Ҳоким ёрдамчилари хроникаси:
06.04.2022 й. #Зангиота туман ҳокими ёрдамчиси 8 сотих ер майдонида турар-жой биноси қуриш учун рухсатнома олиб бериш ҳамда ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2021 йил давомида жами 15.500$ ни қўлга киритиб, яна 1.000$ ни олган вақтида ушланган.
12.04.2022 й. #Чуст туманида, фуқарога фермер хўжалигидан 5,3 гектар ер майдонини олиб бермоқчи бўлган туман ҳокими ёрдамчиси 15.000$ ва 5,6 млн сўм пора билан ушланди.
23.04.2022 й. #Тошкент тумани ҳокими ёрдамчиси ўзини Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари деб таништириб, Олмазор туманидаги 0,04 га ерга қарор чиқартириб бериши учун 30.000$ олган вақтида ушланди.
06.05.2022 й. #Юнусобод туманидаги ҳоким ёрдамчиси, 35.000$ пора билан ушланди.
13.05.2022 й. #Ғузор тумани ҳоким ёрдамчиси 300$ пора билан қўлга тушди.
08.11.2022 й. #Шароф Рашидов тумани “Оқтош ота” МФЙ ҳоким ёрдамчиси 2.000$ пора билан қўлга олинди.
16.11.2022 й. #Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани “Бешқўтон” МФЙ ҳоким ёрдамчиси А.Т., давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирганлиги учун қамоққа олинди.
23.11.2022 й. Уюшган жиноий гуруҳ аъзоси бўлган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди.
12.12.2022 й. Кредит маблағларини мақсадсиз йўналтиргани учун #Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими ёрдамчиси Т.Ж.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
12.04.2023 й. #Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди. Улардан бири банкдан ажратилган 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган. Иккинчиси эса 500$ пора билан ушланган.
09.06.2023 й. #Самарқанд шаҳар Сайфи Сарой кўчасидаги “Шукрона” МФЙ биноси ёнида ҳоким ёрдамчиси 1.500$ ни олган вақтида қўлга олинди.
17.07.2023 й. #Бухоро шаҳрида фуқаролар номига 165 млн сўм кредит олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди.
20.09.2023 й. #Бухоро шаҳри “Абу Али ибн Сино” МФЙ ҳоким ёрдамчиси 163 млн сўмлик имтиёзли кредитни ўзлаштиргани учун қамоққа олинди.
....................
Бизга амал тегмасин экан. Бу халқ учун ёш амалдорлар шунақа қилиб турса, катта тулаклари нима қилсин?