КФС ҳидидан ва шовқин-сурондан аҳоли норози
Кеча, 2025 йил 30 июль куни «Халқ дарди» таҳририяти Қўқон шаҳри А.Т.Х-51 маҳалласида жойлашган КФСдан чиқaёткан сассиқ ҳид ва суваркалар ҳақида ёритган эди. Мазкур хабардан сўнг КФС компанияси ходимлари томонидан бир ҳафта олдин СЭС мутахассислари аҳоли юрадиган подъезд ва ертўлаларни дорилагани ҳамда бинодаги эски тутун торткич (вытяжка) янгисига алмаштирилгани тўғрисидаги расмлар тақдим этилди.
Шу билан бирга, 30 июль куни Қўқон шаҳар СЭС ходимлари томонидан қўшимча равишда суваркаларга қарши дори ишлатилгани маълум қилинди. Аммо шунга қарамасдан, «Халқ дарди» таҳририятига 101-уй мулкдорларидан видеомурожаатлар юборилиб, уларнинг тинчлигини бузиб турган курьерларнинг қаттиқ овози ва кечасигача давом этадиган шовқиндан норозилик билдирилди.
Мурожаатчилар, Қўқон шаҳридаги кафе ва дўконлар учун белгиланган талаблар яъни, соат 23:00 да фаолиятни тўхтатиш қоидаси нега КФС компаниясига татбиқ этилмаётгани ҳақида ҳам савол қўйишди. Эслатиб ўтамиз, Қўқон шаҳридаги барча умумий овқатланиш ва савдо нуқталари соат 23:00 гача ишлашлари лозим, бу эса хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий қилинган.
Telegram Instagram Facebook

👍69👎31😱9💯4😢2🤬1👌1
#Тахрирсиз
103 Тез Ёрдам Тўғрисида Мурожаат
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани
Ассалому алайкум, «Халқ дарди» канали фидойилари!
Биз — Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 103 тез ёрдам хизматининг қишлоқларда фаолият юритаётган ходимларимиз. Ушбу мурожаатимизнинг мақсади — туманимиздаги тез ёрдам филиалларидаги оғир шароитларга эътибор қаратишингиз.
Айниқса, бу ёздаги чексиз иссиқ кунларда биз кўпинча вақтимизни ташқарда ўтказмоқдамиз. Иссиқдан ҳимоя қилиш имкони йўқлиги сабабли, ходимларимиз ўта қийин шароитда ишлашга мажбур бўлмоқда. Чақирувлар сони кам эмас, лекин дам олиш учун хоналарга кира олмаймиз. Шундан келиб чиқиб, баъзи ҳамкасбларимиз ҳатто касал бўлиб ҳам қолишди.
Туман шифокорлари раҳбари Мажидов Анваржонга кондиционер масаласида бир неча бор мурожаат қилдик, ҳатто ёзма равишда ариза ҳам бердик. Афсуски, натижа бўлмади. «Қайси қишлоқ филиали?» деган савол туғилиши мумкин — жавобимиз: ҳеч бир филиалда йўқ!
Масалан:
• Яндама қишлоғи
• Оқтош шаҳарчаси
• Қурама қишлоғи
• Сарой қишлоғи
Ушбу жойларда ҳеч қандай совутиш воситалари мавжуд эмас. Илтимос қиламиз ушбу қишлоқларимиздаги ҳолатни ўрганиб чиқинглар. Ахир биз кечаю кундуз халқ дарди билан юрибмиз. Ойлик маошимиз кам бўлса ҳам, инсон қадри бўлиши керак, тўғрими?
Қишда эса аксинча иситиш йўқ,раҳбарлар инсаф қилмайди, ходимлар совуқда ишлашига тўғри келади.
Ҳурмат билан,
Тўрақўрғон тумани 103 тез ёрдам хизмати ходимлари

😱17👍8😢5💯5🔥1
Тартибга солинмаган бозор ИИБ ходимларини қийнаб келмоқда
Қўқон азалдан бағрикенглиги ва меҳмондўстлиги билан ном қозонган. Бу меҳмондўстлик ота-деҳқонларга ҳам намоён қилиб келинмоқда. Бироқ сўнгги пайтларда “меҳмон ҳадини билмадими ёки мезбон ўз бурчини унутдими?” деган савол туғилмоқда.
Журналистик суриштирувлар давомида “МУЗАФФАР САВДО” МЧЖ ходимларига мурожаат қилдик. Уларнинг маълум қилишича, деҳқонлар соат 03:00 дан 07:00 гача йўл қисмларида савдо қилаётгани, бозор маъмурияти эса уларни бозор ҳудудига кириб, тартибли савдо қилишга чақирганини маълум қилишди. Бироқ деҳқонлар: “Биз сотамиз ва кетамиз, бозор ичига кирмаймиз”, деган асосларни келтирмоқда.
Шундай қилиб, вазиятдан кўринадики, меҳмонларни хафа қилиб қўяётганлар мезбонлар эмас, балки меҳмонлар бўлиб чиқмоқда.
Ички ишлар бўлимидан бу борада тегишли чоралар кўрилишини, йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланишини сўраймиз. Чунки бу ҳудудда юзлаб ҳайдовчилар ҳаракатланади. Бир ҳайдовчи ҳалол ризқини излаб кўчага чиқар экан, унинг ортида оиласи кутяпти буни унутмаслигимиз керак.
Эътиборингиз учун раҳмат.
Матндаги барча фотосуратлар Бурхонжон Шерматовнинг расмий Facebook саҳифасидан олинган.

👍54👎23🔥5💯2😢1
#Қўқон_шаҳар
#Аширқул_мерган_мфй ҳудудидан келиб тушган мурожаатда шундай дейилади:
«Ушбу йўлда светофор талабларига кўпчилик риоя қилмаяпти. Қизил чироқ ёниб турганига қарамай, ҳайдовчилар йўлдан ўтиб кетиш ҳолатлари кўпаяётгани айтилди. Ҳатто кеча йўлдан ўтиб турган бир пиёдани машина уриб юборди», дейилади мурожаатда.
Шунингдек, мурожаатчи масъул ходимлардан ушбу жойга кузатув камераси ўрнатилиши жуда муҳим экани ҳақида ҳам таъкидлаб ўтган.
Қачонки бир инсон курбон булса ёки ногирон булса эьтбор каратиладими ?

👍52😱22👎20🔥2
#Муҳим_янгилик
#Хабарни_улашинг
Камбағал оилалар реестрида турган ёшлар учун яна бир имтиёз:
Бир ойлик ҳарбий хизмат (мобилизация чақируви) учун тўловни давлат томонидан тўлаб бериш имкони яратилди!
Агар ёш йигит “Камбағал оилалар реестри”да рўйхатда бўлса, у ҳолда армияга бир ойлик хизматга бориш учун белгиланган тўловни ўзи эмас, давлат ҳисобидан амалга оширилади.
Бу имконият Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича олиб бораётган сиёсатининг амалий самарасидир.
Мобилизация чақируви — бир ойлик ихтиёрий ҳарбий хизмат бўлиб, у орқали ёшлар ҳарбий тайёргарлик кўриб, сертификатга эга бўладилар.
Давлат ёшлар учун имконият яратаётган экан, улар ҳам Ватанга хизматга тайёр бўлиши керак!

Яқинда чақирувга боришни режа қилган ёшлар ёки уларнинг ота-оналари маҳалла идорасига ёки халқ қабулхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.
Давлат ёшлар учун имконият яратаётган экан, улар ҳам Ватанга хизматга тайёр бўлиши керак!
Telegram Instagram Facebook
👍18👎2👏1
Эъзозхон Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Эъзозхон Гапиржановна Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тасдиқланди.
Бундан аввал, унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

👎20👍15💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Marokesh House N70” – Қўқонда сифатли ва ишонарли уйлар энди тайёр!
Қўқон шаҳрининг шундоқ бағрида, Ширин МФЙ, Усмон Носир кўчасида жойлашган “Marokesh House N70” кўп қаватли тураржой мажмуасининг қурилиши якунланди. Сотувдаги уйлар эса саноқли қолди – бу сиз учун охирги имконият бўлиши мумкин!
📌 Манзил: Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Усмон Носир кўчаси, 9-кўп қаватли уйлар
🏗️ Қурувчи ташкилот: “Marokesh House” МЧЖ
🛠️ Қурилиш сифати:
Замонавий ва энергия тежовчи қурилиш технологиялари
Туркия ва Европа ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларидан фойдаланилган
Қопламалар, эшик ва ойналар, кафел, линолеум ҳаммаси юқори сифатли.
📑 Ҳужжатлаштириш:
Барча ҳужжатлар қонун доирасида расмийлаштирилган. Уйлар сотув учун тайёр ва ҳеч қандай ҳуқуқий муаммосиз.
“Сотув турлари: Нахт пул, Перечисления, Ипатека, Субсидия ва халол насия савдога берилади“
👨👩👧👦 Нега айнан шу уйлар?
📞 Боғланиш учун:
📱 Телефон рақам:
+998 916877777
+998 901500975
📩 Telegram/Instagram: @MarokeshHouse
🚪 Бевосита кўриб чиқиш учун — куни билан очиқ
Сизнинг ишончингиз – бизнинг энг катта масъулиятимиз!
“Marokesh House” – Қўқонда сифат ва қулайлик кафолати!

👍24👎22😱18👏6😍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1996 Нексияли давр. Одамлар соф, раҳбарлар халқдан эди…
1996 йил биз мактабни тугатган, дунёга янги қадам қўйган пайтлар. Ўша даврнинг ҳавоси бошқача эди, ҳаёт бошқа руҳда кетарди. Кўчаларда ғурур билан қадам ташлаган инсонлар бор эди юзида нур, юрагида умид. Раҳбарлар эса халқ ичида эди. Улар ҳокимиятнинг баланд минбаридан эмас, халқнинг орасида, ўзини улгурмаганлар қаторида тутиб, елкадош бўлиб юрарди.
Ҳар бир раҳбар юзини яширмасди, бир овозга халқ эшигини тақиллатса, эшик очилар, гап эшитиларди. Уларнинг юрагида манфаат эмас, масъулият бор эди. Ҳозиргидек кибр билан, “мен” деб эмас, “биз” деб юрарди.
Ўша пайт “Нексия” бор одам – демак, яхши юрган, қўлидан иш келадиган, ҳурматли одам. Қора, оқ, кўк – ҳар бир рангига бир орзу боғланган. Лекин оқ “Нексия” бу худди қўлида наъмат тутган одамдек эди.
Коппон бозори шаҳарнинг қадим бозори. У ерда ҳар куни бир ҳаёт қайнар, ернинг неъматлари кўкатлар, мевалар, анор ва олма, тирик инсонларнинг қўлида жонланарди. Шу бозорга ҳар эрталаб оқ нексиясида бир амаки келарди. Багажи тўла кўкат мевали, иссиқхонада етиштирилган, бир ҳиди бутун машинани босиб кетарди. У киши бу дунёда камёб бир муҳандисдек, меҳнат билан шараф топган инсон эди.
Ҳозирчи? “Нексия” ҳам ўзгарди, одам ҳам. Ҳақиқийлик йўққа чиқиб, ниқоблар замонаси бошланди. Раҳбарлар минбар устида, халқ эса тепароқда қолган, кўнгиллар оралиғида бир девор қад кўтарган.
Аммо 1996 йил ҳеч қачон унтилмайдиган бир давр.
Ўша йиллар қалб софлиги, меҳр тозалиги, раҳбарлар садодалиги, ва халқнинг эзгу нияти даври эди. Одамлар оғзидан чиққан сўзга қараб ишонган, ваъдага амал қилинган. Оқ нексияда бозор айланиб юрган амакилар ҳам, ўқувчи мактабни тугатаётган болалар ҳам бир хил орзу билан яшаган эртага яхши бўлади, деб.

👏46👍20😢13👎6😱1
Ассалому алайкум, #Халқ_дарди канали масъуллари!
Каналингизда 15 январь куни мутасаддиларга йўлланган пост юзасидан маълумот беришни истардим.
📍 #Охак_бозор яқинидаги янги светофор олдида жойлашган катта йўл ўрта қисми қазилиб, таъмирланган эди. Бироқ, ушбу йўл ҳозиргача тикланмаган ва автомобиллар учун хавфли ҳолатда қолмоқда.
📍 Бақа Чорсу, Адҳам Ота чойхонаси олдидаги светофор эса ГОСТ талабларига мувофиқ равишда ишламаяпти — ёнғин тартибидаги иши нотўғри.
📍 10-мактаб олдида замонавий усулда ўрнатилган янги радар тагидаги катта йўл қисм ҳам қазилиб, ямамасдан ташлаб кетилганига анча бўлди. Бу ердаги чуқурлик автомобиллар учун жуда хавфли.
Илтимос, мазкур муаммолар мутасадди идоралар томонидан кўриб чиқилиб, тез фурсатда чора кўрилиши таъминлансин.
#Қўқон_шаҳри
#Муаммо
#Реакция
#Ижро

👍34💯7👎2👌1
#рағбат
Данғара тумани маданият бўлими мудири рағбатлантирилди.
Сабаби айтилмаган.
Ҳужжат яшириб қўйилган.

😱32👏6🤬2💯1