Xolis nazar | Расмий канал
482 subscribers
13K photos
1.03K videos
37 files
8.88K links
Ахборот-таҳлил канали.
Барча мавзуларга холис назар билан боқинг!!!

Бизни кузатинг
👉Youtube
👉Facebook
👉Instagram

Реклама ва мурожаатлар учун: @xolisnazarga
Download Telegram
#СИЗДАН_ТАКЛИФ

Ассалому алайкум! Мен ишимиз ривожи учун яна бир таклифни билдирмоқчиман!Яъни, туман ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари лавозимига туман маҳалла раислари ва ходимлари ҳамда фаоллари билан келишиб, уларнинг розилиги асосида тайинланиши керак, деб ўйлайман.

Ҳурмат билан: А. Икрамов
___
@mahalladosh_uz
#СИЗДАН_ТАКЛИФ

Ассалому алайкум, канал ходимлари! Жойларда профилактика инспекторларига қурилган хизмат уйларини маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш марказига айлантирилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Уч-тўрт хонадан иборат бу масканларга психолог, отинойи, нуронийлар ва фахрийларни бириктириб, аҳоли билан доимий мулоқот масканига айлантирилса.

____
@mahalladosh_uz
#Сиздан_таклиф

Ассалому алайкум, канал ижодкорлари! Фаолиятингизни кузатиб, айрим таклифларимни билдирмоқчиман.
Биласизми, биринчи ўринда бизга Республика ва вилоятлардаги соҳамиз раҳбарларини таништириб борсангизлар. Ўйлашимча, ҳар маҳалла ходими шу маълумотлардан хабардор бўлиши шарт.


Нозима Пўлатова, Қашқадарё вилояти
____
@mahalladosh_uz
#СИЗДАН_ТАКЛИФ

Мен Қашқадарё вилоятиданман. Бир неча йиллардан бери маҳалла тизимида ишлайман. Раиснинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида иш олиб боряпман. Тажрибамдан келиб чиқиб, айрим таклифларимни бермоқчиман. Куни кеча вазирликда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни жорий этиш масаласига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди. Унда вазир ўринбосари Элмира Боситхонова чиқиш қилиб, аёллар муаммоларига тўхталиб ўтдилар. Жумладан, ажралишлар статистикаси кишини ташвишга соладиган даражада экани таъкидланди. Жумладан, 2020 йилнинг ўтган 5 ойи давомида республика бўйича 9465та оилавий ажрим қайд этилган. Бу борада энг салбий кўрсаткичлар Тошкент шаҳри (29,6 фоиз), Сирдарё (25,5 фоиз), Навоий (22,9 фоиз), Андижон (21,2 фоиз), Тошкент (20,2 фоиз) вилоятларига тўғри келгани айтилди. Демак, бу соҳада янги ташаббус, ўзига хос ёндашув керак. Шундан келиб чиқиб, ўзимизнинг ҳудуддаги омиллар асосида аввало, янги оила қурган келинчакни тўйдан аввал ФХДЁ бўлимларида ўша оилага рўйхатга қўйилишини таъминлаш керак, деб ўйлайман. Чунки аксарият ҳолларда бундай бўлмаяпти. Келинлар йиллар давомида куёв хонадонига доимий рўйхатга қўйилмайди. Ўртада низо келиб чиққач, фарзанди билан келинчак ота уйига кетади. Ана шундан кейин бизга муаммо туғилади. Мулкий низо пайдо бўлиб, уни ҳал этиш учун МФЙга келишади. Агар илк кунданоқ, келинлар шу уйга рўйҳатга қўйилса, катталар ҳам оилани асраб қолиш ҳаракатига тушарди. Ажримларга яна учинчи шахслар аралашуви ҳам сабаб бўлмоқда. Келин-куёв яхши яшайди. Аммо қайинота ёки қайин она билан зиддият бор. Ёшлар яшайман дейди, катталар буни хоҳламайди. Мана шу муаммони ҳам ҳал этиш керак.

✍️ Ҳурмат билан: Қашқадарёдан Нигора Раҳматова
_____
@mahalladosh_uz
#СИЗДАН_ТАКЛИФ

Ассалому алайкум! Мен ҳам маҳалла тизими фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифимни бермоқчиман. Энди маҳаллаларда ишни самарали ташкил қилиш мақсадида ҳар бир хонадон ҳақида маълумотларни тез ва осон топиш учун электрон дастур жорий қилинса. Менимча, маҳалларда ҳам электрон тизимига ўтиш вақти келди. Бу вақтимизни тежарди.

