҳаётимиздаги ўрни қандай? Интернетсиз яшай оламизми? "Ёшлар кундалиги" шу саволлар билан Нурафшон шаҳри аҳолисига юзланди. Жавоблар видеода.

НУРАФШОН. БЛЭКАУТ ТУНИДА
Зойир Мирзаев:
- Наҳорга сув эшикни тагига бориб турсин;
- Меҳрибонлик уйларига биринчи бўлиб таъминот берилсин;
- Нон пиширадиган цехларда иш тўхтамасин.
〰️〰️〰️〰️〰️
⚡️Электрсиз тунда вилоят ҳокими фонар ёруғида ишни қандай ташкил қилганига доир видео.

ЯХШИЛИК ҲАМ, ЁМОНЛИКДАН ҲАМ АЛЛОҲДАН!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳаётимиз бир текисдан иборат эмас: шоду хуррам, фаровон турмушимиз билан бир қаторда баъзан айрим қийинчиликлар ҳам бўлиб туриши табиий ҳол. Ана шундай қийин дамларда Буюк Раббимизга кўпроқ тавба ва истиғфорлар айтишимиз керак.
Хабарингиз бор, куни кеча бутун республикамиз бўйлаб электр энергиясидан узилишлар кузатилди. Бу ҳолатни интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали одамлар ҳар хил талқин қилишди. Кимдир асоссиз гаплар тарқатиб, одамларнинг ваҳимага тушишига ҳам сабаб бўлди.
Аслида, ҳақиқий мўмин киши ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ таолонинг ояти каримасини унутмаслиги, динимиз талабларига қатъий риоя қилиши шарт. Ким нима деса, ишониб кетавериш бизга ярашмайди.
Мусулмон киши бирор масала чиқса: «Фалончи нима дебди, писмадончи-чи?» деб эмас, балки Аллоҳ таоло ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларини ўзига ҳужжат қилади.
Бирор нарсани эшитсак, ўқисак ёки кўрсак, аввало, доимий ва асосий манбаимиз – Қуръони карим ва ҳадиси шарифларга мурожаат қилишимиз керак. Бу муқаддас ва муборак манбалар, мана, 15 асрдан бери инсониятга маънавий, руҳий маёқ бўлиб келмоқда.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!» (Ҳужурот сураси, 6-оят).
Кеча чироқ ўчиши билан ҳар хил асоссиз гаплар, хусусан, “уч кун свет бўлмас экан”, “Свет бўлмагандан кейин сув ҳам бўлмайди. Шунинг учун бир ҳафтага етадиган нонни, сувни, шамни ғамлаб олиш керак”, мазмундаги сўзлар тарқала бошлади.
Интернет ва ижтимоий тармоқларда тарқалган бундай хабарларни ўқиган кишилар озиқ-овқат ва бошқа зарурий ашёларни харид қилишга тушиб кетди. Вазиятдан унумли фойдаланишни кўзлаган “уддабурон тадбиркорлар” сув, нон ва шамларнинг нархларини икки-уч баробарга кўтариб юборишди.
Аслида, Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул маҳфуз)да (ёзилган)дир” (Ҳуд сураси, 6-оят).
Электр энергиясида кузатилган узилишлардан фойдаланиб, нархни сунъий ошириб фойда кўраман дейиш мусулмон кишига асло ярашмайди. Ахир, барчамиз мўминмиз, мусулмонмиз. Ўз юртдошларимизга, биродарларимизга қандай зарар етказишимиз ёки пайтдан фойдаланиб, уларни ортиқча харажатларга қўйишимиз мумкин?!
Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири эҳтикор (монополия)дир. Эҳтикор – нархни сунъий ошириш дегани. Нархни сунъий оширишда ким жабр кўради – халқ жабр кўради.
Уламоларимиз – фирибгарлик, қаллоблик, тарозидан уриш, судхўрлик, зўравонлик, қароқчилик, монополия қилиб олиш, нархни сунъий равишда ошириш каби барча иллатларни шариатга хилоф бўлган ҳаром амаллардан деганлар.
Муҳтарам биродарлар!
Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолодан эканини унутмайлик! Ҳар хил вазиятлар, ҳолатлар содир бўлиши мумкин. Барчасига сабр қилиб, юртдошларимизга, мўмин-мусулмонларга ёрдам қилишимиз зарур. Шунда Аллоҳ таоло бизлардан рози бўлади.
Жасур домла Раупов,
вилоят бош имом-хатиби.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Тошкент вилояти ИИББ — 7 кун 24 соат сиз билан биргамиз, ёрдамга тайёрмиз!
Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, вилоят ҳудудида осойишталикни сақлаш, фуқаролар ва уларнинг мулкларига зиён етказилишини олдини олиш ва йўлларда хавфсизликни таъминлашга барча шахсий таркиб жалб этилган.
Айни дам, тунги хизматга киришган патруллик гуруҳларига фуқароларимиз ҳам ҳайриҳоҳлик қилишмоқда. Тунингиз осуда ўтсин.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Тошкент вилояти ИИББ — 7 кун 24 соат сиз билан биргамиз, ёрдамга тайёрмиз!
Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, вилоят ҳудудида осойишталикни сақлаш, фуқаролар ва уларнинг мулкларига зиён етказилишини олдини олиш ва йўлларда хавфсизликни таъминлашга барча шахсий таркиб жалб этилган.
Айни дам, тунги хизматга киришган патруллик гуруҳларига фуқароларимиз ҳам ҳайриҳоҳлик қилишмоқда. Тунингиз осуда ўтсин.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Бўстонлиқ_тумани
🔹Туман ҳокимлигида ташкил этилган тезкор штаб томонидан электр энергиясида кузатилган узилишлар сабаб тумандаги кўп қаватли уйлар мавжуд бўлган маҳаллаларга тоза ичимлик суви етказиб берилмоқда.

