VETLEGNEWS
3.82K subscribers
21.4K photos
1.64K videos
2 files
6.63K links
Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.

Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot
Download Telegram
#эълон

Иккинчи халқаро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ташаббуси билан шу йилнинг 14 декабрь куни Янги Наманган туманидаги “Ёшлик барака” бозорида республика миқёсида зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси бўлиб ўтади.
Барчани ушбу кўргазмада иштирок этишга ҳамда томоша қилишга таклиф этамиз!
Кўргазма бўлиб ўтадиган манзил: https://www.google.com/maps/place/41°04'28.5%22N+71°37'44.8%22E/@41.074572,71.629121,16z/data=!4m4!3m3!8m2!3d41.074572!4d71.629121?entry=ttu&g_ep=EgoyMDI0MTIwOS4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D
#рақам

Насли яхшиланган қорамоллар улуши 72 фоизга етди

Қўмита томонидан чорва наслини яхшилаш борасида амалга оширилаётган самарали тадбирлар натижасида бугунги кунда республикамизда умумий подада соф зотли қорамоллар улуши 16 фоизга, насли яхшиланган қорамоллар улуши 72 фоизга, майда шохли молларда ҳам наслли қўй ва эчкиларнинг умумий подадаги соф зотли улуши 22 фоизга, насли яхшиланганлар улуши 70 фоизга етказилди.
#эслатма

14-декабрь барча ходимлар учун иш куни

Президент фармонига кўра, шу ҳафтанинг шанба куни (14-декабрь) барча ходимлар учун иш куни бўлади.
Яъни, беш кунликлар ҳам ишга чиқади. Бунинг эвазига 30-декабрь – душанба куни дам олишади.
#жараён

Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилоти эксперти Самарқандда

Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилоти эксперти Дмитрий Морозов Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетитда бўлди.
Учрашувда узлуксиз ветеринария таълими сифатини жаҳон стандартлари бўйича баҳолаш, ветеринария фельдшерлари ва ветеринария врачларини тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш таҳлил қилинди.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Xalqaro chorvachilik va parrandachilik ko`rgazmasi
#15dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#кўргазма

Наманганда бўлиб ўтган "II Зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари халқаро кўргазмаси"

Кўргазмада мамлакатнинг турли вилоятлари ва хориждан келган қатнашчилар 700 дан ортиқ зотли чорва ҳайвонлари ва паррандалар билан иштирок этди.
https://daryo.uz/k/2024/12/15/qiymati-xonadon-puliga-teng-tulporlar-nasl-uchun-olib-kelingan-novvoslar-namangandagi-xalqaro-korgazmadan-reportaj-1734244181-1734244341
#жараён

Қурилиш жараёнларидаги сифат назорати ўрганилди

Қўмита мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларини мониторинг қилди.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9-сентябрдаги 563-сонли қарорига биноан “Агроня” масъулияти чекланган жамияти томонидан хусусий шерикчилик асосида бунёд этилаётган 400 ўринли талабалар тураржойидаги қурилишнинг сифати ва меъёрий талабларга мослиги ўрганилди.
#жараён

Ҳамкорликдаги лойиҳалар таҳлил қилинди

Қўмита ҳузуридаги Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказида “Марказий Осиёда “Ягона саломатлик” ёндашувидан фойдаланган ҳолда пандемияга қарши курашиш” мавзусида озиқ-овқат хавфсизлиги таҳлилларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.
Унда Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва қўмита ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳалари таҳлил қилинди.
Шунингдек, семинар давомида озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида фаолият юритаётган ўттизга яқин мутахассиснинг малакаси оширилди.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по итогам проделанной в текущем году работы по сокращению бедности в махаллях посредством банковских услуг и основным планам на 2025 год.

Facebook|Instagram|X
Президент раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Банк хизматларининг маҳалла даражасигача туширилгани яхши натижа бераётгани қайд этилди. Айниқса, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувонда тадбиркорлик муҳити тубдан ўзгарди, одамлар даромади ошди, эртанги кунга ишонч пайдо бўлди.

Хусусан, Уйчи туманида банклар 3 минг 200 та фаол мижоз билан ишлаб, муаммоларни ҳал қилиб бергани учун 9 минг одам доимий ишли бўлди. Камбағаллар сони 6 мингга камайди.

Сайхунободдаги 3 минг 200 та хонадонда лойиҳалар ишга туширилди, 12 минг одам ўз томорқасида даромад топишни ўрганди. Зарбдорда 13,5 минг, Ғиждувонда 28 минг иш ўрни яратилди. Бунинг ҳисобига қўшимча 10,5 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилди.

Умуман, йил бошидан ушбу 4 та тажриба доирасида 3 миллион 300 минг аҳоли доимий даромадга эга бўлди. Муҳими, хонадонларнинг ойлик даромади 7,5 миллион сўмдан 10,5 миллион сўмга ошди.

Бундан ташқари, Хўжайли, Асака, Вобкент, Булунғур, Янгиер, Қўштепа, Шовот каби 57 та туманда ҳокимлар, банклар, ҳоким ёрдамчилари биргаликда ишлагани учун ишсизлик 5 фоиздан пасайди.

Facebook|Instagram|X
Фаол тадбиркорлар иштирокида 27 та туманда очилган кооперациялар яхши самара бераётгани таъкидланди.

Мутасаддиларга келгуси йилда 30 та туманда балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик ва асаларичилик бўйича кооперацияларни кўпайтириш топширилди. Бунга 500 миллиард сўм йўналтирилиши белгиланди.

Бундан ташқари, ҳозирда 15 минг тадбиркор маҳсулотларни электрон платформаларда сотиб, даромадини карра-карра ошираяпти. Бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури хусусий банк билан 1 минг 300 нафар аёлни ўқитиб, маҳсулотини онлайн сотиш тажрибасини яратмоқда.

Давлатимиз раҳбари йиғилишда қатнашаётган БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фудзиига юртимизда лойиҳалар қилиб, янги-янги ғоялар олиб келаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Ҳам инвестиция олиб келадиган, ҳам кўп иш ўрни яратадиган стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади.

Давлат банклари ҳам биттадан венчур компания очиб, маҳалла стартапларига ўз маблағидан жами 50 миллион доллар ажратиши муҳимлиги қайд этилди. Стартапларни бизнесга айлантирадиган акселераторлар ҳам очиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
#jarayon

Talabalarning ijtimoiy masalalari o‘rganildi

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi, chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti ishchi guruh tomonidan Nukus filialidagi ta’lim jarayoni va talabalarning ijtimoiy masalalari o‘rganildi.
O‘rganishlar davomida o‘quv jarayonlarining barcha jihatlari chuqur tahlil qilinib, talabalar uchun yaratilgan shart-sharoitlar, erishilgan yutuq va kamchiliklar monitoring qilindi.