Yoshlar kundaligi | Rasmiy
113K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#бўзўтов_фестиваль
#ёшлар_ойлиги
#Қорақалпоғистон

🔴Қорақалпоғистон Республикасида Ёшлар ойлиги доирасида бўлиб ўтаётган «Ёшлар овози» фестевалининг биринчи куни катта тантаналарга бой тарзда бўлиб ўтмоқда. Ушбу жараёнларда Тошкент вилояти ёшлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

⚡️Яна бир гап фестевалда вилоятимиз шарафини 6 нафар ёш ҳимоя қиляпти.

Олға, ёшлар💪

Биз сиз билан!!!🤝

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
​​#Қорақалпоғистон

Айни дамда Тошкент вилояти ҳокими Қорақалпоғистонда ўз тақдимотини ўтказмоқда.

🔺“Мўйноқнинг 12 та маҳалласига Тошкент вилояти 12 та тумани ҳокимлари ва 40 нафар етакчи тадбиркорларимиз етиб келиб, 3 кун шу ерда ишлади. Туман билан танишганимизда - жами бюджет даромади 16,6 млрд, харажати эса 92 млрд. Яъни туман дотацияда.

💵Тошкент вилоятидан кеча 5 млрд ўтказиб бердик. Бу маблағнинг бир қисмига 4 та ҳаммом қурамиз. Тумандаги 236 киши четдан қайтиб келди, 293 киши четда. Мактабгача таълим кўрсаткичи яхши – 91 фоиз, фақат иккита маҳаллада боғча йўқ, буни ўзимиз қуриб берамиз.

🎡Мўйноқда Тошкент истироҳат боғини барпо қиламиз, 5 мингта кўчатимиз тез орада етиб келади. 18 км сув қувурини бир тадбиркоримиз зиммасига олди. Умуман, Мўйноққа Тошкент вилоятидан 32 млрд сўм маблағ ажратилади.

🩺Тиббиёт билан танишганимизда 37 фоиз врач вакант, бу 46 фоиз, яъни ярми бўш экан. Ҳар ой 20 нафар кексаларни Тошкент вилоятига олиб бориб, санаторийда даволатамиз. 100 нафар ўқувчиларни оромгоҳларимизга олиб кетамиз. 24 нафар беморни вилоятимизга олиб кетиб, операция қилдирамиз”, – деди Зойир Мирзаев.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қорақалпоғистон #Шавкат_Мирзиёев

Президент Қорақалпоғистонда аҳоли билан мулоқот қилди.

Нукус шаҳри, Жекетерак маҳалласи.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат

Қорақалпоқ нидоси – "Аллоҳ таоло, ўзинг сақла ёмондан..."

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат

Қорақалпоқ нидоси: "Тинчликнинг қадрига етайлик..."

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_иқтибоси

Тошкент вилояти тадбиркорлари томонидан Мўйноқ туманида амалга оширилиши режалаштирилган қиймати 393 миллиард 928 миллион сўмлик 23 та лойиҳа мавжуд. Жорий йил якунига қадар мана шу лойиҳаларнинг 17 таси ишга туширилади.

Зойир Мирзаевнинг вилоят фаоллари йиғилишидаги нутқидан.

#Мўйноққа_мадад #Қорақалпоғистон_биз_биргамиз

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қорақалпоғистон

Қорақалпоғистонда вазият нормаллашмоқда, ўзининг одатий курсига қайтмоқда. Мобил алоқа, дўконлар, бозорлар, новвойхоналар, банклар, касалхоналар очиқ. Электр энергияси, газ ва сув одатдагидек берилмоқда.

Қорақалпоғистонни кўча тартибсизликлари ёрдамида ларзага келтириш бўйича муваффақиятсиз уринишлар энди воқеаларни холисона ўрганиш мавзуси атрофидаги гаплар орқали жамиятни бўлишга уринишларга айланиб бормоқда.
Aммо бу интилишлар муваффақиятсиз бўлишга маҳкум. Тергов адолатли ва холисона ўтишига шубҳа бўлмаслиги керак.

Бу фактлар билан тасдиқланмоқда.

Президент Мирзиёев терговга холис тарафлар, яъни жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаоллар жалб этилишини айтди.

Президент ҳуқуқ-тартибот идораларининг хатти-ҳаракатлари чуқур таҳлил қилинишига ишонтирди. Нотўғри куч ишлатган тақдирда улар ҳам амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларнинг иштирокчиси сифатида шаффоф, мустақил ва холис тергов тамойилларига тўлиқ риоя этиш, шунингдек, тегишли жараён ва адолатли судлов кафолатини таъминлаш тарафдоридир.

ТИВ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг баёнотларида тергов натижалари жамоатчилик ва халқаро ташкилотларга тақдим этилиши таъкидланди.

Ўзбекистоннинг тегишли давлат органлари ҳар куни жамоатчиликни Қорақалпоғистондаги мавжуд вазиятдан хабардор қилиб бормоқда, бу эса ахборотдан фойдаланиш имконияти йўқлиги ҳақидаги баёнотлар асоссизлигини кўрсатмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кунфотоси #Қорақалпоғистон

Денгиз ташлаб кетган кемалар

Қирғоққа урилаётган тўлқинлар жозибаси. Сузиб юрган кема қўнғироқларининг жаранги. Кўкда чарх ураётган сув қушлари. Денгизга ташлаган тўри тўлиб чиққанидан мамнун балиқчилар. Туз ҳиди уфуриб турган ҳаво.

Бу таърифлар бир вақтлар Оролга бериларди. Энди эса бу ерларда "Кемалар қабристони" жойлашган. Денгизи ортидан кетолмаган кемалар. Йилларки сувга етолмаган кемалар.

Бу кемалар - сабр тимсоли, садоқат тимсоли. Яна умиднинг ҳам. Сабот билан денгизни кутади улар. Ва бир мунаввар тонгда Орол уларни бағрига олади. Чиғаноқ дурни яширгандай, ошиқ ёрини бағрига босгандай.

Ўшанда бу кемалар сув остида ўтмишдан суҳбат қуради. Сув устида эса замонавий кемалар жавлон уради.

Кемалар... Денгиз ташлаб кетган кемалар...

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM