Xolis nazar | Расмий канал
482 subscribers
13K photos
1.03K videos
37 files
8.88K links
Ахборот-таҳлил канали.
Барча мавзуларга холис назар билан боқинг!!!

Бизни кузатинг
👉Youtube
👉Facebook
👉Instagram

Реклама ва мурожаатлар учун: @xolisnazarga
Download Telegram
Ва ниҳоят, Давлат хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, давлат фуқаролик хизматчилари, ҳар йили ўзининг ва оила аъзоларининг даромадлари, мол-мулки ва кўп миқдордаги харажатлари ҳақида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда декларация топшириши шарт.

Давлат фуқаролик хизматчиси ва унинг оила аъзолари даромадлари, мол-мулки ва кўп миқдордаги харажатлари тўғрисидаги маълумотларни қабул қилиш ҳамда тўғри тўлдирилганлиги ва тўлиқлигини текшириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат солиқ органи томонидан амалга оширилади.

Давлат фуқаролик хизматчилари ва улар оила аъзоларининг даромадлари мол-мулки ва кўп миқдордаги харажатлари тўғрисидаги декларацияда келтирилган маълумотлар белгиланган тартибда чоп этилади, махфий ва бошқа турдаги қонун билан ҳимоя қилинадиган маълумотлар бундан мустасно.

Давлат фуқаролик хизматчилари шахсан ёки ишончли вакиллар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, тижорат ташкилоти бошқаруви органи аъзоси бўлишга ҳақли эмас. Савол: тадбиркорлик субъектининг таъсисчиси бўлишга-чи?

Манфаатлар тўқнашуви пайдо бўлган тақдирда, давлат фуқаролик хизматчиси ёзма равишда ўзининг раҳбари ёки юқори турган манфаатдор шахсни хабардор қилиши лозим.

P.S.: Қонуннинг қўлланиш соҳаси жуда торайиб кетган. Айниқса, декларациялаш масаласи коррупцияга қарши кураш талабларига мос эмас, судьялар, прокурорлар, депутатлар, сенаторлар ва бошқа амалдорлар даромадларини декларациялаш тизими бошқа қонунчиликка ҳавола қилинган. Тишсиз ҳужжатга ўхшаяпти.

Батафсил ўқиб, фикр билдиринг https://regulation.gov.uz/uz/document/18047
Манбаа: Давлетовуз
@mahalladosh_uz
“Ўзбек футболи” бренди яратилади. Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиқди.

@mahalladosh_uz
Хусусийлаштириш: энди банклар ўз аравасини ўзи тортадими?

https://mahalladosh.uz/post?id=8534
Интернет тармоқларида депутат Расул Кушербоев билан боғлиқ гап - сўзларга нуқта қўйилди
Депутатнинг таъкидлашича, бу масала Бош прокуратура томонидан ўрганиб чиқилди.
- Бу жараёнга ўзим гувоҳ бўлиб, мамлакатимизда депутатлик дахлсизлиги, шаъни ва ишчанлик обрўсини муҳофаза қилиш масаласига масъулият билан ёндашилаётганлигини кузатиб бордим, - дейди Р.Кушербоев. -Энг муҳими, депутатларнинг Давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида халқ вакили сифатида ўз вазифасига онгли равишда виждонан ёндашиб, сайловчилар манфаати йўлида интилиши холис фаолият бўлиб, бу борада унга ҳеч қандай таъсир кўрсатилиши мумкин эмас. Бундай таъсирлар кескин қораланади. Бош прокуратура ва мазкур тизим бу борада депутатларни доимо қўллаб - қувватлашга тайёр эканлигини билдирмоқда.
Умид қиламанки, айтилаётган ва қилинаётган ишлар бирлиги йўлида ўзаро ҳамкорлик ва ишонч юқори руҳда давом этади, тушунарсиз “бош оғриқлар” бошқа безовта қилмайди.
Депутат шахсий телеграм каналида шахсан Бош прокуроримизнинг халқ вакиллари ва жамоатчилик фаолларини қўллаб-қувватлаш, ишчанлик обрўсини муҳофаза қилишдаги алоҳида ёндашуви учун миннатдорлик билдирган.

👉 @Mahalladosh_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш муддати узайтирилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди (илгари 2020 йил 31 декабрь эди).

❗️Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (илгари 2021 йил 1 январь эди).
Депутат Расул Кушербаевга сиёсий фаоллиги туфайли босим ўтказилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Бош прокуратура баёнот берди

☑️ Баёнотда айтилишича
, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербаевга сиёсий фаоллиги туфайли босим ўтказилгани ҳақида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган хабарлар юзасидан Бош прокуратурада депутатнинг бевосита иштирокида ўрганиш ўтказилган. Р.Кушербаев билан Бош прокуратурада ўтказилган суҳбатда баён этилган ҳар бир маълумот марказий маҳкаманинг ўзида ишга алоқадор шахсларни жалб қилган ҳолда, тегишли ҳужжатларни кўздан кечириш йўли билан тўлиқ текширилган.

✔️ Тегишли ҳужжатлар асосида 24.01.2020 йилда ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Янгийўл тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ўтказилган. Тергов давомида ушбу жамият раҳбари Ж.З. акаси Б.Қ. билан жиноий тил бириктириб, балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган 11,8 гектар ер майдонидан 600 млн. сўмлик 57,2 минг куб.метр қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, тегишли лицензияга эга бўлмасада, қонунга зид равишда сотиб юбориб, талон-торож қилгани, бу орқали давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган. Шу сабабли Ж.З.га ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, ишнинг унга нисбатан қисми 04.05.2020 йилда жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судига юборилган. Айбланувчи Б.Қ.га эса, терговдан яширингани сабабли қидирув эълон қилинган. Ижтимоий тармоқларда, шу жумладан, қидирувда бўлган Б.Қ. томонидан Интернет тармоғида эълон қилинган видеомурожаатда ушбу жиноят иши тергови давомида гўёки “Қўш-ёғоч олтин файз балиқлари” МЧЖ депутат Р.Кушербаевга тегишли экани ҳақида кўрсатмалар олишга уриниш бўлгани ҳақида уйдирмадан иборат хабарлар тарқатилган.

Жиноят иши Бош прокуратурада ўрганилганда, иш бўйича депутат Р.Кушербаевга оид бирон-бир масала муҳокама қилинмагани, унга алоқадор маълумот тўпланмагани ёки у билан боғлиқ тергов ҳаракатлари ўтказилмагани маълум бўлган. Бош прокуратура ходимлари томонидан Ж.З. билан холис ўтказилган суҳбат давомида, у терговда ундан Р.Кушербаев ҳақида ҳеч қандай маълумот сўраб суриштирилмаганини, у ҳақида савол берилмаганини, унга қарши кўрсатма бериш талаби билан тазйиқ ўтказилмаганини билдирган.

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқатилган бу уйдирмаларни аҳоли орасида обрў қозонган жамоатчилик вакиллари номидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, тергов натижасига таъсир ўтказишга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишончсизлик уйғотишга қаратилган уриниш деб баҳолаши эътироф этилган. Шунингдек, Р.Кушербаевнинг Бош прокуратурада ўтказилган суҳбатда ўзига нисбатан босим сифатида баҳолаган бошқа важлари ҳам ўзининг иштирокида тўлиқ текширилиб, унга, шу жумладан, фаолияти билан боғлиқ равишда таъсир кўрсатиш ёки босим ўтказиш ҳолатлари аниқланмаган.

Мазкур важлар Р.Кушербаевнинг шахси ва ишчанлик обрўсига алоқадорлиги туфайли тафсилотлари очиқланмаслиги маълум қилинган. Депутат Р.Кушербаев Бош прокуратурада ўтказилган ўрганиш натижалари билан таништирилди. Шу билан бирга, келгусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан унинг сиёсий фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай тазйиқ ёки босим ўтказилишининг олдини олишга қаратилган аниқ чоралар белгиланди. Жумладан, Б.Қ.га нисбатан жиноят иши устидан алоҳида назорат ўрнатилган. Р.Кушербаев жонкуяр ва ташаббускор депутат сифатида фаолият олиб бораётгани, у билан прокуратура органлари ўртасида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилгани таъкидланган.
@mahalladosh_uz
Миннатдорлик
Бизга телеграм каналимиз мухлисларидан савол, таклифлар билан бирга миннатдорлик мактублари келмоқда. Қуйида обуначимиз Н.Асриеванинг фикрларини келтирамиз.
-"Mahalla" газетасининг 17-сони билан танишиб чиқдим. Газета ижодкорлари ва канал ходимларига катта раҳмат. Mahalladosh канали ва газетани ўқиш жараёнида аслида муоммонинг ечими
муоммодан кўплигига гувоҳ бўлдим. Яна бир бор сизларга раҳмат!
@mahalladosh_uz
Президент Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Аэропортларни модернизация қилиш, “Uzbekistan Airways”ни хорижий компания бошқарувига бериш зарурлиги таъкидланди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги носоҳавий корхоналарни оптималлаштириш, вагон ва локомотив паркини янгилаш, шунингдек, ички автомобиль йўлларни реконструкция қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Коронавирус юқтирганлар сони ошди

2020 йил 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 (+26) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари Карантин марказида аниқланган. Улардан 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Яна 2 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган.

⚠️ Шунингдек, 1 нафари эса Тошкент вилоятида Қозоғистондан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

❗️ Айни пайтда юртимизда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, 17 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда 21 нафари Тошкент шаҳридан.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 595 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
🔹Узгидромет хабар беради:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22°, кундузи 36-38° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 36-41° бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 36-41° бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 34-39° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 36-41° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 33-38° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 24-29° бўлади.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22°, кундузи 36-38° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 36-41° бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 36-41° бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 34-39° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 36-41° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 33-38° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 24-29° бўлади.
Эълон! Ҳурматли cирдарёликлар!

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан “Сардоба сув омбори”да юз берган тошқин натижасида фуқаролик паспорти йўқолган ёки паспорти яроқсиз ҳолга келган фуқароларга янги биометрик паспортлар расмийлаштириб бериш ишлари давом этмоқда.

🔹Агарда Сиз ва Сизнинг яқин қариндошларингиз орасида жорий йилнинг 1 май куни “Сардоба сув омбори”да юз берган табиий офат туфайли фуқаролик паспортини йўқотган ёки паспорти яроқсиз ҳолга келган фуқаролар бўлса, доимий рўйхатда турган ёки ҳозирда вақтинчалик яшаб турган манзилдаги Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилишларини сўраймиз.  

Мурожаат учун телефонлар:

1. Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ (0367) 227-65-00,  (0367) 227-00-01

2. Сардоба тумани ИИБ МваФРБ (0367) 344-17-06,  (91) 508-96-93

3. Мирзаобод тумани ИИБ МваФРБ (0367) 310-14-84,  (98) 110-02-52

4. Оқолтин тумани ИИБ МваФРБ (0367) 243-10-87,  (99) 345-80-02

5. Гулистон шаҳар ИИБ МваФРБ (0367) 225-77-11,  (99) 470-50-05

6. Гулистон тумани ИИБ МваФРБ (0367) 796-24-63,  (99) 973-00-87

7. Сайхунобод тумани ИИБ МваФРБ (0367) 333-24-74,  (99) 478-04-82

8. Сирдарё тумани ИИБ МваФРБ (0367) 377-22-82,  (97) 224-74-73

9. Бахт шаҳар ИИБ МваФРБ (0367) 377-65-09,  (99) 345-68-32

10. Янгиер шаҳар ИИБ МваФРБ (0367) 350-22-83,  (94) 586-08-89

11. Ховос тумани ИИБ МваФРБ (0367) 364-32-61,  (97) 901-42-44

12. Ховос тумани ИИБ Ховос ҚМБ МваФРБ (0367) 364-62-02,  (97) 723-77-10

13. Ширин шаҳар ИИБ МваФРБ (0367) 764-54-35,  (94) 588-22-38

14. Боёвут тумани ИИБ МваФРБ (0367) 390-18-76,  (91) 503-70-26

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

@mahalladosh_uz
#Тезкор

❗️Айтишларича, 1 июндан карантин яна узайтирилиши мумкин экан.

🚨 «Қизил ҳудуд»лар сони ошиши муносабати билан қатъий карантин қайтиши эҳтимоли ҳам юқори. Уйда қолинг, аҳоли орасида касалланиш кучайяпти

@mahalladosh_uz
Пенсияни нақд пулда олиш қулайми ёки пластик картада? Хўш, бундан кейин пенсия олиш тартиби қандай бўлади?

👉 https://mahalladosh.uz/post?id=8535
#СИЗДАН_САВОЛ

Июль ойидан нафақа тайинлаш маҳалладан олиб қўйилади

Каналимиз ташкил этилгандан буён обуначилар томонидан “Сиздан савол” рукнимизга турли соҳаларда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Биз бунга керакли мутахассислар томонидан жавоб олмоқдамиз. Навбатдаги Мухтарамхон Каримбердиева йўллаган савол моддий ёрдам пулларини тайинлаш ваколатини энди маҳалладан олиб, пенсия жамғармасига берилиши ҳақида экан. Жумладан, мухлисимиз бу тартиб қайси ойдан амалга кириши тўғрисида сўраган. Шунингдек, янги тартибга июль ойида ўтилса, май ойида тушган, аммо кўриб чиқилмаган аризаларни ким кўриб чиқади, дея сўраган.

Бу саволга Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бош бошқарма бошлиғи Шерзод САПАРОВ жавоб берди:
—2020 йил июль ойидан бошлаб “Ягона реестр”АТ республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич амалиётга жорий қилинади. Мазкур дастурнинг ишга туширилши билан маҳалла раислари ва махсус комиссияларнинг уч турдаги нафақани тайинлаш ваколати бекор қилинади.
Янги тартибга июль ойидан босқичама-босқич ўтиш бошланади. Июль ойидан Тошкент шаҳрида бу тизим амалиётга жорий этилади.
Улар эндиликда нафақа тайинлашмайди. Агар май ойида тушган ариза кўриб чиқилмаган бўлса, белгиланган тартибда Пенсия жамғармасига ўтказилади. Ушбу ариза янги тартиб бўйича кўриб чиқилади.
____
Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
2020 йил 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3261 (+46) нафарни ташкил этмоқда.

@mahalladosh_uz
📧 #СИЗДАН_ТАКЛИФ

Ассалому алайкум, қадри баланд қадрдонлар! Қуйида навбатдаги таклиф билан таништирамиз.

— Маҳалладан қоғозбозлик ва статистик маълумот керагидан ортиқ сўралиши соҳа мутахассисларини кўпроқ кабинетда “михланиб” қолишига сабаб бўлмоқда. Бу қоғозбозликка йўл очяпти. Бунга чек қўйиш керак.
Ажрим масаласида қишлоқ одамлари орият талашишади. Туман марказларида ёшлар эркинроқ ва эрта турмуш натижасида ажримлар ҳам кўп. Шу сабабли маҳаллалар рейтингини белгилашда буни мезон қилиб олишга эҳтиёт бўлиш керак.
Фуқоралар йиғини ҳудудлари тарқоқлигига ва аҳоли сонига қараб, қайта кўриб чиқилиши зарур. Баъзи МФЙларда 3-4 баробаргача фарқ бор.
Нафақаларни Пенсия жамғармасига ўтказиш ва иложи борича турини камайтириш керак. Боқимандаликнинг биринчи сабаби шу бўляпти.

Норнисо Ирисова,
Фориш тумани
.

Р.S: Азиз маҳалла фаоллари, каналимиз аъзолари! Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? Вақт топиб, албатта ёзиб юборинг! Бу фаолиятимиз ривожи учун жуда муҳим.
_
Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги “Янгилик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Анипа Йўлдошева ипак қурти парваришлаб, оиласига моддий даромад келтирмоқда. Бугун машаққатли меҳнатлари натижасини сарҳисоб қилмоқда.
@mahalladosh_uz
Қишлоқ хўжалиги ерларини сунъий интеллект бошқарадими?

Сўнгги пайтларда рақамли технологиялар жумласи хўп ва кўп тилга олинмоқда. Боиси у ҳар қандай фаолият турида талай қулийликлар яратади, тежамкорлиги юқори бўлгани учун иқтисодий самарадорлик ортади. Эътиборлиси, у қишлоқ хўжалигида ҳам қўлланилмоқда. Қандай қилиб дейсизми? Қуйида бунга ойдинлик киритамиз. 👉@mahalladosh_uz

https://telegra.ph/Қishloқ-hўzhaligi-erlarini-sunij-intellekt-boshқaradimi-05-26
Билдирув

Ҳурматли маҳалла фуқаролар йиғини раислари!
Маълумки, қишлоқ хўжалигида томорқачиликни ривожлантириш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳам вазифалар юкланган. Шу мақсадда МФЙ қошида раис ўринбосари лавозими жорий этилди. Маълумотларга кўра, айрим ҳудудларда томорқачиликни ривожлантиришда сув муаммоси тўсиқ бўлмоқда. Биз @Mahalladosh_uz канали ходимлари сизларга кўмак бериш мақсадида мурожаатлар қабул қилишни йўлга қўймоқдамиз. Агар сизни шу каби муаммо қийнаётган бўлса, бизнинг @mahalladosh_uz телеграм каналига ёзишингиз мумкин!
_
______
Каналга уланиш: @mahalladosh_uz
Етим болалар учун ажратилган уйлар нега сотиб юборилди?

👉
http://mahalladosh.uz/post?id=8537
_______
Каналга уланиш: @mahalladosh_uz