Янги Наманган тумани ҳокимлиги | Расмий телеграм канали
14.2K subscribers
73.1K photos
4.39K videos
23 files
11.3K links
Yangi Namangan tumani

Янги Наманган тумани ҳокимлигининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси

Мурожаатлар учун бот: @murojaattumanhokimligi_bot
Download Telegram
Вилоят прокурори сайёр қабули ўтказилди

Прокуратура органлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш борасидаги амалий тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Наманган вилоят прокурори У.Мадрахимовнинг навбатдаги сайёр қабули Янги Наманган туманида бўлиб ўтди.

Қабулга келган фуқаролардан 42 та масала ўртага ташланди, яъни ишга жойлаштириш, тиббий ёрдам олиш, фарзандини боғчага жойлаш, суюлтирилган газ баллони олиш, шартнома пулини тўлашда кўмаклашиш, моддий ёрдам, алимент ундириш, ичимлик суви ва электр масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Уларнинг 13 таси жойида ҳал этилди, ижроси вақт талаб этадиган қолган масалалар тегишли идораларга бириктирилиб, алоҳида назоратга олинди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt
🔰 Uzbekistan Airways’дан талабалар учун чегирмалар эълон қилинди

▫️Қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун маҳаллий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50% чегирма эълон қилинди. Чегирма 2023 йил 23 декабрдан бошлаб 2024 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.
🔰 Бу ҳафта Ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олишади

▫️Конституция куни муносабати билан Ўзбекистонликлар дам олишади:

▫️8 декабрь, жума-дам олиш куни;
▫️9-декабрь, шанба-тақвим бўйича дам олиш куни;
▫️10 декабрь, якшанба-тақвим бўйича дам олиш куни.
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар ўртасида радикализм, диний мутаассиблик ва ноқонуний диний оқимлар таъсирига тушиб қолиш шунингдек, жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш мақсадида НамМҚИ транспорт факултети талабалари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди ва ДИҚ томонидан тақдим этилган видеоролик намойиш этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги вакили, Наманган вилоят ИИБ  ТҚКБ ходимлари, профилактика инспектори ҳамда А.Беруний МФЙ ёшлар етакчиси, институт раҳбарияти иштирок этиб, таълим борасида ёшларга яратилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоби, ҳозирги кунда мавжуд ноқонуний диний ташкилотлар ва миссионерлик ҳаракатлари таъсирига тушиб қолиш ҳолатларини олдини олиш борасида ҳар қачонгиданда кўпроқ огоҳ бўлиш масалалари тушунтирилди.

Шунингдек, тадбир давомида талабаларнинг фикри ўрганилиб, юқоридаги масалалар юзасидан тегишли тушунчалар берилди.
Выездной прием областного прокурора в Янги Наманганском районе
Свыше 40 запросов поступило во время выездного приема прокурора области У. Мадрахимова в Янги Наманганском районе.
https://nampravda.uz/obschestvo/vyezdnoy_priem_oblastnogo_prokurora_v_yangi_namanganskom_rayone.html
☀️🌤 Ўзбекистонда бу йилги куз кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

▫️2023 йил кузи Ўзбекистонда метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг иссиғи бўлди. Хусусан, сентябрда ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлган бўлса, октябрь ойида ойнинг ўртача ҳарорат меъёрдан 1,5−2,5 даражага юқори бўлди.

Айниқса ноябрь ойининг катта қисмида ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга нисбатан юқори бўлди ва фақат совуқ даврда иқлимий меъёргача пасайди. Барча ҳудудларда ҳарорат ўртача иқлимий меъёрдан 3−6 даражага кўп бўлди ва метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг иссиқ ноябрь ойи рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
#Об_ҳаво

☀️🌤 Наманганда 6 декабрь куни ҳаво ҳарорати 16 даража илиқ бўлади

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 6 декабрь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
🔰 1-курс ва ўқишини кўчиришга тавсия этилганлар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 25 декабрга қадар узайтирилди

▫️Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан, кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2023/2024-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 25 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

📌Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Зиё таратамиз» лойиҳаси ишга тушди

▫️Дунёнинг энг машҳур асарлари жамланган янги «Зиё таратамиз» лойиҳаси ишга туширилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Бой ва турфа хил жаҳон адабиётидан фойдаланиш ҳамма учун бирдек муҳим. Мавжуд эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, эндиликда ҳар бир инсон «Зиё таратамиз» аудиокитоблар телеграм каналида дунёнинг энг яхши асарларидан ўзбек тилида баҳраманд бўлиш имкониятига эга.