Янги Наманган тумани ҳокимлиги | Расмий телеграм канали
14.1K subscribers
73.4K photos
4.41K videos
23 files
11.4K links
Yangi Namangan tumani

Янги Наманган тумани ҳокимлигининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси

Мурожаатлар учун бот: @murojaattumanhokimligi_bot
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши белгиланган.
Байрамга муносиб туҳфа: Янги Наманган туман ихтисослаштирилган мактаби фойдаланишга топширилди
 
Иқтидорли болалар махсус мактабининг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков иштирок этиб, барчани бош қомусимизнинг 31 йиллик айёми билан қутлади ҳамда сўнгги йилларда мамлакатимиз таълим тизимида юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар чуқур билимга эга, ҳар тарафлама баркамол ёш авлодни тарбиялашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

336 ўринга мўлжалланган ушбу даргоҳ туманнинг Меҳнатобод маҳалласида жойлашган собиқ меҳрибонлик уйи ўрнида барпо этилган бўлиб, 8 млрд сўмдан зиёд маблағ эвазига тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилди ва ҳар бир синф хоналари инновацион техника жиҳозлари билан бойитилди.

Айни пайтда ўқув муассасасида 40 нафар педагог ва техник ходимлар ишга жалб этилган бўлиб, бу ерда 179 нафар юқори синф ўқувчилари учун жаҳон стандартлари асосида таълим-тарбия берилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt