#СИЗДАН_САВОЛ
Фойда солиғидан чегириладими?
– Айни вақтда карантин муносабати билан бизнинг корхона ниқоблар, антибактериал воситалар, хлор ва бошқалар сотиб олмоқда. Айтинг-чи, фойда солиғи бўйича ушбу харажатлар чегириладиган ҳисобланадими?
Обид ТЎЛАНОВ, Наманган вилояти.
Дилдора ҲОШИМОВА,
Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ катта инспектори:
– Солиқ кодексининг 317-моддасининг 18-бандига мувофиқ, даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса, ушбу харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.
Ҳукумат қарорига кўра, пандемия шароитида корхона ва ташкилотларда карантин талабларига мос шароитлар яратиш белгиланган. Шу сабабли ниқоблар, антибактериал ва бошқа дизенфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар фойда солиғи базасидан чегирилади.
___
@mahalladosh_uz

Forwarded from Xolis nazar | Расмий канал (Mahalladosh)
Сизни бирор мавзуда савол қийнаяптими? Мутахассислардан аниқ жавоб олишни хоҳлайсизми? Унда каналимизда ташкил этилган #СИЗДАН_САВОЛ рукнига саволларингизни йўлланг!
Сизни бирор муаммо қийнаяптими? Унга ечим топишни хоҳлайсизми? Унда бизнинг каналдаги #БИЗГА_ЁЗИШМОҚДА рукнига ёзишингиз мумкин.
Сиз жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий масалаларда аниқ таклиф бермоқчимисиз? Унда каналимиздаги #СИЗДАН_ТАКЛИФ рукнига мурожаат қилинг!
Ушбу канал сиз учун қулай минбардир.
______
👉 Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
📧 Боғланиш: @Mahalladosh_pochtasi_bot

#Сиздан_савол
❓Кадастр ходими пул талаб қилишга ҳақлими?
— Янги уй қурмоқчиман. Унинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш керак. Айтинг-чи, уйимнинг тарҳини чизиб бергани учун кадастр ходими пул талаб қилишга ҳақлими?
Қобил БОБОЖОНОВ,
«Давергеодезкадастр» қўмитаси бош мутахассиси:
— Уйнинг кадастр ҳужжати, яъни кадастр йиғма жилдини шакллантириш учун мурожаатлар Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади. Кадастр йиғма жилдини шакллантириш натижаси бўйича кадастр паспорти тақдим этилади.
Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги қарорига асосан белгиланади. Бунда I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади. Кадастр тарҳи учун қўшимча тўлов қилинмайди.

«Машина рафиқамнинг номида бўлса, компенсация берилмайдими?»
— Мен болаликдан II гуруҳ ногирониман. Бензинга тўланадиган компенсация бўйича маҳаллага мурожаат қилган эдим. Улар машина ўзингизнинг номингизда бўлса, компенсация тўланади, дейишди. Машина рафиқамнинг номида бўлса, компенсация олмайманми?
Муроджон САДИКОВ,
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси бўлим бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси:
— Йўқ, олмайсиз. Ойлик пул компенсацияси тўлови уни олиш ҳуқуқига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган, енгил автомобиль, мотоаравача ёки мотоциклга эга бўлган шахсларга тайинланади. Автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқи ишончнома бўйича бошқа шахсга берилганда, ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқи йўқолади.
Башарти, соғлиғининг ҳолати бўйича автомототранспорт ҳайдаш тўғри келмайдиган Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари билан доимий равишда бирга яшайдиган, у билан бирга бир тураржой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзолари автомототранспортни ишончнома бўйича ҳайдаган тақдирда уларга ҳам компенсация тайинланади. Бунда ойлик пул компенсацияси тўлаш фақат ишончноманинг амал қилиш муддатига тайинланади.

- Ассалому алайкум! Мен Андижон вилояти Булоқбоши туманидан Н.Холмирзаева бўламан. 3 нафар фарзандим бор. 2020 йил сентябрь ойида 2 ёшгача бола парвариши учун олаётган нафақамнинг муддати тугади. Лекин фарзандим 2020 йил 29 декабрь куни икки ёшга тўлади. Юртимизда карантин муносабати билан тўланаётган нафақа пули фарзандим икки ёшга тўлгунга қадар қайта ҳужжат топширмай давом эттирса бўладими?
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига мувофиқ тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттирилиши белгиланган.
Демак, бола парвариши учун тайинланган нафақа бериш муддати тугаган бўлса, ушбу фармонга асосланиб қўшимча ҳужжат топширмасдан, фарзандингиз икки ёшга тўлгунича олишингиз мумкин.
Нурия БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси

- Ассалому алайкум!
Ҳозирда оилам билан яшаб турган ҳовлимнинг кадастр ҳужжати йўқ. Ота-онамнинг номидаги аввалги яшаб турган ҳовлимизда ҳисобда турамиз. Бу ҳовлилар битта қишлоқда бўлса-да, бошқа-бошқа МФЙда жойлашган. Болалар пулига ҳужжат бермоқчи бўлсам, битта МФЙ бу ерда яшамайсиз деса, иккинчиси бу ерда ҳисобда турмайсиз, демоқда. Кадастр ҳужжати йўқлиги учун ҳовлимга «домовой»-уй дафтари очиб беришмаяпти. Кадастр ҳужжати олмагунимча болалар пули беришмайдими?
- Вазирлар Маҳкамасининг 44-сонли қарорига мувофиқ болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи (доимий ёки асосан яшаб турган жойи) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оила бошлиғи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг ёзма аризаси асосида, бола парвариши бўйича нафақа эса – боланинг онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг аризаси асосида тайинланади.
Шунингдек, ушбу қарорнинг 13-бандига мувофиқ нафақа тайинлашни сўраб мурожаат этилганда аризага қўйидагилар илова қилинади:
✅шакл бўйича оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
✅ болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа олиш учун – болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;
✅асосан яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун — доимий яшаш (доимий прописка) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;
✅агар болалар васийликка олинган бўлса – васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма.
Бундан ташқари, моддий ёрдамга эҳтиёжмандлик тўғрисидаги аризага, ариза берувчининг хоҳишига кўра, оиланинг эҳтиёжмандлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.
Демак, сиз доимий яшаш (доимий прописка) жойингиз бўйича ушбу нафақалардан бири тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида ўзингиз асосан яшаб турган жойингиздаги МФЙга маълумотномани аризага қўшимча тақдим этишингиз лозим ва маълумотнома асосида сизга ушбу қарорга мувофиқ комиссия қарори билан нафақа тайинланади.
Шуни ҳам айтиб ўтишим жоизки, ушбу қарор билан тасдиқланган низомда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш мумкин эмас.
Саволга “Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Нурья Бердиниязова жавоб берди.

Мен институтда сиртдан ўқийман. Геодезия кадастр ва картография йўналишининг 1-босқичини тамомладим. Туманимиздаги уй-жой кадастр бўлимига мурожаат қилсам ўқишни тамомламасиздан ишга олмаймиз дейишди. Лекин у жойда ишловчи ходимларнинг аксарияти номутахассис. Мен ўз соҳам бўйича бироз кўникма олиш, контракт тўловимни тўлаш учун ишламоқчи эдим.
- Ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали, шунингдек, хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир. Аҳолининг ишга жойлашишига кўмаклашиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимининг тегишли органлари томонидан амалга оширилади ва меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин.
Меҳнат кодексининг 78-моддасига мувофиқ ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб, уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт. Бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.
Шунингдек, ушбу кодекснинг 248-моддасига кўра ишлаб чиқаришда касбга доир таълим олаётган, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда малакасини ошираётган ёки таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун иш берувчи зарур шароитлар яратиб бериши шарт.
Бундан ташқари 256-моддага мувофиқ олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан таълим олаётган ходимларга ҳар йили лаборатория-имтиҳон сессиясида қатнашиш даврида, битирув имтиҳонларини топшириш даврида ва диплом лойиҳаси (иши)ни тайёрлаш ва ёқлаш даврида қўшимча таътиллар берилиши белгиланган.
Шуни ҳам қўшимча айтиб ўтишим жоизки, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасида ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда таълим олишни ташкил этиш белгилаб ўтилган.
Демак, юқорида кўрсатиб ўтилган қоидаларга қарамасдан агар сиз мурожаат этган ташкилотда бўш иш ўрни бўлса ва иш берувчи ишга олишни асоссиз рад этса, аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмаларига ёки касаба уюшмаларига мурожаат этишингиз мумкин.

- Ассалому алайкум! Агар эр қонуний ажрашмасдан аёли устига уйланса, қонунчиликда қандай чора кўрилади?
- Оила кодексининг 10-моддасига мувофиқ фуқаролар оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларини ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.
Оила аъзоларининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари ҳамда ўз мажбуриятларини бажаришлари оиланинг бошқа аъзолари ва ўзга шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги шарт.
Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига асосланиб, фақат умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаганлик учун жавобгарлиик белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16- моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрь кунги №387-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”га асосан лоақал биттаси қайд қилинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди. Яъни қонуний икки никоҳда бўлиши мумкин эмас.
Нурия БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси
- Ассалому алайкум! Агар эр қонуний ажрашмасдан аёли устига уйланса, қонунчиликда қандай чора кўрилади?
- Оила кодексининг 10-моддасига мувофиқ фуқаролар оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларини ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.
Оила аъзоларининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари ҳамда ўз мажбуриятларини бажаришлари оиланинг бошқа аъзолари ва ўзга шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги шарт.
Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига асосланиб, фақат умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаганлик учун жавобгарлиик белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16- моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрь кунги №387-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”га асосан лоақал биттаси қайд қилинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди. Яъни қонуний икки никоҳда бўлиши мумкин эмас.
Нурия БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси
Forwarded from Xolis nazar | Расмий канал (Mahalladosh)
Сизни бирор мавзуда савол қийнаяптими? Мутахассислардан аниқ жавоб олишни хоҳлайсизми? Унда каналимизда ташкил этилган #СИЗДАН_САВОЛ рукнига саволларингизни йўлланг!
Сизни бирор муаммо қийнаяптими? Унга ечим топишни хоҳлайсизми? Унда бизнинг каналдаги #БИЗГА_ЁЗИШМОҚДА рукнига ёзишингиз мумкин.
Сиз жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий масалаларда аниқ таклиф бермоқчимисиз? Унда каналимиздаги #СИЗДАН_ТАКЛИФ рукнига мурожаат қилинг!
Ушбу канал сиз учун қулай минбардир.
______
👉 Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
📧 Боғланиш: @Mahalladosh_pochtasi_bot
Сизни бирор муаммо қийнаяптими? Унга ечим топишни хоҳлайсизми? Унда бизнинг каналдаги #БИЗГА_ЁЗИШМОҚДА рукнига ёзишингиз мумкин.
Сиз жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий масалаларда аниқ таклиф бермоқчимисиз? Унда каналимиздаги #СИЗДАН_ТАКЛИФ рукнига мурожаат қилинг!
Ушбу канал сиз учун қулай минбардир.
______
👉 Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
📧 Боғланиш: @Mahalladosh_pochtasi_bot
#СИЗДАН_САВОЛ
Пахта териш машиналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратиладими?
Жорий пахта терим мавсумида юридик шахсларга терим машинаси харид қилишлари учун давлат томонидан пул ажратилиши айтиляпти. Шу тўғрими?
Озод РАДЖАБОВ,
«Ўзпахтасаноат» АЖ бўлим бошлиғи:
— Бизнингча, сиз жорий йил 15 сентябрь куни Президентимиз томонидан қабул қилинган «Пахта ҳосили теримини механизациялашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда белгиланган меъёрларни назарда тутяпсиз. Мазкур қарорга мувофиқ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг «Агробанк»нинг устав капиталидаги улуши 50 млн. АҚШ долларига оширилиб, ушбу маблағлар пахта-тўқимачилик кластерларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга маҳаллий пахта териш машиналарини сотиб олишга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар ажратиш учун йўналтирилиши белгилаб қўйилган.

-Ассалому алайкум! Аёлим тиббиёт коллежида ўқитувчи бўлиб ишлайди. 2019 йилда туғруқ таътилига чиқди. Шу сабаб билан 2 ёшгача бола парвариши учун нафақа пули берилмас экан. Шу тўғрими?
Саидбой АЛИМАРДОНОВ
-Вазирлар Маҳкамасининг 44-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 2-бандида ушбу низомнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш ва тўлаш қисмида амал қилиши, корхона ва ташкилотларда ишлаётган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур корхона ёки ташкилотлар маблағлари ҳисобидан нафақанинг ушбу тури тўланаётган оналарга татбиқ этилмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Демак, аёлингиз ишлаётган ташкилотидан 2 ёшгача бола парвариши учун бериладиган нафақа турини олмаётган бўлса, ўзингиз яшаётган МФЙ раисига нафақа тайинлашни сўраб ариза билан мурожаат этиши мумкин. Комиссия оилавий ҳолатингизни кўриб чиқиб, хулоса қилади ва нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Шундан сўнг комиссия қарори асосида нафақанинг ушбу турини олишингиз мумкин.
Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,

- 7 ойлик чақалоғим бор. Маҳаллага 2 ёшгача нафақа тайинлаши учун ариза билан мурожаат қилдим. МФЙ раиси турмуш ўртоғим Россиядан ишлаётганини тасдиқловчи банкдан маълумотнома олиш учун ҳудудимиздаги банкларга алоқа хати берди. Турмуш ўртоғим укаси ҳамда шерикларининг пулларини қўшиб, менинг номимга жўнатишади. Мен уларни банкдан олиб, оиласига бераман. Айтингчи шу келган сумма ҳам турмуш ўртоғимнинг даромади бўлмаса-да, менга 2 ёшгача нафақа тайинланмайдими?
- Вазирлар Маҳкамасининг 44-сонли Қарири билан тасдиқланган Низомнинг 22-бандига мувофиқ ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:
♦️меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
♦️мулкий даромадлар;
♦️якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;
♦️чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;
♦️пенсиялар ва нафақалар (ушбу Низомда назарда тутилган тартибда оила олаётган нафақа ёки моддий ёрдам, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сон қарори билан амалга киритилган ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсацияси, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, Пенсия жамғармаси орқали бериладиган бола туғилганлиги ҳамда дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа бундан мустасно);
♦️шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;
♦️Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.
♦️Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунга қадар).
♦️ «Хар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида микрокредит олинган санадан бошлаб охирги 12 ой мобайнида оилавий тадбиркорликни амалга оширишдан олинган даромадлар ҳамда стипендиялар оиланинг жами даромадига киритилмайди.
Демак, эрингизнинг даромади тўғрисидаги маълумотлар аниқ маълумотларга асосланиб берилган бўлса, комиссия хулосасига кўра белгиланган меъёрдан ошиб кетса, сизга 2 ёшгача бола парвариши учун нафақа тайинланмайди. Агар сиз комиссия хулосасидан норози бўлсангиз, яъни турмуш ўртоғингизнинг даромади тўғрисидаги маълумотларни нотўғри деб билсангиз, буни қайта кўриб чиқиш учун сиз мурожаат этган ташкилотнинг юқори турувчи органига ёки судга мурожаат этишингиз мумкин.

- Ассалому алайкум! «Темир дафтар» рўйхатига кириш учун нима қилиш керак?
Қўшним жуда ночор аҳволда, лекин улар «Темир дафтар»га киритилмаган.
- «Темир дафтар» — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати ҳисобланади. «Темир дафтар» Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мутасадди идоралар томонидан шакллантирилади.
«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:
🔴кам таъминланган;
🔴ногиронлиги бўлган;
🔴ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;
🔴якка-ёлғиз кексалар;
🔴доимий ишсиз фуқаролар;
🔴карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;
🔴оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Ўғлим оиласи билан Россиянинг Калининград шаҳрида яшайди. Вақтинчалик паспортининг муддати 2024 йилгача. Лекин У́збекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи паспортининг муддати 2020 йилнинг декабрь ойида тугайди. Карантин сабабли келолмаса, кейин қандай йўл тутади?
- 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сонли Фармон билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида вақтинча консуллик рўйхатига олинган фуқаролар паспортнинг амал қилиш муддати тугаганида паспортни расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
белгиланган шаклдаги ариза;
илгари берилган паспорт;
туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (биринчи марта паспорт расмийлаштирилаётганда);
консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар тўланганлиги ҳақида квитанция.
Демак, сиз ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги консуллик муассасасига мурожаат этишингиз мумкин.