Электр таъминоти узилиши йўлларда тирбандликларнинг ҳосил бўлиши, ЙТҲ ларнинг ортишига сабаб бўлади.
⚡️Блэкаут вақтида йўл-патрул хизмати ходимлари ўз бурчларини сидқидилдан адо этиб, светофор ишламаётган чорраҳаларда ҳаракатни тартибга солишмоқда.
🎞Видеода Ўрта Чирчиқ тумани чорраҳаларидаги вазият

#фикр
ЁШМИЗ, ЛЕКИН ТАЖРИБАСИЗ ЭМАСМИЗ!
🦠Пандемия, ундан кейинги воқеалар, табиат инжиқликлари билан боғлиқ ҳодисалар, мана энди, электр энергияси билан боғлиқ кенг кўламли узилишлар аҳолининг энг фаол, авангард қатлами – ёшлар тафаккурида ҳам катта акс-садо бермоқда.
❗️Ҳар бир ҳолат ва ҳодиса биз учун унутилмас сабоқ, катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилганини кеча ва бугун яққол тасаввур қилдим. Чунки ёшларимиз – сафдошларим ва дўстларим бу ўткинчи синовни қандай босиқлик, мулоҳазакорлик, вазминлик билан қабул қилишгани, давлатимиз томонидан кўрилган шошилинч чора-тадбирларни фаол қўллаб-қувватлаб, иштирок этаётганларини кўриб-кузатиб турибмиз, албатта.
🔹Энг серҳаяжон, таъсирчан, ўт-олов, шунинг баробарида, ҳали туйғулари тобланмаган, фикрлаши тўла шаклланмаган ғўр фасл ҳам ёшликдир. Арзимас ваҳима тенгдошларимнинг қалбига хавотир солмасин, тушунарсиз ваҳима кўтарилмасин деган нохуш ўй хаёлимдан кетмади. Бугун эса шундай гумон қилганим учун ўзимдан уялиб кетдим. Боиси, тонгда кўрдимки, Тошкент вилояти ёшлари маҳалла ишларида, уй-рўзғор ёки бошқа ҳолатларда фақат ва фақат катталарга кўмак беришмоқда.
📌Бу ўтган вақт давомида ёшларга доир давлат сиёсати мазмунан тўғри ва адолатли ташкил этилганидан дарак беради. Ўтказилган турли маданий-маърифий дастурлар, мулоқотлар ёшлар ҳаётида чиройли куртак ёзганидан далолат беради. Қисқаси, илдизлари бақувват чинорим – Ўзбекистоним эртаси ишончли қўлларда эканлигини яна бир марта барча кўрди.
🔺Яшириб нима қилдик, узоқ ва яқин давлатларда шундай қисқа кризислар юзага келганда, нораво ҳолатлар содир бўлдики, кейинчалик бундай вазият халқни, миллатни жаҳон халқлари оиласида мулзам қилса қилдики, фойда олиб келгани йўқ.
🔸Энди ёруғ гаплардан айтай. Хабарингиз бор, электрдаги узилишлар туфайли насослар ишламай қолди, водовозларда кўп қаватли уйларга сув олиб бориб берилаяпти. Ёшлар кўнгилли равишда кўп қаватли уйларда яшаётган кексалар, боқувчисиз оилаларга сув ташиб олиб чиқиб бераётганларини эшитдим. Ишонасизми, биз буни атайлаб ташкил қилганимиз йўқ. Халқимиз қон-қонида жўш уриб турган меҳр-саховат ва савобталаблик туйғуси уларни шунга чорлади, дейиш мумкин.
✊Бундай ёшлар билан фахрланмай бўладими? Бундай ёшлар вояга етаётган Ватан билан ғурурланмай бўладими? Синовларми? Улар ўткинчи. Аммо шу жараёнда қалб гўзаллиги, дахлдорлик туйғуси ҳаммамизда синовдан ўтаяпти.
✍Миразиз Мирсултонов,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари.

🔘Кутилмаган ўзгаришлар тезкор ва аниқ чораларни талаб қилмоқда. Одамлар бугун тунда совқотмаслиги, сувсиз қолмаслиги, электрсиз қийналмаслиги учун жойларда масъуллар барча чораларни кўрмоқда.
📸Суратда Оққўрғон туманидаги вазият. Мутасаддилар аҳолига суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб бермоқда.