✍️
Ҳурмат билан Ромитон тумани, Гулистон маҳалласидан Шодиева Кумуш
________
@mahalladosh_uz
#СИЗДАН_ТАКЛИФ

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарорига асосан оилани ўрганилганда мезонга тўғри келган оилаларга нафақа пулини куттирмасдан тўланса яхши бўларди. Ҳар йилни охирида молия бўлимлари томонидан маҳалаларга кейинги йил учун маблағ тақсимлаб чиқади, Лекин йилига битта маҳалланинг ўзида камида 30-40 та чақолақ туғилади.

✍️ Отабек ЖОВЛИЕВ
___________
@mahalladosh_uz
Сизни бирор мавзуда савол қийнаяптими? Мутахассислардан аниқ жавоб олишни хоҳлайсизми? Унда каналимизда ташкил этилган #СИЗДАН_САВОЛ рукнига саволларингизни йўлланг!
Сизни бирор муаммо қийнаяптими? Унга ечим топишни хоҳлайсизми? Унда бизнинг каналдаги
#БИЗГА_ЁЗИШМОҚДА рукнига ёзишингиз мумкин.
Сиз жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий масалаларда аниқ
таклиф бермоқчимисиз? Унда каналимиздаги #СИЗДАН_ТАКЛИФ рукнига мурожаат қилинг!
Ушбу канал сиз учун қулай минбардир.
______
👉 Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
📧 Боғланиш: @Mahalladosh_pochtasi_bot
#СИЗДАН_ТАКЛИФ

Ассалому алайкум, МАҲАЛЛАДОШ! Қисқа вақтда бу канал менга яқин сирдош бўлиб қолди. Унда берилаётган ахборотларни ўқиб хурсанд бўляпман. Сабаби хабарлар ҳаммадан эрта берилмоқда. Муаммоларни рўйи-рост, шаффоф бермоқдасизлар.
Мен ҳам ўз таклифларимни билдирмоқчиман:

1. Яхши ва долзарб
таклифлар билан чиққан фуқароларимиз билан видеоконференция ташкил этилса, бир-бирларимиз билан танишиб борсак яхши бўлади.

2. Жамиятимизда ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўли битта бу - адвакатура тизимини жорий этиш. Ҳар бир фуқарони ў́з шахсий адвокати бў́лиш керак. Бу тизимни ҳудди касаба уюшмаларига у́хшаб адвокатлар уюшмасини ташкил этиб, уларга фуқароларни ихтиёрий равишда аъзо қилинса, фукароларни юридик билимга эга бу́лган адвокат химоя қилса!
Агар маҳалла тизимида шундай ташкилотимиз бу́лганда балки фуқароларимизнинг ҳуқуқини айрим мутасадди раҳбарлар паймол қилмаган бу́лар эди.

3. Шаҳар ва туманларда қабул қилинган дастурлар шаффоф, очиқ бу́лиш керак. Бу дастурлар ОАВ орқали ёритилиб, бажарилиши ҳам очиқ ёритилиши зарур.


Ҳурмат билан: Мавжудахон Абдурасулова
____
@mahalladosh_uz
#СИЗДАН_ТАКЛИФ

Чироқчилик меҳнаткаш бободеҳқонлар томонидан эгизак тарвуз ва косонлик деҳқон Меҳрузбек Отамуродов даласида эгизак қовунлар пишиб етилганлиги тўғрисида ўқидим. Шу хабарни ўқиб, анчадан буён хаёлимда ўйлаб юрган фикрни сизлар билан ўртоқлашишга жазм қилдим
Маълумки, дунёда оналар орасида, эгизак фарзандлар туғилиши унчалик янгилик эмас. Бошқа мамлакатларни билмадиму, бизда эгизак фарзандлар туққан оналарнинг фақат биттасига 2 ёшгача, бола пули берилади. Эгизак қовун-тарвузнинг бунга нима даҳли бор, деб ўйлашингиз мумкин. Яхшилаб ўйласа, боғлиқкликни топиш мумкин. Қовун-тарвузлар пишгунча, хар иккала эгизак ҳам бир хил меъёрда қуёш нуридан куч олади, сув ва тупроқдан озуқа олади, тоза ҳаводан нафас олади. Ана шу тенглик ҳосил пишгунча асосий омилдир
Мамлакатимизда туғилган эгизак болажонларнинг ҳам ҳар бирига 2 ёшгача бола парваришидаги нафақа тайинлаш керак деб ўйлайман.

Баҳодир Тошбоев,
Деҳқонобод туманидаги "Ойдин йўл" МФЙ раиси
.
______
👉 Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
📧 Боғланиш: @Mahalladosh_pochtasi_bot
#СИЗДАН_ТАКЛИФ

Ассалому алайкум! Маълумки, аксарият тутзорлар аҳоли пунктларида жойлашган. Одамлар томорқасига ҳар хил кимёвий ўғитлар билан ишлов беради. Тут эгалари эса дори сепмасликни, агар бунга амал қилмасак жаримага торттиришини айтади. Дори сепмасак, карам, помидор, қовун ва бошқа деҳқончиликларга қурт тушиб, нобуд бўлади. Тутзор билан томорқанинг ораси камида 10-15 метр масофа бўлади. Ҳозир аксарият ҳудудларда шу муаммо бўляпти. Шу сабабли боғларни аҳоли орасидан бошқа жойга чиқариш керак. Ахир деҳқончиликнинг ҳам ўзи бўлмайди. Агар бир ой дори сепмасак, қуртларнинг кейинги авлодини тўхтатиб бўлмайди.

✍️ Ҳурмат билан: Жасорат
______
👉 Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
📧 Боғланиш: @Mahalladosh_pochtasi_bot
#СИЗДАН_ТАКЛИФ
Ассалому алайкум, канал ходимлари! Мен Хазорасп туманидаги Шовот маҳалла фуқаролар йиғини раисиман. Сизларга бир таклиф юборяпман. Юртимизда карантин тартиби кучайтирилгани сабабли маҳалла фуқаролар йиғинига дизинфекция қиладиган қўшимча ишчи берилса, яхши бўларди.
Ҳурмат билан: Шовот маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сара Ражабова
@mahalladosh_uz
Forwarded from Xolis nazar | Расмий канал (Mahalladosh)
Сизни бирор мавзуда савол қийнаяптими? Мутахассислардан аниқ жавоб олишни хоҳлайсизми? Унда каналимизда ташкил этилган #СИЗДАН_САВОЛ рукнига саволларингизни йўлланг!
Сизни бирор муаммо қийнаяптими? Унга ечим топишни хоҳлайсизми? Унда бизнинг каналдаги
#БИЗГА_ЁЗИШМОҚДА рукнига ёзишингиз мумкин.
Сиз жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий масалаларда аниқ
таклиф бермоқчимисиз? Унда каналимиздаги #СИЗДАН_ТАКЛИФ рукнига мурожаат қилинг!
Ушбу канал сиз учун қулай минбардир.
______
👉 Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
📧 Боғланиш: @Mahalladosh_pochtasi_bot
#СИЗДАН_ТАКЛИФ
Маҳалла ходимларига озроқ эътибор керак!
- Ассалому алайкум! Каналда маҳалла тизими ходимлари фаолиятига доир фикрларни кузатиб боряпман. Шу ўринда ўз таклифларимни ҳам билдириб ўтсам. Менимча, маҳалла ходимларига бугунги карантин даврида чиндан ҳам антисептик ва бошқа гигиена воситалари билан таъминлаш зарур.
Шунингдек барча вазирлик ва унинг қуйи тизими, мфй ходимларининг ойлик маошларига қўшимча маблағ қўшиб берилиши керак.

А.Икрамов
@mahalladosh_uz
Forwarded from Xolis nazar | Расмий канал (Mahalladosh)
Сизни бирор мавзуда савол қийнаяптими? Мутахассислардан аниқ жавоб олишни хоҳлайсизми? Унда каналимизда ташкил этилган #СИЗДАН_САВОЛ рукнига саволларингизни йўлланг!
Сизни бирор муаммо қийнаяптими? Унга ечим топишни хоҳлайсизми? Унда бизнинг каналдаги
#БИЗГА_ЁЗИШМОҚДА рукнига ёзишингиз мумкин.
Сиз жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий масалаларда аниқ
таклиф бермоқчимисиз? Унда каналимиздаги #СИЗДАН_ТАКЛИФ рукнига мурожаат қилинг!
Ушбу канал сиз учун қулай минбардир.
______
👉 Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
📧 Боғланиш: @Mahalladosh_pochtasi_bot
#СИЗДАН_ТАКЛИФ
Маҳалла фуқаролар йиғинида қоғозбозликни буткул йўқотиш керак. Раиснинг маҳалла идорасига келгани ҳатто, вақти ҳам бўлмаяпти. 99 фоиз оғзаки мурожаат билан ишлайди. Котибаси ҳам йўқ.
Муҳаммад Мустафо

@mahalladosh_uz
#СИЗДАН_ТАКЛИФ
Маҳалла тизимидаги ютуқлар ўзимизники, лекин тизимдаги камчиликлар, бажаришимиз керак бўлган муаммоли вазиятлар ҳақида соатлаб гапирса бўлади. Маҳаллада асосий йўналишлар бўйича жамоатчилик асосидаги фаолият йўлга қўйилган, аммо бундай фаолият ҳам етарлича самара бермаяпти. Натижада кўр-кўрона сохта ҳужжатлар тайёрлаб қўйилмоқда. Бу ўзимизни алдашдан бошқа гап эмас. Яна ким, шу, маҳалланинг учта ходими айбдор. Шундай экан, маҳалладаги ишлар кўламини ҳисобга олиб, ходимлар билан таьминлаш масаласини қайта кўриб чиқиш керак. Ёки иш юкламасини қисқартириш лозим. Тўғри, ҳаммаси маблағга боғлиқ, лекин ходимлар томондан туриб қараганимизда топшириқларнинг кўплиги, айниқса жадваллар (масала, топшириқ мазмун, мақсад бир хилу аммо, турлича кўринишда берилаётган жадваллар кўринишидаги) одамни қийнаб юборади. М.РАҲМАТОВ,
Навоий вилояти Навбахор тумани Карвон МФЙ


@mahalladosh_uz
#СИЗДАН_ТАКЛИФ
Ассалому алайкум! Каналда жуда долзарб ва тизим ривожига хизмат қиладиган чиқишлар бўлмоқда. Шу боис мен ҳам айрим таклифларимни билдирмоқчиман. Тан олиш керак, биз тизимни рақамлаштириш бўйича гапиришдан аввал оддий муаммоларни ҳал этиб олишимиз лозим. Мисол учун, ҳали маҳалла идораси йўқ раислар қанча?! Бирма- бир тўлиқ таҳлил қилиб чиқиш керак. Вазирлик аҳоли учун ташкил этилган каби раислар учун ҳам ишонч телефони ташкил этиши керак. Чунки ҳудуддаги муаммони аввало маҳалла раисидан яхши биладиган йўқ.
Ҳурмат билан Муҳаммад МУСТАФО
@MAHALLADOSH_UZ
#СИЗДАН_ТАКЛИФ
Ассалому алайкум, ҳурматли таҳририят!
Каналда маҳалла тизимини такомиллаштиришга доир эълон қилинаётган материалларни кузатиб боряпман. Айниқса, тизим ичидаги муаммоларни ечими бўйича таклифлар жуда ўринли бўляпти. Менда ҳам айрим таклифлар бор эди. Жамоатчилик асосида бепул ишлайдиган ходимлар
ўрнига қўшимча штат очлса. Аввал посбон мигрантлар билан шуғулланар эди. Ҳар ҳолда қўлида ҳисоб-китоби бор эди. Яна профилактика инспектори йўқ пайтлари жанжалларга раис билан бирга борарди.
Мен бу билан посбон лавозимини қайта тиклашни
таклиф қилмаяпман. Лекин ҳозирда вазият харбий хизматни ўтаган, олий маълумотли, маҳалладаги намунали оила фарзанди, АКТ воситаларидан тўлиқ фойдаланадиган ёшлардан ишга олинса, мақсадга мувофиқ бўларди. Уларни посбон деб эмас, балки оддий мутахасис, десак.
Яна бир гап, ҳозирда баъзи бир МФЙ раисларининг ўринбосарлари 60, 65 ёш. Тўғри уларнинг тажрибаси керак. Лекин ҳозирги шароитда ҳамма вазифалар ахборот воситалари ёрдамида амалга ошмоқда. Табиийки, ёши катта инсонлар бу борада қийналмоқда. Уларни зудлик билан тўлиқ компьютер технологиялари бўйича аттестация қилиш керак.
Аттестация давомида таниш- билишчилик, қуда-андачиликка йўл қўймаслик лозим.


Ўктам ОТАЖОНОВ
@MAHALLADOSH_UZ
#СИЗДАН_ТАКЛИФ
Ассалому алайкум.
Таклифим ягона реестр бўйича. Қарордаги айрим камчиликлар тўғрисида ҳам ёзмоқчиман.
Масалан, аёл турмушга чиқиб, икки нафар фарзанд кўриб, беш йил яшаб, ўзаро жанжал туфайли ота-она уйига кетиб қолган. Бир йилдан буён эри билан яшамайди. Алиментундириш учун судга берган. Лекин белгиланган алимент пули жуда оз. Болалар эҳтиёжи учун етмайдиган даражада. Ажрим қилиш учун судга берса, суд муддат беради, олти ой ёки бир йил.
Ана энди бу аёл "Ягона реестр" бўйича ариза бермоқчи. Реестр эса доимий яшаш жойидаги рўйҳатда турган ҳонадонидан берилади, дейди. Табиийки, бу хонадонда эри ҳам яшайди. Энди оилавий даромадлар тўғрисидаги далолатномага эрининг ҳам иш ҳақи қўшилади. Унда мезондан ошиб кетади.
Аёл нима қилиш керак? Баланинг парвариши учун кундалик эҳтиёжи учун табиийки, маблағ, моддий ёрдам зарур.
Таклифим-юқоридаги каби ҳолатда яшаётган аёллар болаларнинг парваришига моддий ёрдам олиш учун ҳужжат тақдим этганда суднинг ҳозирги кунда бирга яшамай алимент олаётганлиги тўғрисидаги қарорини моддий ёрдам учун тўпланган ҳужжатларига қўшиб илова қилса, эрнинг иш ҳақи оилавий даромадга қўшилмаслиги керак.
Муҳаммад МУСТАФО

@mahalladosh_uz
#СИЗДАН_ТАКЛИФ
Ассаломуалайкум қадри баланд қадирдонларим. Маҳалла ходимларининг иши жудаям масъулиятли. Аввало бир холатга ойдинлик киритсам. Маҳалла ходими, дейлик маҳалла раисининг ўринбосарлари бир сабабга кўра яъни тўй, марака, таъзия ва бошқа зарурат юзасидан худудидан бошқа раёнга ёки бошқа вилоятга чиқишга тўғри келиб қолса маҳалла раисидан эмас балки маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими рахбариятидан рухсат сўрашлиги лозимлиги тўғрисида қаерда ёзиб қўйилган. Бунақа қонун қоидани қаердан олиб гапиради. Тағин бу юқоридаги рахбарларнинг талаби деб юқоридаги раҳбариятни айбдор қилишга унинг нима ҳаққи бор. Нима маҳалла ҳодимлари маҳфий давлат ходимимидики, чиқиб кетаётган жойини айтиб кетса? Маҳалласи раисига айтиб кетса бўладику. Бу раҳбарнинг ҳуқуқий билимини ким назоратга олади. Бундан ташқари маҳалла ҳодимларининг ойлик маъоши ҳақида жуда кўп муҳокамалар бўлмоқда. Майли бу масала вақти келиб ҳал бўлар. Яна бир муаммо бор. Агар маҳалла ходими хафтанинг иш кунларидан бир кун сабабли иш қолдирса табелга келмаган куни белгиланади, бироқ ходим шанба ва якшанба куни дам олмай махаллага келиб ишласаю бироқ бўлим рахбарияти буни ишлади деб табелга мана шу икки кунндан ҳеч бўлмаса бир кунини иш куни деб белгилашни хохлашмайди. Биз қайси замонда яшаяпмиз ахир. Вазирлигимиз бу холатни билишадимикин? Агар иложи бўлса маҳалла ходимларидан аноним сўровнома олинса яхши бўларди.Бундан ташқари, бўлинма раҳбарияти турли топшириқларни зудлик билан деб вазифа топширишни қачон бас қилади. Бўлинма ҳодимларидан айримлари қанақадир семинарларни бахона қилиб маҳалла ҳодимларини йиғиб соатлаб уларнинг вақтларини олиб, тағин асабларини чарчатиб маҳалла ҳодимлари ишламаяпсизлар деб зарда ҳам қилиши ортиқча. Ўзларига яқин билган ходимларни рағбатлантириш каби айримачиликларни қачон бас қилади. Бундан ташқари бўлим ходимлари қачонгача маҳалла ходимларини сектор раҳбарларидан бериладиган ортиқча топшириқлардан ҳимоя қилади. Мени таклифим маҳалла бўлимлари раҳбариятини олий юридик маълумотга эга фуқаролардан тайинлаш лозим. Бўлинма раҳбари иложи бўлса давлат ҳуқуқ тартибод ёки ички ишлар органларидан нафақага чиққан, ҳаётий тажрибага эга, хурматга сазовор шаҳслардан тайинланса ана ўшанда уни нафақат маҳалла балки ҳокимият ва сектор раҳбарлари ҳам хурматини жойига қўйишади. Очиқча ёзганим учун аввало узур сўрайман. Мухтарам Юртбошимиз Президент Шавкат Мирзиёев айтганларку:
Бир ҳақиқат ҳаммамизга аён бўлиши керак: барча соҳаларда амалга ошираётган ислоҳотларимиз қатори жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик, ўзини ўзи танқид ва демократик янгиланиш жараёнлари энди ҳеч қачон ортга қайтмайди ва биз бу йўлни қатъий давом эттирамиз-деб. Олдиндан раҳмат!