#СИЗДАН САВОЛ
❓Ўтган ойда фарзандли бўлдик. Мен ва турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламаймиз. 1 ойдан бери суюнчи пулини ололмаяпмиз. Нима қилсак бўлади? Маслаҳат беринг. (М.Н. Сирдарё вилояти)
❗️ Қонунчиликка кўра, Сиз фарзандингиз туғилган кундан бошлаб 6 ой ичида суюнчи пули тайинланиши учун давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этишингиз мумкин.
🏢 ДХМ томонидан сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади.
📋 Пенсия жамғармаси ўз навбатида суюнчи пулини тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
🖥 Суюнчи пули тайинланган тақдирда, пулни қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, суюнчи пулини тайинлаш рад этилганда, рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.
❌ Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
💰Суюнчи пулининг миқдори 477 568 сўм.
➡️ Суюнчи пули тайинлаш ва тўлаш тартиби ва муддатлари бузилиши ҳолатлари юзасидан Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.

❓-Ассалому алайкум! Ўзим МФЙда ишлайман. Яқинда бир фуқаро эри билан келишолмай ота уйига келиб қолди. Эри шу орада бошқасига уйланиб олди. Конституциямизга кўра қўш хотинликка рухсат йўқ эканлигини яхши биламиз. Лекин унга адвокати эр-хотин 6 ойдан кўп бирга яшамаса уйланишга рухсат бор, депти. Шу тўғрими? Қонунда нима дейилган?
❗️- Оила кодексининг 10-моддасига мувофиқ фуқаролар оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларини ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.
Оила аъзоларининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари ҳамда ўз мажбуриятларини бажаришлари оиланинг бошқа аъзолари ва ўзга шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги шарт.
Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига асосланиб, фақат умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаганлик учун жавобгарлиик белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрь кунги 387-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”га асосан лоақал биттаси қайд қилинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди, деб кўрсатиб ўтилган. Яъни, бир вақтнинг ўзида қонуний икки никоҳда бўлиши мумкин эмас.

❓- Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим яқиндан ишга кирди. Ўзим уч маротаба жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Уч нафар фарзандимиз бор. Уларнинг барига нафақа олсам бўладими?
ХОНЗОДАБЕГИМ
❗️- Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 8-бандида “Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади” деб кўрсатилган.
Юқоридаги низомга асосан сиз оилангиз даромади ҳақидаги маълумотларни аризага илова қилиб тақдим қиласиз. Комиссия оилангиз даромадини ўрганиб чиқади. Даромадингиз белгиланган меъёрдан ошмаса, сизга болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа тўланади.
Аброрбек ЭЪЗОЗХОНОВ,
«МАДАД»ННТ бош мутахассиси

❓- Ассалому алайкум! Мен кам таъминланганлар учун ажратилган уйдан олган эдим. Уйни кадастр ҳужжати учун 250000 минг сўрашяпти. Кам таъминланганлар, боқувчиси йўқлар учун бу бепул эмасми?
❗️- Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш” тартибида фақат I ва II гуруҳ ногиронлари ҳамда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизи миқдорида имтиёз берилиши белгиланган. Кам таъминганларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда имтиёз берилмаган.

❓ - Ассалому алайкум! Мен ва эрим МФЙда ишлаймиз. Турмуш ўртоғим раис, мен хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосарман. Эр-хотин бир ерда ишласа бўлмайди дейишяти. Шу ҳақда маълумот берсангиз.
Венера Музапарова
❗️- Меҳнат кодексининг 79-моддасида ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади деб кўрсатиб ўтилган. Шунингдек бу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланиши мумкинлиги айтиб ўтилган яъни Вазирлар Маҳкамасининг 133-сонли қарорининг 3-иловасида қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари рўйхати белгилаб берилган.
Аммо ушбу қарор билан белгилаб берилган рўйхатга ўзини ўзи бошқариш органи ходимлари (яқин қариндошлар) киритилмаган.

❓-Ҳозир кўп маҳаллаларда раисликка қайта сайловлар бўлмоқда. Шу жараёнда талабга жавоб берадиган ходим топиш муаммо бўлмоқда. Шу сабабми, бошқа маҳалла фуқаролари ҳам раис этиб сайланмоқда. Қонунчиликда шу тўғрими? Аввал маҳаллада доимий рўйхатда турган, аммо айни вақтда бошқа маҳаллада доимий яшайдиган фуқаролар маҳалла раиси лавозимига сайланиши мумкинми?
❗️- Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак” деб кўрсатилган. Шу сабабли Фуқаролар йиғини раислигига қўйилган номзод сайловга қадар камида 5 йил шу ҳудудда яшаган бўлиши лозим.
Аброрбек ЭЪЗОЗХОНОВ,
«МАДАД»ННТ бош мутаҳассиси